03.10.2019 йилдаги 843-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.10.2019 йилдаги 843-сон
Kuchga kirish sanasi
03.10.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Фарғона вилоятининг туристик салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фарғона вилоятининг туристик салоҳиятини янада ривожлантириш ҳамда ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ҳудудга хорижий ва маҳаллий туристларни кенг жалб қилиш учун кулай шароитлар яратиш, замонавий инфратузилмани жадал ривожлантиришни таъминлаш, кўрсатилаётган туризм, меҳмонхона ва транспорт хизматларини кенгайтириш ва уларнинг сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигининг Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги «Шохимардон» туризмни ривожлантириш дирекциясини (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Шохимардон» туризмни ривожлантириш дирекцияси аппаратининг бошқарув ходимлари умумий чекланган сопи 5 нафар бўлган тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фарғона вилояти ҳокимлигига, зарур ҳолларда, Дирекция тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, Дирекциясининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларининг иш ҳақи, транспорт ва бошқа харажатларни молиялаштириш манбалари тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ Фарғона вилояти маҳаллий бюджет маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фарғона вилояти Фарғона туманидаги «Шохимардон» маҳалла фуқаролар йигини ва «Ёрдон» маҳалла фуқаролар йиғинида (кейинги ўринларда маҳалла фуқаролари йиғинлари деб аталади) туризмни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла фуқаролари йиғинларида замонавий туризм инфратузилмаси объектларини яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан бўш турган объектлар негизида туризм хизматларини ташкил этиш учун хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг кредитлари ва грантларини жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла фуқаролари йиғинларининг экотуризм салоҳиятини инобатга олган ҳолда янги туризм йўналишларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла фуқаролари йиғинларига ташриф буюрувчи туристларнинг эҳтиёжлари ва талабларини инобатга олган ҳолда туризм хизматларини диверсификациялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристлар хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда ҳолатларда тез тиббий ёрдам хизматларини кўрсатиш бўйича биринчи навбатда амалга ошириладиган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла фуқаролари йиғинларида туризм намойиши объектлари ва туризм инфратузилмасининг ягона рўйхатини шакллантириш ва паспортлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Фарғона вилояти ҳокимлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Шохимардон» туризмни ривожлантириш дирекциясининг уставини белгиланган тартибда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекцияни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин ва туризмни ривожлантириш соҳасида етарли тажриба ва малакага эга бўлган кадрлар билан тўлдирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги билан биргаликда маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳудудидаги бўш турган объектларни хатловдан ўтказсин ва аниқланган объектларнинг фаолиятини тиклаш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Фарғона вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳудудида қуйидагиларни назарда тутувчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристлар ҳамда доимий яшовчи фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, транспорт воситаларининг йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиши чораларини кўриш ҳамда турли хил кўнгилсизлик ва қонунбузилиши ҳолатларининг олдини олиш бўйича профилактик тадбирларни кучайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, кунлик тартибда об-ҳаво маълумотларини таҳлил қилиш, юзага келиши мумкин бўлган табиий офатлардан туристлар ва маҳаллий фуқароларни хабардор қилиш, Дирекция ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларини огоҳлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва амалга оширилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Фарғона вилояти ҳокими Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 3 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
843-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 843-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Шохимардон» туризмни ривожлантириш дирекцияси аппаратининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ

Директор

Маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилиш, лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва туризмни ривожлантириш гуруҳи

2

Юрисконсульт

Бухгалтер

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 5 нафар.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 09/19/843/3858-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)