27.08.2019 йилдаги ПФ-5789-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 27.08.2019 йилдаги ПФ-5789-сон
Kuchga kirish sanasi
28.08.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги йилларда олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларининг (кейинги ўринларда — раҳбар ва педагог кадрлар) касбий билим, малака ва кўникмаларини ривожлантиришга кенг имкониятлар яратилмоқда. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ўқув жараёнига ўқитишнинг замонавий шакл ва технологиялари, жумладан масофавий таълим, вебинар технологиялари, автоматлашган мониторинг, электрон портфолио ахборот тизимлари жорий этилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, раҳбар ва педагог кадрлар малакасини оширишнинг амалдаги тартиби самараси паст бўлганлиги, кўп ресурс сарфлашни талаб этаётгани ҳамда замонавий талабларга жавоб бермаётганлиги, ушбу жараёнга инновацион ёндашувларни жорий этишни ҳамда кадрларнинг касбий компетентлигини доимий ривожлантириш механизмларини қўллашни талаб этмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раҳбар ва педагог кадрларнинг малакасини ошириш тизимини янги босқичга кўтариш, уларнинг касбий малакасини оширишнинг замонавий шаклларини ҳамда илмий ва илмий-педагогик фаолият натижаларини инобатга оладиган табақалаштирилган ва муқобил узлуксиз малака ошириш тизимини амалиётга кенг жорий этиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ўз тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган бошқа вазирлик ва идораларнинг 2019 йил 1 сентябрдан раҳбар ва педагог кадрларнинг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар раҳбар ва педагог кадрларнинг узлуксиз малакасини ошириш тизимининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раҳбар ва педагог кадрларнинг касбий билими, кўникмалари ва маҳоратини узлуксиз янгилаб бориш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ олий таълим сифатини таъминлаш учун зарур даражада касбий тайёргарликни ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака оширишнинг бевосита ва касбий фаолиятга алоқадор билвосита шаклларини вариатив ва бир-бирини тўлдириш тамойиллари асосида амалиётга жорий этишини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раҳбар ва педагог кадрларнинг илмий-педагогик салоҳиятидан келиб чиқиб уларнинг касбий эҳтиёжларни қаноатлантиришга йўналтирилган узлуксиз малака оширишнинг шаклларини мустақил танлаш ва ўзлаштириш имкониятини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раҳбар ва педагог кадрларнинг касбий маҳоратини мунтазам ошириш асосида уларнинг илмий ва амалий тадқиқотлар, технологик тараққиёт ҳамда ўқитилаётган фанлар бўйича инновациялар, шунингдек ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий услублари соҳаларидаги кўникмаларини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори самарали замонавий таълим ва инновацион технологиялар, илғор хорижий тажрибани кенг жорий этган ҳолда раҳбар ва педагог кадрларнинг малакасини ошириш бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларини доимий янгилаб бориш, уларнинг фаолиятини зарур даражада ташкил этиш ва самарадорлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раҳбар ва педагог кадрларда Интернет жаҳон ахборот тармоғи, мультимедиа тизимлари ва масофадан ўқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда, илғор педагогика, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни эгаллаш ва уларни ўқув жараёнига фаол татбиқ этиш кўникмаларини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раҳбар ва педагог кадрларнинг чет тилини амалий ўзлаштириш даражасини ошириш, ўз касбий маҳоратини, педагогик ва илмий фаолияти самарадорлигини муттасил ошириб бориш имкониятларини яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки, раҳбар ва педагог кадрларнинг узлуксиз малака ошириши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутахассислик бўйича мустақил малака ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муқобил малака ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим дастурлари асосида ихтисослаштирилган қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида бевосита ўқиш шаклларини ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, раҳбар ва педагог кадрларга уларнинг касбий, ўқув-методик ва илмий-педагогик фаолияти натижаларидан келиб чиқиб, муқобил малака ошириш ёки таълим дастурлари асосида ўқиш шаклларини танлаш имконияти берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ишдан ажраган ҳолда тўғридан-тўғри (бевосита) ўқиш умумий давомийлигини 144 соат этиб белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларида профессор-ўқитувчиларнинг сонидан келиб чиқиб белгиланадиган, камида 3 та штат бирлигидан иборат таълим технологиялари кафедраларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларида самарали дарс бераётган профессор-ўқитувчилар, тажрибали амалиётчи мутахассислар фаолияти таҳлилидан келиб чиқиб, уларга базавий лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик устамалар белгилаш, шунингдек машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этилган малакали профессор-ўқитувчилар, тажрибали амалиётчи мутахассисларни соатбай ҳақ тўлаш миқдорининг 20 фоизигача кўпайтирилган ҳолда моддий рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсия ёшидаги, уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар ҳамда ногиронлиги бўлган раҳбар ва педагог кадрларнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқишини масофавий шаклда ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларининг қўшимча таълим хизматлари кўрсатиш асосида ишлаб топган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ушбу марказлар ходимлари лавозим маошларига ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра 200 фоизгача устама ҳақ тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари тузилмасига халқаро ҳамкорлик бўйича мутахассис лавозимини киритиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори ва шартларини мазкур Фармон талабларидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур Фармоннинг амалга оширилиши учун зарур маблағларни 2019 йилда ижтимоий соҳа учун тасдиқланган маблағлар доирасида ажратсин, 2020 йилдан бошлаб эса Давлат бюджетининг параметрларида зарур молиялаштиришни ҳар йили назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармонда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан раҳбар ва педагог кадрларнинг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартибини назарда тутувчи қарор қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 27 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-5789-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 августдаги ПФ-5789-сон Фармонига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сон «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига киритилаётган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2-банднинг биринчи хатбошисидаги «16» рақами «17» рақами билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 3-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш 2-иловага мувофиқ Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курси ўқув режасининг намунавий тузилмаси асосида ишлаб чиқилган 288 соатлик махсус дастурларнинг 144 соат ҳажми ишдан ажралмаган ҳолда мустақил малака ошириш усуллари асосида, 144 соати тўғридан-тўғри (бевосита) малака ошириш шаклида ишдан ажраган ҳолда амалга оширилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 1-илованинг рус тилидаги матнида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Направления переподготовки» устуни «Направления переподготовки» сўзларидан кейин «и повышения квалификации» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-позиция «Направления переподготовки и повышения квалификации» устунидан «Зоотехния» ва «Ветеринария» сўзлари чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 17-позиция билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

17.

Самаркандский институт ветеринарной медицины

Зооинженерия,
Ветеринарная медицина

».

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 2-илованинг рус тилидаги матни изоҳининг 1-бандидан «(2 месяца)» сўзлари чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2019 й., 06/19/5789/3659-сон)