Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИГА АГРОКИМЁ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 февралдаги 63-сонли «Қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ҳамда минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, қишлоқ хўжалиги товар етиштирувчиларига агрокимё хизмати кўрсатиш сифатини ошириш ва қийматини пасайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» ва «Ўзагрокимёсервис» уюшмаларининг:
2. Қуйидагилар:
қишлоқ хўжалиги товар етиштирувчиларини шартнома асосида минерал ўғитлар, ўсимликлари ҳимоя қилишнинг, уларнинг ўсишини жадаллаштириш ва тартибга солиб боришнинг кимёвий воситалари, тупроқ мелиорантлари, озиқли қўшимчалар ва бошқа кимёвий маҳсулотлар билан таъминлаш, тармоқ саноат корхоналари билан қишлоқ хўжалиги товар етиштирувчилари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатиш ишларини амалга ошириш — «Ўзагрокимётаъминот» бирлашмасининг;
ўсимликларнинг касалликлари ва зараркунандаларини кузатиш, ўрганиш ҳамда прогнозлаш, қишлоқ хўжалигини ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий тадбирлар соҳасида услубий таъминлаш, қишлоқ, хўжалиги корхоналарига ва аҳолига ўсимликларни кимёвий ҳамда биологик ҳимоя қилиш бўйича хизматлар кўрсатиш, ерларнинг идоравий мансублигидан қатъи назар, республикада чигирткага қарши курашиш тадбирларини амалга ошириш — Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий тадқиқотлар республика марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин.
3. «Ўзагрокимётаъминот» давлат-акционерлик бирлашмаси ижро этувчи аппарати ходимларининг чекланган сони 21, Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий тадқиқотлар республика маркази аппаратиники 16 нафардан иборат қилиб белгилансин.
«Ўзагрокимётаъминот» бирлашмаси раиси лавозимига кўра «Ўзкимёсаноат» уюшмаси раисининг ўринбосари, Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий тадқиқотлар республика марказининг бош директори эса Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари ҳисобланадилар.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
«Ўзкимёсаноат» уюшмасига «Ўзагрокимётаъминот» давлат-акционерлик бирлашмаси таркибига кирувчи акционерлик жамиятлари ва бирлашмалари акцияларининг давлатга тегишли улушини бошқариш ҳуқуқини берсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Ўзкимёсаноат» уюшмаси ушбу қарордан келиб чиқадиган ташкилий чора-тадбирларни бир ой муддатда тугалласинлар ҳамда қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатиш тизимини қайта ташкил этиш ва ривожлантириш дастурини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишни қайта ташкил этиш чора-тадбирларини амалга оширишга кўмаклашсинлар.
6. «Ўзагрокимётаъминот» давлат-акционерлик бирлашмасининг ижро этувчи аппарати ҳамда Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий тадқиқотлар республика марказининг бош дирекцияси Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчасидаги 62-уйга жойлаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 10 мартдаги 82-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 7 август,
274-сон
«Ўзагрокимётаъминот» давлат-акционерлик бирлашмаси
ТУЗИЛМАСИ
«Ўзагрокимётаъминот» давлат-акционерлик бирлашмаси ижро этувчи аппарати
ТУЗИЛМАСИ
Жами 21 киши
Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий тадқиқотлар республика маркази
ТУЗИЛМАСИ
Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий тадқиқотлар республика маркази
ТУЗИЛМАСИ
Жами 16 киши