14.11.2019 йилдаги ЎРҚ-584-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 14.11.2019 йилдаги ЎРҚ-584-сон
Kuchga kirish sanasi
15.11.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 9 октябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2019 йил 11 октябрда маъқулланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 754-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 247-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 9, 591-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 33-модданинг биринчи қисми:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар соғлиғини ва атроф-муҳитни ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари ўз истеъмол хусусиятларини йўқотганидан кейин ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш учун утилизация йиғими (бундан буён матнда утилизация йиғими деб юритилади) ундиришни»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи — ўн биринчи хатбошилари тегишинча тўртинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи қисми «бошқа мажбурий тўловлардан» деган сўзлардан кейин «утилизация йиғимидан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи қисм билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Утилизация йиғими суммалари даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўққизинчи ва ўнинчи қисмлари тегишинча ўнинчи ва ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги 913-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2007 йил, № 4, 163-модда, № 9, 420-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2013 йил, № 12, 350-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 8, 383-модда, № 9, 510-модда, № 12, 772-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда) 25-моддасининг иккинчи қисмидаги «хусусий» деган сўз чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 112-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2002 йил, № 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда; 2007 йил, № 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334-модда, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 1, 4-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 12, 341-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383, 384-моддалар; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 10, 676-модда, № 12, 783-модда; 2019 йил, № 5, 265-модда, № 8, 469-модда, № 9, 592-модда) 66-моддасининг биринчи қисмидаги «шунингдек дафн этиш нафақасини» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 82-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 4, 224-модда, № 7, 432-модда, № 12, 781-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 3, 161-модда, № 4, 199-модда, № 8, 469-модда) 63-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Кўп квартирали уйлар атрофидаги ер участкалари ушбу уйларнинг турар жойлари ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлари мулкдорларига доимий фойдаланиш учун берилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 4-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 260-модда; 2007 йил, № 1, 3-модда, № 4, 156-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 12/2, 365-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 10, 673, 676-моддалар; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 4, 199-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 5-модданинг ўн биринчи хатбошисидаги «хусусий» деган сўз чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номи «турар жойлардан» деган сўзлардан кейин «ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ички ишлар органлари тегишли ҳудудда фуқаролар ва юридик шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойлардан ҳамда яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланилиши, шу жумладан паспорт режимига риоя этилиши, яшаётган шахсларнинг ҳисобга олиниши ва тегишли шартномаларнинг мавжудлиги юзасидан назоратни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан биргаликда амалга оширади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) VIII бўлимнинг номидаги «ХУСУСИЙ» деган сўз чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) 128-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«128-модда. Уй-жой мулкдорларининг ширкати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой мулкдорларининг ширкати (бундан буён матнда ширкат деб юритилади) кўп квартирали битта ёки бир нечта зич жойлашган, ободонлаштириш элементлари бўлган умумий ер участкаси билан бирлаштирилган уйдаги хусусий турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг бирлашмасидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ширкат турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг ташаббуси билан ташкил этилади, у нотижорат ташкилоти бўлиб, ўз уставига мувофиқ ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ширкатларнинг ташкил этилиши ва фаолияти тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) 132-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«132-модда. Кўп квартирали уйдаги турар жойларни ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларни ва умумий мол-мулкни сақлаш харажатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп квартирали уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдори ўзига қарашли турар жойни ўз ҳисобидан тегишли техник ва санитария ҳолатида сақлайди, шунингдек кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни ва шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш бўйича умумий харажатларни ўз зиммасига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп квартирали уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари умумий харажатларни, қоида тариқасида, мажбурий бадаллар шаклида биргаликда зиммаларига оладилар, бу бадаллар кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни бошқариш, унга хизмат кўрсатиш, уни жорий ва капитал таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш харажатларининг ўрнини қоплаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни ва шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш бўйича мажбурий бадаллар миқдори мазкур уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкдорнинг кўп квартирали уйдаги ўзига қарашли турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланмаслиги ёхуд умумий мол-мулкдан фойдаланишдан воз кечиши уни кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни ҳамда шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш бўйича умумий харажатларда иштирок этишдан тўлиқ ёки қисман озод қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп квартирали уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдори ўзининг умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатлардаги иштирокига доир мажбуриятини турар жойни шартнома бўйича ижарага, арендага олувчига ўтказиши мумкин, бунда ҳақнинг ўз вақтида тўланиши масъулияти турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорининг зиммасида бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп квартирали уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдори ширкатни, бошқарувчини ёки бошқарувчи ташкилотни ёхуд турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари томонидан вакил қилинган шахсни умумий мол-мулкни ва шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш бўйича умумий харажатларни тўлашга доир мажбуриятлар жойни ижарага, арендага олувчига ўтказилганлиги ҳақида хабардор қилиши шарт»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) 134-модданинг олтинчи қисмидаги «(ижрочи директор)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) 138-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«138-модда. Уй-жой фондини бошқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой фондини бошқариш уй-жой фондини, муҳандислик ускуналарини, шу уйларга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкаларини лозим даражада сақлашни, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашни ҳамда фуқароларнинг яшаши учун зарур шароитларни яратишга қаратилган бошқа фаолиятни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат уй-жой фондини бошқариш уй-жой фондининг мулкдори ва бошқарувчи ёки бошқарувчи ташкилот ўртасида тузиладиган шартномага биноан амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий уй-жой фондини бошқариш бевосита турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари, ширкат, бошқарувчи ёки бошқарувчи ташкилот томонидан ёхуд қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқача усулда амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп квартирали уйни бошқариш усули шу уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади. Кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп квартирали уй турар жойларнинг ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорлари томонидан бевосита бошқарилганда шу уйдаги умумий мол-мулкни сақлаш ёки уни таъмирлаш ишларини бажариш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномалари турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши қарорлари асосида тузилади. Бунда учинчи шахслар билан муносабатларда турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари номидан турар жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши томонидан вакил қилинган турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларидан бири ёки бир нечтаси иш юритишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп квартирали уйни бошқариш «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ширкат ташкил этилмаган кўп квартирали уйни бошқариш бошқарувчи ёки бошқарувчи ташкилот томонидан кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари умумий йиғилишининг қарори асосида тузиладиган шартномага мувофиқ амалга оширилиши мумкин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бошқарувчи ёки бошқарувчи ташкилот, бир томондан, ва уй-жой фонди мулкдори ёки ширкат, агар ширкат ташкил этилмаган бўлса, кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари, иккинчи томондан, уй-жой фондини бошқариш шартномасининг тарафларидир»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи қисмининг учинчи, тўртинчи ва олтинчи хатбошиларидаги, бешинчи ва олтинчи қисмларидаги «(ижрочи директор)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги ЎРҚ-701-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 03/21/701/0674-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган «Чиқиндилар тўғрисида»ги 362-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4-5, 72-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 247-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 40-модда, № 10, 671-модда; 2019 йил, № 9, 591-модда) қуйидаги мазмундаги 231-модда билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«231-модда. Утилизация йиғими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар соғлиғини ва атроф-муҳитни ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари ўз истеъмол хусусиятларини йўқотганидан кейин ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида утилизация йиғими тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Утилизация йиғими:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан — ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига жойлаштирилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари ишлаб чиқарилганда (йиғилганда, тайёрланганда) ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Утилизация йиғимининг миқдорлари, утилизация йиғими тўланадиган ғилдиракли транспорт воситаларининг, ўзиюрар машиналарнинг ва улар тиркамаларининг турлари ҳамда тоифалари, шунингдек утилизация йиғимини ундириш, қайтариш ва ундан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари ўз истеъмол хусусиятларини йўқотганидан кейин ҳосил бўладиган чиқиндилар билан боғлиқ ишларни бажариш бўйича инфратузилмани ташкил этиш учун харажатлар утилизация йиғимидан тушган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 7 январдаги ЎРҚ-601-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрда қабул қилинган «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-269-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 12, 469-модда; 2011 йил, № 12/2, 363-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда) 18-моддаси биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисидаги «хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари» деган сўзлар «уй-жой мулкдорлари ширкатлари, бошқарувчи ташкилотлар ёки бошқарувчилар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 27 декабрда қабул қилинган «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги ЎРҚ-276-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 12, 476-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 9-модданинг биринчи ва учинчи қисмларидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи хатбошиси учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 24 майдаги ЎРҚ-844-сонли Қонунига асосан 2023 йил 26 августдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2023 й., 03/23/844/0293-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ-460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 1-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261-модда, № 9, 592-модда) 171-моддасининг 8-бандидаги «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати аъзоларидан» деган сўзлар «кўп квартирали уйнинг жойлари мулкдорларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 16 декабрда қабул қилинган «Электрон тўловлар тўғрисида»ги ЎРҚ-13-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 412-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 22 сентябрда қабул қилинган «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-223-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 9, 337-модда) 12-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг 1 ва 7-моддалари мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг 2, 4, 5-моддалари, 8-моддаси 1, 3, 4, 5-бандлари, 9 ва 12-моддалари «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни кучга кирган кундан эътиборан амалга киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг 6-моддаси 3-банди, 13-моддаси «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни кучга кирган кундан эътиборан амалга киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 14 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРҚ-584-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2019 й., 03/19/584/4025-сон; 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 03/21/701/0674-сон; 25.05.2023 й., 03/23/844/0293-сон; 07.08.2026 й., 03/26/1163/0826-сон)