30.12.2019 йилдаги ПҚ-4554-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 30.12.2019 йилдаги ПҚ-4554-сон
Kuchga kirish sanasi
01.01.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги йилларда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар (кейинги ўринларда — фармацевтика маҳсулотлари) муомаласи тизимини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди, маҳаллий фармацевтика тармоғини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, маҳаллий фармацевтика тармоғи аҳоли ва даволаш-профилактика муассасаларининг фармацевтика маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини етарли даражада қаноатлантирмаяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, фармацевтика тармоғи ишлаб чиқарилаётган маҳсулот тури бўйича иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларнинг шундай тармоғидан орқада қолмоқда. Чунончи, ички бозорда маҳаллий дори воситаларининг улуши қийматда ифодалаганда 27 фоизни ва товар ҳажми бўйича ифодалаганда 45 фоизни ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ривожланган мамлакатларда муваффақиятли қўлланилаётган нархни шакллантиришнинг шаффоф ва самарали механизмлари мавжуд эмаслиги ҳам дори воситалари нархлари чегарадош мамлакатларга нисбатан Ўзбекистон Республикасида асоссиз ўсишига олиб келяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолини сифатли, самарали ва хавфсиз фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ишлаб чиқариш ҳажмларини, илмий-техник ва экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2025 йил 1 апрелдан бошлаб рецепт билан бериладиган маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан референт нарх шакллантириш тизими жорий этилади ва унда қуйидагилар кўзда тутилади:
(1-банд «а» кичик банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 январдаги ПФ-13-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 06/25/13/0080-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли жон бошига нисбатан даромадлар даражаси юқори, ўртачадан юқорироқ ва ўртачадан пастроқ бўлган давлатлар гуруҳига кирувчи камида 10 та референт мамлакатларни танлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори шакли, қадоқдаги сони, дозаси, концентрацияси, ҳажми ва қадоқланишини ҳисобга олган ҳолда айни бир ишлаб чиқарувчининг худди шундай фаол моддага эга дори воситасининг ишлаб чиқарувчи мамлакатда, референт мамлакатларда ва Ўзбекистон Республикасида сотиш нархларини рўйхатдан ўтиш гувоҳномаси эгаси ёки унинг ишончли вакили томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори шакли, қадоқдаги сони, дозаси, концентрацияси, ҳажми ва қадоқланишини ҳисобга олган ҳолда дори воситасининг ҳар бир савдо номи учун белгиланган энг юқори нархини қайд этиш. Бунда дори воситасини ушбу қийматдан юқори нархларда Ўзбекистон Республикасига етказиб бериш (импорт дори воситалари учун) ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан сотилиши (маҳаллий дори воситалари учун) мумкин эмас;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрига киритилган дори воситаларининг референт нархларини Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан ариза берувчининг тегишли ариза тақдим этишидан қатъи назар қайд этиш.
(1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 07/22/411/0961-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) қуйидагилар учун масъул бўлган ваколатли орган ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситасининг савдо номига референт нарх шакллантириш тизимини, шу жумладан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш органлари ва ташкилотларини ҳамда жамоатчиликни жалб қилган ҳолда мониторинг ва таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситасининг ҳар бир савдо номи нархларининг ундан юқори нархда Ўзбекистон Республикасига етказиб берилиши (импорт дори воситалари учун) ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан сотилишига (маҳаллий дори воситалари учун) йўл қўйилмайдиган энг юқори чегарасини қайд этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интернет тармоғидаги ўз расмий веб-сайтида фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар, рўйхатдан ўтган ва сертификатланган фармацевтика маҳсулотлари, шунингдек, дори воситасининг савдо номи учун чекланган нархлар ва белгиланган чекланган савдо устамаларини ҳисобга олган ҳолда улгуржи ва чакана чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш ва юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 2020 йил 1 июлдан бошлаб, мулкчилик шаклидан қатъи назар республиканинг барча тиббиёт ташкилотларида мажбурий тартибда дори воситаларининг халқаро патентланмаган номи бўйича рецепт ёзилиши жорий қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божхона қўмитаси ҳар ойнинг 5-санасига қадар Агентлик ўз веб-сайтида ҳар ой эълон қилиб бориши учун импорт қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари тўғрисида батафсил маълумотларни (импорт қилувчи, товар номи, ҳажми, нархи ва бошқалар) Агентликка тақдим этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2020 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг фармацевтика тармоғини ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин, унда қуйидагилар кўзда тутилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор илмий тажриба ва замонавий технологияларни қўллаган ҳолда ишлаб чиқариладиган фармацевтика маҳсулотларининг турларини кенгайтириш, шунингдек, инновацион фармацевтика маҳсулотларини яратиш ва ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, замонавий объектларни ишга тушириш ҳамда мавжуд объектларнинг моддий-техник базасини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш орқали фармацевтика саноатини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотлар ва корхоналарнинг фармацевтика маҳсулотларини яратиш ва ишлаб чиқариш бўйича халқаро талаблар билан уйғунлаштирилган стандартлар меъёрларига мувофиқлигини таъминлаш орқали маҳаллий фармацевтика тармоғини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича замонавий рақобатбардош ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун, шу жумладан хорижий фармацевтика корхоналарининг инвестициялари ва илғор технологияларини жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кейинчалик дори воситалари ишлаб чиқариш учун доривор ўсимликлар хомашёси асосида субстанциялар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва маҳаллийлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш, кўпайтириш ва янги турдаги дори воситаларини ўзлаштириш ҳисобига, шунингдек, инвестицияларни жалб қилиш орқали фармацевтика маҳсулотлари импортини қисқартириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий корхоналарда «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти» (GMP), «Зарур фармназорат амалиёти» (GVP), шунингдек, дистрибьюторлик фаолиятида сифат ва хавфсизлик тизимини бошқариш (GDP), клиник олди (GLP) ва клиник тадқиқотларни ўтказишни (GCP) тартибга солишга қаратилган амалиётларни босқичма босқич жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нархларни шакллантириш механизмларини такомиллаштириш, фармацевтика маҳсулотларини маркировкалаш ва кузатиш тизимларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий халқаро талабларга мувофиқ фармацевтика маҳсулотларини яратиш, ишлаб чиқариш ва сифатини назорат қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш орқали миллий регулятор орган салоҳиятини мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор хорижий тажриба асосида республиканинг фармацевтика тармоғи учун, шу жумладан дори препаратларининг биотехнологияси, дори моддаларининг кимёвий технологияси, тайёр дори воситалари ва фитопрепаратлар технологияси, фармация иқтисодиёти ва уни бошқариш, фармацевтик кимё ва микробиология каби муҳим соҳаларда кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришни чуқур интеграциялаш орқали ишлаб чиқариш, сертификатлаш ва стандартлаштириш, фармацевтика маҳсулотларининг клиник олди ва клиник тадқиқотлари бўйича янги технологияларни ишлаб чиқиш ва мослаштиришга қаратилган фундаментал, илмий-амалий ва инновацион тадқиқотлар самарадорлигини тубдан ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оригинал дори воситаларини, шунингдек, талаб юқори бўлган оригинал дори воситалари негизида генерик дори препаратларини (генерикларни) ишлаб чиқишга мўлжалланган замонавий ўқув лаборатория ва илмий-тадқиқот марказларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2020 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг фармацевтика тармоғини ривожлантириш концепциясини 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда — Чора-тадбирлар дастури) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари Чора-тадбирлар дастурида кўзда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши юзасидан шахсан жавобгар ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Концепция ва Чора-тадбирлар дастурида кўзда тутилган тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги қошидаги Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йил 1 июлдан бошлаб «фармацевтика маҳсулотларининг сирли харидори» институтини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, «фармацевтика маҳсулотларининг сирли харидори» институтини жорий этиш доирасида тадбирларни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан Агентлик билан биргаликда амалга оширади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар «фармацевтика маҳсулотларининг сирли харидори» институтининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкчилик шаклидан қатъи назар, тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналар томонидан рецептларни ёзиш ва дори воситаларининг савдо номи учун чекланган нархларни шакллантириш жараёнини тартибга солувчи қонунчилик талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш ва баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналарга ташриф буюриш, телефон қўнғироқлари, электрон почта ёки мобил иловалар орқали мурожаат қилиш, шунингдек, бошқа масофавий усуллар орқали маълумот тўплаш ва мониторинг олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумот тўплаш ва мониторинг қилишга тегишли ваколатли органлар ходимларини ҳам, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа шахсларни («сирли харидорлар») ҳам жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналар раҳбарлари ва (ёки) ходимларини ҳуқуқбузарликлар содир этиш ҳамда ваколатларини суиистеъмол қилишга ундовчи усуллардан фойдаланишини тақиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик талабларини биринчи марта бузган тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналар, шунингдек, уларнинг раҳбарлари ва (ёки) ходимларига қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлик чораларини қўлламасдан, тушунтириш ишларини олиб бориш, ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«фармацевтика маҳсулотларининг сирли харидори» институтини жорий этиш доирасида ўтказилган мониторинг натижалари асосида қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Агентлик:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2020 йил 1 мартга қадар референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартибини ва референт мамлакатлар рўйхатини тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2020 йил 1 июлга қадар Асосий дори воситалари рўйхатига киритилган дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учун чекланган нархлар қайд этилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 2020 йил 31 декабрга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари давлат реестрига киритилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тиббиёт амалиётида фойдаланиш учун рухсат этилган барча дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учун чекланган нархлар қайд этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар, рўйхатдан ўтган ва сертификатланган дори воситалари, шунингдек, дори воситасининг савдо номи учун қайд этилган чекланган нархлар ҳамда белгиланган чекланган савдо устамаларини ҳисобга олган ҳолда чекланган улгуржи ва чакана нархлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган автоматлаштирилган ахборот тизими тўлақонли ишлашини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) қуйидагиларни:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар томонидан Концепция ва Чора-тадбирлар дастурининг бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб боришни, шунингдек, ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарорнинг бажарилиши тўғрисида батафсил маълумот киритиб борилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2020 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг фармацевтика тармоғини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича келгуси йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури лойиҳасининг киритилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2020 йил 1 июлга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситаларининг халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин. Бунда мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, ушбу талабни бузган тиббиёт ташкилотлари ходимларига нисбатан қўлланиладиган жавобгарлик чоралари назарда тутилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда «фармацевтика маҳсулотларининг сирли харидори» институтини жорий этиш доирасидаги тадбирларни ташкил этиш тартибини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2020 йил 1 июлга қадар белгиланган тартибда Тиббий мақсадларда фойдаланиладиган дори воситаларининг ўзаро алмашинуви тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Концепция ва Чора-тадбирлар дастурини амалга оширишда масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг самарали ҳамкорлигини, уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш мобайнида аниқланган камчиликлар ўз вақтида бартараф этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ҳар йили 31 декабрга қадар 2020 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг фармацевтика тармоғини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича келгуси йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури тасдиқланишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 2020 йил 1 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасини киритсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситаларига рецептлар ёзиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бузганлик, шу жумладан кучли таъсир қилувчи моддалар ва прекурсорлар рўйхатига киритилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, дори воситаларини олиш ҳуқуқини берувчи рецептларни ёки бошқа ҳужжатларни сохталаштирганлик учун тиббиёт ходимлари ва бошқа шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарликни жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт ходимлари томонидан муайян дори воситаларини тайинлаш ва бериш учун фармацевтика ташкилотлари ва дорихоналардан молиявий мукофотлар ёхуд моддий ёки номоддий кўринишдаги ҳар қандай бошқа рағбатлар олишига тақиқ қўйиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Агентлик ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 30 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4554-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4554-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг фармацевтика тармоғини ривожлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КОНЦЕПЦИЯСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг фармацевтика тармоғини ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) аҳоли касалликларининг олдини олишни, фармакотерапиянинг самарадорлиги ва юқори сифат даражасини таъминлайдиган, пировардида инсон ҳаётининг давомийлиги ва сифатини оширишга ёрдам берадиган фармацевтика секторининг барқарор фаолиятини ташкил этишга қаратилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармацевтика тармоғини ислоҳ қилиш мамлакатда дори-дармон хавфсизлигини таъминлаш, фармацевтика секторини модернизациялаш, чуқур илм талаб қиладиган ва юқори технологияли янги ишлаб чиқаришларни яратиш, фармацевтика маҳсулотлари ва хизматларининг экспортини ўстириш, илғор илмий ва технологик ишланмаларни рағбатлантириш ва ташқи бозорларга бўлган қарамликни минималлаштириш борасида кўмаклашишга қаратилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Фармацевтика тармоғининг жорий ҳолати таҳлили
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги беш йил ичида маҳаллий фармацевтика бозори янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ва ишлаб чиқариш ҳажмларининг ортишида ўсиш суръатларини кўрсатди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чунончи, 2014 йилда 520 миллиард сўмдан ортиқ фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлса, 2018 йилда 1,5 триллион сўмдан ортиқ миқдорда маҳсулот ишлаб чиқарилди ёки ўсиш ўртача 3 бараварни ташкил этди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу даврда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми ўртача 4 марта ўсиб, тайёр дори воситалари 360 миллион шартли бирликдан ортиқ, тиббий буюмлар 490 миллион шартли бирликдан ортиқни ташкил қилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бугунги кунда Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи 191 та маҳаллий корхоналар фаолият юритмоқда. Улардан 95 таси турли хил дори воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган, 23 таси тиббий техника, 62 таси тиббий буюмлар, 11 таси ҳам дори воситалари, ҳам тиббий буюмлар ишлаб чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида 9 736 та дори воситалари учун тиббиёт амалиётида фойдаланишга рухсат берилган, шу жумладан 2 634 номдаги маҳаллий дори воситалар, 1 759 номдаги тиббий буюмлар, улардан 284 таси ўзимизда ишлаб чиқарилади, шунингдек, 1 666 номдаги тиббий техника, улардан 78 таси ўзимизда ишлаб чиқарилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистонда фармацевтика тармоғини ривожлантириш учун етарли хомашё базаси мавжуд. Хусусан, 4 500 га яқин ўсимлик турлари ўсади, 51 та фармацевтика корхонаси доривор ўсимликларни қайта ишлаш билан шуғулланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтган давр мобайнида ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот институтларининг олимлари томонидан 10 мингдан ортиқ янги кимёвий моддалар ажратиб олинди ва синтез қилинди, 2 мингдан ортиқ ўсимлик моддаларининг фармакология ва токсикологияси ўрганилди, 70 га яқин дори препаратлари ва биологик фаол қўшимчаларнинг клиник тадқиқотлари ўтказилди, 45 та дори препаратлари тиббиёт амалиётида қўллаш учун тавсия этилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳозирги вақтда институтларнинг тажриба ишлаб чиқаришларида 30 дан ортиқ дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар тайёрланмоқда. 2016 йилдан бошлаб ОИВ 3 ва 4-авлодлари, В ва C гепатити, шунингдек, сифилис учун ИФА тест тизимларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ташкил этилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистоннинг доривор флорасига чет элда ҳам талаб катта. Республика ҳар йили 18 миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдорда 5 минг тоннадан ортиқ ўсимлик хомашёси ва унинг асосида ишлаб чиқарилган дори препаратларини экспорт қилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бироқ, Ўзбекистоннинг доривор ўсимликлар етиштириш салоҳиятидан етарли даражада тўлиқ фойдаланилмаяпти, бу эса, ўз навбатида, доривор ўсимлик хомашёси асосида талаб юқори бўлган дори воситаларини серияли ишлаб чиқаришнинг етарли даражада эмаслигига олиб келди. Республика ҳудудида ўсадиган доривор ўсимликларнинг 577 туридан фақат 112 тури тиббиёт амалиётида 100 дан ортиқ номдаги дори воситаларини ишлаб чиқаришда фойдаланилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018-2019 йилларда умумий қиймати 152,1 миллион АҚШ долларига тенг 50 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 2 164 янги иш ўринлари яратилди. Шу жумладан ташкил этилган фармацевтика эркин иқтисодий зоналарида ушбу даврда умумий қиймати 70 миллион АҚШ долларига тенг 11 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилди ва 850 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғининг ҳозирги ҳолати таҳлили шуни кўрсатдики, маҳаллий фармацевтика тармоғи аҳоли ва даволаш-профилактика муассасаларининг фармацевтика маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини етарли даражада қаноатлантирмаяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, фармацевтика саноати чиқарилаётган маҳсулот турлари бўйича иқтисодий ривожланган мамлакатларнинг шундай секторларидан ортда қолмоқда. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг мавжуд қувватлари аҳоли ва тиббиёт муассасаларининг дори воситалари ва тиббий буюмларига бўлган эҳтиёжининг 27 фоизини қоплайди холос.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айни пайтда, АҚШ, Германия ва Франция каби ривожланган хорижий мамлакатларда маҳаллий фармацевтика саноатининг фармацевтика бозори умумий ҳажмидаги улуши 75 фоизни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айниқса, кардиожарроҳлик, нейрожарроҳлик, травматология ва бошқа соҳаларда юқори технологик жарроҳлик аралашувларда ишлатиладиган жарроҳлик асбоб-ускуналари, бир марталик стерил катетерлар, ўтказгичлар, тикув материаллари, диализаторлар, анестетик ва нафас олиш ускуналари, сарф материалларининг етишмовчилиги яққол сезилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситаларининг ишлаб чиқариш шакллари бўйича таҳлиллар шуни кўрсатдики, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг умумий бозордаги улуши қарийб 45 фоизни ташкил қилмоқда (дамламалар 100 фоиз, ампулалар 85 фоиз, эритмалар 80 фоиз, суюқ дори воситалари 60 фоиз, концентратлар 51 фоиз, шамчалар 41 фоиз, сироплар 40 фоиз, малҳамлар 38 фоиз, капсулалар 33 фоиз, суспензиялар 29 фоиз, таблеткалар 24 фоиз, томчи дорилар 23 фоиз, кукун дорилар 20 фоиз, геллар 4 фоиз).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, яллиғланишга қарши ва диагностик воситалар, токсикология, гинекология, акушерлик, иммунология, гематология, онкология ва стоматология соҳасидаги дори препаратлари деярли ишлаб чиқарилмайди (10 фоиздан кам).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бугунги кунда, дори воситалари ишлаб чиқарувчи 95 та маҳаллий фармацевтик корхоналардан 10 тасида «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти» — GMP талаблари жорий этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарда халқаро стандартлар, шу жумладан фармацевтик корхоналарда дори воситалари сифати ва хавфсизлигини тартибга солувчи «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти» (GMP), «Зарур фармназорат амалиёти» (GVP) ва ISO 13485 талабларини жорий этиш бўйича етарли даражада ташкил этилмаганлиги, ташқи ва ички бозорда рақобатбардош самарадор ва хавфсиз фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш имкониятларини чеклайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дистрибьюторлик амалиётида сифат ва хавфсизлик тизимини бошқаришга қаратилган (GDP) «Зарур фармацевтика амалиёти»ни (GxP), умуман, маҳсулотнинг бутун ҳаётий даврида унинг самарадорлиги ва хавфсизлигини таъминловчи клиник олди (GLP) ва клиник тадқиқотлар ўтказишни (GCP) жорий этиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, дори препаратларининг биотехнологияси, дори моддаларининг кимёвий технологияси, тайёр дори воситалари ва фитопрепаратлар технологияси, фармация иқтисодиёти ва уни бошқариш, фармацевтик кимё ва микробиология каби муҳим йўналишларда фармацевтика тармоғидаги ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш талаб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Фармацевтика тармоғини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармацевтика тармоғини янада ривожлантиришнинг асосий мақсадлари қуйидагиларни амалга ошириш орқали уни миллий иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг стратегик тармоғига айлантиришга, шунингдек, ушбу Концепциянинг иловасига мувофиқ Мақсадли кўрсаткичларга эришишга қаратилган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармацевтика маҳсулотлари ва хизматлари сифатини назорат қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва сертификатлаштириш давлат тизимини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ишлаб чиқариш тармоғини «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти» (GMP) талабларига мувофиқлаштириш орқали ривожланишнинг инновацион моделига ўтказиш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимлик хомашёсини чуқур қайта ишлаш асосида дори субстанциялари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда хомашёни синтез қилиш ва доривор моддалар ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришга хорижий инвестицияларни, илғор халқаро тажриба ва технологияларни фаол жалб этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Концепция 2024 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғини ривожлантиришнинг қуйидаги асосий мақсадларини белгилайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Соғлиқни сақлаш муассасалари ва республика аҳолисининг эҳтиёжини қаноатлантирадиган, биринчи навбатда, Асосий дори воситалари рўйхатига (АДВР) киритилган хавфсиз, самарадор, ҳаммабоп ва сифатли маҳаллий дори воситалар ва тиббий буюмларни ишлаб чиқаришни таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Илғор илмий тажриба ва замонавий технологияларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқариладиган фармацевтика маҳсулотлари турларини кенгайтириш, шунингдек, инновацион фармацевтика маҳсулотларини яратиш ва ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, замонавий объектларни ишга тушириш ҳамда мавжуд объектларнинг моддий-техник базасини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш орқали фармацевтика саноатини ривожлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ташкилотлар ва корхоналарнинг дори воситаларини яратиш ва ишлаб чиқариш бўйича халқаро талаблар билан уйғунлаштирилган стандартлар меъёрларига мувофиқлигини таъминлаш орқали маҳаллий фармацевтика тармоғини ривожлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш бўйича замонавий рақобатбардош ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун, шу жумладан хорижий фармацевтика корхоналарининг инвестициялари ва илғор технологияларини жалб этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Кейинчалик дори воситалари ишлаб чиқариш учун доривор ўсимликлар хомашёси асосида субстанциялар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва маҳаллийлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш, кўпайтириш ва янги турдаги дори воситаларини ўзлаштириш ҳисобига, шунингдек, инвестицияларни жалб қилиш орқали дори воситаларининг импортини қисқартириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Маҳаллий корхоналарда «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти» (GMP), «Зарур фармназорат амалиёти» (GVP), шунингдек, дистрибьюторлик фаолиятида сифат ва хавфсизлик тизимини бошқариш (GDP), клиник олди (GLP) ва клиник тадқиқотларни ўтказишни (GCP) тартибга солишга қаратилган амалиётларни босқичма босқич жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Нархларни шакллантириш механизмларини такомиллаштириш, дори препаратларини маркировкалаш ва кузатиш тизимларини жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Замонавий халқаро талабларга мувофиқ дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва сифатини назорат қилиш, клиник олди ва клиник тадқиқотлар ўтказиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш орқали миллий регулятор орган салоҳиятини мустаҳкамлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Илғор халқаро тажриба асосида республиканинг фармацевтика тармоғи учун, шу жумладан дори препаратларининг биотехнологияси, дори моддаларининг кимёвий технологияси, тайёр дори воситалари ва фитопрепаратлар технологияси, фармация иқтисодиёти ва уни бошқариш, фармацевтик кимё ва микробиология каби муҳим соҳаларда мутахассисларни юқори сифатли тайёрлашни таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Фармацевтика тармоғидаги кадрларни халқаро стандартлар бўйича қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришни чуқур интеграциялаш орқали ишлаб чиқариш, сертификатлаш ва стандартлаштириш, фармацевтик маҳсулотларнинг клиник олди ва клиник тадқиқотлари бўйича янги технологияларни ишлаб чиқиш ва мослаштиришга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар самарадорлигини тубдан ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Оригинал дори воситаларини, шунингдек, талаб юқори бўлган оригинал дори воситалари негизида генерик дори препаратларини (генерикларни) ишлаб чиқишга мўлжалланган замонавий ўқув лаборатория ва тадқиқот марказларини ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Фармацевтика тармоғини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§1. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш (Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш), халқаро меъёр ва стандартларни имплементация қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Халқаро тажрибаларни татбиқ этган ҳолда, шу жумладан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти иштирокида дори воситаларини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, рўйхатга олиш, ишлаб чиқариш, уларнинг сифатини назорат қилиш, клиник олди ва клиник тадқиқотлар соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани GxP «зарур амалиётлар» талабларига мувофиқлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тайёр дори препаратини рўйхатдан ўтказиш жараёнида маҳсулотнинг юқори сифати ва хавфсизлигини таъминлаган ҳолда доривор субстанцияларни рўйхатдан ўтказиш талабларини соддалаштириш нуқтаи назаридан миллий қонунчиликни такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Дори воситаларини нооқилона тайинлаш ҳамда манфаатлар тўқнашуви ва коррупция белгиларининг олдини олиш мақсадида шифокорлар ва фармацевтлар томонидан дори воситаларини тўғри тайинлаш ва қўллаш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§2. Фармацевтика тармоғи ривожланишини рағбатлантириш усуллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Янги фармацевтика маҳсулотини яратиш, шунингдек, чет элда фармацевтика маҳсулотини рўйхатдан ўтказиш жараёнида уни илгари суриш харажатларини қоплаш кўринишида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни илгари мамлакатда ишлаб чиқарилмаган импорт ўрнини босувчи дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришга рағбатлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Инновацион фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва яратишга қаратилган илмий тадқиқотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тижорат банкларининг молиявий маблағлари ва бошқа бюджетдан ташқари манбаларни фармацевтика тармоғини ривожлантириш учун жалб қилишнинг самарали механизмини ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§3. Халқаро стандартларга мувофиқ фармацевтика маҳсулотлари сифатини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. GxP ва ISO «зарур амалиётлар» талабларини жорий этиш орқали фармацевтика маҳсулотининг бутун айланиш даврида сифатни бошқариш тизимини яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. GxP «Зарур фармацевтика амалиёти» қоидаларини жорий қилиш бўйича расмий методик қўлланмалар яратиш ва нашр этиш, уларни татбиқ этиш бўйича малака ошириш курслари, консультациялар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Фармацевтика маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро талабларга мувофиқ ҳолга келтириш, шу жумладан хорижий ишлаб чиқаришларни инспекция қилиш амалиётини жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Халқаро ва давлатлараро эксперт органлари, хусусан, фармацевтика маҳсулотларини стандартлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича комиссиялар ишида фаол иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулотларининг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш мақсадида маҳаллий синов лабораториялари томонидан халқаро аккредитация олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§4. Фармацевтика маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўсимликлар, микроорганизмлар ва ҳайвонлардан фармацевтика тармоғида фойдаланишга мўлжалланган биологик фаол моддалар олишнинг янги технологияларини ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Энг самарали генерик дори воситалари турларини кенгайтириш, яхшиланган фармакокинетик ва фармакодинамик хусусиятларга эга янги замонавий инновацион дори шаклларини, фаол модданинг организмга мақсадли таъсир қилиш тизимларини яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ички ва ташқи бозор талабларига самарали жавоб бериш учун илмий-техник салоҳиятни ва чуқур илм талаб қиладиган фармацевтика ишлаб чиқаришларни ривожлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат-хусусий шериклик механизмларини татбиқ этиш ва ундан амалиётда, шу жумладан мамлакатимизда аввал ишлаб чиқарилмаган фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этишда кенг фойдаланиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вакциналар, биринчи навбатда, миллий эмлаш календарига киритилган иммунодиагностикумлар, иммунотроп препаратлар, хавфли юқумли касалликларнинг (сил, ОИТС ва бошқалар) қўзғатувчиларига қарши юқори самарали янги авлод иммунобиологик препаратларини маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилишини ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§5. Тиббиёт буюмлари, тиббий техника ҳамда дори воситаларини, шу жумладан доривор ўсимликлар хомашёсидан тайёрланган дори воситаларини ишлаб чиқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Бугунги кунда импорт ҳажми ҳам пул, ҳам натурал шаклда катта улуш эгаллаётган генерик дори воситалар импорти ўрнини босувчи препаратларнинг устувор рўйхатини аниқлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўсимлик хомашёсидан дори воситалари олиш учун замонавий технологик жараёнларни жорий этиш, энг истиқболли ўсимликларни плантацияларда етиштириш ва уларнинг наслчилигини устувор ривожлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Доривор ўсимликларни йиғиш ва бирламчи қайта ишлашнинг замонавий тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликлар захирасини аниқлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тармоқни жадал ривожлантириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ва етакчи хорижий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни жалб этиш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мамлакатимизда ва хорижда талаб юқори бўлган фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш, йўл-транспорт ва бошқа инфратузилмани ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§6. Экспорт салоҳиятини кенгайтириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Фармацевтика саноати маҳаллий ишлаб чиқарувчиларининг ишлаб чиқариш қувватларини ташқи бозорларда рақобатбардош даражада технологик қайта жиҳозлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Маҳаллий фармацевтика маҳсулотларини хорижда илгари суриш бўйича самарали стратегияни ишлаб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Республикада фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва экспорт ҳажмини ошириш учун етакчи хорижий ишлаб чиқарувчилар билан фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналар ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг ўз маҳсулотларини илгари суришда фармацевтика соҳасидаги халқаро тадбирларда (кўргазмалар, ярмаркалар, форумлар, реклама ва имиж тадбирлари) иштирокини рағбатлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Савдо бозорларини кенгайтириш мақсадида, шу жумладан фармацевтика маҳсулотлари етказиб бериш бўйича хорижий мамлакатлардаги тендерларда иштирок этиш орқали фармацевтика маҳсулотлари халқаро савдоси тизимига қўшилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§7. Юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Саноат фармацевтикаси бўйича малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, таълимни амалиётга йўналтирган ҳолда соҳадаги маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари негизида илғор технологияларни ўзлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Фармацевтика тармоғидаги ҳозирги тенденциялар ва ривожланиш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, таълим жараёнининг илмий ва ўқув-услубий таъминотини такомиллаштириш, фармацевтика саноати учун мутахассислар тайёрлаш сифатини яхшилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Маҳаллий тармоқ таълим муассасаларини халқаро стандартларга мослаштириш мақсадида уларнинг моддий-техник базасини янгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Хорижий фармацевтика таълим муассасалари билан кенг ҳамкорлик қилиш, шу жумладан республикада уларнинг филиаллари ва факультетларини очиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тармоқларда ўзаро ҳамкорлик ва очиқ курслардан фойдаланиш орқали хорижий таълим муассасалари ресурсларидан фойдаланиш, шунингдек, миллий электрон таълим платформаларини ривожлантириш ва электрон таълим муҳитини шакллантириш ҳисобига таълим имкониятларини кенгайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§8. Инновацион илмий-амалий фармацевтика кластерини ташкил қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагиларни кўзда тутувчи инновацион илмий-амалий фармацевтика кластерини ташкил қилиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармацевтика тармоғида таълим, фан, амалиёт ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш учун зарур шарт-шароитлар ва инфратузилмани яратиш ҳамда ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармацевтика тармоғи илмий тадқиқот муҳитида қулай шарт-шароитлар яратиш ва уни халқаро илмий тадқиқот марказларига интеграциялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармацевтика соҳаси мутахассисларини халқаро талаблар ва замонавий фармацевтика тармоғида зарур бўлган мутахассисликларга мос ҳолда тайёрлаш сифатини оширишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармацевтика тармоғидаги маҳаллий корхоналарга етакчи хорижий фармацевтика компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйишда, инновацион илмий-амалий фармацевтика кластери негизида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришнинг тўлиқ технологик циклини яратиш орқали ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош юқори сифатли фармацевтика маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришда кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Кутилаётган натижалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар қуйидагилар бўлиши зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устувор дори воситалари, шу жумладан иммунобиологик препаратлар номенклатурасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг дори-дармон хавфсизлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички бозорда маҳаллий фармацевтика маҳсулотларининг улушини қиймат жиҳатидан 50 фоизгача ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ҳудудида ишлаб чиқариладиган дори воситаларининг ишлаб чиқариш номенклатурасини кенгайтириш, шу жумладан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар портфелидаги инновацион дори воситалари улушини қиймат жиҳатидан 50 фоизгача ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 — 2024 йилларда фармацевтика тармоғига 100 миллион АҚШ доллари миқдорида қўшимча тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йилга нисбатан фармацевтика маҳсулотлари экспортини 3 баравар ўстириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрлар тайёрлаш, ўқув марказларини жиҳозлаш, аккредитация ва стандартлаштиришни ривожлантириш, энг янги ускуналар билан жиҳозланган замонавий лабораторияларни яратиш соҳасидаги халқаро тажрибани татбиқ қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг фармацевтика тармоғини ривожлантириш концепциясига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг фармацевтика тармоғини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Кўрсаткичлар

ҳозирги ҳолат

2020 йил

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

1.

Маҳаллий дори шаклларини ишлаб чиқариш ҳажмларининг маҳсулот кўринишдаги ифодаси (фоизларда).

45

50

55

60

65

70

2.

Маҳаллий дори шаклларини ишлаб чиқариш ҳажмларининг пул маблағлари кўринишидаги ифодаси (фоизларда).

27

30

35

40

45

50

3.

Ишлаб чиқилаётган маҳаллий дори воситалари сони.

23

27

31

35

40

47

4.

Ўзбекистон Республикасида тиббиёт амалиётида фойдаланиш учун рухсат этилган маҳаллий ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулотлари сони.

2 918

3 100

3 450

3 800

4 150

4 500

5.

Чет элда рўйхатдан ўтган маҳаллий ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулотлари сони.

250

280

300

330

345

370

6.

Фармацевтика маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми (млн. АҚШ долл.).

28

35

40

55

70

85

7.

Фармацевтика корхоналари сони.

191

196

203

209

215

220

8.

Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни ташкиллаштирган хорижий фармацевтика компаниялари сони.

4

6

10

14

18

20

9.

GMP сертификатига эга бўлган фармацевтика корхоналарининг сони (фоизларда).

9

40

70

100

100

100

10.

Малака оширишдан ўтган, шу жумладан халқаро амалиёт, қоидалар ва стандартлар бўйича малака оширган фармацевтика тармоғидаги мутахассислар сони.

200

250

300

400

500

600

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4554-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг фармацевтика тармоғини ривожлантириш концепциясини 2020 йилда амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чора-тадбирлари дастури
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш шакли

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш (Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш), халқаро меъёр ва стандартларни имплементация қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2020 йил 1 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Изамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Илғор халқаро тажриба ва амалиётни ҳисобга олган ҳолда дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича миллий қонунчиликни такомиллаштириш, шу жумладан доривор моддаларни рўйхатдан ўтказишга қўйиладиган талабларни соддалаштириш, шунингдек, хорижий ишлаб чиқарувчиларни инспекция қилиш амалиётини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2020 йил 1 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Изамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Маҳаллий ва хорижда ишлаб чиқарилган дори воситаларига референт нарх шакллантириш тизимини жорий қилиш доирасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2020 йил 1 март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Изамов)

4.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш:

дори воситаларига рецептлар ёзиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бузганлик, шу жумладан кучли таъсир қилувчи моддалар ва прекурсорлар рўйхатига киритилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, дори воситаларини олиш ҳуқуқини берувчи рецептларни ёки бошқа ҳужжатларни сохталаштирганлик учун тиббиёт ходимлари ва бошқа шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарликни жорий этиш;

тиббиёт ходимлари томонидан муайян дори воситаларини тайинлаш ва бериш учун фармацевтика ташкилотлари ва дорихоналардан моддий ёки номоддий кўринишдаги молиявий мукофотлар ёки ҳар қандай бошқа рағбатлар олишига тақиқ қўйиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2020 йил 1 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов), Адлия вазирлиги (Давлетов)

5.

Тиббий мақсадларда фойдаланиладиган дори воситаларининг ўзаро алмашинув тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи лойиҳаси

2020 йил 1 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов), Адлия вазирлиги (Давлетов)

6.

Мулкчилик шаклидан қатъи назар, тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналар томонидан рецептларни ёзиш ва дори воситаларининг савдо номи учун чекланган нархларни шакллантириш жараёнини тартибга солувчи қонунчилик талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш ва баҳолашниназарда тутувчи «фармацевтика маҳсулотларининг сирли харидори» институтини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил 1 июль

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев)

7.

Халқаро тажрибаларни татбиқ этган ҳолда, шу жумладан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти иштирокида дори воситаларини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, рўйхатга олиш, ишлаб чиқариш, уларнинг сифатини назорат қилиш, клиник олди ва клиник тадқиқотлар соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани GxP «зарур амалиётлар» талабларига мувофиқлаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2020 йил 1 сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Изамов), «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров)

8.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари зиммасига дорихоналар ва уларнинг филиаллари сонини ҳисобга олган ҳолда дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг чакана савдосини амалга ошириш учун лицензиялар бериш бўйича вазифалар юклатилганлиги муносабати билан қўшимча штат бирликларини ажратиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2020 йил 1 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Молия вазирлиги (Шорахметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

II. Фармацевтика тармоғини ривожлантиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари

9.

Янги фармацевтика маҳсулотини ишлаб чиқиш, шунингдек, чет элда фармацевтика маҳсулотини рўйхатдан ўтказиш жараёнида уни илгари суриш харажатларини қоплаш кўринишида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Молия вазирлиги (Шорахметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчилари

10.

Маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни илгари мамлакатда ишлаб чиқарилмаган импорт ўрнини босувчи дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришга рағбатлантириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил 1 март

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

Инновацион фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва яратишга қаратилган илмий тадқиқотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил 1 декабрь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Фанлар академияси (Юлдашев)

III. Фармацевтика маҳсулотлари сифатини халқаро стандартларга мувофиқ таъминлаш

12.

Референт нарх шакллантириш тизими доирасида референт мамлакатлар рўйхатини ва дори воситалари нархларини рўйхатдан ўтказиш тартибини тасдиқлаш.

Қуйидагиларни:

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 1 март

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Асосий дори воситалари рўйхатига киритилган дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учун чекланган нархлар;

2020 йил 1 июль

дори воситалари давлат реестрига киритилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тиббиёт амалиётида қўллаш учун рухсат этилган барча дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учун чегараланган нархларни рўйхатдан ўтказишни таъминлаш.

2020 йил 31 декабрь

13.

Фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар, рўйхатдан ўтган ва сертификатланган дори воситалари, шунингдек, дори воситасининг савдо номи учун қайд этилган чекланган нархлар ҳамда белгиланган чекланган савдо устамаларини ҳисобга олган ҳолда чекланган улгуржи ва чакана нархлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш ва юритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил 31 декабрь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

14.

Фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш бўйича қонун ҳужжатлари ва лицензия талабларини такомиллаштириш, шу жумладан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сақлаш ва ташиш талабларини кучайтиришни назарда тутиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2020 йил 1 март

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

15.

GxP «Зарур фармацевтика амалиёти» қоидаларини жорий қилиш бўйича расмий методик қўлланмалар яратиш ва нашр этиш, уларни татбиқ этиш бўйича малака ошириш курслари, консультациялар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил 1 апрель

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров)

16.

Халқаро ва давлатлараро эксперт органлари, хусусан, фармацевтика маҳсулотларини стандартлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича комиссиялар ишида фаол иштирок этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров)

IV. Фармацевтика маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқиш

17.

Энг самарали генерик дори воситалари турларини кенгайтириш, яхшиланган фармакокинетик ва фармакодинамик хусусиятларга эга янги замонавий инновацион дори шаклларини, фаол модданинг организмга мақсадли таъсир қилиш тизимларини яратиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил 1 июнь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Фанлар академияси (Юлдашев)

18.

Ўсимликлар, микроорганизмлар ва ҳайвонлардан фармацевтика тармоғида фойдаланишга мўлжалланган биологик фаол моддалар олишнинг янги технологияларини ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Фанлар академияси (Юлдашев)

19.

Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш мақсадида давлат илмий-техник дастурлари доирасида танловлар ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Фанлар академияси (Юлдашев), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев)

20.

Давлат-хусусий шериклик механизмларини татбиқ этиш ва ундан амалиётда, шу жумладан мамлакатимизда аввал ишлаб чиқарилмаган фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этишда кенг фойдаланиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги (Холжигитов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

21.

Вакциналар, биринчи навбатда, миллий эмлаш календарига киритилган иммунодиагностикумлар, иммунотроп препаратлар, хавфли юқумли касалликларнинг (сил, ОИТС ва бошқалар) қўзғатувчиларига қарши юқори самарали янги авлод иммунобиологик препаратларини маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилишини ташкил этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил 1 сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Фанлар академияси (Юлдашев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев)

V. Тиббиёт буюмлари, тиббий техника ҳамда дори воситаларини, шу жумладан доривор ўсимликлар хомашёсидан тайёрланган дори воситаларини ишлаб чиқариш

22.

Доривор ўсимликларни йиғиш ва бирламчи қайта ишлашнинг замонавий тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликлар захирасини аниқлаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Фанлар академияси (Юлдашев)

23.

Ўсимлик хомашёсидан дори воситалари олиш учун замонавий технологик жараёнларни жорий этиш, энг истиқболли ўсимликларни плантацияларда етиштириш ва уларнинг наслчилигини устувор ривожлантириш.

Ташкилий чора тадбирлар

Доимий

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Фанлар академияси (Юлдашев)

24.

Мамлакатимизда ва хорижда талаб юқори бўлган фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш, йўл-транспорт ва бошқа инфратузилмани ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил 1 март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

VI. Экспорт салоҳиятини кенгайтириш

25.

Фармацевтика саноати маҳаллий ишлаб чиқарувчиларининг ишлаб чиқариш қувватларини ташқи бозорларда рақобатбардош даражада технологик қайта жиҳозлаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил 1 сентябрь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Молия вазирлиги (Шорахметов)

26.

Шу жумладан маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг ўз маҳсулотларини илгари суришда фармацевтика соҳасидаги халқаро тадбирларда (кўргазмалар, ярмаркалар, форумлар, реклама ва имиж тадбирлари) иштирокини рағбатлантиришни назарда тутган ҳолда маҳаллий фармацевтика маҳсулотларини чет элда илгари суриш бўйича самарали стратегияни ишлаб чиқиш.

Маҳаллий фармацевтика маҳсулотларини хорижда илгари суриш стратегияси

2020 йил 1 сентябрь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Изамов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), Молия вазирлиги (Шорахметов)

27.

Республикада фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва экспорт ҳажмини ошириш учун етакчи хорижий ишлаб чиқарувчилар билан фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналар ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов)

28.

Савдо бозорларини кенгайтириш мақсадида, шу жумладан фармацевтика маҳсулотлари етказиб бериш бўйича хорижий мамлакатлардаги тендерларда иштирок этиш орқали фармацевтика маҳсулотлари халқаро савдоси тизимига қўшилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил 1 декабрь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Изамов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов)

VII. Юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш

29.

Саноат фармацевтикаси бўйича малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, таълимни амалиётга йўналтирган ҳолда соҳадаги маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари негизида илғор технологияларни ўзлаштириш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 1 май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Фанлар академияси (Юлдашев)

30.

Фармацевтика тармоғидаги ҳозирги тенденциялар ва ривожланиш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, таълим жараёнининг илмий ва ўқув-услубий таъминотини такомиллаштириш, фармацевтика саноати учун мутахассислар тайёрлаш сифатини яхшилаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 1 май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Фанлар академияси (Юлдашев)

31.

Маҳаллий тармоқ таълим муассасаларини халқаро стандартларга мослаштириш мақсадида уларнинг моддий-техник базасини янгилаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил 1 сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Фанлар академияси (Юлдашев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), Молия вазирлиги (Шорахметов)

32.

Хорижий фармацевтика таълим муассасалари билан кенг ҳамкорлик қилиш, шу жумладан республикада уларнинг филиаллари ва факультетларини очиш.

Ташкилий-чора тадбирлар

2020 йил 1 декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Фанлар академияси (Юлдашев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов)

33.

Тармоқларда ўзаро ҳамкорлик ва очиқ курслардан фойдаланиш орқали хорижий таълим муассасалари ресурсларидан фойдаланиш, шунингдек, миллий электрон таълим платформаларини ривожлантириш ва электрон таълим муҳитини шакллантириш ҳисобига таълим имкониятларини кенгайтириш.

Ташкилий-амалий чоралар

2020 йил 1 декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Содиқов)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва предметига қараб қайта кўриб чиқилиши ёки ягона ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқий ҳужжатнинг тури тартибга солинадиган муносабатларга қараб ўзгариши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4554-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 сентябрдаги «Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва уларнинг айланишини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3948-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4055-сон қарорига 1-илова қуйидаги мазмундаги блок билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

«Oʻzmedimpeks» давлат унитар корхонаси

».

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 майдаги «Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4310-сон қарорининг 5-иловаси «Илмий-тадқиқот институтлари (ИТИ)» блоки қуйидаги мазмундаги 6 — 8-бандлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«6. Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Шарқ табобати» илмий-тадқиқот институти».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 07/20/4554/0014-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 07/22/411/0961-сон; 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон; 29.01.2025 й., 06/25/13/0080-сон)