21.11.2019 йилдаги 924-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.11.2019 йилдаги 924-сон
Kuchga kirish sanasi
22.11.2019
Ҳозирги вақтда мазкур ҳужжатга ўзгартириш киритилмоқда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва унга идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомобиль йўллари соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва унга идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Респубикаси Молия вазирлиги ва Транспорт вазирлигининг юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва унга идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 21 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
924-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 924-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш, бошқариш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) ғазначилик ҳисобварақларида жамланади ҳамда тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ сарфланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жамғарма автомобиль йўллари соҳасида лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш ва сақлаш ишларини ривожлантириш, илмий-тадқиқот, лойиҳа-конструкторлик, технологик ишларни қўллаб-қувватлаш, автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, интеллектуал тизимлар, техник воситалар ва дастурий маҳсулотларни кенг жорий этиш, автомобиль йўллари соҳасига малакали мутахассисларни жалб этиш ҳамда Қўмита ва унга идоравий мансуб ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш мақсадида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жамғарма маблағлари қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг кирганлиги ва транзит ўтиши учун йиғимнинг 25 фоизи;
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг умумий фойдаланишдаги йўллар бўйлаб юриши учун тўловнинг 100 фоизи (қатнов йўлини келишиб олиш ва юришга рухсатномани расмийлаштириш, транспорт воситаси умумий ҳақиқий вазнининг йўл қўйиладиган умумий вазндан ошиб кетганлиги, ғилдирак ўқи ҳақиқий юкламаларининг йўл қўйиладиган йўл конструкцияларидан ошиб кетганлиги ҳамда транспорт воситаси ҳажмларининг ошиб кетганлиги учун тўлов);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) тегишли рухсатномасиз оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли юкларни ташиш ва юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларида йўлга чиқиш учун ундириладиган жарималар суммасининг 80 фоизи;
(4-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг, шунингдек, бошқа хорижий донорларнинг грантлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан тушган даромадлар бўйича тушумлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари жорий этилгандан бошлаб 2 йил давомида улар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун ундирилган жарима суммасининг 10 фоизи ва ишга туширилганидан 2 йил ўтгандан сўнг 10 фоизи;
(4-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 503-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммасининг 5 фоизи (махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммасидан ташқари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммасининг 5 фоизи (тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ҳамда тегишли оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун ҳамда божхона органлари томонидан ундирилган жарима суммаси бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ажратилган минтақаларида жойлашган ер участкаларида ва иншоотларида ташқи реклама объектлари (конструкциялари) қуриш учун электрон аукционлар якунлари бўйича ҳуқуқ тақдим этишдан тушадиган маблағлар, шунингдек, ташқи рекламанинг ўрнатилган объектлари (конструкциялари) учун ойлик тўловларнинг 60 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ажратилган минтақаларида жойлашган ер участкаларида ва иншоотларида ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун йиғимларнинг 60 фоизи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л1) юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорти воситалари ва тиркамаларининг автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланиши ҳуқуқи учун йиғимнинг 90 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л2) тадбиркорлик субъектларига тегишли ўлчов-назорат шохобчалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун дастлабки 2 йил давомида ундирилган жарималар суммасидан тушган маблағларнинг 35 фоизи, ишга туширилганидан 2 йил ўтганидан сўнг 45 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л3) махсус кўрикдан ўтказиш ва техник хулоса ишлаб чиқиш хизматлари учун тўловлардан келиб тушган маблағларнинг 50 фоизи;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарорига асосан «л1», «л2» ва «л3» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банднинг «з» ва «и» кичик бандларида кўзда тутилган маблағлар Давлат бюджетидан камайтирилган ҳолда Жамғармага йўналтирилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.10.2023 й., 07/23/330/0776-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Жамғарма маблағларини бошқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жамғарма маблағлари Қўмита раиси ёки унинг мажбуриятларини бажарувчи шахс томонидан бошқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштириш учун тақдим этилган илмий-амалий тадқиқотлар, инновацион ишланмалар ва тажриба-конструкторлик ишлари лойиҳалари (кейинги ўринларда лойиҳалар деб аталади) Қўмитанинг тармоқ Илмий-техник кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқилган технологияларни тажриба-саноат синовларидан ўтказиш, маҳсулотнинг синов партияларини чиқаришни ва серияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш ва ишларни мувофиқлаштириш мақсадида буюртмалар портфелини шакллантириш учун Қўмита марказий аппарати томонидан лойиҳалар Кенгашга кўриб чиқиш учун киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш лойиҳаларнинг илмий-техник экспертизасини ўтказади ва лойиҳани Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштиришга қабул қилиш ёки лойиҳани молиялаштиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарурат бўлганда, тегишли тармоқда етарли даражада билим ва малакага эга бўлган олимлар ёки мутахассислар эксперт сифатида жалб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш қарорлари кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва унинг раиси имзолайдиган баённома тарзида расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қўмита ва унга идоравий мансуб корхоналар ходимларини моддий рағбатлантириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва унга идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Жамғарма маблағларини сарфлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Жамғарманинг маблағлари қуйидагиларга сарфланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита марказий аппарати ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий бошқармалари, шунингдек, Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти» давлат муассасаси ҳамда «Автойўлинвест» агентлиги ходимларига қўшимча ҳақлар, устамалар, мукофот пуллари, моддий ёрдам, ижтимоий ва бошқа тўловларни тўлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита марказий аппарати ходимларининг мамлакат ичига ва ундан ташқарига хизмат сафари харажатларини тўлаш, енгил автотранспорт воситаларини харид қилиш ва сақлаш, Қўмита ва унга идоравий мансуб корхоналар раҳбарияти учун мобиль алоқа хизматларига ҳақ тўлаш, шунингдек, идоравий мансуб корхоналар ходимларининг мамлакат ташқарисига хизмат сафари харажатларини тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
офис жиҳозлари ва мебеллар, асосий воситалар, инвентарлар ва товар-моддий бойликларни харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
видеоконференция тизимини ўрнатиш ва сақлаш, Қўмита ва унга идоравий мансуб корхоналарда комплекс ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита ва унга идоравий мансуб корхоналар ходимларининг даволаниши ва тиббий хизмат бўйича харажатларини қисман қоплаш, шунингдек, санаторий, дам олиш масканлари ва даволаниш-соғломлаштириш муассасалари, пансионатлар ва бошқаларга йўлланмаларни харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл хўжалиги соҳасидаги кам таъминланган оилаларни ва фахрийларини ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмитага юкланган вазифаларни бажариш учун консалтинг ва бошқа ташкилотлардан хорижий мутахассисларни ўрнатилган тартибда шартнома асосида жалб қилиш ҳамда маҳаллий мутахассисларни, маслаҳатчиларни шартнома асосида жалб қилиш, шунингдек, Қўмита эксперт-таҳлил гуруҳи фаолиятини молиялаштириш;
(8-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл-қурилиш фаолияти соҳасидаги Давлат илмий дастурлари бажарилишини молиялаштириш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, таъмирлаш ва йўл-қурилиш материаллари ҳамда конструкцияларини ишлаб чиқариш, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш, меҳнат самарадорлигини ошириш, йўл-қурилиш фаолиятини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимларини яратиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини молиялаштириш, илмий ва илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан йўл-қурилиш фаолияти соҳасидаги нормалар ва қоидалар ишлаб чиқилишини молиялаштириш, йўл-қурилиш фаолияти соҳасида илмий-техник ва илмий-методик адабиётлар (шу жумладан, даврий нашрлар) тайёрлаш ҳамда чоп этиш, бу фаолиятни илмий-методик ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашни ташкил этиш, йўл-қурилиш фаолияти соҳасидаги халқаро кўргазмалар, ярмаркалар, тадбирлар, лойиҳалар ва дастурларда иштирок этиш, тармоқ ходимларининг малакаси оширилишини ва илғор хорижий тажрибани ўрганишини ташкил этиш, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан, чет мамлакатларга ва таълим муассасаларига амалиётларини ташкил этиш, шунингдек, инновацион лойиҳалар ва замонавий технологиялар жорий этилишини рағбатлантириш;
(8-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада илк бор илмий тадқиқотлар натижалари текшириладиган (ишлов бериладиган) экспериментал объектларни лойиҳалаштириш ва қуришни илмий қўллаб-қувватлашга сарфланадиган илмий ташкилотлар ва лойиҳа ташкилотларининг қўшимча харажатларини қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-техник симпозиумлар, конференциялар, семинарлар, тренинглар, кўргазмалар, давра суҳбатлари, амалий машғулотлар, маҳорат дарсларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш, илмий, норматив, методик, техник, технологик ҳужжатлар ва бошқа илмий-техник ахборот манбаларини харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмитага идоравий мансуб корхоналар тасарруфидаги маъмурий, ишлаб чиқариш ва бошқа бино ҳамда иншоотларни, шу жумладан, ижтимоий объектларни (болалар соғломлаштириш оромгоҳлари, пансионатлар, дам олиш масканлари ва бошқалар) қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш, шунингдек, уларни зарур инвентарь, жиҳозлар, алоқа, компьютер ва ташкилий техника билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқитишнинг илғор шакллари ва усулларини, компьютер ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмитага идоравий мансуб корхоналарни замонавий лабораториялар, компьютер ва бошқа асбоб-ускуналар ҳамда техник воситалар билан жиҳозлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рисолалар, буклетлар, китоблар, тўпламлар ва бошқа ахборот-маърифий материаллар ишлаб чиқиш ҳамда эълон қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вакиллик харажатларини тўлаш ва совғалар харид қилиш, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасига келган вақтида хорижий ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мутахассисларини қабул қилиш ва уларга ҳамроҳлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита ва унга идоравий мансуб корхоналарнинг, шунингдек, Қўмитага идоравий мансуб корхоналар иштирокида ташкил этиладиган қўшма корхоналарнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг устав фондларини, айланма маблағларини шакллантириш ва тўлдириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита ва унга идоравий мансуб корхоналар ходимларига уй-жой ва маҳаллий ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини харид қилиш учун кредитларни расмийлаштиришда уй-жой ва автотранспорт воситалари қийматининг 50 фоизигача бўлган миқдорда дастлабки бадални тўлаш учун Қўмита томонидан белгиланадиган тартибда фоизсиз қарзлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот, лойиҳа-конструкторлик, технологик ишларни ўтказиш билан боғлиқ инвестиция лойиҳаларининг техник иқтисодий асоси/техник иқтисодий ҳисобини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада замонавий ландшафт дизайни элементларини ўзлаштириш, йўлбўйи инфратузилма объектларини ривожлантириш соҳасидаги илғор хорижий тажрибани жорий этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль йўли ўқининг майдонларида вазн ўлчовчи стационар назорат постларини жойлаштириш, уларни автотранспорт воситаларининг габарит параметрлари ва оғирликларини ўлчаш учун ускуналар билан таъминлаш ҳамда махсус автомобилларда кўчма вазн ўлчов назорат постини ташкил этиш, назорат постлари ходимларини сақлаш, шунингдек, автотранспорт воситаларининг рухсат этилган вазн ва габарит параметрларига риоя этилиши устидан назорат қилиш учун Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини шартнома асосида жалб этиш;
(8-банднинг йигирма биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қўмита раиси стипендияси»ни таъсис этиш ва тўлаш билан боғлиқ чора-тадбирларни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмитанинг иқтисодий ночор корхона ва ташкилотларини молиявий соғломлаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда қўшимча бажарилган йўл ишлари (молиявий манбаси аниқ бўлмаган) натижасида юзага келган дебиторлик қарздорликларини сўндириш мақсадида қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдам бериш.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 901-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/901/0019-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Жамғарманинг маблағлари Жамғарма даромадлари ва харажатларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланган сметаси доирасида Қўмита раисининг ёки унинг мажбуриятларини бажарувчи шахснинг қарори асосида сарфланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қўмита тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 924-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва унга идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) ва унга идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низом:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий бошқармалари, «Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти» давлат муассасаси ҳамда «Автойўлинвест» агентлиги (кейинги ўринларда бошқармалар деб аталади) ходимларига;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита тузилмасидаги йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхоналари, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари, кўприклардан фойдаланиш унитар корхоналари, «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» унитар корхонаси таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар худудий корхоналари, «Дўрмонавтойўл» ва «Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари, «Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш Дирекцияси» давлат унитар корхонаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий бошқармалари таркибидаги «Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» давлат унитар корхоналари (кейинги ўринларда таркибий корхоналар деб аталади) ходимларига (ишлаб чиқариш ходимлари бундан мустасно) жорий қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тадбирларини амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, шунингдек, қўшимча меҳнат кафолатлари Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига, жамоа шартномасига ва бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналар ходимларининг лавозим маошлари қонун ҳужжатларига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткаси асосида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларнинг лавозим маоши белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини Ягона тариф сеткасининг тегишли разряди тариф коэффициентига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қўмита ва бошқармалар ходимлари меҳнатига хақ тўлаш, мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш қуйидаги маблағлар ҳисобига амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бюджет маблағлари ҳисобига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лавозим маошлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир йилда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдоридаги маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир йилда бир ойлик иш ҳақи фонди миқдоридаги моддий ёрдам маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган миқдор ва тартибда давлат хизматчиларининг лавозим маошига меҳнатни рағбатлантириш маблағлари (рағбатлантириш коэффициенти);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи миқдорида шакллантириладиган бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мукофотлари билан тақдирланганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдор ва тартибда рағбатлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси, бюджетдан ташқари жамғармалар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимнинг умумий иш стажи давомийлигидан келиб чиқиб узоқ муддат хизмати учун лавозим маошига ҳар ойлик устамалар;
(5-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
байрам саналарига мукофотлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажарганлик учун юқори малакали ходимларнинг лавозим маошларига устамалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ой ва йил якунлари бўйича мукофотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимнинг пенсияга чиқиши муносабати билан қимматбаҳо совғалар ёки пул маблағлари билан тақдирлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида уларнинг соғлигини тиклаш, овқатланиш ва транспорт харажатларини қоплаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш ва бошқалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Таркибий корхоналар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар, шунингдек, мукофотлар ва бошқа барча турдаги тўловлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита таркибидаги йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхоналари, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари, кўприклардан фойдаланиш унитар корхоналари, «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» унитар корхонаси таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар худудий корхоналари, «Дўрмонавтойўл» ва «Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари — автомобиль йўлларини сақлаш ва кўкаламзорлаштириш харажатларига ажратилган маблағлар лимити доирасида амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш Дирекцияси» давлат унитар корхонаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳудудий бошқармалари таркибидаги «Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» давлат унитар корхоналари — буюртмачилик функциясини бажарган иш хажмларидан белгиланган тартибда ажратиладиган ажратмалар ҳисобидан корхона раҳбарлари томонидан жамоа шартномаларида, шунингдек, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилган бошқа локал ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларни мукофотлаш ва ходимларга бериладиган қўшимча ва устамалар белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимлар давлат мукофотлари, фахрий унвонлар билан тақдирланганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ва тартибда рағбатлантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ходимларни мукофотлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналарнинг ходимларига узоқ муддат хизмати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига фоиз миқдорида ҳар ойда қуйидаги миқдорларда устамалар тўланади:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Иш стажи

Устамалар миқдорлари

(лавозим маошига нисбатан фоиз ҳисобида)

3 йилдан 5 йилгача

100

5 йилдан 10 йилгача

150

10 йилдан 15 йилгача

200

15 йилдан 25 йилгача

250

25 йилдан ортиқ

300

(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.10.2023 й., 07/23/330/0776-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Узоқ муддат хизмат қилганлик учун устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Қўмита томонидан тасдиқланадиган тартиб ёки жамоа шартномаси асосида амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналар ходимларига байрам саналарида — Янги йил байрами, Хотин-қизлар куни, Наврўз байрами, Хотира ва қадрлаш куни, Мустақиллик куни, Ўқитувчи ва мураббийлар куни, Конституция куни, диний байрамларда («Рўза ҳайит» (Ийд ал-Фитр) ва «Қурбон ҳайит» (Ийд ал-Адҳа) ҳамда касб байрамида Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан ойлик лавозим маошининг рағбатлантириш коэффицентини ҳисобга олган ҳолда уч баробари миқдорида мукофот берилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналарнинг хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган юқори малакали ва ташаббускор ходимларига ҳар ой якуни бўйича лавозим маошининг рағбатлантириш коэффицентини ҳисобга олган ҳолда 250 фоизгача устамалар тўланади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Устаманинг аниқ миқдори тегишлилиги бўйича белгиланган тартибда Қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналар раҳбари томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналар ходимларига иш кўрсаткичларининг бажарилишига қараб, лавозим ойлик маошининг рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда ҳар ой якуни бўйича 300 фоизгача ва йил якуни бўйича беш баробари миқдорида мукофотлар берилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.10.2023 й., 07/23/330/0776-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналар ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларнинг меҳнати самарадорлигини ошириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар ойда транспорт харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробаригача;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.10.2023 й., 07/23/330/0776-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар ойда овқатланиш харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баробаригача;
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.10.2023 й., 07/23/330/0776-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун ходимларга бир йилда бир маротаба базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баробаригача бўлган миқдорда тўловлар амалга оширилади.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.10.2023 й., 07/23/330/0776-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Касаба уюшмаси ташкилоти билан келишилган ҳолда Қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналар ходимларига ва (ёки) уларнинг оила аъзоларига қуйидаги ҳолатларда базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баробаригача бўлган миқдорда моддий ёрдам берилади:
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходим вафот этганда — бунда моддий ёрдам хотинига (эрига) тўлаб берилади, агар ходимнинг хотини (эри) бўлмаса, моддий ёрдам фарзандларига ёки қонуний вакилларига (васийлари ва ҳомийларига) ёхуд уларнинг вояга етмаган фарзандларини асраб олган шахсларга тўлаб берилади, шунингдек, ходим турмуш қурмаган бўлса, моддий ёрдам ота-онаси ёки боқимандалар ўртасида тенг улушларда тақсимланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50, 55, 60 (юбилей) ёши муносабати билан, пенсияга чиққанда, ходимнинг ўзи, шунингдек унинг фарзандлари турмуш қурганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яқин қариндоши вафот этганда, вафоти тўғрисида гувоҳнома нусхаси тақдим этилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида заруратга кўра (бахтсиз ҳодиса, фалокат, узоқ муддатли касаллик сабабли даволаниш ва бошқа ҳолатларда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналар ходимларига даволаниш муассасаларига, дам олиш, санаторийлар, пансионатлар, туризм базалари ва болаларни соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар қийматининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорида бир йилда бир марталик компенсация тўлови берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ходимларни моддий рағбатлантиришни таъминлаш юзасидан масъулият
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналар раҳбарлари ва бош бухгалтерлари ходимлар меҳнатини нормалаш ва ҳисобга олишнинг ташкил этилиши, лавозим маошлари ва тариф ставкаларининг тўғри белгиланганлиги, ушбу Низомда назарда тутилган қўшимчалар, устамалар ва мукофотлар тўғри ҳисоблаб чиқилганлиги, маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланганлиги учун шахсан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қўмита, худудий бошқармалар ва таркибий корхоналарни молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ тегишли манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ходимларни моддий рағбатлантириш бўйича таклифлар киритишда холис ёндашув таъминланади ва ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 924-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида» 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Йиғимларни ундириш миллий валюта «сўм»да нақд пулсиз шаклда ёки тижорат банклари томонидан бевосита божхона постларида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича нақд пул шаклида амалга оширилади, олинган маблағларнинг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳисоб рақамига, қолган 80 фоизи Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисоб рақамига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Белгилаб қўйилсинки, хорижий мамлакатларнинг оғир юк кўтарувчи ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юришидан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль йўллари инфратузилмасини янада ривожлантириш ва йўл ҳаракатини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 26 июлдаги 584-сон қарори 7-бандининг «в» кичик банди ҳамда 8-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2019 й., 09/19/924/4055-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон; 16.10.2023 й., 07/23/330/0776-сон; 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон; 10.01.2025 й., 09/25/901/0019-сон; 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)