04.02.2020 йилдаги ПҚ-4584-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 04.02.2020 йилдаги ПҚ-4584-сон
Kuchga kirish sanasi
05.02.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий рақс санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп асрлик бой ва бетакрор маданиятимизнинг ажралмас қисми бўлган миллий рақс санъатининг халқимиз маънавияти, бадиий-эстетик қарашларини юксалтириш, ёш авлодни миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу эса ушбу санъатни бугунги кунда жамиятимиз ҳаётининг барча соҳаларида рўй бераётган туб ўзгаришларга мос ҳолда ривожлантириш, миллий рақснинг турли йўналиш ва намуналарини, мамлакатимизнинг турли минтақаларида шаклланган мумтоз рақс мактабларини қайта тиклаш ва келажак авлодларга безавол етказиш ҳамда бу борадаги таълим-тарбия, тарғибот ишларини кучайтиришни тақозо этмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таъкидлаш жоизки, нафақат мамлакатимизда, балки дунё миқёсида ҳам машҳур бўлган Мукаррама Турғунбоева номидаги «Баҳор» ансамбли ўзининг қарийб 30 йиллик фаолияти давомида ўзбек миллий рақс санъати ривожида ўчмас из қолдирди. Бироқ, мустақилликнинг дастлабки йилларида «Баҳор» ансамблининг ижодий фаолияти тўхтаб қолди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шуларнинг барчасини ҳисобга олган ҳолда миллий рақс санъатида профессионал бадиий жамоалар фаолиятини кенгайтириш, иқтидорли ёшларни излаб топиш ва уларни тарбиялаш, балетмейстерлар ва балет артистларининг янги авлодини шакллантирадиган ижодий лабораторияларни ташкил этиш, уларнинг малака ва тажрибасини ошириш, шунингдек, ўзбек рақс санъатининг «олтин фонди»ни яратиш ва бойитиш, халқаро нуфузини янада ошириш ва кенг тарғиб этиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида «Мукаррама Турғунбоева номидаги «Баҳор» давлат рақс ансамбли» (кейинги ўринларда — Давлат рақс ансамбли) фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат рақс ансамблининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистонда рақс санъатини янада ривожлантириш, бу борада шаклланган ижодий мактабларга хос анъаналарни, моҳир балетмейстерлар, балет артистлари меросини тиклаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий рақс санъатининг мумтоз ва замонавий ижро намуналари «олтин фонди»ни яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқимиз, хусусан, ёш авлодни миллий рақс санъати ҳақидаги назарий ва амалий билимлар билан кенг таништириш орқали уларнинг қалби ва онгида миллий ўзликни англаш, аждодлар меросига ҳурмат туйғусини, юксак бадиий-эстетик дид ва тафаккурни камол топтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақс ва хореография санъати соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этишда иштирок этиш, истеъдодли ёш балетмейстерларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий рақс ва хореография санъати соҳасида олиб борилаётган илмий изланишларнинг натижалари асосида замонавий рақс композицияларини саҳналаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий рақс санъатини мамлакатимизда ва хорижий давлатларда кенг тарғиб қилиш мақсадида Давлат рақс ансамблининг миллий ҳамда жаҳон халқлари рақсларидан иборат дастурлари асосидаги гастроль-концерт фаолиятини йўлга қўйиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мукаррама Турғунбоева номидаги «Баҳор» давлат рақс ансамбли» давлат муассасасининг тузилмаси 1-иловага;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мукаррама Турғунбоева номидаги «Баҳор» давлат рақс ансамбли» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат рақс ансамбли фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтлари ҳамда донор ташкилотларнинг грантлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Давлат рақс ансамблига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан маблағлар унинг ўз даромадлари билан қопланмаган қисми учун ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат рақс ансамбли артистлари ҳамда бадиий ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг амал қилиши, артистлар ҳамда бадиий ходимларнинг аввалги иш жойларида узоқ муддат хизмат қилгани сақлаб қолинган ҳолда, татбиқ этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат рақс ансамблини сақлаш харажатлари 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади, 2021 йилдан бошлаб эса — Ўзбекистон Республикаси республика бюджети доирасида назарда тутилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат рақс ансамбли қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда, концерт-томоша фаолиятини тегишли лицензия олмасдан, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида концерт-томоша тадбирларини бир марталик рухсатнома олмасдан амалга ошириш ҳуқуқига эга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат рақс ансамблининг директори ва бадиий раҳбари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Давлат рақс ансамблига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 1 та енгил автотранспорт воситаси учун маблағлар ажратилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 2 та автобус ва 1 та юк автотранспорт воситасини харид қилиш ҳамда сақлаш учун лимит белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг Давлат рақс ансамблининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ижодкорлари ижтимоий шароитини яхшилаш мақсадида доимий равишда ҳомийлик ёрдами кўрсатишни назарда тутувчи «Дўстлар клуби»ни ташкил этиш бўйича берган таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ўз тизими учун бюджетдан ажратилган йиллик маблағлар доирасида доимий равишда Давлат рақс ансамблига «Тошкент радио эшиттириш уйи»даги овоз ёзиш студиялари ва техник воситалардан текин фойдаланиш ҳамда Давлат рақс ансамбли томонидан ижро этиладиган рақсларга басталанган мусиқий асарларни ёзиб олиш, эфирга узатиш ва тарғиб қилишда амалий ёрдам кўрсатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 10 кун муддатда Давлат рақс ансамблини жойлаштириш учун бино ажратиш, бинони реконструкция қилиш ва зарур воситалар билан жиҳозлаш юзасидан Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ушбу қарор ижросининг назорати қуйидаги тартибда амалга оширилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов — ушбу қарор ижросини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминласин, белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил қилсин ҳамда мувофиқлаштирсин, ҳар чоракда улар раҳбарларининг бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини қабул қилсин ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков — ушбу қарор ва чора-тадбирларни ижро этиш юзасидан барча зарур чоралар кўрилишини таъминласин, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда масъул ташкилотларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатсин ҳамда унинг ижроси бўйича ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари — ушбу қарор ва чора-тадбирларда назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажариш юзасидан барча чораларни амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори А.К. Кўчимов ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси в.б. А.Д. Хаджаев — ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва мамлакатимизда миллий рақс санъатини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларни мунтазам ёритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 4 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4584-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 февралдаги ПҚ-4584-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Мукаррама Турғунбоева номидаги «Баҳор» давлат рақс ансамбли» давлат муассасасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ

Изоҳ. Бошқарув ходимларнинг умумий чекланган сони — 19 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Ўзбекистон давлат филармониясидаги «Ўзбек миллий мумтоз» ашула ансамблининг 31 та штат бирлиги ҳамда «Навбаҳор» ва «Наврўз» ашула ва рақс ансамблларининг жами 4 нафар ижодий ходимлар штат бирликлари мақбуллаштирилиши ҳисобига ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 февралдаги ПҚ-4584-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мукаррама Турғунбоева номидаги «Баҳор» давлат рақс ансамбли» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбир номи

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. «Баҳор» давлат рақс ансамбли фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

«Баҳор» давлат рақс ансамблининг уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил

15 февраль

Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)

«Баҳор» давлат рақс ансамблининг штат жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил

15 февраль

Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Молия вазирлиги (Ш. Шарахметов)

«Баҳор» давлат рақс ансамбли ижодий ходимларининг малака тоифалари ва лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил

20 февраль

Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)

«Баҳор» давлат рақс ансамблининг Бадиий кенгаши низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил

20 февраль

Маданият вазирлиги
(О. Назарбеков)

II. «Баҳор» давлат рақс ансамблининг моддий-техник базасини шакллантириш

Маданият вазирлигининг собиқ «Баҳор» ансамблига тегишли бўлган Юнусобод тумани, Марказ-5 мавзеси, 55-уй, 27-хонадонни хизмат уйи сифатида фойдаланиш учун «Баҳор» давлат рақс ансамблига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш.

2020 йил
15 февраль

Маданият вазирлиги
(О. Назарбеков)

Балет артистлари учун саҳна, машғулот либослари, махсус анжом ва бошқа зарур воситалар харид қилиш.

2020 йил
1 май

Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),

Молия вазирлиги (Ш. Шарахметов),

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши (К. Рафиков)

Концерт дастурларини ташкил этиш учун камида 20 та рақс асарига мўлжалланган махсус саҳна либослари, пойафзаллар, тақинчоқлар, гримм ва бошқаларни харид қилиш.

2020 йил
15 май

Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),

Молия вазирлиги (Ш. Шарахметов),

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши (К. Рафиков)

Овоз ва чироқ ускуналари, катта ҳажмдаги LED мониторлар, мебель, компьютер техникаси ва бошқа жиҳозларни харид қилиш.

2020-2021 йиллар

Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),

Молия вазирлиги (Ш. Шарахметов),

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши (К. Рафиков)

III. «Баҳор» давлат рақс ансамбли фаолиятини такомиллаштириш

Жойларда рақс санъатига қизиқувчи ёшлар орасида кўрик танловлар ўтказиш орқали иқтидорли ижрочиларни аниқлаш ва «Баҳор» давлат рақс ансамблининг ижодий ходимлар захирасини шакллантириб бориш.

доимий

Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари

Миллий рақс ва хореография санъати фахрийларини жалб қилган ҳолда собиқ «Баҳор» ансамбли репертуаридан жой олган рақс асарларини тиклаш ва улар асосида ансамблнинг янги репертуарини шакллантириш.

2020 йил

1 март

Маданият вазирлиги
(О. Назарбеков)

Республиканинг барча ҳудудларида миллий рақс санъатидан аҳолини баҳраманд этиш, ўсиб келаётган ёшлар орасида ушбу санъат турини кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳар йили энг камида бир маротаба «Баҳор» давлат рақс ансамблининг концерт дастурини ташкил этиш.

2020 йилдан бошлаб доимий

Ижрочилар маблағлари,

ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари

Ўзбек миллий рақс санъатининг ўзига хос дурдона асарларини дунё миқёсида кенг тарғиб этиш мақсадида «Баҳор» давлат рақс ансамблининг халқаро кўрик-танлов, фестивалларда иштирокини таъминлаш ва чет элларда концерт дастурларини ташкил қилиш.

2020 йил июнь
ойидан бошлаб доимий

Маданият вазирлигига ушбу мақсадлар учун ажратиладиган республика бюджети маблағлари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Молия вазирлиги (Ш. Шарахметов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов))

«Баҳор» давлат рақс ансамблининг ижодий ютуқларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ва тарғиб қилиш.

доимий

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев),
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кучимов)

IV. Хореография соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, аттестациядан ўтказиш, уларнинг фаолиятини баҳолаш ҳамда рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш, илмий изланишларни чуқурлаштириш

«Баҳор» давлат рақс ансамбли ва бошқа рақс жамоаларининг малакали мутахассис кадрлар билан таъминланганлик ҳолатини ўрганиш, шунингдек, истиқболли эҳтиёждан келиб чиқиб, тегишли олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил

1 март

Маданият вазирлиги
(О. Назарбеков)

«Баҳор» давлат рақс ансамбли ва бошқа рақс жамоаларининг раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг малакасини оширишни ташкил этиш.

доимий

Ижрочилар маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар,
ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги
(О. Назарбеков)

Хореография таълими йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабалар учун «Баҳор» давлат рақс ансамбли фахрийлари билан ижодий учрашув ва «маҳорат дарслари»ни ташкил этиш.

доимий

Ўзбекистон Республикаси республика бюджети

Маданият вазирлиги
(О. Назарбеков)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2020 й., 07/20/4584/0123-сон)