20.11.2019 йилдаги ПҚ-4524-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 20.11.2019 йилдаги ПҚ-4524-сон
Kuchga kirish sanasi
21.11.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика иқтисодиёти тармоқлари учун юқори малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш, олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Беларусь Республикаси Таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Беларусь миллий техника университети, Республика касб-ҳунар таълими институти (Беларусь Республикаси) ва Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Тошкент шаҳрида Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтини (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Институтнинг асосий фаолият йўналишлари ва вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро таълим стандартларига мувофиқ, шу жумладан қўшма таълим дастурлари асосида республика саноат тармоқларининг энг муҳим илмий-ишлаб чиқариш масалаларини ҳал эта оладиган юқори малакали муҳандис-техник кадрларни бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ва касб-ҳунар таълимининг замонавий таълим дастурлари ва шаклларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш, таълим жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини, фан ва техниканинг энг янги ютуқларини татбиқ этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига мувофиқ янги ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалари яратиш орқали ўқув-услубий ишлар сифати ва даражасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим ва фаннинг узлуксизлиги ва узвийлиги ҳамда жаҳон таълим ва илмий ҳамжамиятига интеграциялашиш ҳисобига мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-педагогик салоҳиятни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, педагогик технологиялар ва таълим усулларини фаол такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш тизимларида тежамкорлик, ишончлилик ва барқарор фаолиятни оширишга йўналтирилган, машинасозлик, механика, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш, биотехнология, метрология ва стандартлаштириш ҳамда саноат ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқларида илмий тадқиқотлар ўтказиш, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам интеграцияси учун шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим ва илмий-техникавий соҳаларда хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ва бизнес ҳамжамиятлари билан узоқ муддатли муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Институтнинг таъсисчиси (кейинги ўринларда — таъсисчи), Беларусь миллий техника университети ва Республика касб-ҳунар таълими институти (Беларусь Республикаси) Институт фаолиятини ташкил этиш иштирокчилари (кейинги ўринларда — иштирокчилар) ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлиб, юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси шаклидаги олий таълим муассасаси ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт олий малакали мутахассислар ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтнинг таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтга абитуриентлар, тадқиқотчилар ва тингловчиларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Беларусь Республикаси Таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда таъсисчи ва иштирокчилар томонидан ўрнатилган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширади;
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтдаги таълим Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ таъсисчи ва иштирокчилар томонидан тасдиқланган таълим дастурлари бўйича рус тилида амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт битирувчиларига таълим якунлари бўйича Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Беларусь миллий техника университетининг ёки Институтнинг олий таълим тўғрисида белгиланган намунадаги дипломи топширилади;
(3-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта тайёрлаш ва малака ошириш дастурларини ўзлаштирган тингловчиларга Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган Беларусь Республикасининг ўрнатилган намунадаги ҳужжатлари (касб бўйича малака разряди берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, олий таълим даражасида қайта тайёрлаш тўғрисидаги диплом, малака оширганлиги тўғрисида гувоҳнома) топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Таъсисчи ва иштирокчиларнинг қуйидагиларни таъминлашда ёрдам беришлари маълумот учун қабул қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтнинг ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологиялари, фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларини, стажировкаларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт кутубхона фондини шакллантириш ва замонавий ўқув, ўқув-услубий ва илмий-техник адабиётлар билан тўлдириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтида мутахассислар тайёрлаш бўйича асосий бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти Васийлик кенгашининг таркиби (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Маълумот учун қабул қилинсинки, Васийлик кенгаши Институт ривожланишига кўмаклашувчи жамоатчилик бошқарувининг олий органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиласинки, Васийлик кенгаши қуйидагиларга кўмаклашади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтнинг техник ривожланиши ва самарали фаолият юритишини таъминлаш учун молиявий кўмак, бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабаларнинг малакавий амалиётларини Беларусь Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ишлаб чиқариш корхоналарида ўташ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ходимлари ва талабаларининг истиқболли дастурлари ва ғояларини амалга ошириш, илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга самарали татбиқ этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профессор-ўқитувчилар ва ёш олимларга халқаро илмий-техникавий маълумотларнинг ахборот-таҳлилий базасига киритилган журналларда, шу жумладан «Scopus» ва «Web of science» журналларида илмий мақолалар чоп этишда, шунингдек, ўқув-услубий адабиётларни ишлаб чиқаётган, илмий-тадқиқот ишларини олиб бораётган мутахассисларга, шу жумладан уларни моддий рағбатлантириш орқали;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича қўшма, шу жумладан икки босқичда амалга ошириладиган (биринчи босқич — талабаларни бутун таълим жараёнининг биринчи ярмида Институтда, иккинчи босқич — бутун таълим жараёнининг иккинчи ярмида Беларусь миллий техника университетида ўқитиш) замонавий таълим дастурлари асосида кадрларни тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтга ўқишга қабул қилинадиган талабалар умумий сонининг 30 фоизидан ошмаган ҳолда давлат грантлари асосида талабаларнинг ўқиши учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахсларнинг хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат илмий-техник дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи беғараз кўмак маблағлари (грантлар, техник кўмак ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтнинг қабул параметрлари ва қўшма таълим дастурлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда таъсисчи ва иштирокчиларнинг асосланган таклифларига биноан манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжлари асосида Васийлик кенгаши қарори билан тасдиқланади;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтда тўлов-контракт асосида таълим учун тўловлар миқдори Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таъсисчи томонидан, Беларусь Республикаси ҳудудида — Беларусь миллий техника университети томонидан белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтнинг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасалари ва ташкилотларида камида уч йил ишлаб бериш шарти билан ишга тақсимланадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт таъминотига бюджет маблағлари 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижтимоий соҳа бўйича тасдиқланган харажатлар параметрлари доирасида ажратилади, 2020 йилдан бошлаб эса мазкур соҳа учун ҳар йилги харажатлар параметрларида кўзда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қуйидагиларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтнинг юқори малакага эга бўлган, ўқув-услубий таъминотни ишлаб чиққан, махсус ускуналар билан ишлаш малакасига эга бўлган ходимларига Васийлик кенгаши қарори билан Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан шахсий устама ҳақ белгилашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
имзоланган шартномалар асосида ўрнатилган тарифлар бўйича педагогик ва илмий ишлар учун таклиф қилинган хорижий профессор ва ўқитувчиларнинг (шу жумладан, Беларусь Республикаси фуқаролари) меҳнатига ҳақ тўлаш, яшаш ва транспорт харажатларини Институт томонидан тўланишига рухсат этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига 2021 йилда Навоий шаҳрида Институтнинг саноатнинг устувор йўналишлари, инжиниринг, технологиялар ва IT-дастурлаш бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлашга ихтисослашган филиалини ташкил этиш бўйича таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Институтни жойлаштиришни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020 йил 1 августга қадар дастлабки босқичда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва Васийлик кенгаши томонидан шакллантириладиган маблағлар ҳисобидан (зарур ҳолларда) Институтнинг бино ва иншоотларини таъмирлаш-тиклаш ва жиҳозлаш ишларини амалга оширсин ҳамда уни биринчи ўқув йили учун зарур бўлган мебель, инвентарь, компьютер ва бошқа оргтехника, ўқув адабиётлари ва кутубхона фонди билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Институтга иккита, жумладан битта шахсий бириктирилган ва битта навбатчи енгил автотранспорт воситаларини сақлаш учун лимит ажратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Институтни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, жиҳозлаш ва унинг фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича четдан олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ўқув ва илмий лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-услубий адабиётлар, инвентарь, қурилиш материаллари ва моддий-техник ресурслар 2022 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштирувчи йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таъсисчи ва иштирокчилар билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Институтнинг таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда Институтнинг ташкилий тузилмасини Васийлик кенгашига тасдиқлаш учун киритишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 1 августга қадар Институтни малакали профессор-ўқитувчилар билан танлов асосида бутлашни таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг буюртманомасига биноан ушбу қарорни амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий профессор-ўқитувчиларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Институтнинг буюртманомасига биноан хорижий профессор-ўқитувчилар ва маъмурий ходимлар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари учун кўп марталик визалар ҳамда Ўзбекистон Республикасида турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш давлат божи ундирилмасдан берилиши ва узайтирилишини таъминласин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 20 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4524-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4524-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтида мутахассислар тайёрлаш бўйича асосий бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришлари ускуналари ва уларни автоматлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тракторсозлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Пайвандлаш ишлаб чиқариши ускуна ва технологиялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Интеллектуал қурилмалар, машиналар ва ишлаб чиқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Компьютер мехатроникаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Саноат корхоналарининг инновацион лойиҳаларини бошқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Хизмат кўрсатиш соҳаси (автомобиллар)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Транспорт логистикаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Бино ва иншоотларнинг иссиқлик-газ таъминоти ва вентиляцияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Биотехник ва тиббий аппаратлар ва тизимлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Институтнинг Васийлик кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Беларусь миллий техника университети (Беларусь Республикаси) билан келишув асосида ташкилотлар-буюртмачиларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда мазкур рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
(1-илованинг изоҳ қисми Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4524-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти Васийлик кенгашининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

К.Ҳ. Каримов

Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси

2.

С.М. Турабджанов

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

3.

А.А. Муминов

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари

4.

А.С. Хасанов

«Олмалиқ КМК» АЖ бош муҳандис ўринбосари

5.

Ф.Р. Тураев

«Ўзавтосаноат» АК бошқаруви раиси ўринбосари

6.

А.О. Муҳиддинов

«Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ бош директори в.б.

7.

В.Д. Суцепина

«Тошкент қувур заводи» ҚК директори

8.

Ш.Қ. Неъматов

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Таълим муассасалари фаолиятини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи

9.

К.К. Куролов

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази директори

10.

С.В. Харитончик

Беларусь миллий техника университети ректори (Беларусь Республикаси, келишув бўйича)

11.

В.Н. Голубовский

Республика касб-ҳунар таълими институти ректори (Беларусь Республикаси, келишув бўйича)

12.

И.И. Гончеренок

Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти директори (Беларусь томонидан, келишув бўйича)

13.

Н.М. Жабборов

Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти ижрочи директори (Ўзбекистон томонидан),Васийлик кенгаши котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2019 й., 07/19/4524/4040-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон; 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)