1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 2 июлда қабул қилинган Сенат томонидан 2019 йил 23 августда маъқулланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг мақсади атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш (бундан буён матнда атом энергиясидан фойдаланиш деб юритилади) соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Атом энергиясидан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом энергиясидан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг атом энергиясидан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-моддаЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Асосий тушунчалар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергияси — атом ядроларида мавжуд бўлган ва ядровий реакциялар ҳамда радиоактив парчаланиш чоғида ажралиб чиқадиган энергия;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергетикаси — атом энергиясини ўзгартириш йўли билан электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи энергетика тармоғи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш объектининг тўлиқ «ҳаётий» даври — атом энергиясидан фойдаланишнинг тегишли объектларини тадқиқ этиш, жойлаштириш, лойиҳалаштириш, конструкциялаш, ишлаб чиқариш, қуриш (шу жумладан монтаж қилиш, созлаш, ишга тушириш), улардан фойдаланиш, уларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда уларнинг техник қурилмаларини, биноларини ва иншоотларини текширувдан ўтказиш, ушбу объектларни фойдаланишдан чиқариш (ёпиш), транспортда ташиш (ташиш), сақлаш, қайта ишлаш ва кўмиб ташлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғи — ядровий реакторнинг фаол зонасидан бутунлай чиқариб ташланган ва техник хусусиятларига кўра ядровий қурилмада фойдаланиш учун мўлжалланмаган ядровий материал;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий манбалар — таркибида радиоактив моддалар мавжуд бўлган ёки ионлаштирувчи нурланиш чиқарадиган, ядровий қурилмалар жумласига кирмайдиган мажмуалар, қурилмалар, аппаратлар, ускуналар ва буюмлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиоактив чиқиндилар — фойдаланиш учун мўлжалланмаган, йўл қўйилиши мумкин бўлган энг кўп миқдордан ошадиган фаоллик даражасига эга радионуклидларни ўз ичига олган ҳар қандай агрегат ҳолатидаги материаллар ва моддалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сақлаш пунктлари — ядровий қурилмалар жумласига кирмайдиган ҳамда ядровий материалларни ва радиоактив моддаларни сақлаш, радиоактив чиқиндиларни сақлаш ёки кўмиб ташлаш учун мўлжалланган стационар объектлар ҳамда иншоотлар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 мартдаги 141-сонли «Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдончадан фойдаланишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий ёқилғи — назорат қилинадиган ядровий бўлиниш реакциясини амалга ошириш ҳисобига ядровий қурилмада иссиқлик энергияси ва (ёки) нурланиш оқимларини олиш учун мўлжалланган ядровий материал;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий материаллар — таркибида бўлинадиган (парчаланадиган) ядровий моддалар бўлган ёки уларни ҳосил қилишга қодир бўлган материаллар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий реакторнинг иссиқлик ажратувчи тўплами — ядровий материалларни ўз ичига олган ва назорат қилинадиган ядровий реакцияни амалга ошириш ҳисобига ядровий реакторда иссиқлик энергиясини олиш учун мўлжалланган буюм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий қурилмалар — атом электр станциялари, тадқиқот ядро реакторлари, критик ва субкритик ядровий стендлари бўлган иншоотлар ҳамда мажмуалар, ядровий ёқилғидан ва ядровий материаллардан фойдаланиш ҳамда уларни ташиш учун мўлжалланган қурилмалар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 февралдаги 76-сонли «Ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолатига оид ахборотни хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Атом энергиясидан фойдаланишнинг асосий принциплари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом энергиясидан фойдаланишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилиш устуворлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфсизликнинг таъминланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотнинг очиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий қурол ва бошқа ядровий портловчи қурилмалар ишлаб чиқаришнинг тақиқланиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари жумласига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий қурилмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сақлаш пунктлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий материаллар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий манбалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиоактив моддалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий ёқилғи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиоактив чиқиндилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 3-моддасида ушбу объектларнинг тушунчалари берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларига бўлган мулк ҳуқуқи
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари давлат мулкида ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган юридик шахслар мулкида бўлиши мумкин. Давлат мулкида ёки юридик шахслар мулкида бўлиши мумкин бўлган атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг мулкдорлари ушбу объектларнинг бут сақланишини ва улардан белгиланган мақсадига мувофиқ фойдаланилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси юридик шахсларининг ядровий материалларга, шунингдек ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғига бўлган мулк ҳуқуқини чет давлатга ёки чет давлатнинг юридик шахсига ўтказиш тўғрисидаги битимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом энергиясидан фойдаланиш объектларини ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган рўйхатга киритилмаган юридик шахслар мулкига ўтказиш ҳақидаги битимлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси юридик шахсларининг ядровий материалларга, ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғига бўлган мулк ҳуқуқини чет давлатга ёки чет давлатнинг юридик шахсига ўтказиш ҳақида ушбу модданинг учинчи қисми талабларини бузган ҳолда тузган битимлари ўз ўзидан ҳақиқий эмас.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 116-моддаси (Қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ бўлмаган битимнинг ҳақиқий эмаслиги).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият турлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият турлари жумласига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини тадқиқ этиш, жойлаштириш, лойиҳалаштириш, барпо этиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни фойдаланишдан чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий манбаларни барпо этиш, улардан фойдаланиш ва уларни фойдаланишдан чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари учун ускуналарни конструкциялаш ҳамда тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) мазкур соҳадаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 июндаги 390-сонли қарори билан тасдиқланган Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиоактив моддалар, ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ядровий, радиациявий, саноат, ёнғин ва экологик хавфсизлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур соҳада илмий тадқиқотлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш объектлари жисман ҳимоя қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур соҳада давлат назоратини ва текширувини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари учун ядровий материалларни, ускуналарни ҳамда технологияларни олиб кириш ва олиб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур соҳада хизматлар кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий вазиятни мониторинг қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур соҳада мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 октябрдаги ПҚ-4492-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ядро-энергетика дастури учун кадрлар салоҳиятини ривожлантириш стратегияси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият турларига фаолиятнинг бошқа турлари ҳам киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасини тартибга солиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур соҳадаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий ядровий инфратузилмани ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш чоғида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш объектларини жисман ҳимоя қилишга доир тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергетикасини узоқ муддатли ривожлантириш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги ПҚ-4165-сонли қарори билан тасдиқланган 2019 — 2029 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш концепцияси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур соҳада инновацион технологиялар, илмий-техникавий ишланмалар жорий этилишини рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур соҳада кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 январдаги 13-сонли қарори билан тасдиқланган Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва мазкур соҳадаги фаолиятнинг хавфсизлиги талабларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи органлар томонидан амалга оширилади.
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқарувини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатли давлат органи, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви бўйича алоҳида ваколатларга эга бўлган давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари амалга оширади.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солишни атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган ва атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солиш бўйича алоҳида ваколатларга эга бўлган давлат органлари (бундан буён матнда хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар деб юритилади) амалга оширади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Президентининг 2018 йил 19 июлдаги ПФ-5484-сонли «Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг1-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
(11-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида давлат дастурлари ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида ўз ваколатлари доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти жойлаштириладиган жойни (ҳудудни) танлашга доир ишларни мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида илмий-техникавий ва инвестициявий фаолият амалга оширилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш объектлари жойлашган ҳудудларда яшовчи ва (ёки) меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан чора-тадбирлар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонуни 10-моддасининг олтинчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатли давлат органи
(12-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади).
(12-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органи:
(12-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
(12-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
(12-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасига доир давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;
(12-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;
(12-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади, шунингдек мазкур соҳадаги нормалар ва қоидаларни ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади ҳамда қабул қилади;
(12-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасарруфидаги атом энергиясидан фойдаланиш объектларида ёнғин хавфсизлиги чоралари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасарруфидаги атом энергиясидан фойдаланиш объектларини жисман ҳимоя қилишни таъминлаш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасарруфидаги ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини тадқиқ этишга, жойлаштиришга, лойиҳалаштиришга, барпо этишга ҳамда улардан фойдаланишга оид ишларни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фундаментал тадқиқотларнинг, илмий-изланиш, тажриба-конструкторлик ва инновацион ишларнинг лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда амалга оширишга, илғор технологияларни жорий этишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасарруфидаги атом энергиясидан фойдаланиш объектларида радиациявий ва ядровий хавфсизлик тизимини яратади ҳамда такомиллаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасарруфидаги атом энергиясидан фойдаланиш объектларидаги ядровий материаллар ва технологияларнинг, радиоактив материалларнинг тарқалиб кетмаслиги, шунингдек радиациявий ҳамда ядровий хавфсизликни таъминлашга доир тадбирларни амалга ошириш юзасидан чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш объектларини эксплуатация қилиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этади, шу жумладан чет элда ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш объектларида аварияга оид ташқи ва ички режани ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
(12-модда иккинчи қисмининг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиациявий вазиятни мониторинг қилишнинг ягона автоматлаштирилган давлат тизимини ташкил қилишда ва унинг ишлашида иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий материаллар, ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғи ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича дастурларнинг шакллантирилишини ва рўёбга чиқарилишини таъминлаш устидан идоравий назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий қурилмаларнинг ва (ёки) сақлаш пунктларининг бош (илмий, конструкторлик ва лойиҳалаштириш) ташкилотларини белгилайди, улар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги халқаро шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари ўз ваколатлари доирасида бажарилишини таъминлайди.
(12-модда иккинчи қисмининг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(12-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви бўйича алоҳида ваколатларга эга бўлган давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, илмий, конструкторлик ва лойиҳалаштириш ташкилотлари атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви бўйича алоҳида ваколатларга эга бўлган давлат органлари, муассасалари ва ташкилотларидир.
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари ўз ваколатлари доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий таъсирдан фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи сақланишини, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, уларнинг мол-мулки, шунингдек атроф-муҳит ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир фаолиятда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари жойлашган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ҳамда уларнинг экологик хавфсизлигига доир комплекс дастурларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасарруфидаги атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ҳудудида радиациявий вазиятнинг мониторингини ташкил этади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасарруфидаги атом энергиясидан фойдаланиш объектларида радиациявий ва ядровий хавфсизлик тизимларини яратади ҳамда такомиллаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасарруфидаги атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлашга доир тадбирларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасарруфидаги атом энергиясидан фойдаланиш объектлари жисман ҳимоя қилинишини таъминлаш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш чоғида фавқулодда вазиятлар юзага келган тақдирда тасарруфидаги ташкилотлар ҳамда бўлинмаларнинг кучлари ва воситалари ҳаракат қилишга шайлиги таъминланишини ташкил этади, шунингдек бундай вазиятларнинг олдини олишга доир тадбирларнинг бажарилиши устидан идоравий назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш объекти билан боғлиқ авария оқибатларини бартараф этишга, чеклашга ва камайтиришга доир тадбирларни амалга оширишда иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
131-модда. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ўз ваколатлари доирасида ваколатли давлат органи билан биргаликда атом электр станциялари томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини ҳисобга олган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг балансини ишлаб чиқади, шунингдек атом энергиясидан фойдаланиш соҳасига доир давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади.
(131-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари
(14-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.01 Умумий қоидалар. Маҳаллий вакиллик органларини сайлаш тартиби;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
(14-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги масалаларнинг жисмоний ва юридик шахслар иштирокида муҳокама этилишини ташкил қилади ҳамда унда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий таъсирдан фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи сақланишини, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, мол-мулки ҳимоя қилинишини, шунингдек атроф-муҳит муҳофаза қилинишини таъминлашга доир тадбирларда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аварияга оид ташқи режани ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини қуриш учун ер участкаларини ажратиш бўйича ер кадастри материалларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудда атом энергиясидан фойдаланиш объекти билан боғлиқ авария юз берган тақдирда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳаракатлар қилишга шайлиги устидан давлат назоратини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш объекти билан боғлиқ авария оқибатларини бартараф этишга, чеклашга ва камайтиришга доир тадбирларни ташкил этишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини тегишли ҳудуд доирасидаги радиациявий вазият ва амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солиш радиациявий таъсирдан фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлашга, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, мол-мулкини ҳимоя қилишга, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилгандир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солиш қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, амалга киритиш ҳамда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги рухсат бериш фаолияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг ушбу соҳада белгиланган нормалар ва қоидаларга мувофиқлигини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг хавфсизлигини, жисман ҳимоя қилинишини таъминлаш устидан, шунингдек республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг аварияга оид шайлиги устидан давлат назорати ва текшируви;
(15-модда иккинчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертизани ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар қарорлар қабул қилишда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги республика ижро этувчи ҳокимият органларидан мустақилдир.
(15-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 июндаги 390-сонли қарори билан тасдиқланган Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли органдир (бундан буён матнда махсус ваколатли орган деб юритилади).
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус ваколатли орган ўз ваколатлари доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини шакллантиради ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солиш бўйича алоҳида ваколатларга эга бўлган давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш объектларида атом энергиясидан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
(16-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг хавфсизлигини таъминлаш устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди, амалга киритади ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг жисман ҳимоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий қурилмаларда ва (ёки) сақлаш пунктларида пудратчилар томонидан бажариладиган ишларни қабул қилиб олишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий қурилмаларда ва (ёки) сақлаш пунктларида радиоактив моддалар, ядровий материаллар ҳамда радиоактив чиқиндиларнинг ҳисобига риоя этилиши устидан давлат назоратини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертизани ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялашни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксплуатация қилувчи ташкилотларнинг ходимларига ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ходимларига атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ишларни олиб бориш ҳуқуқига доир рухсатномаларни ходимларнинг лавозимлари рўйхатига, шунингдек ишларнинг турлари рўйхатига мувофиқ беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг радиациявий ва ядровий хавфсизлигини таъминлаш юзасидан профилактика чораларини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аварияга оид ташқи режани ишлаб чиқишда иштирок этади ҳамда республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг аварияга оид шайлиги устидан давлат назоратини таъминлайди;
(16-модда иккинчи қисмининг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш объектларидаги нохуш ҳодисалар ва аварияларнинг сабабларини техник жиҳатдан текшириш тартибини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ижро этувчи ҳокимият органларига ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига атом энергиясидан фойдаланиш чоғидаги хавфсизлик масалалари юзасидан ахборот беради;
(16-модда иккинчи қисмининг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус ваколатли орган қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(16-модданинг учинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 633-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солиш бўйича алоҳида ваколатларга эга бўлган давлат органлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва ўй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хузуридаги Божхона қўмитаси, Гидрометеорология хизмати агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солиш бўйича алоҳида ваколатларга эга бўлган давлат органларидир.
(17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган давлат органлари ўз ваколатлари доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқади ҳамда уларни махсус ваколатли орган билан келишилган ҳолда тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини жойлаштириш учун майдончаларни танлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертизани ташкил қилишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий, радиациявий, саноат, ёнғинга оид, санитария-эпидемиологик ва экологик хавфсизлик талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати ҳамда текширувини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг жисман ҳимоя қилиниши, шунингдек республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва бошқа юридик шахсларнинг аварияга оид шайлиги устидан давлат назоратини амалга оширади.
(17-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 февралдаги 76-сонли қарори билан тасдиқланган Ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолатига оид ахборотни хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларнинг мансабдор шахслари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксплуатация қилувчи ташкилотлардан, шунингдек атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи бошқа юридик шахслардан текшириш (инспекция) ўтказиш жараёнида зарур бўлган ахборот ва ҳужжатларни сўраш ҳамда олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат гувоҳномасини ва хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар раҳбарининг (раҳбари ўринбосарининг) текшириш (инспекция) тайинлаш тўғрисидаги буйруғининг кўчирма нусхасини тақдим этгач, ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини, ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари учун товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи юридик шахсларни монеликсиз бориб кўриш ҳамда биноларни, хоналарни, иншоотларни, техник воситаларни, ускуналарни, дастурий таъминотни, материалларни кўрикдан ўтказиш, шунингдек тадқиқотлар, синовлар, экспертизалар, текширишлар ҳамда давлат назорати ва текширувига доир бошқа тадбирлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксплуатация қилувчи ташкилотларга, шунингдек атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи бошқа юридик шахсларга мажбурий талабларнинг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксплуатация қилувчи ташкилотларга, шунингдек ядровий қурилмада ва (ёки) сақлаш пунктида ишларни бажарувчи бошқа юридик шахсларга ушбу объектларда ядровий ва (ёки) радиациявий хавфсизликка, ходимларнинг ҳаёти ҳамда соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда ишларни тўхтатиб туриш ҳақида кўрсатмалар бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларнинг мансабдор шахслари ўз ваколатлари доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мажбурий талабларнинг бузилиши билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиши, маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишларни кўриб чиқиши ва бундай бузилишларнинг олдини олиш юзасидан чоралар кўриши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мажбурий талабларнинг бузилиши билан боғлиқ материалларни жиноятлар аломатлари бўйича жиноят ишларини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда. Махсус ваколатли органни илмий-техникавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус ваколатли орган илмий-техникавий кўмак олиш учун қуйидаги функцияларни амалга оширувчи тегишли ташкилотларни жалб этишга ҳақли:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини бажариш ҳамда мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослашга доир экспертиза ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 709-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) эксплуатация қилувчи ташкилотларга, шунингдек атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи бошқа юридик шахсларга атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва олиб борилаётган ишлар хавфсизлигини таъминлаш шарти билан махсус ваколатли орган томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксплуатация қилувчи ташкилотларнинг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги қуйидаги фаолияти лицензияланиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини барпо этиш ҳамда улардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиоактив моддалар, ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксплуатация қилувчи ташкилот лицензияни олиши учун зарур бўлган асосий шартлар қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертизанинг ижобий хулосаси мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксплуатация қилувчи ташкилотда радиациявий таъсир туфайли етказилган зарар ўрнини қоплашнинг молиявий таъминоти мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш объекти тўлиқ «ҳаётий» даврининг барча босқичларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида эксплуатация қилувчи ташкилотнинг молиявий барқарорлиги асосланганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа юридик шахсларнинг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги қуйидаги фаолияти лицензияланиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини лойиҳалаштириш ҳамда қуриш, радиациявий манбалардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари, радиациявий манбалар учун ускуналарни конструкциялаш ҳамда тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиоактив моддалар ва ядровий материаллар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан улардан фойдаланиш, уларни транспортда ташиш (ташиш) ва сақлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан уларни қайта ишлаш, транспортда ташиш (ташиш), сақлаш ва кўмиб ташлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш объектларида илмий тадқиқотлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари учун ядровий материаллар, ускуналар ҳамда технологияларни олиб кириш ва олиб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида хизматлар кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш объектларини ишлатиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг қабул қилиниши, шунингдек уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши бевосита лицензиянинг амал қилишини тугатишга ёки унинг амал қилиш муддати ўзгаришига олиб келмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензиялаш жараёнида махсус ваколатли органнинг илмий-техникавий жиҳатдан қўллаб-қувватловчи ташкилотлари атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги лицензияланадиган фаолиятнинг ва тегишли атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг хавфсизлиги юзасидан экспертиза ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи чет давлатнинг юридик шахсларига (эксплуатация қилувчи ташкилотлардан ташқари) махсус ваколатли органнинг қарорига кўра лицензия мазкур юридик шахслар рўйхатга олинган мамлакатда ваколатли орган томонидан уларга берилган худди шундай лицензиянинг амал қилиш муддатига берилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 октябрдаги 663-сонли қарори билан тасдиқланган Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ишларни олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатнома
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.03 Рухсат бериш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муайян ишлар эксплуатация қилувчи ташкилотларнинг ходимлари ва атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ходимлари томонидан фақат уларда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ишларни олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар мавжуд бўлган тақдирдагина бажарилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бажарадиган фаолиятига қараб атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ишларни олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларни олиши керак бўлган ходимлар лавозимларининг рўйхати, шунингдек амалга оширилиши учун атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ишларни олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларни олиш зарур бўлган ишлар турларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларида қўлланиладиган буюмларни, ускуналарни ва техник қурилмаларни сертификатлаштириш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом энергиясидан фойдаланиш объектларида қўллаш учун сертификатлаштирилиши лозим бўлган буюмлар, ускуналар ва техник қурилмалар сертификатлаштириш бўйича аккредитация қилинган органларда сертификатлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари учун етказиб бериладиган буюмларга, ускуналарга ҳамда техник қурилмаларга нисбатан етказиб берувчи мамлакатда берилган сертификатлар қўлланилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати ва текшируви
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати ва текшируви хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга оширилади.
(23-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати ва текшируви атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар, уларнинг раҳбарлари, бошқа мансабдор шахслари ҳамда ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ва атом энергиясидан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилигида белгиланган талаблар (бундан буён матнда мажбурий талаблар деб юритилади) бузилишининг олдини олишга, уларни аниқлаш ва бартараф этишга қаратилгандир.
(23-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати ва текшируви текширишларни (инспекцияларни) ташкил этиш ҳамда ўтказиш, аниқланган қоидабузарликларга барҳам бериш юзасидан чоралар кўриш, эксплуатация қилувчи ташкилотлар, шунингдек бошқа юридик шахслар томонидан мазкур соҳадаги фаолиятни амалга ошириш чоғида мажбурий талаблар ижроси устидан тизимли кузатиш, мажбурий талаблар ижросининг ҳолатини таҳлил ва прогноз қилиш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксплуатация қилувчи ташкилот, шунингдек бошқа юридик шахс томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш жараёнида хавфсизликни таъминлаш учун зарур бўлган мажбурий талабларга, лицензиянинг амал қилиш шартларига риоя этилиши, атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг мазкур соҳада белгиланган нормалар ва қоидаларга мувофиқлиги текшириш (инспекция) предметидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари учун ядровий, радиациявий, саноат, ёнғинга оид, санитария-эпидемиологик, экологик хавфсизликни таъминлаш устидан тегишинча давлат назорати ҳамда текширувини амалга оширадиган хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларнинг бевосита ядровий қурилмалардаги ва (ёки) сақлаш пунктларидаги доимий вакиллигини назарда тутувчи давлат назорати ва текшируви режими белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом энергиясидан фойдаланиш объектларини жисман ҳимоя қилишни таъминлаш устидан давлат назорати ва текшируви хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва бошқа юридик шахсларнинг аварияга оид шайлиги устидан давлат назорати махсус ваколатли орган томонидан амалга оширилади. Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва бошқа юридик шахсларнинг аварияга оид шайлиги устидан давлат текшируви Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(23-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом энергиясидан фойдаланиш объекти билан боғлиқ бўлган авария содир бўлган тақдирда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳаракат қилишга шайлиги устидан давлат назоратини маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тегишли ҳудуд доирасида амалга оширади.
(23-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда уларни фойдаланишдан чиқариш устидан давлат архитектура-қурилиш назорати Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(23-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда. Атом энергиясидан фойдаланиш бўйича тадбирларда фуқароларнинг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг иштироки
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурлари ҳамда бошқа дастурларнинг, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини, ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларини жойлаштириш, лойиҳалаштириш, барпо этиш, улардан фойдаланиш ва уларни фойдаланишдан чиқариш масалаларининг муҳокамасида иштирок этиши ҳамда таклифлар киритиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказишда иштирок этиш учун ўзининг ваколатли вакилларини тавсия этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барпо этилиши мўлжалланаётган, лойиҳалаштирилаётган, барпо этилаётган, фойдаланилаётган ва фойдаланишдан чиқарилаётган ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлиги тўғрисида тегишли давлат органлари ҳамда ташкилотлардан ахборот сўраши ва олиши, бундан давлат сирларини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танишиш мақсадида ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ташриф буюриши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланишга доир тадбирларнинг амалга оширилишига кўмаклашиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ўртасида фуқароларнинг хабардорлигини, ҳуқуқий саводхонлиги ва экологик маданиятини оширишга қаратилган тушунтириш ишларини ўтказишда иштирок этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиациявий таъсирга дучор бўлган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тартибда ва шаклда бериладиган нурланиш дозаси тўғрисида ҳужжатни олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш ҳамда барпо этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш ҳамда барпо этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини барпо этиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдонча танлаш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус ваколатли орган танланган майдончанинг хавфсизлигини асослаш юзасидан давлат экспертизасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ташкил этади ҳамда майдончадан ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун фойдаланишга доир рухсатнома беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилманинг ва (ёки) сақлаш пунктининг атроф-муҳитга радиациявий таъсирини баҳолаш бўйича ҳужжатлар ваколатли давлат органи ёки эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан мазкур атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг лойиҳа ҳужжатлари таркибида атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослашга доир экспертиза учун тақдим этилади.
(25-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 мартдаги 141-сонли қарори билан тасдиқланган Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдончадан фойдаланишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда. Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини барпо этиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг хавфсизлик даражаси пасайишига, атроф-муҳит ҳолатининг ёмонлашувига ёки бошқа салбий оқибатларга сабаб бўлувчи қўшимча омиллар аниқланган тақдирда, ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини барпо этиш тўғрисидаги қарор ушбу объектларнинг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослашга доир экспертиза хулосалари асосида бекор қилиниши, уларнинг барпо этилиши эса, тугатилиши ёки тўхтатиб турилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар, ваколатли давлат органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини барпо этиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш ҳақида атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослашга доир экспертиза асосида қўшимча омилларни асослантирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.
(26-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини барпо этиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини барпо этиш тугатилганлиги ёки тўхтатиб турилганлиги билан боғлиқ зарарларнинг ўрни ушбу омиллар қайси юридик шахсларнинг айби туфайли ўз вақтида аниқланмаган ҳамда ҳисобга олинмаган бўлса, ўша шахслар ҳисобидан суд тартибида қопланиши лозим. Барча бошқа ҳолларда мазкур объектларни барпо этиш тугатилганлиги ёки тўхтатиб турилганлиги билан боғлиқ зарарларнинг ўрни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-модда. Санитария-муҳофаза зонасини, кузатув зонасини ва хавфсизлик зонасини белгилаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти жойлаштирилган ҳудудда хавфсизликни таъминлаш мақсадларида қуйидаги алоҳида ҳудудлар белгилаб қўйилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санитария-муҳофаза зонаси — алоҳида фойдаланиш режимига эга махсус ҳудуд;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кузатув зонаси — ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти ушбу зонада яшовчи аҳолига радиациявий таъсир кўрсатиши эҳтимоли мавжуд бўлган ҳудуд;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфсизлик зонаси — алоҳида ҳуқуқий режимга эга ҳудуд.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санитария-муҳофаза зонаси ва кузатув зонасининг ўлчамлари ҳамда чегаралари атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ ядровий қурилманинг ва (ёки) сақлаш пунктининг лойиҳасида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санитария-муҳофаза зонасида яшаш учун мўлжалланган турар жойларни ва жамоат биноларини, болалар муассасаларини, шунингдек ядровий қурилманинг ва (ёки) сақлаш пунктининг ишлашига алоқадор бўлмаган ҳамда санитария-муҳофаза зонасининг тасдиқланган лойиҳасида назарда тутилмаган даволаш-соғломлаштириш муассасаларини, умумий овқатланиш объектларини, саноат объектларини, ёрдамчи ва бошқа иншоотларни ҳамда объектларни жойлаштириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санитария-муҳофаза зонасида жойлашган мавжуд объектлар ва иншоотларнинг фойдаланиш соҳаси ўзгарган тақдирда, улардан хўжалик мақсадлари учун фойдаланишга эксплуатация қилувчи ташкилотнинг тақдимномасига кўра хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларнинг рухсати билан йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кузатув зонасида хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар томонидан хўжалик фаолияти учун чекловлар жорий этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санитария-муҳофаза зонасида ва кузатув зонасида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ҳамда қоидаларга мувофиқ радиациявий хавфсизликнинг таъминланиши устидан назорат ва радиациявий вазият мониторинги амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хавфсизлик зонасининг ўлчамлари ва чегаралари атом энергиясидан фойдаланиш объектининг (ҳудуднинг) ҳимояланганлиги таъминланганлиги ҳақидаги ахборотни ҳамда ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти ҳудудида террорчилик ҳаракати содир этилишининг олдини олиш, унга чек қўйиш ва (ёки) ушбу объектларда террорчилик ҳаракатининг оқибатларини тугатишга доир тадбирлар рўйхатини ўз ичига олган ядровий қурилманинг ва (ёки) сақлаш пунктининг хавфсизлик паспорти ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хавфсизлик зонасининг алоҳида ҳуқуқий режими қуйидаги чекловларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларнинг хавфсизлик зонаси ҳудудига киришига ва (ёки) унда бўлишига доир чекловларни, жисмоний шахсларнинг хавфсизлик зонаси ҳудудига киришини ва (ёки) унда бўлишини рад этиш учун асослар рўйхати белгилаб қўйилган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларнинг хавфсизлик зонаси ҳудудига киришига ва (ёки) унда бўлишига доир чекловлар билан боғлиқ бўлган хўжалик ҳамда тадбиркорлик фаолиятини юритиш, табиий ресурсларга, кўчмас мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига доир чекловларни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санитария-муҳофаза зонаси, кузатув зонаси ва хавфсизлик зонаси белгиланганлиги туфайли етказилган зарарларнинг ўрни эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан ер тўғрисидаги ҳамда фуқаролик қонунчилигида белгиланган тартибда қопланади.
(27-модданинг тўққизинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 999-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 86-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сонли қарори билан тасдиқланган «Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом», Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 28-сонли «Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-модда. Ядровий қурилманинг ва (ёки) сақлаш пунктининг лойиҳаси
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктининг лойиҳаси атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ҳамда қоидаларга мувофиқ ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктининг лойиҳасида ер участкаси берилиши учун зарур бўлган ўлчамлар, лойиҳалаштирилаётган ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти учун ажратилган ер участкасидан фойдаланишга доир ҳуқуқларга чекловлар (юкламалар) белгилаш зарурлиги функционал капитал иморатларни (биноларни, иншоотларни), ишлаб чиқариш, транспорт, муҳандислик инфратузилмасининг бошқа объектларини жойлаштириш ва санитария-муҳофаза зонасини ҳамда кузатув зонасини, шунингдек хавфсизлик зонасини белгилаш ҳисобга олинган ҳолда асосланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктининг лойиҳасида уларни фойдаланишдан хавфсиз тарзда чиқаришга доир тадбирлар, радиоактив моддалар, ядровий материаллар ҳамда радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни хавфсиз амалга оширишга доир тадбирлар назарда тутилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктининг лойиҳаси эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктининг лойиҳаси атом энергиясидан фойдаланишнинг тегишли объекти хавфсизлигини тасдиқлайдиган атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг хавфсизлигини асослашга доир экспертизадан ўтказилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксплуатация қилувчи ташкилот атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослашга доир қўшимча экспертизаларни ўз ваколатлари доирасида ташкил этиши, шу жумладан мустақил халқаро экспертларни жалб этган ҳолда ташкил этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини қабул қилиб олиш, ишга тушириш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни фойдаланишдан чиқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-модда. Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини қабул қилиб олиш ҳамда ишга тушириш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини фойдаланишга қабул қилиб олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти лойиҳасида назарда тутилган барча ишлаб чиқариш ва маиший мақсадлар учун мўлжалланган объектлар билан комплекс равишда амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини ишга тушириш ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини ишга туширишнинг эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан кўрсатилган объектлар лойиҳалари асосида тасдиқланган ҳамда хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи тегишли органлар билан келишилган дастурга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини ишга тушириш эксплуатация қилувчи ташкилотда ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини ишлатиш учун махсус ваколатли орган томонидан берилган лицензия мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-модда. Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини эксплуатация қилиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини эксплуатация қилиш эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилган ҳамда ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти учун масъул этиб тайинланган ҳамда ўз кучлари билан ёки бошқа юридик шахсларни жалб этган ҳолда ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини эксплуатация қилишга қодир бўлган юридик шахс эксплуатация қилувчи ташкилотдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксплуатация қилувчи ташкилот ядровий қурилманинг ва (ёки) сақлаш пунктининг хавфсизлиги, шунингдек радиоактив моддалар, ядровий материаллар ҳамда радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишлар амалга оширилиши учун жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксплуатация қилувчи ташкилот лицензиядан маҳрум этилган тақдирда, у атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг хавфсизлиги учун бу объектлар бошқа эксплуатация қилувчи ташкилотга топширилгунига ёки янги лицензия олингунига қадар жавобгар бўлиб қолаверади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксплуатация қилувчи ташкилот ўз фаолиятини амалга ошириш учун тегишли молиявий, моддий-техник ресурсларга ва кадрлар салоҳиятига эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, эксплуатация қилувчи ташкилотнинг ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини эксплуатация қилишга доир фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-модда. Эксплуатация қилувчи ташкилотнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксплуатация қилувчи ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш, барпо этиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни фойдаланишдан чиқариш, ядровий материаллар, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини барпо этиш ҳамда фойдаланишдан чиқариш, ядровий қурилмалар учун ядровий ёқилғини етказиб бериш, фойдаланишнинг сервис жиҳатдан қўллаб-қувватланишини таъминлаш, ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғи, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш учун шартномалар бўйича ягона буюртмачи вазифаларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш объектининг тўлиқ «ҳаётий» даври учун ядровий қурилмадан ва (ёки) сақлаш пунктидан фойдаланишни конструкторлик жиҳатидан таъминлаш учун шартномалар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл давлатларининг ваколатли органлари томонидан малакаси тасдиқланган ва махсус ваколатли орган томонидан ўзига атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ишларни олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатнома берилган чет эллик мутахассисларни ишга қабул қилиш, шу жумладан атом энергиясидан фойдаланиш объектларини бошқариш учун ишга қабул қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксплуатация қилувчи ташкилот:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдончадан фойдаланишга махсус ваколатли органдан рухсатнома олиш мақсадида хавфсизликни асослаш учун муҳандислик изланишларини ҳамда тадқиқотларини ташкил этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергиясидан фойдаланиш объекти тўлиқ «ҳаётий» даврининг барча босқичларида хавфсизликни таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқиши ҳамда амалга ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий қурилмада ва (ёки) сақлаш пунктида радиациявий вазият мониторингини ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлиги устидан ишлаб чиқариш назоратини амалга оширувчи хизматларни ташкил этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга ядровий қурилманинг ва (ёки) сақлаш пунктининг хавфсизлиги ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар мансабдор шахсларининг кўрсатмаларини бажариши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг жисман ҳимоя қилинишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини барпо этиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни фойдаланишдан чиқаришнинг барча босқичларида сифатни таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиши ва амалга ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий қурилмаларнинг ва (ёки) сақлаш пунктларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий қурилмаларда ва (ёки) сақлаш пунктларида радиоактив моддалар, ядровий материаллар ҳамда радиоактив чиқиндиларнинг ҳисобини юритиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий қурилмадаги ва (ёки) сақлаш пунктидаги аварияларнинг олдини олиш ҳамда ўз ходимлари ва жалб этиладиган ходимлар, уларга туташ ҳудудларнинг аҳолиси ва атроф-муҳит учун аварияларнинг салбий оқибатларини камайтириш юзасидан чоралар ишлаб чиқиши ҳамда амалга ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий қурилмадан ва (ёки) сақлаш пунктидан фойдаланиш чоғида содир бўлган нохуш ҳодисалар ҳамда авариялар сабабларининг техник текширувини ўтказиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий қурилманинг ва (ёки) сақлаш пунктининг аварияга оид ички режасини ишлаб чиқиши ҳамда тасдиқлаши ва уни бажариш учун ўз ходимларининг ҳамда жалб этиладиган ходимларнинг ва зарур бўлган моддий-техника воситаларининг шайлигини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ходимларининг ижтимоий кафолатларга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ходимларининг ва жалб этиладиган ходимларнинг индивидуал нурланиш дозаларининг дозиметрик ҳисобини амалга ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ходимларини ва жалб этиладиган ходимларни тегишли шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ходимларининг тиббий кўригини ташкил этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий қурилмада ва (ёки) сақлаш пунктида ёнғиндан ҳимоя қилиш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир тадбирларнинг дастурларини ишлаб чиқиши, тасдиқлаши ҳамда амалга ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларни танлаши, тайёрлаши, қайта тайёрлаши ва уларнинг малакасини ошириши ҳамда ишлаб чиқаришда улар учун зарур ижтимоий-маиший шароитлар яратиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-модда. Ядровий қурилманинг ва (ёки) сақлаш пунктининг хавфсизлигини даврий баҳолаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилмадан ва (ёки) сақлаш пунктидан фойдаланишда эксплуатация қилувчи ташкилот ядровий қурилманинг ва (ёки) сақлаш пунктининг хавфсизлигини даврий баҳолашни ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилманинг ва (ёки) сақлаш пунктининг хавфсизлигини биринчи марта баҳолаш фойдаланиш бошланганидан кейин ўн йил ўтгач амалга оширилиб, кейинчалик фойдаланиш якунлангунига қадар хавфсизлик ҳар ўн йилда даврий баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилманинг ва (ёки) сақлаш пунктининг хавфсизлигини даврий баҳолашни ўтказиш тартиби ҳамда тегишли тадқиқотларнинг ҳажми махсус ваколатли орган томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33-модда. Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини фойдаланишдан чиқариш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини фойдаланишдан чиқаришни таъминлашга доир тартиб ва чора-тадбирлар атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ҳамда қоидаларга мувофиқ ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти лойиҳасида назарда тутилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини уларнинг ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти лойиҳасида белгиланган техник ресурси сарфланиб бўлгунига қадар фойдаланишдан чиқариш тўғрисидаги ёки улар ишининг лойиҳадаги техник-иқтисодий кўрсаткичларини чеклаш ҳақидаги таклифлар тегишли асослар ҳамда давлат экспертизаларининг хулосалари мавжуд бўлган тақдирда ваколатли давлат органи, хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан киритилиши мумкин.
(33-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини муддатидан илгари фойдаланишдан чиқариш тўғрисидаги қарор технологик жараёнлар ва эксплуатация қилувчи ташкилотнинг имкониятлари ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-модда. Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини фойдаланишдан чиқариш жамғармаси
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини фойдаланишдан чиқариш, муддатидан илгари фойдаланишдан чиқариш ёхуд фойдаланиш хусусиятларини чеклаш бўйича ишларни молиялаштириш учун эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини фойдаланишдан чиқариш жамғармаси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини фойдаланишдан чиқариш жамғармасини шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади ҳамда ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини ишга туширишдан олдин белгиланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом электр станцияси ёки унинг блоки учун Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини фойдаланишдан чиқариш жамғармаси электр ҳамда иссиқлик энергиясини сотишдан ва бошқа хизматларни кўрсатишдан олинадиган маблағлар, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.
(34-модданинг учинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини фойдаланишдан чиқариш жамғармасининг маблағларидан фақат ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини фойдаланишдан чиқариш, ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғига доир ишларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш ҳамда ушбу объектларнинг хавфсизлигини асослаш ва ошириш бўйича илмий-тадқиқот ҳамда тажриба-конструкторлик ишларини молиялаштириш учун фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Радиоактив моддалар, ядровий материаллар, ядровий ёқилғи, ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғи ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35-модда. Радиоактив моддалар, ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндиларнинг давлат ҳисоби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.08.00 Саноат чиқиндилари. Иккиламчи хом ашё;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиоактив моддалар, ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндилар ионлаштирувчи нурланиш чиқарадиган манбаларнинг муомаласи устидан давлат ҳисоби ҳамда назорати тизимида давлат ҳисобига олиниши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 августдаги 231-сонли қарори билан тасдиқланган Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ионлаштирувчи нурланиш чиқарадиган манбаларнинг муомаласи устидан давлат ҳисоби ва назорати тизимини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 3 апрелдаги 98-сонли қарори билан тасдиқланган Ионлаштирувчи нурланиш манбалари айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини ташкил этиш қоидалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиоактив моддаларни, ядровий материалларни, ядровий ёқилғини, ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғини ва радиоактив чиқиндиларни транспортда ташиш (ташиш) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ҳамда қоидаларга, хавфли юкларни ташиш қоидаларига, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилиши керак.
(36-модданинг биринчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиоактив моддаларни, ядровий материалларни, ядровий ёқилғини, ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғини ва радиоактив чиқиндиларни транспортда ташиш (ташиш) қоидаларида жўнатувчининг, ташувчининг ҳамда олувчининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, транспортда ташиш (ташиш) чоғидаги хавфсизлик, жисман ҳимоя қилиш чоралари, ўровга, тамғалашга ҳамда транспорт воситаларига қўйиладиган талаблар, транспорт ҳодисаларига ва аварияларга йўл қўймасликка доир келишилган чора-тадбирлар тизими, эҳтимол тутилган аварияларнинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва уларнинг оқибатларини тугатиш тадбирлари назарда тутилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиоактив моддаларни, ядровий материалларни, ядровий ёқилғини, ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғини ва радиоактив чиқиндиларни транспортда ташиш (ташиш) чоғидаги аварияларнинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш транспортда ташиш (ташиш) субъектларининг, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ихтисослаштирилган бўлинмаларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг тегишли функционал қуйи тизимларининг кучлари ҳамда воситалари орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37-модда. Радиоактив моддаларни, ядровий материалларни, ядровий ёқилғини, ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғини ва радиоактив чиқиндиларни олиб кириш ҳамда олиб чиқиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий материалларни, ядровий ёқилғини ва радиоактив чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда унинг ҳудудидан олиб чиқиш, шунингдек ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиоактив моддаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига фақат илгари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетилган радиоактив чиқиндилар ва ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғидан олинган қайта ишлаш маҳсулотларини олиб киришга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38-модда. Радиоактив моддаларни ва ядровий материалларни сақлаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиоактив моддаларни ва ядровий материалларни сақлаш эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиоактив моддаларни ва ядровий материалларни сақлаш чоғида эксплуатация қилувчи ташкилотлар ходимларини, ядровий қурилмаларга ва (ёки) сақлаш пунктларига туташ ҳудудлардаги аҳолини ҳамда атроф-муҳитни радиациявий таъсирдан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ҳамда қоидаларга риоя этилган ҳолда ҳимоя қилиш таъминланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39-модда. Радиоактив чиқиндиларни сақлаш, қайта ишлаш ва кўмиб ташлаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.08.00 Саноат чиқиндилари. Иккиламчи хом ашё;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиоактив чиқиндиларни сақлаш, қайта ишлаш ва кўмиб ташлаш лойиҳа ҳужжатларида ва (ёки) технологик ҳужжатларда назарда тутилиши керак ҳамда фақат бунинг учун махсус мўлжалланган сақлаш пунктларида йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиоактив чиқиндиларни сақлаш, қайта ишлаш ва кўмиб ташлаш чоғида аҳолини радиациявий таъсирдан ҳимоя қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш учун бу чиқиндиларнинг хавфсизлиги ҳамда уларни атроф-муҳитдан ажратиб қўйиш таъминланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларини жисман ҳимоя қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40-модда. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг жисман ҳимоя қилинишини таъминлаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом энергиясидан фойдаланиш объектларини жисман ҳимоя қилиш қуйидагиларга қаратилган техник ва ташкилий чоралар комплексини режалаштириш, мувофиқлаштириш, давлат томонидан назорат қилиш ҳамда текширишнинг, амалга оширишнинг ягона тизимини назарда тутади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари ҳудудига рухсатсиз киришнинг, радиоактив моддалар, ядровий материаллар ҳамда радиоактив чиқиндилардан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олишга, шунингдек улар талон-торож қилинишининг ва шикастлантирилишининг олдини олишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиоактив моддалар, ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндиларнинг бир бутунлигига нисбатан ҳар қандай тажовузларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларга чек қўйишга, ядровий қурилмаларнинг ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлигига таҳдид қилувчи қўпорувчилик ҳамда террорчилик ҳаракатларини ўз вақтида аниқлашга ва уларга чек қўйишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўқолган ёки ўғирланган радиоактив моддаларни, ядровий материалларни ва радиоактив чиқиндиларни топиш ҳамда қайтаришга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг жисман ҳимоя қилинишини таъминлашга доир талаблар атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг жисман ҳимоя қилинишини таъминлаш лойиҳалаштиришнинг, барпо этишнинг, ишга туширишнинг, фойдаланишнинг ва фойдаланишдан чиқаришнинг барча босқичларида, шунингдек радиоактив моддалар, ядровий материаллар ҳамда радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни бажариш, шу жумладан уларни транспортда ташиш (ташиш) чоғида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом энергиясидан фойдаланиш объектларини жисман ҳимоя қилиш эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи тегишли органлар томонидан ўз ваколатлари доирасида таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда, атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг жисман ҳимоя қилинишини таъминлашга доир вазифаларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмалари жалб этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилмалардан ва (ёки) сақлаш пунктларидан фойдаланиш, шунингдек ишлаб чиқаришнинг, фойдаланишнинг, қайта ишлашнинг, транспортда ташишнинг ва сақлашнинг исталган босқичида турган радиоактив моддалар, ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндилар билан ишларни амалга ошириш, агар уларнинг жисман ҳимоя қилиниши таъминланмаган бўлса, тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41-модда. Ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти ҳудудидаги шахсларнинг ҳуқуқларини чеклаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилманинг ва (ёки) сақлаш пунктининг жисман ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти жойлашган ҳудуддаги, шунингдек уларнинг санитария-муҳофаза зоналаридаги ҳамда хавфсизлик зоналаридаги шахсларнинг юриши ва ҳаракат қилиши чекланиши мумкин, уларнинг ашёлари ва транспорт воситалари эса кўздан кечирилиши, шу жумладан махсус воситалар қўлланилган ҳолда кўздан кечирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42-модда. Ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари ҳудудларида оммавий тадбирлар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилманинг ва (ёки) сақлаш пунктининг санитария-муҳофаза зонасида ҳамда хавфсизлик зонасида рухсат этилмаган йиғилишлар, митинглар, намойишлар ва бошқа оммавий тадбирларни (бундан буён матнда оммавий тадбирлар деб юритилади) ўтказиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилмаларнинг ва (ёки) сақлаш пунктларининг санитария-муҳофаза зонаси ҳамда хавфсизлик зонаси ташқарисида оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга, агар бунинг натижасида ядровий қурилманинг ва (ёки) сақлаш пунктининг иш қобилияти бузилиши юз бериши мумкин бўлса, эксплуатация қилувчи ташкилотнинг ходимлари ўз хизмат мажбуриятларини бажариши қийинлашса ёхуд аҳоли ёки атроф-муҳит хавфсизлигига бошқа таҳдидлар юзага келса, йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган, ядровий қурилманинг ва (ёки) сақлаш пунктининг хавфсиз ишлашига таҳдид солувчи ҳаракатлар натижасида эксплуатация қилувчи ташкилотга етказилган зарарнинг ўрни айбдор шахслар томонидан суд тартибида қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43-модда. Шахсларнинг атом энергиясидан фойдаланиш объектларида ишлашига рухсат бериш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом энергиясидан фойдаланиш объектларида ўн саккиз ёшга тўлган ва бу иш учун тиббий жиҳатдан қарши кўрсатмаларга эга бўлмаган, тегишли малака талабларига жавоб берадиган, махсус ваколатли орган томонидан бериладиган атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ишларни олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатномага эга бўлган, шунингдек мазкур ишга, агар иш давлат сирлари ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлса, рухсат олган шахсларнинг ишлашига йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббий жиҳатдан қарши кўрсатмаларнинг рўйхати ва улар татбиқ этиладиган лавозимларнинг рўйхати, шунингдек тиббий кўриклар ва психофизик текширувлар ўтказишга доир талаблар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Аварияга оид шайлик ва авария ҳолатида ҳаракат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44-модда. Аварияга оид шайликни ва авария ҳолатида ҳаракат қилишни ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аварияга оид шайликни ва авария ҳолатида ҳаракат қилишни ташкил этиш аварияга оид ташқи ҳамда ички режалар билан белгиланадиган, аварияга оид шайликни таъминлаш ва авария ҳолатида ҳаракат қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45-модда. Аварияга оид режаларни ишлаб чиқиш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аварияга оид режаларни ишлаб чиқиш тартиби, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш чоғида юзага келган авария оқибатларини тугатиш, чеклаш ёки камайтириш чоралари, аҳолини хабардор қилиш усуллари, шунингдек аварияга оид шайликни текшириш чоралари махсус ваколатли органнинг ёки Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аварияга оид ташқи режада авария ҳолатида ҳаракат қилиш зоналари ҳамда республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими кучлари ва воситаларининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш чоғида юзага келган фавқулодда вазият ҳолатида жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлашга, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини ҳимоя қилишга қаратилган ҳаракатлари белгиланади.
(46-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аварияга оид ташқи режа ишлаб чиқилишини ҳамда тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими кучлари ҳамда воситалари томонидан уни амалга оширишга доир тадбирларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради.
(46-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аварияга оид ташқи режа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47-модда. Аварияга оид ички режа
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аварияга оид ички режа эксплуатация қилувчи ташкилотнинг ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини барпо этиш ёки ундан фойдаланиш чоғида юзага келган авария оқибатларини тугатишга, чеклашга ёки камайтиришга доир ҳаракатларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аварияга оид ички режа эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан аварияга оид ташқи режа ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилади ҳамда хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар билан келишилганидан сўнг тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аварияга оид ички режа ядровий қурилманинг ва (ёки) сақлаш пунктининг режалаштирилган ишга туширилиши бошланишидан камида олти ой олдин тасдиқланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксплуатация қилувчи ташкилот ўз маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан аварияга оид ички режа тадбирларини ишлаб чиқади ҳамда унинг моддий-техника таъминотининг ва кадрлар билан таъминланишининг зарур даражасини сақлаб туради.
(47-модданинг тўртинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аварияга оид ички режа ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти ишга туширилгунига қадар ҳамда бутун фойдаланиш муддати мобайнида махсус ваколатли орган ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан белгиланган даврийликда амалий текширувдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48-модда. Аварияга оид шайликни ва авария ҳолатида ҳаракат қилишни таъминлашга доир талаблар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксплуатация қилувчи ташкилот ўз ходимларини аварияга оид ташқи ва ички режалар билан таништириши ҳамда ходимларни ушбу режаларга мувофиқ мажбуриятларни бажаришга тайёрлаш юзасидан ўқув дастурини амалга ошириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилмада ва (ёки) сақлаш пунктида атроф-муҳитга радиациявий хавфсизликнинг белгиланган назорат даражаларидан ортиқ миқдорда радиоактив моддалар чиқишига олиб келган авария юзага келган тақдирда, эксплуатация қилувчи ташкилот:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларини, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини, ваколатли давлат органини, хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларни, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, ҳудуднинг энг таҳдид солинаётган участкалари аҳолисини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиациявий вазиятни мониторинг қилишнинг ягона автоматлаштирилган давлат тизими хизматларини радиациявий вазият тўғрисидаги тезкор ахборот билан таъминлаши;
(48-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиациявий авария оқибатларини тугатиш, чеклаш ёки камайтириш бўйича аварияга оид ташқи ва ички режаларга мувофиқ ҳаракатлар қилинишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет ташкилотларнинг ва эксплуатация қилувчи ташкилотнинг авария оқибатларини тугатишда банд бўлмаган ва иши хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ бўлмаган ходимлари эвакуация қилинишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аварияга оид ишлар амалга ошириладиган зоналарда дозиметрик назоратни таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
авария оқибатларини тугатишда, чеклашда ёки камайтиришда иштирок этаётган шахсларга тўғри келадиган доза кўрсаткичларининг жорий мониторингини ва ҳисобга олинишини, шунингдек радиациявий хавфсизликнинг белгиланган назорат даражаларидан ортиб кетишига йўл қўймаслик юзасидан чоралар кўрилишини таъминлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Авария ривожланишининг олдини олишга ёки уни тугатишга доир ишлар бажарилаётганда эксплуатация қилувчи ташкилот ходимларининг радиациявий хавфсизликнинг белгиланган назорат даражаларидан кўпроқ нурланишига (лекин атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларда белгиланган потенциал хавфли нурланиш дозасидан юқори бўлмаган миқдорда) йўл қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксплуатация қилувчи ташкилот мазкур ишларда иштирок этаётган ходимларни радиациявий хавфсизликнинг белгиланган назорат даражаларидан кўпроқ нурланишнинг юз бериши мумкин бўлган хавфи тўғрисида олдиндан хабардор қилиши ва бунга уларнинг ёзма розилигини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухсатномасини олиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Радиациявий таъсир туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49-модда. Жисмоний ва юридик шахсларга радиациявий таъсир натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган ҳамда радиациявий таъсир билан боғлиқ ёхуд радиациявий таъсирнинг заҳарли, портловчи ёки бошқа хавфли таъсирлар билан уйғунлашувига боғлиқ бўлган зарарнинг ўрни қопланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар радиациявий таъсир туфайли етказилган зарар билан бир қаторда радиациявий таъсир сабабли етказилган зарардан асосланган равишда ажратилиб қўйилиши мумкин бўлмаган бошқа зарар етказилган бўлса, бундай зарарнинг ўрни атом энергиясидан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ қопланиши лозим.
(49-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан радиациявий таъсир туфайли етказилган зарарнинг ўрни эксплуатация қилувчи ташкилотнинг айбидан қатъи назар қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксплуатация қилувчи ташкилот атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш чоғида радиациявий таъсир орқали жисмоний ва (ёки) юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксплуатация қилувчи ташкилот енгиб бўлмас куч ёки ҳарбий ҳаракатлар натижасида юзага келган радиациявий таъсир туфайли етказиладиган зарарнинг ўрнини қопламайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайси шахснинг қасддан содир этилган ҳаракатлари ушбу шахснинг ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказилишига олиб келса, эксплуатация қилувчи ташкилот шу шахсга радиациявий таъсир туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қопламайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битта радиациявий авария натижасидаги радиациявий таъсир туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплашнинг энг кўп умумий суммаси Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида белгиланган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50-модда. Радиациявий таъсир натижасида атроф-муҳитга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан йўл қўйилган, радиациявий таъсир натижасида атроф-муҳитга етказилган зарарнинг ўрни атом энергиясидан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ қопланади.
(50-модданинг биринчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар эксплуатация қилувчи ташкилотга республика ижро этувчи ҳокимият органлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тақдим этилади.
(50-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51-модда. Радиациявий таъсир туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплашнинг молиявий таъминоти
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксплуатация қилувчи ташкилот радиациявий таъсир туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун ўз молиявий маблағларидан ва (ёки) суғурта полисидан (шартномасидан) иборат бўлган молиявий таъминотга эга бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиациявий таъсир туфайли етказилган зарар учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликни суғурта қилиш шартлари ва тартиби, суғурта жамғармасини тузиш тартиби ва манбалари қонунчиликда белгиланади.
(51-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
На эксплуатация қилувчи ташкилот, на радиациявий таъсир сабабли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун ушбу моддага мувофиқ молиявий таъминотни тақдим этган суғурталовчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий таъминотни тўхтатиб туришдан ёки бекор қилишдан уч ой олдин бу ҳақда махсус ваколатли органни ва ваколатли давлат органини ёзма шаклда хабардор қилмасдан туриб;
(51-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бундай молиявий таъминот радиоактив моддаларни, ядровий материални ва (ёки) радиоактив чиқиндиларни транспортда ташишга (ташишга) тааллуқли бўлса, радиоактив моддаларни, ядровий материални ва (ёки) радиоактив чиқиндиларни транспортда ташиш (ташиш) даври мобайнида молиявий таъминотни тўхтатиб туришга ёки бекор қилишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52-модда. Радиациявий таъсир туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплашда давлатнинг иштироки
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси радиациявий таъсир туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш суммалари тўловининг Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида эксплуатация қилувчи ташкилот учун белгиланган тўловдан ортиқ миқдори ёхуд енгиб бўлмас куч ёки ҳарбий ҳаракатлар натижасида юзага келган зарарнинг ўрнини қоплаш суммалари тўланишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53-модда. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида чет давлатлар, халқаро ташкилотлар билан ахборот алмашиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.02.00 Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Парвозлар хавфсизлиги]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет давлатлар, халқаро ташкилотлар билан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида ахборот алмашиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54-модда. Ядровий қурилмадаги ва (ёки) сақлаш пунктидаги авария ҳақида чет давлатларни хабардор қилиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилмадаги ва (ёки) сақлаш пунктидаги авария ҳақида чет давлатларни хабардор қилиш ваколатли давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55-модда. Ядровий қурилмада ва (ёки) сақлаш пунктида авария содир бўлган тақдирда халқаро ёрдам кўрсатиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ядровий қурилмада ва (ёки) сақлаш пунктида авария содир бўлган тақдирда унинг оқибатларини чеклаш ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш мақсадида халқаро ёрдам кўрсатиш ҳамда олиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56-модда. Атом энергиясидан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.07.00 Радиация хавфсизлиги (шунингдек, 11.02.02.00 га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атом энергиясидан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(56-моддаЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 98-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 252 — 255-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
(57-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
(58-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1140-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 9 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРҚ-565-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 03/19/565/3724-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 21.04.2026 й., 03/26/1140/0399-сон)