Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Ломбард фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 3 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1291-10]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/5-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3389, 28.09.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги ПҚ-4400-сон «Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 22 сентябрдаги 23/3-сон қарори (рўйхат рақами 1291, 2003 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 23-сон) билан тасдиқланган Ломбард фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк Раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 14 сентябрь,
22/7-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 14 сентябрдаги 22/7-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ломбард фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 81-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. 9-банддаги «ҳудудий бошқармасининг» деган сўзлар «ҳудудий бош бошқармасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 13-банддаги «30 календар» деган сўзлар «15 иш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 10/19/1291-10/3851-сон)