Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 23.11.2019 йилдаги 945-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.11.2019 йилдаги 945-сон
Kuchga kirish sanasi
23.11.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси музейларининг инклюзивлиги дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш тўғрисида» 2018 йил 26 августдаги ПҚ-3920-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, имконияти чекланган шахслар, мактаб ёшидаги болалар, кекса ташриф буюрувчилар ва уларга ҳамроҳлик қиладиган шахсларнинг музейларга ташриф буюришлари учун инклюзив шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон ногиронлари жамияти томонидан ишлаб чиқилган қуйидагиларни назарда тутувчи 2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси музейларининг инклюзивлиги дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инклюзивлик талаблари ҳисобга олинган ҳолда музейлар ва уларга туташ ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
музейларда хизматларни инклюзив кўрсатиш амалиётини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инклюзивлик талабларини ҳисобга олган ҳолда музейлар учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инклюзивлик талабларини ҳисобга олган ҳолда музейларнинг моддий-техника базасини янгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Дастурни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кенгаши 2020 ва 2021 йилларда ушбу жамғарманинг календарь тадбирлар режаларини тасдиқлашда Дастурда белгиланган тадбирларнинг ҳам амалга оширилиши учун маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 23 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
945-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 945-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси музейларининг инклюзивлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАСТУРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Музейлар ва уларга туташ ҳудудлар инфратузилмасини такомиллаштириш

1.

Маданият муассасалари инфратузилмаси ва моддий-техника базасининг инклюзивлигига қўйиладиган минимал талабларни ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2020 йил II чорак

Маданият вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ўзбекистон ногиронлар жамияти

2.

Маъмурий биноларга қўйиладиган талаблар юзасидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини халқаро стандартлаштириш ташкилотларининг биноларга инклюзив киришни назарда тутадиган стандартларига, шу жумладан, ISO 23542:2011 «Бинолар қурилиши — Қулай қурилиш» стандартларига мувофиқлик юзасидан мувофиқлаштириш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил II чорак

Маданият вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

3.

Тошкент шаҳридаги музей биноларига туташ ҳудудларни инклюзивликни ҳисобга олган ҳолда ўрганиш ва шароитлар такомиллаштириладиган музейлар, жамоат транспорт бекатлари рўйхатини шакллантириш.

Ўрганиш натижалари асосида музейлар биноларига туташ ҳудудлар инфратузилмасини такомиллаштиришни таъминлаш, шу жумладан:

тактиль йўлаклар;

бекатлар ва жамоат транспортида аудиовизуал хабар бериш тизимларини;

овозли хабар бериш светофорларини;

метро бекатларида имконияти чекланган шахслар учун кўтарилиш воситаларини ўрнатиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил III чоракдан бошлаб мунтазам

Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

4.

Музейларда она ва бола хоналарини ташкил этиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил III чоракдан бошлаб мунтазам

Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

5.

Инклюзив инфратузилмани яратиш ва ривожлантириш бўйича инклюзив дастурларни ишлаб чиқадиган музейларни грант асосида молиялаштириш дастурларини жорий қилиш.

Ташкилий тадбирлар

Мунтазам

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

6.

Тошкент шаҳрида кўрсаткичлар ва ахборот белгиларини яхши кўринадиган кўрсаткичларга, шу жумладан, юқори контрастли ва катта ҳарфли кўрсаткичларга алмаштириш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил III чоракдан бошлаб мунтазам

Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

7.

Музейлар ва уларга туташ ҳудудлардаги тегишли участкаларда махсус сирғалмайдиган қопламали, жароҳат етказмайдиган ушлагич ва пандуслар (нишаб йўлкалар) ўрнатиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил III чоракдан бошлаб мунтазам

Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

8.

Музейларда имконияти чекланган шахслар учун кўтарилиш воситаларини ўрнатиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил
III чоракдан бошлаб мунтазам

Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

II. Инклюзив хизмат кўрсатиш амалиётини жорий қилиш

9.

Имконияти чекланган шахслар ҳаракатланиши учун техник воситаларни тақдим этиш амалиётини жорий қилиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил III чорак

Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

10.

Маданий тадбирларни (спектакль, кўргазма, семинар ва бошқаларни) кўзи ожизлар ва яхши кўрмайдиган ташриф буюрувчилар учун тифлошарҳлаш амалиётини жорий қилиш.

Ташкилий тадбирлар

2021 йил IV чорак

Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

11.

Имкониятлари чекланган шахслар учун қуйидаги махсус, кичик гуруҳли маданий тадбирларни ташкил этиш:

спектакллар;

ҳаваскорлик кўргазмалари;

танишиш тадбирлари.

Ташкилий тадбирлар

Мунтазам

Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

12.

Ҳид, товуш, мусиқа орқали онгли ва вербал тавсифлаш мумкин бўлган экспонатлар кўргазмаларини ташкил этиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил III чорак

Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

III. Инклюзивликни ҳисобга олган ҳолда музей кадрларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш

13.

Имконияти чекланган ташриф буюрувчилар билан ўзига хос муомала қилиш ва зарур ҳолларда уларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмасига эга бўлган кадрларни тайёрлаш учун махсус курсларни ташкил этиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 — 2022 йиллар

Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

14.

Имконияти чекланган ташриф буюрувчилар билан ишлаш мақсадида музей ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув-методик қўлланмалар ишлаб чиқиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 — 2023 йиллар

Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

15.

Имконияти чекланган шахслар билан иш олиб боришнинг методикалари ва технологияларига бағишланган семинарлар ташкил қилиш.

Ташкилий тадбирлар

Мунтазам

Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

IV. Инклюзивлик ҳисобга олинган ҳолда музейларнинг техник активларини янгилаш

16.

Музейларни махсус трансмиссия қурилмалари (индукцион сиртмоқлар) билан жиҳозлаш.

Ташкилий тадбирлар

2021 йил I чорак

Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

17.

Санитария-маиший биноларда махсус кабиналар, тактиль белгилар, хавф-хатардан огоҳлантирувчи сигнализация тизимларини ўрнатиш.

Ташкилий тадбирлар

2021 йил II чорак

Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

18.

Маданий тадбирларга овоз беришда синхрон таржима учун асбоб-ускуналар ўрнатиш.

Ташкилий тадбирлар

2021 йил III чорак

Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

19.

Кўзи ожиз ташриф буюрувчилар учун радиомаёқлар (радио-нишон) ўрнатиш.

Ташкилий тадбирлар

2021 йил IV чорак

Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

20.

Музейларда тадбирлар ўтказиш чоғида имконияти чекланган шахслар учун махсус ўриндиқлар ўрнатиш.

Ташкилий тадбирлар

2021 йил IV чорак

Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/945/4068-сон)