Этил спирти ва ликёр-арақ маҳсулотларини замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этишни такомиллаштириш, алкоголь маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини кўпайтириш, уларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги «Юқори сифатли этил спирти ва ликёр-арақ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3263-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
«Тошкент шаҳрида янги ликёр-арақ заводининг қурилиши учун «Premium Uzbekistan» МЧЖ ҚКни Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчаси, 23/35-уй манзили бўйича жойлаштириш».
4. 14-банддаги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг» сўзлари «Premium Uzbekistan» МЧЖ ҚКнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
«15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Premium Uzbekistan» МЧЖ ҚКнинг талабномаларига кўра лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга, хорижий компаниялар ходимларига кўп марталик визаларни расмийлаштириш, бериш ва муддатини узайтириш, шунингдек, вақтинчалик яшаш жойига вақтинча прописка қилиш ва вақтинчалик прописканинг муддатини узайтиришни давлат божи ундирилмаган ҳолда амалга оширишни таъминласин».
«Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Premium Uzbekistan» МЧЖ ҚКнинг талабномаларига кўра лойиҳани амалга оширишда иштирок этиш учун хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар бериш (муддатини узайтириш)ни, шунингдек, ушбу хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб бориш ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар беришни (муддатини узайтириш)ни давлат божи ундирилмаган ҳолда таъминласин».