Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда сув ресурсларидан фойдаланиш механизмларини тубдан ислоҳ қилиш, улардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларида сув тежовчи технологияларни жорий этишни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, шунингдек, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари 2019 йилнинг ўзида қўшимча 33,2 минг гектарда сув тежовчи суғориш технологиялари жорий этилишини таъминлаш имконини берди, бу эса шу каби технологиялар қўлланилаётган ерлар умумий майдонининг 44 фоизини ташкил этди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бироқ, сув тежовчи суғориш технологиялари қўлланилаётган умумий майдон атиги 75 минг гектарни ёки умумий суғориладиган ер майдонларининг 1,7 фоизини ташкил этаётганлиги қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологиялардан фойдаланишни кенгайтиришга ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни янада фаоллаштириш заруратини тақозо этмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишни рағбатлантириш механизмларини янада кенгайтириш ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерлари ҳосилдорлиги даражасини яхшилаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5742-сон Фармонига мувофиқ 2019 — 2022 йиллар давомида 253 381 гектар экин майдонида сув тежовчи технологияларни жорий қилишнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 27 декабрдаги «Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4087-сон қарорига мувофиқ пахта хом ашёси ишлаб чиқарувчиларига томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш учун пахта хом ашёси экиладиган майдоннинг ҳар бир гектари учун 8 млн сўм миқдорида субсидиялар тақдим этилаётганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 5 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4161-сон қарорига мувофиқ янги узум плантацияларини яратиш мақсадида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилишга узум экиладиган майдоннинг ҳар бир гектари учун 8 млн сўм миқдорида субсидиялар тақдим этилаётганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 20 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4246-сон қарорига мувофиқ янги боғлар ва иссиқхона хўжаликларини яратиш мақсадида сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилишга экин майдонининг ҳар бир гектари учун 6 млн сўмдан ошмаган миқдорда субсидиялар тақдим этилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2020 йилда 43 825 гектарда, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24 859 гектар — пахта экин майдонларида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11 498 гектар — мевали экин майдонларида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4 987 гектар — узумзорларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2 481 гектар — бошқа экин майдонларида сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича тасдиқланган прогноз кўрсаткичларининг самарали бажарилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2020 йил 1 январдан сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиби белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини, шунингдек, уларни харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун 1-иловага мувофиқ субсидиялар тақдим этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет маблағларини олувчилар билан тузиладиган импорт шартномаларини мажбурий экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш талаби қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари томонидан сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича ишлар доирасида тузиладиган импорт шартномаларига татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда тасдиқланган прогноз кўрсаткичларига мувофиқ ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган тадбирларни молиялаштириш учун зарур маблағларни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 декабрдаги «Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4087-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳларга қишлоқ хўжалиги экинларини ишлаб чиқаришда сув тежовчи суғориш технологияларининг барча турларини жорий этиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш бўйича қўшимча вазифалар юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) сув тежовчи суғориш технологиялари жорий этилишини таъминлаш учун сув етказиб бериш насос станциялари ва насос агрегатлари ёрдамида, шу жумладан суғориш қудуқлари ва вертикал дренаж қудуқларидан амалга ошириладиган экин майдонлари устувор ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2020 йил 1 январдан ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби бекор қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 2022 йил 1 январдан:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштириш учун насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси қийматини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ҳисобига қоплаш тартиби фақат сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига татбиқ этилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари томонидан сув хўжалиги ташкилотларининг суғориш қудуқлари ва вертикал дренаж қудуқларидан қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун фойдаланишга сув тежовчи суғориш технологияларини қўллаш шарти билан рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.06 Ўрмон фонди ерлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) мазкур қарорга асосан жорий этилаётган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари ўрмон хўжаликлари ва ўрмон фонди ерлари ижарачиларига ҳам тўлиқ татбиқ этилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4850-сонли қарорига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.10.2020 й., 07/20/4850/1358-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 20 ноябрга қадар ҳудудлар ва экин майдонларини кўрсатган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари ва сув тежовчи суғориш тизимлари турлари кесимида 2020 йил учун сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш манзилли дастури ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сонли «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ўн кун муддатда мазкур қарорга мувофиқ қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш тартибини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув тежовчи суғориш тизимларининг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш соҳасида саноат тармоқлари ўртасидаги ўзаро кооперацияни кенгайтириш бўйича мавжуд имкониятларни ўргансин;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.01.00 Асосий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув тежовчи суғориш тизимларининг маҳаллийлаштирилиши лозим бўлган бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмларининг аниқ рўйхатини мавжуд хом ашё ресурсларини инобатга олган ҳолда шакллантирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 — 2022 йилларда сув тежовчи суғориш тизимлари ҳамда уларнинг бутловчи буюмларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва унинг қувватларни кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлати, Хитой Халқ Республикаси, Корея Республикаси, Туркия Республикасидаги элчихоналари ва мамлакатнинг хориждаги бошқа дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.01.00 Асосий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишни кенгайтиришда, шунингдек, мамлакат ҳудудларида сув тежовчи суғориш тизимлари ҳамда уларнинг бутловчи буюмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун чет эл инвесторларини жалб қилишда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига кўмаклашишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 1 июнга қадар ушбу банд ижроси доирасида кўрилаётган чоралар тўғрисида ҳар ой Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 январга қадар сув хўжалиги насос станцияларида Электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келувчи ўлчов асбоблари жорий этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олимлар ва экспертларни жалб қилган ҳолда 2019 йилда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш самарадорлиги юзасидан ҳар томонлама ўрганиш ва таҳлил ўтказсин, уларнинг натижалари асосида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 15 декабрга қадар сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш натижалари ва ушбу йўналишдаги ишларнинг самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 1 февралга қадар ҳудудлар, суғориладиган далалар ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳамда уларнинг навлари хусусиятларидан келиб чиқиб, сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ва қўллаш бўйича услубий тавсияларни, шунингдек, улардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 — 2025 йилларда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилишнинг асосий йўналишлари ва устувор ҳудудлари, шунингдек, 2030 йилгача мақсадли мўлжалларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув тежовчи суғориш технологиялари жорий этилган майдонлар ўлчамини инобатга олган ҳолда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини босқичма-босқич ошириш ҳамда насос станцияларини бошқаришни мақбуллаштиришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш тадбирларини халқаро молия институтлари ва донор мамлакатларнинг грантлари ҳамда узоқ муддатли имтиёзли кредитларини жалб қилиш ҳисобидан молиялаштириш тартибига ўтиш ва харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаш механизмларини жорий этишни;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилишни босқичма-босқич йирик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига, шу жумладан қишлоқ хўжалиги кластерларига беришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда 2020 йил 1 январга қадар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш, улардан фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича қисқа муддатли сайёр ўқитиш курсларини ўтказишни назарда тутувчи режа-график ва ўқув дастурини ишлаб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 февралга қадар мазкур қарорнинг ижро этилиши ҳолати ва натижалари таҳлили асосида қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришнинг сув тежовчи технологияларини жорий этиш прогноз кўрсаткичларини ошириш, шунингдек, ушбу тадбирларни молиялаштириш манбалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 июлга қадар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари томонидан сув хўжалиги ташкилотларининг суғориш қудуқлари ва вертикал дренаж қудуқларидан қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун фойдаланиш тартибини сув тежовчи суғориш технологияларини мажбурий тартибда қўллаш бўйича талаб киритилишини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон миллий ахборот агентлигига оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва вазифалари, шунингдек, жойларда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш жараёнлари ҳамда натижаларини кенг ёритиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 25 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4499-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги ПҚ-4499-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини, шунингдек, уларни харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СУБСИДИЯЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Жорий этилганда субсидиялар тақдим этиладиган сув тежовчи суғориш технологиялари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ерни лазерли текислаган ҳолда дискретли суғориш усули (кейинги ўринларда — дискретли суғориш) — қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришнинг эгилувчан қувурлардан паузалар билан навбатлашадиган импульслар сериялари билан сув етказиб берадиган усули, бунда ер лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган текислагич агрегатлар ёрдамида олдиндан текисланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Субсидиялар миқдорлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия миқдори унинг базавий ҳисоблаш миқдори ва ушбу бўлимга мувофиқ қишлоқ хўжалиги экин тури ва ернинг бонитет баллидан келиб чиқадиган коэффициентни кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Субсидияларнинг базавий ҳисоблаш миқдорлари экин майдонининг ҳар бир гектари учун қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томчилатиб суғориш тизимлари учун — 8 млн сўм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёмғирлатиб суғориш тизимлари учун — 4 млн сўм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дискретли суғориш учун — 1 млн сўм.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва ерларнинг бонитет балларидан келиб чиқадиган коэффициентлар, шунингдек, сув тежовчи суғориш тизимларини харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар миқдорлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғориш тури
Ерларнинг бонитет баллари ҳисоб-китоби бўйича коэффициентлар
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш
1 гектар экин майдони учун 20 миллион сўмдан ошмайдиган қисми бўйича валюта туридан қатъи назар, тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида, бироқ миллий валютадаги кредитлар учун — 10 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда, хорижий валютадаги кредитлар учун — 3 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда
Кенг қамровли суғориш тизими
0,95
0,85
0,75
0,65
0,55
Дискретли суғориш
1,2
1,1
1,0
0,9
0,8
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомда назарда тутилган шартларда
1 гектар экин майдони учун 20 миллион сўмдан ошмайдиган қисми бўйича валюта туридан қатъи назар, тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида, бироқ миллий валютадаги кредитлар учун — 10 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда, хорижий валютадаги кредитлар учун — 3 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомда назарда тутилган шартларда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* субсидиялар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан тақдим этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** субсидиялар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан тенг улушларда тақдим этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*** субсидиялар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги ПҚ-4499-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 5 ноябрдаги «Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-725-сон қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 декабрдаги «Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4087-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳларни (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳлар) 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ишчи гуруҳларнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сувни тежайдиган суғориш тизимларини жадал ва тўлиқ жорий этишда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига ҳуқуқий ва ташкилий-техник ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этадиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сервис ташкилотлари ҳамда сувни тежайдиган суғориш тизимларини ишлаб чиқарувчилар томонидан сифатли сервис хизмат кўрсатилишини ташкил этишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига, шу жумладан сувни тежайдиган суғориш тизимларини қуриш бўйича намунавий лойиҳаларни тақдим этиш орқали суғоришнинг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш услубларини ўзлаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сувни тежайдиган суғориш тизимларини жорий этиш учун кредит олишда амалий кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сувни тежайдиган суғориш тизимларининг жорий қилинишини ва ундан фойдаланиш самарадорлигини, жумладан, суғориш суви, минерал ўғитлар ва бошқа моддий-техник ресурсларни ишлатиш ҳажмларини қисқартириш кўрсаткичларининг тизимли мониторинг қилинишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича тезкор чоралар кўриш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда маълумот тақдим этиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштирувчи) ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Мувофиқлаштирувчининг ишчи органи ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ишчи гуруҳларнинг ишчи органлари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, ишчи гуруҳлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги «Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3939-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ҳудудий гуруҳлар билан яқин ҳамкорликда фаолият юритади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«б) қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш билан боғлиқ ташкилий-техник масалаларни ҳал этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш бўйича вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимият органларининг мувофиқлаштирилган ҳолда фаолият юритишини таъминласин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«в» кичик бандидаги «томчилатиб суғориш технологияларини» сўзлари «сувни тежайдиган суғориш технологияларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«г» кичик бандидаги «томчилатиб суғориш технологиясини» сўзлари «сувни тежайдиган суғориш технологияларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4161-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-банддаги «в» ва «г» кичик бандлари» сўзлари «г» кичик банди» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4246-сон қарори 7-банди «б» кичик бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish