Ҳужжат кучини йўқотган 30.10.1999 19.06.1992 йилдаги 296-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.06.1992 йилдаги 296-сон
Kuchga kirish sanasi
19.06.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 30.10.1999
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ БОШ АРХИВ БОШҚАРМАСИ («ЎЗБОШАРХИВ») ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ВА РЕСПУБЛИКА МАРКАЗИЙ ДАВЛАТ АРХИВЛАРИ ТАРМОҒИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сонли «Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» қарори билан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси («Ўзбошархив») тўғрисидаги илова қилинаётган Низом ва республика марказий давлат архивлари тармоғи тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Ўзбошархив» марказий аппарати ҳокимларининг чекланган сони (биноларни қўриқловчи ва уларга хизмат кўрсатувчи ходимларни ҳисобга олмаган ҳолда) 14 кишидан иборат қилиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ҳузуридаги Бош архив бошқармаси тўғрисидаги Низомни ва Ўзбекистон ССР марказий давлат архивлари тармоғини тасдиқлаш ҳақида» 1980 йил 18 сентябрдаги 635-сон қарори ҳамда Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Республикада архив ишини бошқариш схемаси тўғрисида» 1988 йил 31 октябрдаги 398-сон қарорининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 19 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
296-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 19 июндаги 296-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИ3ОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси («Ўзбошархив») архив иши бўйича давлат бошқарувининг республика органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбошархив» Ўзбекистон Республикаси Архив фондининг ҳужжатларини бошқаради, республика архив муассасаларининг фаолиятига раҳбарлик қилади ва уни мувофиқлаштириб боради. Унга Ўзбекистон Республикаси Архив фондини — республика халқларининг тарихий ўтмиши тўғрисидаги ҳужжатли ёдгорликларни жамият ва фуқароларнинг манфаатлари йўлида бутлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш давлат вазифалари юклатилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбошархив» республикадаги архив ишининг аҳволи, уни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Ўзбошархив» Ўзбекистон Республикасида архив ишларини тармоқ ва тармоқлараро бошқарувни демократик асосларда бевосита ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Архив бошқармаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг архив бўлимлари орқали амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Архив бошқармаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг архив бўлимлари, шунингдек, уларга қарашли давлат архивлари ва уларнинг филиаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармасининг ягона тизимини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўзбошархив» ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, республика Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ва бошқа норматив актларга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбошархив» амалдаги қонунчиликнинг ўз ҳуқуқ доирасига кирувчи масалалар бўйича тўғри қўлланилишини таъминлайди, архив иши тўғрисидаги қонунларни такомиллаштириш, юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар «Ўзбошархив»нинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Архив фондини ҳужжатлар билан бутлашни ташкил этиш, уларнинг сақланишини таъминлаш, давлат томонидан архив ҳужжатларининг ҳисобини юритиш ва улардан жамият ва фуқароларнинг ахборотларга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада архив ишини юритиш ва ривожлантиришнинг ягона сиёсатини ўтказиш, янги хўжалик механизми ишлаб турган шароитларда архивларнинг иқтисодий мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш принциплари асосида ўзларига юклатилган вазифаларни бажариш бўйича давлат архивларининг юқори самарали ва унум билан ишлашини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архившунослик, ҳужжатларни юритиш, археография соҳасидаги илмий ва методик ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириб бориш, илмий тадқиқотлар ва фан-техника ютуқлари натижаларини республика архив муассасалари ишига жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идораларга қарашли архивлар фаолиятига ташкилий-методик раҳбарлик қилиш ва республика вазирликлари, идоралари, муассасалари, ташкилотлари ва корхоналарининг иш юритишида ҳужжатларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архив иши соҳасидаги ватанимиз ва чет эл илғор тажрибасини ёйиш ва республика архив ишини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Архивчилари жамияти билан биргаликда республика архив муассасалари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзбошархив» ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Республика архив ишларини бошқариш органларининг ва давлат архивларининг қуйидаги масалалар бўйича биргаликдаги ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштириб боради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Архив фондини сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлар билан бутлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Архив фонди ҳужжатларининг сақланишини таъминлаш, архивлар иши амалиётига ҳужжатларни сақлаш, таъмирлаш, консервациялаш, нусха олиш ва муҳофаза қилишнинг оқилона тизимлари ва усулларини жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Архив фонди ҳужжатлари давлат ҳисобини юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идораларга қарашли архивлардан олинган ҳужжатларни давлат архивига топширишнинг белгиланган тартибига риоя қилишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқарувининг, муассасалар, жамоат ташкилотларининг ахборотларга бўлган эҳтиёжларини, шунингдек, фуқароларнинг ижтимоий-ҳуқуқий сўровларини қондириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Архив фондини эълон қилиш ва ундан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архившунослик, ҳужжатшунослик, археография соҳасидаги илмий-методик ишларни ташкил этиш, архив ишлари амалиётига илмий тадқиқотларнинг, архив иши ва ҳужжатшунослик бўйича илмий-техникавий ахборотларнинг натижаларини жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика архив муассасаларини моддий-техника жиҳатидан таъминлаш ва жиҳозлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика архив муассасаларида архив ишини ривожлантиришни, статистик ҳисобот ва ахборотни режалаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика архив муассасалари ва идораларига қарашли архивлар ходимларининг малакасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат архивлари жамоаларини ижтимоий ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архив иши ва бошқармани ҳужжат билан таъминлаш соҳасидаги ватанимиз ва чет эл илғор тажрибасини ўрганиш ва ёйиш, архив муассасалари иш тажрибасига меҳнатни ташкил этиш ва бошқарувнинг илғор шаклларини, хўжалик юритишнинг янги шартларини жорий қилиш ва республика архив муассасалари ходимларининг ишлаб чиқариш фаолиятини рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика давлат архивлари тармоқларини такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Республика архив ишларини бошқариш органлари билан биргаликда архив ишининг асосий йўналишлари бўйича комплекс дастурларни ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилишини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Республика давлат архивларида аҳолига пулли хизмат кўрсатишни ривожлантириш, архив иши ва ҳужжатлар билан ишлаш соҳасида вазирликлар, идоралар, муассасалар, бирлашмалар ва корхоналар билан хўжалик ҳисоби асосида шартномалар бўйича ишларни бажариш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика давлат архивлари томонидан амалга ошириладиган ишлар ва хизматлар учун прейскурантларни тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Республикада архив ишини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, йиғма йиллик режаларни ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади, республика давлат архивлари фаолиятининг йиғма статистик ҳисобини юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Ҳужжатларни республика ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган архив фондлари таркибига ўтказиш тўғрисидаги масалаларни хал қилади, республика аҳамиятига эга бўлган фондларни бир жойга тўплаш бўйича, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг бир давлат архивидан ҳужжатларни республиканинг бошқа вилоятлари давлат архивига бериш тўғрисидаги тадбирларни амалга оширади, зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳужжатларни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги бошқа давлат архивларидан Ўзбекистон Республикаси давлат архивларига ўтказиш (ва аксинча) тўғрисида таклиф киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) Республика халқлари тарихига оид архив ҳужжатларининг аслини ёки нусхаларини аниқлайди ва чет эллардан олади, чет эл архив муассасалари билан биргаликда архив ҳужжатларининг кўргазмасини, шунингдек, ҳужжатларнинг нусхаларини ва архившунослик адабиётларини ўзаро алмашишни ташкил этади, архивларнинг халқаро ташкилотлари фаолиятида қатнашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) Ўзбекистон Республикаси Архив фондининг марказий каталогини юритади, ҳужжатларни, шу жумладан, электрон-ҳисоблаш техникасини қўлланиш асосида илмий-маълумотнома аппарати тизимини ривожлантиришни таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) Белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Архив фондининг ҳужжатларини, республика архив ҳужжатларининг таркиби ва сақланиши ҳақидаги маълумотнома-ахборот адабиётларини эълон қилади, ўзининг ҳуқуқ доирасига ўтказилган масалаларга оид бюллетенларни, илмий-оммабоп адабиётларни, ўқув ва амалий қўлланмаларни, плакатларни нашр этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) Ўз ҳуқуқлари доирасида давлат ва идораларга қарашли архивлар ишлари қоидаларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Архив фонди ҳужжатлари билан ишлашга оид бошқа норматив актларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, уларнинг республика давлат ҳамда идораларга қарашли архивлар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва корхоналар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) Республика марказий давлат архивларининг фаолиятига раҳбарлик қилади, улар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) Ўз ҳуқуқлари доирасида капитал қурилиш масалаларини ҳал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) Марказий аппаратнинг ва ўзига қарашли муассасаларнинг тузилишини такомиллаштириш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий аппаратни ва республика марказий давлат архивларини сақлаш учун республика бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилган пул билан таъминлашни амалга оширади ва уларнинг сарфланишини назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
н) Марказий аппарат кадрларини танлайди ва жой-жойига қўяди, Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивлари директорларини ва уларнинг ўринбосарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан бўшатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Архив бошқармасининг бошлиғи, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари архив бўлимларининг мудирлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тегишли равишда «Ўзбошархив» билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан бўшатиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
о) Тегишли республика вазирликлари, идоралари ва давлат қўмиталари билан биргаликда идораларга қарашли қуйидаги архивларнинг фаолиятига ташкилий-методик раҳбарлик қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Архив фондининг ҳужжатларини доимий сақловчи тармоқ давлат фондлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Архив фонди ҳужжатларини доимий сақлаш ҳуқуқига эга бўлган республика вазирликлари, идоралари ва давлат қўмиталарининг идораларга қарашли архивлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Архив фонди ҳужжатларини доимий сақловчи давлат кутубхоналари ва музейларининг қўлёзма бўлимлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Архив фонди ҳужжатларини вақтинча, уларни давлат томонидан сақлашга бергунга қадар, сақловчи республика вазирликлари, идоралари ва давлат қўмиталарининг идораларга қарашли архивлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
п) Шартнома асосларида идораларга қарашли архивларга ҳужжатларни сақлашни, тартибга келтиришни ва улардан фойдаланишни таъминлаш ишларини бажаришда, шунингдек, ҳужжатлар нусхаларининг эҳтиёт фондини яратишда ёрдам кўрсатишни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат архивлари билан биргаликда идораларга қарашли архивларни текширади ва вазирликлар, идоралар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда корхоналарнинг иш юритишдаги ҳужжатларини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
р) Республика давлат архивларининг зарур ускуналар ва материалларга бўлган эҳтиёжларини аниқлайди, ўзларига қарашли архив муассасаларини моддий-техникавий таъминлашга кўмаклашади; республика марказий давлат архивлари бинолари қурилишини ва уларни капитал тузатишни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари ходимлари касаба уюшмалари тегишли қўмиталари билан биргаликда республика архив муассасаларининг илғор жамоалари ва ходимларини Фахрий ёрлиқлар билан мукофотлайди ва рағбатлантиришнинг бошқа турларидан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
т) Фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятларининг ўз вақтида ва пухта кўриб чиқилишини ташкил этади, уларда кўтарилган масалаларнинг тўғри ҳал этилишига эришади; консуллик сўровларнинг ижросини таъминлайди; ўзларига қарашли муассасалар фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
у) Архив иши соҳасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирувчи давлатлар ва чет мамлакатларнинг архив муассасалари, шунингдек, Архивларнинг Халқаро Кенгашлари ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ф) Муассасаларга, ташкилотларга ва фуқароларга белгиланган тартибда республика ҳудудида ҳужжатли ёдгорликларни тўплаш учун махсус рухсатномалар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзбошархив»га ўзига юклатилган мажбуриятларни ва вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика архив муассасаларининг архив ишининг асосий масалалари бўйича ишини ўрганиш ва бу муассасаларнинг меҳнат жамоалари билан биргаликда уларнинг фаолиятларини янада такомиллаштириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларнинг ижросини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика марказий давлат архивларидан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши органларидан белгиланган ва тармоқда қабул қилинган статистика ҳисоб-китобларини, шунингдек, архив ишини ривожлантириш режаларининг бажарилиши тўғрисидаги, давлат ва идораларга қарашли архивларнинг фаолияти ҳақидаги, улар томонидан юклатилган архивлар ишининг аниқ йўналиши бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисидаги тегишли ахборотларни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ давлат фондларининг, кутубхоналар ва музейларнинг, архивлар ва вазирликлар ҳамда бошқа давлат бошқаруви марказий органларининг, республика аҳамиятига молик муассасалар, ташкилотлар ва корхоналарнинг иш юритиш хизматлари ишини ўрганиш, белгиланган тартибда улардан зарур ахборотларни сўраш, архив хизматлари ишлари масалалари ва иш юритишда ҳужжатларни ташкил этиш бўйича кўрсатилган ташкилотлар вакилларининг ҳисоботларини тинглаш; бу ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси Архив фонди ҳужжатларининг сақланишини ташкил этишни яхшилаш бўйича, идораларга қарашли архивлар ишидаги аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича бажариш мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш ва бошқармани ҳужжат билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика давлат архивларидан, тармоқ давлат фондларидан, вазирликлар, идоралар, муассасалар, ташкилотлар, корхоналардан, кутубхоналар ва музейларнинг қўлёзма бўлимларидан, сиёсий, жамоатчилик, диний ташкилотлар ва бирлашмалардан, кооперативлар, қўшма корхоналар ва бошқа юридик шахслардан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Архив фонди ҳужжатларини доимий сақловчи фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Архив фондининг марказий каталоги учун тегишли маълумотларни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
прокуратура ва суд органлари олдига ўз хатти-ҳаракатлари ёки фаолиятсизликлари туфайли Ўзбекистон Республикаси Архив фонди ҳужжатларининг ўғирланишига, бузилишига, уларни яширишга ёки ноқонуний йўқ қилишга шароит яратишга йўл қўйган мансабдор шахсларни ва фуқароларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги актлари билан белгиланган тартибда жиноий, маъмурий, интизомий, моддий ва бошқа хил жавобгарликка тортиш тўғрисида масала қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архив иши ва иш юритишда ҳужжатларни ташкил этиш масалаларини кўриб чиқиш учун доимий ва вақтинчалик идоралараро комиссиялар ва кенгашлар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика вазирликлари ва идоралари томонидан ишлаб чиқиладиган архив иши ва иш юритишдаги ҳужжатларни ташкил этиш масалалари бўйича қоидаларни ва ўқув дастурларини келишиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ҳуқуқлари доирасида халқаро ташкилотлар, корхоналар, мансабдор шахслар ва хусусий шахслар билан ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги бошқа давлатлар ҳамда чет давлатлар билан алоқаларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзбошархив» ўзининг республика архив муассасалари устидан давлат бошқаруви функцияларини республика архив ишлари бошқаруви органлари, давлат ва идораларга қарашли архивлар, жамоат ташкилотлари иштирокида демократия, коллегиаллик ва ошкоралик асосида бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Архив иши масалалари бўйича пухта ва сифатли таклифлар ҳамда тавсияномалар тайёрлаш мақсадида Бош архив бошқармасида қуйидагилар тузилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий кенгаш — республикада архив ишларининг илмий-методик масалаларини кўриб чиқиш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий эксперт-текширув комиссияси — Ўзбекистон Республикаси Архив фондининг сифат таркибини ошириш ва қийматини экспертиза қилиш масалаларини кўриб чиқиш учун.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий кенгаш тўғрисидаги низом, Марказий эксперт — текширув комиссиялари ва уларнинг таркиби «Ўзбошархив» бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Ўзбошархив»га бошқарма бошлиғи (раис), унинг ўринбосарлари, шунингдек, «Ўзбошархив» тизимининг бошқа раҳбар ходимлари бўлган ҳайъат тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат таркибининг сони ва унинг аъзолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат республикада архив ишини ривожлантириш, раҳбар кадрларни танлаш ва уларнинг малакасини ошириш, қарорлар, буйруқлар, йўриқномаларни бажариш бўйича муҳим масалаларни кўриб чиқади, республика архив муассасалари ва «Ўзбошархив» таркибий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди, шунингдек, республика вазирликлари, идоралари ва давлат қўмиталари, уларнинг ҳуқуқ доиралари ва вазифаларига кирувчи масалалар бўйича тармоқ фондлари раҳбарларининг ахборотларини тинглайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «Ўзбошархив»га бошлиқ раҳбарлик қилади. «Ўзбошархив» бошлиғи ва унинг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбошархив» бошлиғи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбошархив» зиммасига юклатилган мажбуриятлар ва вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарма бошлиғи ўринбосарининг, бўлимлар ва бошқа тузилма бўлинмалари раҳбарларининг «Ўзбошархив» фаолиятини назорат қилиш масалалари бўйича ишларнинг аҳволи учун, шунингдек, марказий давлат архивлари ва республиканинг ўзларига қарашли бошқа архив муассасалари иши учун жавобгарлик даражасини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбошархив» марказий аппарати ходимларини ва марказий давлат архивлари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан бўшатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўлимлар ва бошқа бўлинмалар тўғрисидаги низомларни, шунингдек, «Ўзбошарxив»нинг алоҳида ходимлари ва мутахассисларининг лавозим йўриқномаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ҳуқуқлари доирасида республиканинг амалдаги қонунчилиги асосида ва ижро этиш бўйича буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради, «Ўзбошархив» тизими архив муассасалари бажариши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради ва уларнинг ижросини текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда республика вазирликлари, идоралари ва давлат қўмиталари раҳбарлари билан биргаликда архив ишлари масалалари бўйича буйруқлар ва бошқа норматив ҳужжатлар чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда қатнашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. «Ўзбошархив» марказий аппаратининг тузилиши ва ходимларининг сони Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Штат жадвали, лавозим маошлари ва уларга қўшимчалар, «Ўзбошархив» марказий аппарати ходимларини мукофотлаш тўғрисидаги низом унинг бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. «Ўзбошархив» юридик шахс ҳисобланади, у республика бюджетида туради, Давлат банки муассасаларида мустақил балансга, ҳисоб-китоб ва бошқа счётларга эга бўлади, унинг таркибига кирувчи республика марказий давлат архивларининг балансларини ҳисобга олган ҳолда йиғма баланслар тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. «Ўзбошархив» Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 19 июндаги 296-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика Марказий давлат архивлари тармоғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси илмий-техникавий ва тиббий ҳужжатлар Марказий давлат архиви
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси кино, расм ва овозли ҳужжатлар Марказий давлат архиви