ИЛОВА
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан лойиҳалари бўйича молиявий ёрдам кўрсатиладиган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари | |
1. | Ногиронлиги бўлган шахслар ва пенсияолди ёшидаги шахслар (эркаклар учун 58 ёшдан 60 ёшга тўлишгача ва аёллар учун — 53 ёшдан 55 ёшга тўлишгача пенсияга чиқишдан олдинги ёш) |
2. | Ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота ёки она, шунингдек кўп болали оилаларнинг ота-оналари |
3. | Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари |
4. | Одам савдосидан жабрланганлар |
5. | Кам таъминланган оиланинг меҳнатга лаёқатли оила аъзолари |
6. | Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар |
7. | Меҳнат органлари томонидан ишсиз деб эътироф этилган шахслар |
8. | Меҳнат миграциясидан қайтган шахслар |