Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 29 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3188]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 16 мартдаги 16, 2021-16-сонли «Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3288, 20.03.2021 й.) асосан кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, улар иловага мувофиқ миқдорларда белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 24 декабрдаги 158, 2018-85-сон «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 3107, 2018 йил 28 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 52-сон, 1009-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор 2019 йил 1 ноябрдан кучга киради.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 25 октябр,
106-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 25 октябр,
2019-59-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 25 октябрдаги 106, 2019-59-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Алкоголь маҳсулотлари* учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар
|
Сотилаётган товарнинг номи |
Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи |
Энг кам чакана нарх |
|
Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
8 600 |
10 200 |
|
Коньяк, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
31 000 |
36 600 |
|
Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
22 000 |
26 000 |
*Пиводан ташқари
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.10.2019 й., 10/19/3188/3969-сон; 29.09.2020 й., 10/20/3188-1/1335-сон)