08.07.2019 йилдаги ПҚ-4386-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 08.07.2019 йилдаги ПҚ-4386-сон
Kuchga kirish sanasi
09.07.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимиз тарихида ўчмас саҳифа очган буюк истиқлол туфайли Ўзбекистон ўтган давр мобайнида жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, миллий тикланишдан миллий юксалиш сари дадил илгарилаб бормокда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бугунги кунда юртимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш, Ватанимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Биз учун устувор аҳамиятга эга бўлган вазифалар — аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, тадбиркорлик ва хусусий мулк ривожига кенг имконият очиб бериш, ёшлар, хотин-кизлар, кекса авлод вакиллари, ижтимоий химояга муҳтож инсонларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишга қаратилган дастурларимизнинг ижобий натижалари нафақат мамлакатимиз, балки халқаро жамоатчилик томонидан ҳам эътироф этилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқимиз учун энг улуғ, энг азиз айём, эркин, обод ва фаровон ҳаёт куриш йўлидаги барча ютуқ ва муваффақиятларимизнинг асосий манбаи бўлган Ватанимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигини катта тайёргарлик билан кутиб олиш, бу қутлуғ санани унинг мохияти ва аҳамиятига, халқимизнинг фидокорона мехнати, эзгу орзу-интилишларига муносиб тарзда нишонлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссиясининг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Республика комиссияси бир ҳафта муддатда «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу дастурда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» давлат дастури, «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла», «Ҳар бир оила — тадбиркор», «Ёшлар — келажагимиз», «Беш ижобий ташаббус» каби муҳим дастур ва режалар доирасида олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг маъно-мазмуни ва рухи мужассам этилишига алоҳида эътибор қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айниқса, охирги йилларда сиёсий-ижтимоий, иктисодий муносабатларнинг мазмун-моҳияти, жамиятимиз қиёфаси бутунлай ўзгаргани, бу ижобий ўзгаришлар юртдошларимиз ҳаётида ўз ифодасини топаёттани, халқимизнинг турмуш даражасини, онгу тафаккури, билим ва маданиятини ошириш бўйича килинган ишларни конкрет далил ва мисоллар, чуқур илмий таҳлиллар ва экспертлик баҳолари орқали мамлакатимиз ва халқаро жамоатчиликка етказиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Республика комиссияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрамига бағишлаб аҳолининг кенг катламлари ўртасида маърифий учрашувлар, очик мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, долзарб мавзулар бўйича фикр алмашувлар, маданий тадбирларни самарали ўтказиш максадида таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар ва санъаткорлардан иборат тарғибот гурухлари ташкил этилсин ҳамда уларнинг аниқ режа асосида фаолият олиб бориши таъминлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу тадбирларни ташкил этишда мамлакатимизни модернизация қилиш, турли соҳа ва тармоқларни либераллаштириш борасида қўлга киритилган ютуқ ва натижалар бу йўлдаги дастлабки қадамлар эканини таъкидлаган ҳолда, баландпарвозлик, расмиятчилик ва юзакилик ҳолатларига йўл қўймасдан, холислик ва ҳаққонийлик тамойиллари асосида иш олиб боришга алоҳида эътибор қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Республика комиссияси ўз йиғилишларида белгиланган чора-тадбирлар мамлакатимиз пойтахти, вилоят ва туманларида қандай амалга оширилаётгани юзасидан ҳар бир ҳудуд, вазирлик ва идора раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказиладиган байрам дастурларини тайёрлашга оммавий томошалар бўйича юксак маҳорат ва тажрибага эга бўлган сценарист ва режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, композитор ва балетмейстерлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш ижрочилар, мақом ва бахшичилик санъати вакилларидан иборат ижодий гурухлар кенг жалб этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси билан биргаликда юртимиз истиқлолини тараннум этадиган энг яхши кўшик ва мусиқа асарлари учун «Ягонасан, муқаддас Ватан!» республика танловининг якуний боскичини ўтказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов ғолиблари ва совриндорлари Мустақиллик байрами арафасида эълон қилинсин ва тақдирлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, «Тасвирий oйинa» ижодий уюшмаси ва бошқа тегишли ташкилотлар билан биргаликда «Энг улуғ, энг азиз», «Ранглар жилосида — она диёр», «Ватан учун яшайлик!» каби анъанавий кўрик-танловларни юқори даражада ўтказишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда маҳаллий бюджетлар ҳамда ҳомийлик хайриялари ҳисобидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси хузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Дунё» ахборот агентлиги ва бошка оммавий ахборот воситаларига Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиб бориш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур карорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 8 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4386-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 июлдаги ПҚ-4386-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллнгининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссияси таркиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

А. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири,

комиссия раиси

Х. Султонов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси

А. Абдувахитов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси

Ф. Маҳмудов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ўринбосари

Э. Боситхонова

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси

Ж. Артикходжаев

Тошкент шаҳар ҳокими, комиссия раисииинг ўринбосари

Б. Сайфуллаев

Маданият вазири

А. Комилов

Ташқи ишлар вазири

П. Бобожонов

Ички ишлар вазири

И. Маджидов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Ш. Шерматов

Халқтаълими вазири

А. Шодмонов

Соғлиқни саклаш вазири

К. Алламжонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори

А. Кўчимов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

А. Хаджаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси в.в.б

С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

Р. Абдуллаев

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси

Қ. Рафиқов

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси

Б. Юлдашев

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти

А. Саъдуллаев

Ўзбекистон Ёшлар иттифоки Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

А. Кадиров

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

Ш. Жавлонов

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси

Ш. Жалилов

«Нуроний» жамғармаси раиси

Р. Қурбонов

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари кўмитаси раиси

А. Нуриддинов

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2019 й., 07/19/4386/4215-сон)