Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 28 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3107]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 25 октябрдаги 106, 2019-59-сонли «Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3188, 29.10.2019 й.) асосан 2019 йил 1 ноябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, улар иловага мувофиқ миқдорларда белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 27 декабрдаги 187, 2017-74-сон «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2959, 2017 йил 29 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 52-сон, 1275-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор 2019 йил 1 январдан кучга киради.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 24 декабрь,
158-сон
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 24 декабрь,
2018-85-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 24 декабрдаги 158, 2018-85-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Алкоголли маҳсулотлар* учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар
|
Сотилаётган товарнинг номи |
Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи |
Энг кам чакана нарх |
|
Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
8 000 |
9 600 |
|
Коньяк, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
29 000 |
34 600 |
|
Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
19 400 |
23 200 |
*Пиводан ташқари
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/3107/2393-сон)