Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 13 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1268-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 8 сентябрдаги 48-сонли ва 29 августдаги 26-2022Q/Q-сонли ««Ўзбекистон Республикаси ичкарисидаги хизмат сафарлари тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1268-3, 16.09.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2003 йил 24 июлдаги 83, 7/12-сон қарори (рўйхат рақами 1268, 2003 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идорларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 11-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 12 август,
92-сон
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 12 август,
34-2019-Қ/Қ-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 12 августдаги 92 ва 34-2019-ҚҚ-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда махсус журналлар электрон кўринишда юритилиши мумкин.».
2. 8-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ташқи ўриндошлик асосида ишлаётган шахс хизмат сафарига юборилганда унинг ўртача иш ҳақи уни хизмат сафарига юборган ташкилотда сақланади, ички ўриндошлик асосида ишлаётган шахс хизмат сафарига юборилганда эса ўртача иш ҳақи асосий ва ўриндошлик асосидаги лавозим бўйича сақланади.
Ходимнинг хизмат сафари даврида тариф ставкалари, лавозим маошлари миқдорлари ошган ҳолларда, ташкилотнинг иш кунлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги шартларида ҳақиқатда ишлаган кунларига тўғри келадиган сони учун меҳнатга ҳақ тўловлари қайта ҳисобланади.».
3. 10-бандда:
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Йўл ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда, бюджет ташкилотлари ходимлари учун хизмат сафари йўлкирасига ҳақ тўлаш ҳар бир километрга базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,08 фоизи миқдорида амалга оширилади.»;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Йўл ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда, бошқа ташкилотлар ходимлари учун жамоа келишуви (шартномалари), меҳнат шартномасида кўзда тутилган, бироқ ҳар бир километрга базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,08 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда тўланади.
Километрлар миқдори 500 метр ва ундан ортиқ бўлган ҳолатларда, кўп томонга яхлитланади.
Километрлар миқдори 500 метрдан кам бўлган ҳолатларда, кам томонга яхлитланади.».
4. 11-банднинг биринчи хатбошисидаги «энг кам ойлик иш ҳақига» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 12-бандда:
биринчи хатбошидан «(люкс-номерлардан ташқари)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Меҳмонхоналарни люкс-номерларида яшаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда турар жойни олиш бўйича ҳақ тўлаш ушбу турар жой қийматининг 70 фоизигача миқдори бюджет маблағлари ҳисобидан, қолган қисми эса бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.»;
учинчи хатбошидаги «энг кам ойлик иш ҳақи миқдорини 2 фоизи» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорини 20 фоизи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 15-банддаги «3 кун» деган сўзлар «уч иш куни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосари Б. МАХМАДАЛИЕВ
2019 йил 12 август