Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида» 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон ва «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5597-сон фармонларига мувофиқ, шунингдек, фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Иш ҳақининг ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 19 мартдаги 88-сон қарорининг 1-бандига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 3-сон, 15-модда) «ҳамда» сўзидан кейин «2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун» сўзлари қўшилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 8-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги низомда:
Жамғарма ижро этувчи аппарати, унинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимларининг таъминоти қуйидаги манбалар ҳисобига амалга оширилади:
ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) бўлимлари — Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари»;
«Жамғарма мажбурий ва бошқа тўловлардан тушган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигидаги (кейинги ўринларда Ғазначилик деб аталади) ҳисоб рақамига жамлайди ҳамда пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация ва бошқа тўловлар бўйича харажатларни молиялаштиришга йўналтиришни таъминлайди;»;
«в» кичик бандининг учинчи хатбошидаги «алоқа ташкилотлари» сўзлари «пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот» сўзлари билан алмаштирилсин;
«11. Мажбурий ва бошқа тўловларни ўтказиш Жамғарма даромадларининг белгиланган таснифларига мувофиқ тушумларнинг ҳар бир тури бўйича Жамғарманинг Ғазначиликдаги тегишли ҳисоб рақамлари бўйича амалга оширилади»;
«ягона ижтимоий тўловларнинг шахслар бўйича ҳисобини амалга оширишни ва ҳар чоракда Жамғармага юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзолари томонидан тўланган ягона ижтимоий тўловларнинг миқдорлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлайди»;
з) 18-банддаги «алоқа ташкилотлари» сўзлари «пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Жамғармага мажбурий ва бошқа тўловларнинг тўлиқ ҳамда ўз вақтида тўланишини таъминлаш тўғрисидаги ахборотини эшитиш;»;
«мажбурий ва бошқа тўловларнинг Жамғармага ўз вақтида тўланмаганлиги учун ҳисобланган жарималар, пенялар суммасининг 5 фоизи»;
«40. Пенсиялар, ижтимоий нафақалар ва компенсация тўловлари ва бошқа тўловларнинг тўғри тайинланиши ва тўланишини, шунингдек Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий органлари ҳамда Жамғарманинг ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий органлари томонидан, мустақил экспертлар жалб қилинган ҳолда бош, туманлараро, туман ва шаҳар тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан берилган кўрикдан ўтказиш далолатномалари ва хулосалар ҳужжатлари такроран экспертизадан ўтказилиши мумкин».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2022 й., 09/22/592/0919-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 октябрдаги 307-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 10-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Умидсиз солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди иккинчи хатбошига «солиққа ва» сўзларидан кейин «2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун» сўзлари қўшилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 661-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.12.2023 й., 09/23/661/0937-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 707-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/707/1088-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2022 й., 09/22/592/0919-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 601-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2022 й., 09/22/601/0931-сон)
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини электрон ҳисобга олишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 4 июлдаги 462-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 27-сон, 620-модда):
«1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаснинг «Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида» 2019 йил 1 февралдаги 80-сон қарорига мувофиқ 2019 йил 1 январдан бошлаб давлат солиқ хизматларига тақдим этиладиган солиқ бўйича ҳисоботлар асосида шакллантириладиган, фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.»;
б) 3-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари» сўзлари «жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда) илованинг 43-банди «б» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.