Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 13.05.1992 йилдаги 235-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.05.1992 йилдаги 235-сон
Kuchga kirish sanasi
13.05.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ҳужжат 23.07.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини жорий этиш тартиби тўғрисида» 1992 йил 13 январдаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган қуйидаги илова қилинаётган норматив ҳужжатлар тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикасида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ҳақида»ги Низом (1-илова);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет элда ишга жойлаштириш билан боғлиқ бўлган вазирликлар ва идоралар, шунингдек, фуқароларни ўқитиш ва уларни республикада ишга жойлаштириш бўйича пуллик хизматлар кўрсатувчи тижорат бюролари, вакилликлар ва бошқа ташкилотлар фаолиятини лицензиялаш шартлари ва тартиби тўғрисида»ги Низом (2-илова);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ижтимоий ҳимоя қилинишга муҳтож бўлган ва ишга жойлашишда алоҳида қийинчиликларга дуч келадиган шахсларни ишга қабул қилишни ташкил қилиш учун ишчи ўринларининг энг кам миқдорини белгилаш тартиби тўғрисида»ги Низом (3-илова);
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ишчи ўринлари ташкил этишда биринчи навбатда ривожлантириладиган ҳудудлар тўғрисида»ги Низом (4-илова);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ишдан бўшатиладиган ходимлар ва иш билан таъминланмаган аҳолини касбга тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини шакллантириш тартиби тўғрисида»ги Низом (5-илова).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат статистика қўмитаси, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда 1993 йилдан бошлаб ҳар чоракда бўшатилиши мўлжалланаётган ходимлар сонини ҳамда ишсизлик нафақаси тўлаш, ходимларни қайта тайёрлаш, шунингдек, иш билан таъминлаш хизматларини сақлаш учун зарур бўлган маблағларни аниқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат ҳал этишини талаб этувчи масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддат ичида 1992 йил охиригача бўшатилиши керак бўлган ходимлар сонини ҳамда ишсизлик нафақаси тўлаш учун зарур бўлган маблағларни аниқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишдан бўшатиладиган ходимларни ўз вақтида иш билан таъминловчи кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрсин. Бунинг учун:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш билан таъминлаш хизмати (меҳнат органлари) тизимининг фаолият кўрсатиши самарадорлигини, ишдан бўшатиладиган ходимларни ва меҳнатга яроқли аҳолининг иш билан таъминланмаган қисмини қайта ўқитиш ва қайта тайёрлашни ташкил этишни таъминласин;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар ва концернлар билан биргаликда республика халқ хўжалигининг ҳар бир тармоғида ишдан бўшатиладиган ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминловчи ташкилий-техник чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва жорий этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда 1992 йил 1 июлгача иш билан таъминлаш республика ва минтақа дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда ишчи ўринлари биринчи навбатда ривожлантириладиган ҳудудларни аниқлаш методикасини тайёрласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини иш билан таъминлаш минтақа дастурларини ишлаб чиқишда жойларда амалий ёрдам кўрсатсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши иштирокида 1992 йил 1 июнгача иш билан таъминлашга кўмаклашувчи республика мувофиқлаштириш қўмитасининг шахсий таркиби бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда аҳолини иш билан таъминлаш бўйича статистика ҳисоботини такомиллаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва давлат бошқарувининг бошқа манфаатдор органлари билан биргаликда «Ўзбекистон Республикасининг чет элда ўз касби бўйича ишлаётган фуқароларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг айрим моддаларини қўллаш бўйича йўриқнома ва тавсияларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернларнинг раҳбарларига ўзларига қарашли корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан бўш ишчи ўринлари (вакансиялар) мавжудлиги ва ходимларнинг ишдан бўшаши (прогноз) тўғрисидаги маълумотларнинг белгиланган муддатларда меҳнат органларига тақдим этилишини таъминлаш юклатилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг бажарилишини таъминласинлар, меҳнат, иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органлари тизими ва ишини ана шу Қонун талабларига, шунингдек, тасдиқланган низомларга мувофиқлаштирсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вазирликлар, уюшмалар, концернлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари бундан кейин олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг битирувчиларини ўз вақтида ишга жойлаштириш чора-тадбирларини мунтазам амалга оширсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йилги битирувчиларни ишчи ўринлари билан таъминлаш тўғрисидаги масала шу йилнинг май-июнь ойларида ҳал этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ Б.С. Ҳамидовга юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қуйидаги қарорлари илова қилинаётган рўйхатга мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 13 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
235-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 13 майдаги 235-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИ3ОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари давлат идоралари томонидан ташкил этиладиган, ҳамма учун қулай, одатда, махсус касб-ҳунар тайёргарлигини талаб қилмайдиган ихтиёрий, вақтинчалик меҳнат фаолияти, ишга жойлашишда зарур иш ўринлари ёки касб-ҳунар тайёргарлиги бўлмаган ишсиз ва иш билан банд бўлмаган фуқаролар фаолиятидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Аҳолини иш билан таъминлашни тартибга солиш ва ташкил қилиш тизимида жамоат ишлари энг аввало қуйидаги вазифаларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турли сабабларга кўра ўз иш жойини йўқотган ҳамда иш ҳақига, меҳнат даромадига эга бўлмаган фуқароларга вақтинчалик иш бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи бор иш қидираётган шахсларни, пенсия олди ёшидаги фуқароларни, шунингдек, тўлақонли меҳнат фаолияти учун зарур бўлган касб ва ҳудудий ҳаракатчанликни йўқотган ногиронларни ҳақ тўланадиган иш билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турли сабабларга кўра касб фаолиятида катта узилишлар бўлган шахсларни (яъни илгари болалар тарбияси, беморлар ва оиланинг кекса аъзоларига қараш билан машғул бўлган, ахлоқ тузатиш — меҳнат муассасаларидан озод этилган, шунингдек, бир неча бор меҳнат интизомини бузганлик учун бўшатилганлар ва ҳоказолар) меҳнатга қайта тиклаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низом асосида жойларда жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида тегишли ҳужжатлар қабул қилинади. Бунда жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, ноҳия, ноҳиялараро, шаҳар биржалари, маҳаллий тасарруфдаги корхоналар, бошқа корхоналар, муассаса ва ташкилотлар томонидан бундай ишларни ташкил этиш ва ўтказиш чоғида қўлланиладиган муайян ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш хусусиятлари ва иш билан бандлик аҳволи ҳисобга олинади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. ЖАМОАТ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БАЖАРИШ ШАРТЛАРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Маҳаллий ҳокимликлар, меҳнат органларининг таклифига кўра ва улар иштирокида ўз ихтиёридаги корхоналар ва бошқа корхоналарда шартномалар асосида жамоат ишларини бажаришни ташкил этадилар.
(4-банд биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Меҳнат органлари маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ишчи кучига бўлган талаб ва таклифларни таҳлил этиш ва олдиндан белгилаш асосида аҳолини иш билан таъминлаш минтақа дастурининг махсус бўлимига киритиладиган жамоат ишларини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлайдилар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Фуқароларни ноҳия (шаҳар)да ишга жойлаштириш борасида вужудга келган вазиятдан келиб чиққан ҳолда, маҳаллий ҳокимликлар меҳнат органларининг таклифларига асосан жамоат ишларини бажариш учун халқ хўжалиги тармоқлари ва аниқ корхоналарни белгилайдилар. Битимлар асосида, корхоналар меҳнат органи билан биргаликда жамоат ишларининг зарур турлари ва ҳажмларини белгилайдилар.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудларнинг ижтимоий ривожланишини таъминловчи тармоқлар афзалроқ ҳисобланади (коммунал-маиший хизмат кўрсатиш, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, савдо, умумий овқатланиш, маданият ва бошқалар).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ишсизлар ва иш билан таъминланмаган фуқаролар учун қуйидаги жамоат ишлари тавсия этилади: шаҳар (ноҳия) ҳудудини ободонлаштириш; уй-жойлар, касалхоналар, мактаблар, мактабгача тарбия болалар муассасалари, қариялар ва ногиронлар учун интернат-уйлар ва бошқа ижтимоий соҳадаги муассасалар жойлашган объектлардаги ишларни бажариш ва таъмирлаш бўйича қурилиш ташкилотларига ёрдам кўрсатиш; баҳорги дала ишлари, пичан ўриш, ҳосилни ўриб-йиғиб олиш; мева-сабзавот омборларидаги ишлар; ёввойи ўсимликларнинг меваларини, қўзиқорин ва ўтларни тайёрлаш, юк ортиш-тушириш ишлари; қариялар ва ногиронларга қараш ва ҳоказоларда ёрдам кўрсатиш. Бунда жойлардаги давлат ҳокимияти органлари талабга қараб иш турли рўйхатини кенгайтиришлари мумкин.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Авариялар, табиий офатлар ва шунга ўхшаш бошқа ҳодисаларнинг оқибатларини тугатиш зарурияти билан боғлиқ бўлган иш турларини жамоат ишлари жумласига қўшишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вилоят (Тошкент шаҳар) меҳнат, иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаларида, шаҳар ва ноҳия меҳнат органларида жойларда жамоат ишларини ташкил қилиш учун масъул шахслар тайинланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. ЖАМОАТ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНГА ҲАҚ ТЎЛАШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Фуқароларни жамоат ишларига танлаш ва йўллаш меҳнат биржалари томонидан амалга оширилади. Жамоат ишларида қатнашиш фақат шахсларнинг ўз розиликлари асосида, амалдаги меҳнат қонунчилигига ва Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунига амал қилган ҳолда рухсат этилади. Бунда таклиф этилган иш турлари ходимининг касб кўникмаси, тажрибаси ва ёши, шунингдек, меҳнат режими ва тегишли шароити кўпроқ ҳисобга олиниши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Меҳнат органлари жамоат ишларини бажариш учун корхоналарга фуқароларни йўллаш чоғида уларни меҳнатни ташкил этиш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шароитларидан, моддий рағбатлантирилишдан хабардор қилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Жамоат ишларини бажаришга кирувчи фуқаролар билан корхона ўртасида икки ойлик муддатга шартномалар тузилади ва бу муддат томонлар розилиги билан узайтирилиши мумкин. Жамоат ишлари тўғрисида шартномалар тузиш ҳуқуқидан меҳнат биржаларида ишсиз сифатида рўйхатга олинган ҳамда пенсия олди ёшидаги ишламайдиган фуқаролар, ногиронлар, узоқ вақт меҳнат қилмай келаётган (бир йилдан ортиқ) ва меҳнат фаолиятини янгидан бошламоқчи бўлган фуқаролар, ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасаларидан озод этилган шахслар фойдаланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоат ишларини бажариш тўғрисидаги шартнома муносабатларини корхоналар ўзларида мавжуд бўлган меҳнат шартномалари асосида амалга оширадилар. Ихтиёрий равишда бригадаларга бирлашган шахслар жамоат ишларининг комплексини ёки алоҳида турларини бажарганда шартномада томонларнинг мажбуриятлари, ишларни бажариш ҳажми ва муддати, меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлаш шакли назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоат ишларини бажариш ҳақидаги шартнома бевосита меҳнат биржалари билан ҳам тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Жамоат ишларида банд бўлган ходимларга амалда бажарилган иш учун, халқ хўжалигининг тегишли тармоқлари корхоналаридаги ойлик иш ҳақи ставкаларидан келиб чиққан ҳолда, аммо ҳақиқий ишланган вақт учун ишсизликка бериладиган нафақанинг 15 фоизига кўпайтирилган миқдоридан кам бўлмаган, агар қонунчиликда бошқа ҳолат кўзда тутилмаган бўлса, унда бу ҳақиқий бажарилган иш учун ҳақ тўлашга кафолат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоат ишларидаги меҳнат учун корхона маблағлари ҳисобига фуқароларга қўшимча мукофотлар миқдори жамоа шартномалари (битимлар)да белгиланиши мумкин. Ишсизларга пуллик жамоат ишларида ишлаган даврда ишсизлик нафақаси тўлаш тўхтатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Фуқароларнинг шартномага биноан жамоат ишларини бажариш муддатлари тугагандан сўнг шартномага мувофиқ, агар бу вақтгача меҳнат органи фуқароларга доимий (мақбул) иш топиб бермаса, жамоат ишларини бажаришга шартнома муддати тугагандан кейинги биринчи кундан бошлаб бундай фуқароларга жамоат ишининг ўша турини, бошқа касбни ўзлаштиришни ёки ишсизлик бўйича нафақа олишни таклиф этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ходимни бажараётган иши қониқтирса, унда корхона маъмурияти билан шартлашув асосида у бундай ишни доимий бажаришга розилик бериши мумкин, меҳнат органи эса фуқарога буни доимий (мақбул) иш сифатида ҳисобга олади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Меҳнат органи томонидан фуқарога доимий (мақбул) иш берилган тақдирда жамоат ишларини бажариш ҳақидаги илгари тузилган шартнома ходимнинг ишдан бўшашлиги тўғрисидаги аризаси берилган кундан бошлаб бекор қилиниши лозим.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Жамоат ишларини ташкил этишда корхона зиммасига меҳнат ва иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилиш, бундай ишларни бажариш ҳақида меҳнат шартномаси тузган ходимлар меҳнатидан унумли фойдаланиш масъулияти юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хавфли, зарарли ва оғир меҳнат шароитлари билан боғлиқ жамоат ишларига юборилган фуқаролар қонунчиликда белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ишсизнинг пуллик жамоат ишлари билан банд бўлган даври корхона томонидан меҳнат дафтарчасига қуйидагича ёзилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
_________________________________________________________________________ ‎‎‎ да «…..» дан «….» гача‎

(корхона)‎

______________________________________ ‎ дан бошлаб ..........-сонли шартнома бўйича‎‎

(йил, кун, ой)‎

меҳнат биржасининг йўлланмаси билан пуллик жамоат ишларини бажарди». Шартномага асосан ‎пуллик жамоат ишларида қатнашилган давр умумий меҳнат стажларига қўшилади.‎‎
(16-банд иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Жамоат ишларида банд бўлган ходимларга иш вақти муддати амалдаги меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ белгиланади. Корхона маъмуриятига иш куни ва ҳафтасини ташкил этишнинг ихчам шаклидан фойдаланиш, шунингдек, норманинг бажарилиши ва ишига қараб ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг қисқартирилган иш соатини белгилаш тавсия этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхона раҳбарияти розилиги билан юқорида кўрсатилган ходимларнинг иш вақтларига (ҳафтасига икки соатдан ошмаган ҳолда) меҳнат органига борган ва доимий (мақбул) ишларни мустақил қидириш вақти ҳам киритилиши мумкин.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Меҳнат органлари жамоат ишларига юборилган ва бундай ишлар билан банд этилган фуқароларни статистика ҳисоботларининг тасдиқланган шакллари бўйича ҳисобга олиб борадилар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Маҳаллий ҳокимликлар келгуси йил бюджетини шакллантираётганда жамоат ишларига ҳақ тўлаш харажатларини ҳам назарда тутадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. ЖАМОАТ ИШЛАРИНИ МОЛИЯВИЙ ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБЛАРИ ВА МАНБАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Жамоат ишлари маҳаллий бюджет ҳисобига маблағ билан таъминланади, фуқароларнинг ҳудудда ишга жойлашишларида ноқулай вазият рўй берганда жамоат ишларини молиявий жиҳатдан таъминлаш учун корхоналарга иш билан таъминлашга кўмаклашувчи Давлат жамғармаси ҳисобидан дотация ажратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналар билан тузилган шартномалар асосида жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан ташкил этиладиган жамоат ишларини молиявий таъминлаш шу корхоналарнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Иш билан таъминлашга кўмаклашув Давлат жамғармасидан меҳнат органлари ноҳия (шаҳар) марказларига ажратилган тегишли дотациялар шаҳар (ноҳия) иш билан таъминлаш дастурлари асосида берилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Маҳаллий ҳокимликлар ўз маблағлари ҳисобига ва шу доирада жамоат ишларини ташкил этадиган корхоналар асосан аҳолининг ижтимоий муҳофаза қилинмаган гуруҳлари (ёш болали аёллар, ногиронлар, узоқ вақт давомида ишламайдиган шахслар ва ҳоказолар) учун қонунчиликда белгиланган имтиёзларни жорий этишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖАМОАТ ИШЛАРИНИНГ ТАХМИНИЙ РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ишнинг турлари‎

Ишнинг мазмуни‎

1. Шаҳар, ноҳия, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, дам олиш зоналари, корхоналарни ободонлаштириш‎ Суғориш тармоқларини ётқизиш ва тозалаш; ҳудудларга қарашли жойларни тозалаш; қишки тозалаш ишлари: қорни кураш ёки суриш, сирғанчиқ жойларни йўқотиш, қор ва тўпланиб қолган музларни йўқотиш; ёзги тозалаш ишлари: ҳудудларга қарашли жойларни супуриш ва ахлатларни йиғиш; қўлда бажариладиган тозалаш ишлари: сув сепиб супуриш ва зинапояларни, деразаларни ювиш; уйларнинг остонаси олдидаги майдончаларни супуриш ва ювиш; ишлаб чиқариш ҳудудларини тозалаш; йўллар, йўлаклар, кўприкларни таъмирлаш ва қуриш; ҳудудни кўкаламзорлаштириш; кўчатларни парваришлаш (суғориш, кесиб-буташ, органик ва минерал ўғитлар солиш); объектларни энергия билан таъминлаш билан боғлиқ ишлар (электр тармоқларини қуриш ва улардан фойдаланиш); объектларни сув билан таъминлаш (сув ўтказиш тармоқларини қуриш ва улардан фойдаланиш); дам олиш зоналарини ободонлаштириш (истироҳат боғларини ободонлаштириш)‎
2. Қурилиш-монтаж ишлари‎ Болалар майдончалари ва спорт объектлари, ҳовузлар, мактаблар, касалхоналар ва бошқа объектлар қуриш‎
3. Юк ортиш-тушириш ишлари‎ Вагон, автомашиналардан юкларни тушириш; вагон, автомобилларга юк ортиш, омборлардаги ишлар‎
4. Ижтимоий таъминот соҳасидаги ишлар‎ Интернат уйлардаги кексалар ва ногиронларга қараш ишлари‎
5. Соғлиқни сақлаш тизимидаги ишлар‎ Касалхонадаги ва бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларидаги касалларга қараш ишлари‎
6. Халқ таълими соҳасидаги ишлар‎ Таълим муассасалари талабаларига хизмат кўрсатиш ишлари (фаррошлар, қоровуллар, ошпазлар, буфетчилар)‎
7. Маиший хизмат, савдо умумий овқатланиш, маданият ва бошқа тармоқлардаги ишлар‎ Шу объектларда хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган ишлар‎
8. Мева-сабзавот омборларидаги ишлар‎ Мева-сабзавот маҳсулотларини навларга ажратиш ва қадоқлаш, идишларни тузатиш, юк ортиш, тушириш‎
9. Деҳқончилик саноатидаги мавсумий‎ Мавсумий қишлоқ хўжалик ишлари, (мева-сабзавотларни, пахтани ва шу сингариларни йиғиб-териб олиш)‎
10. Фуқароларнинг хонадонлари ва томорқа ерларидаги ишлар‎ Деразалар, деворларни ювиш, таъмирлаш ишлари, томорқа ерларига ишлов бериш ва ҳоказо‎
11. Шартнома асосидаги тўла моддий жавобгарлик ишлари‎ Аҳолидан шиша идишларни қабул қилиш; кўчма, ташима савдо; спорт ва бошқа томоша тадбирларида хизмат кўрсатиш (билетлар тарқатиш, буклетлар, чанқовбости ичимликлар, музқаймоқлар сотиш ва ҳоказо)‎
12. Иккиламчи маҳсулотларни тайёрлаш ва топшириш ишлари‎ Макалатура, ишдан чиққан ғилдираклар, иккиламчи полимерлар, иккиламчи металл буюмлар ва шу сингариларни йиғиш‎
(жадвал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ҳақ тўланадиган жамоат ишига йўлланма ‎

Корхона, ташкилот, муассасанинг номи ва манзилгоҳи____________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________________________________________‎
________________________________________________________________________________________________________________________‎
_____________________________________________________________________________________________________________ га мувофиқ‎

муддатга вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишига жойлаштириш учун юбориляпти.‎

Сиздан қабул қилган қарорингиз ҳақида уч кун ичида хабар беришингизни сўраймиз.‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Меҳнат биржаси директори_____________________________________________________

Сана, имзо, м.ў. тел.: ___________________________________________________________

‎‎
‎‎Қабул қилинган қарор ҳақида

ЖАВОБ‎

_______________________________________________________________________________________________________________________‎‎‎

(фамилияси, исми, отасининг исми)‎

_______________________________________________________________________________________________________________________‎‎‎

(касби, ташкилот)‎

‎‎1992 йил «……» ………………….. дан муддатга вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишига қабул қилинди.
Буйруқ №……. 1992 йил «……»‎‎
Раҳбар: _______________________‎‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ‎‎

199___ йил «______» ____________ даги ‎

Қишлоқ кенгаши, посёлка,
‎ноҳия, шаҳар‎

‎‎________________________________________________________________________________________________________________________‎

‎‎________________________________________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________________________________________

___Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунига ва «Ўзбекистон Республикасида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ҳақида»ги Низом асосида ҳаракат қилувчи ҳокимлик биринчи томон __________________________________ ва бундан кейин «Иш берувчи» деб аталадиган корхона _______________________________________________________________________ иккинчи томон мазкур шартномани тузишди ва қуйидаги мажбуриятларни олишди:

‎‎___1. «Меҳнат биржаси» воситачи сифатида вақтинчалик ишламайдиганларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларини бажариш учун «Иш берувчи» ____________________ ихтиёрига юборади.

___‎2. «Меҳнат биржаси» шахсларни «Иш берувчи» ихтиёрига жамоат ишини бажариш учун юбораётганида жойлардаги ишларнинг ташкил этилиши, иш шароити, ҳақ тўлаш шартлари ҳамда моддий рағбатлантирилиш мумкинлиги билан таништиради.

___‎3. «Иш берувчи» юборилган шахсни икки ойгача ва ундан ортиқ муддатга ________________________________________________________ (ҳақ тўланадиган, қисман ҳақ тўланадиган ёки бошқа) иш билан таъминлаш мажбуриятини олади.

___‎4. Корхона меҳнат биржаси орқали жамоат ишига юборилган шахс билан шартнома тузади ва у амалдаги қонунлар асосида жавобгардир.

___‎Томонларнинг манзилгоҳлари ва банк реквизитлари

___‎‎Ҳокимлик_____________________________________________________________________________________________________________

‎‎_________________________________________________________________________________________________________________________
‎‎___‎‎Иш берувчи: __________________________________________________________________________________________________________
_________________________________________________________________________________________________________________________
___‎‎Шартнома томонлар сонига қараб икки нусхада тузилди.

Ҳокимлик‎

Иш берувчи‎


‎________________________ М.ў.‎


‎_____________________ М.ў.‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 14 июлдаги 353-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 13 майдаги 235-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий ҳимоя қилинишга муҳтож бўлган ва ишга жойлашишда алоҳида қийинчиликларга дуч келадиган шахсларни ишга қабул қилишни ташкил қилиш учун ишчи ўринларининг энг кам миқдорини белгилаш тартиби тўғрисида
НИ3ОМ
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Давлат иш қидиришда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни қўшимча кафолатлар билан таъминлайди, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёлғиз ҳамда 14 ёшгача бўлган болалари ва ногирон болалари бўлган кўп болали ота-оналарни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларини тамомлаган ёшларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати қўшинларидан бўшатилганларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсия ёшига яқинлашиб қолган кишиларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони адо этиш муассасаларидан озод этилган ёки суд қарори билан тиббий тусдаги мажбурий чора-тадбирлар кўришга юборилган шахсларни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Аҳолининг кўрсатилган гуруҳларини иш билан таъминлаш мақсадида жойлардаги давлат ҳокимияти органлари корхоналарга, муассаса ва ташкилотларга, мулкчилик ва хўжалик юритишнинг шаклларидан қатъи назар, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахсларни ишга қабул қилиш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишловчиларнинг умумий сонидан фоизларда иш жойларининг умумий квоталар барча корхоналарга жорий қилинади (рўйхатдаги сони 100 кишидан ошмайдиган корхоналар бундан мустасно). Квоталар ҳисобига тўлиқсиз иш куни (ҳафтаси) ва касаначилик ишларини ташкил этиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ҳудудида корхоналар жойлашган маҳаллий ҳокимликларга ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар учун ходимлар сонининг ўзгаришига мувофиқ иш жойларининг энг кам миқдори ҳар йили қайта кўриб чиқиш ҳуқуқи биркитиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. ЭНГ КАМ МИҚДОРДАГИ ИШЧИ ЎРИНЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ШАРТЛАРИ ВА ТАРТИБЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган шахсларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича ишчи ўринларининг энг кам миқдори тўғрисидаги таклифлар аҳолини иш билан таъминлашнинг аҳволи, мавжуд иш жойларини ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахсларни ҳисобга олган ҳолда, шаҳар, ноҳия меҳнат органлари томонидан шакллантирилади ва маҳаллий бошқарув органларининг қарори билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ихтисослаштирилган иш жойларини яратиш учун ишчи ўринларининг энг кам миқдорининг умумий миқдори корхоналарда ишловчиларнинг умумий сонига нисбатан 7 фоиз, шу жумладан, ногиронлар учун камида 3 фоиз ҳажмида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш берувчиларнинг белгиланган энг кам миқдордан ортиқча ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун қўшимча иш жойларини ташкил этишга, шунингдек, уларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қилган сарф-харажатлари Давлат аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш фонди маблағлари ҳисобидан қопланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналарнинг ҳудудий квоталари тўғрисидаги маълумотлар календарь йил бошланишидан камида уч ой олдин маълум қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Маҳаллий ҳокимликлар иш жойлари яратиш учун ишчи ўринларининг энг кам миқдори белгиланадиган корхоналар доирасини чеклаш, шунингдек, турли корхоналар учун ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган шахсларнинг меҳнати характери ва корхона имкониятларидан келиб чиқиб аҳоли гуруҳлари бўйича квоталарнинг миқдорини ҳар хил корхоналар учун табақалаштириш ҳуқуқига эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Шаҳар (ноҳия) меҳнат органлари иш жойларининг энг кам миқдори ҳисобини олиб боради ва бундай иш жойларига ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахсларни ишга юборишни таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. ЭНГ КАМ МИҚДОРДАГИ ИШЧИ ЎРИНЛАРИНИ БЕЛГИЛАШДА КОРХОНАЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Корхоналар, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан белгилаб қўйилган ишчи ўринларининг энг кам миқдори ҳисобига ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган шахсларни ишга олишга мажбурдирлар ва юқорида кўрсатилган тоифадаги аҳолини ишга олишни рад этишга ҳақлари йўқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Корхоналар ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган шахсларни белгиланган энг кам миқдордаги ишчи ўринлари ҳисобига ишга қабул қилаётганда улар билан 6 ойга муддатли меҳнат шартномалари тузадилар ва улар кейинчалик томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Корхоналарда қабул қилинадиган коллектив шартномаларда ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган шахслар учун иш ўринлари яратиш юзасидан тадбирларни кўзда тутиш тавсия этилади. Бу иш ўринларида меҳнат қилиш шартлари амалдаги қонунчиликда назарда тутилган талаблар ва нормаларга мувофиқ келмоғи керак. Ишга жойлашган мазкур тоифадаги шахсларнинг ижтимоий масалаларини ҳал этиш умумий асосларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар учун ишчи ўринларини қисқартириш ва ёки уларни тугатиш касаба уюшмалари қўмиталари ва ходимларнинг бошқа хил вакиллик органлари, меҳнат маҳаллий органлари ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Иш берувчилар маҳаллий ҳокимликларнинг ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган шахслар учун энг кам миқдордаги иш ўрнини белгилаш тўғрисидаги қарорини бажармасалар, у ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш фондига ўтган йил учун, ташкил қилинмаган ҳар бир иш ўрни учун ўртача йиллик иш ҳақи миқдорида меҳнат органининг тўлов топшириғи бўйича молия ажратмалари ўтказадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар корхоналар, ўзлари аввал буюртма берган олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими ва олий маълумот олган, шунингдек, касб-ҳунар тайёргарлигидан ўтишга ва қайта тайёрлашга, малака оширишга юборилган шахсларни ишга қабул қилишни рад этган ҳолларда уларга ҳам шу миқдорда жарима солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Корхоналар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ҳар ойда туман (шаҳар) меҳнат бўлимларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, ҳар бир бўшатиладиган ходим тўғрисида, унинг ихтисоси, мутахассислиги, малакаси ва иш ҳақи миқдорини кўрсатган ҳолда, ахборот (камида икки ой олдин) тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган шахсларга ўзларида иш ўрни беришнинг имкони бўлмаса, корхоналар иш жойини ижарага, сотиб олишлари ёки пенсия ёшига етган пенсионерлар, ногиронларнинг меҳнатини татбиқ қилувчи корхоналар, маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ва касаначилар меҳнатидан фойдаланувчи бошқа корхоналар, (бирлашмалар) билан бирга уларни яратишлари мумкин.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 13 майдаги 235-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш ўринлари ташкил этишда биринчи навбатда ривожлантириладиган ҳудудлар тўғрисида
НИ3ОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ «Иш билан таъминлаш» минтақа дастурларида ҳар йили иш ўринларини ташкил этишда биринчи навбатда ривожлантирилиши керак бўлган ҳудудлар аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Биринчи навбатда ривожлантирилиши керак бўлган ҳудудларга иш ўринларига бўлган аҳолининг талаб ва эҳтиёжларидан доимий орқада қолиши, корхоналарнинг ёпилиши натижасида ишдан бўшаган ишчи кучларининг кўпайиб, ишлаб чиқаришнинг пасайиб кетиши ва ишчилар сонининг қисқариши, табиий офатлар сабабли давлат ва минтақалардан кўплаб фуқароларнинг янги иш ва истиқомат жойларига кўчиб ўтишидан меҳнат бозорида танг ҳолат пайдо бўлган республика минтақа (вилоят, шаҳар, ноҳия)лари киритилиши мумкин. Буларга янги иш ўринлари ташкил қилинганлиги учун давлат томонидан рағбатлантириладиган минтақаларни ҳам киритиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Меҳнат бозоридаги аҳволнинг мураккаблигига қараб, биринчи ўринда ривожлантирилиши керак бўлган ҳудудлар мақоми бир йилга ёки узоқроқ муддатга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Биринчи навбатда ривожлантирилиши керак бўлган ҳудудлардаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар иш билан банд бўлмаган аҳоли учун корхоналар, уларнинг филиалларини, қўшимча ва ностандарт иш жойларини ташкил этсалар ва бу билан меҳнат бозоридаги тангликни юмшатсалар, улар «Биринчи навбатда ривожлантирилиши керак бўлган ҳудудлар мақоми» амалда бўлган бутун давр учун аҳолини иш билан таъминлашга ёрдам бериш Давлат фондига қўшимча равишда ташкил этилган иш ўринлари меҳнат ҳақи фондидан бадаллар тўлашдан озод этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Биринчи навбатда ривожлантирилиши керак бўлган ҳудудлар ҳар йили жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 13 майдаги 235-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишдан бўшатиладиган ходимлар ва иш билан таъминланмаган аҳолини касбга тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини шакллантириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИ3ОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ишдан бўшаган ходимларнинг ва ишчилар ҳамда мутахассислардан иборат иш билан таъминланмаган аҳолининг малакасини ошириш ва қайта касбга тайёрлаш «Иш билан таъминланмаган аҳолини касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, унинг малакасини ошириш ва касбга йўналтириш минтақалараро марказ»ларда ташкил қилинади*.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Бундан кейин «марказлар» деб аталади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказлар меҳнат органлари йўлланмасига кўра гуруҳларни шакллантирадилар, ўқитиш ва қайта ўқитишни амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу марказларда бирор ихтисосликка ўқитиш бўйича тегишли ўқув моддий базаси бўлмаган тақдирда меҳнат органларида иш қидириб юрувчилар сифатида рўйхатга олинган шахсларни касбга ўргатиш (қайта ўргатиш) ёки малакасини ошириш: таълим муассасаларида, корхоналарнинг ўқув бўлинмаларида, вазирлик ва идораларнинг мутахассисларнинг малакасини ошириш тизимида ташкил қилинади.
(учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат органлари жойлардаги марказларнинг воситачилиги орқали ёки бевосита таълим муассасалари, корхоналарнинг ўқув бўлинмалари, шунингдек, тижорат, хўжалик ҳисобидаги ва бошқа касбга ўргатишни ва қайта ўргатишни ташкил қилишга рухсатномаси бўлган ташкилотлар билан шартномалар тузадилар ва ўқув жараёнини молиявий таъминлаш манбаларини аниқлайдилар (корхоналарнинг, маҳаллий бюджетлар ва Давлат аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш фондининг маблағлари).
(тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишдан бўшаган ва иш билан таъминланмаган аҳолини касбга тайёрлаш, унинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга бўлган талаб республиканинг ҳар қайси минтақасида халқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда, ҳам ҳақиқий бўш иш ўринларининг мавжудлигига, ҳам меҳнат бозорининг олдиндан айтиб беришига кўра аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролар гуруҳи, кўп болали аёллар, ёшлар, меҳнат қобилияти чекланган шахслар учун касбга тайёрлаш, малака ошириш ва қайта ўқитишни ташкил этишда махсус гуруҳлар очиш, машғулотнинг мақбул тартибини ўрнатиш, шунингдек, ўқиш якунлангач, ишга жойлаштириш йўли билан уларнинг касб даражасини оширишга шароитлар яратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишдан бўшатиладиган ходимларни ва иш билан таъминланмаган аҳолини касбга тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизими фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўзларига қарашли минтақалараро марказларни бошқариш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва унинг жойлардаги бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқув-услубий раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ўқув юртининг тури ва ихтисосига қараб тармоқ вазирликлари ҳамда идораларнинг услубий хизматларига юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(саккизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишдан бўшатиладиган ходимларни ва иш билан таъминланмаган аҳолини касбга тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини амалга оширадиган ўқув юртларидаги ўқитиш ишларига бозор муносабатлари шароитида замонавий ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий жараёнлар назарияси ва амалиёти бўйича чуқур билимларга эга бўлган юқори малакали муҳандис-педагоглар ва илмий кадрлар жалб этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларга ўқитиш даврида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг уларнинг ҳуқуқи доираларидаги қарорлари билан белгиланган тартиб ва миқдорларда стипендиялар тўланади.
(ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 13 майдаги 235-сон қарори
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иш билан таъминлаш масалалари бўйича ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. СССР Министрлар Советининг «Ўсмирларни ишга жойлаштиришни яхшилаш тўғрисида» 1963 йил 4 декабрдаги 1186-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1964 йил 2 январдаги 6-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. СССР Министрлар Советининг «Бухгалтерлик учётини ташкил этишдаги жиддий камчиликларни бартараф этиш ва халқ хўжалигида назоратни амалга оширишда унинг ролини кучайтириш чоралари тўғрисида» 1964 йил 6 ноябрдаги 923-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1965 йил 26 январдаги 58-сон қарорининг 5-банди «ж» кичик бандининг иккинчи хатбоши, КПСС МК ва СССР Министрлар Советининг 1957 йил 28 майдаги 595-сон қарорининг 3-банди «г» кичик бандининг амалда бўлишини жорий қилиш қисми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. СССР Министрлар Советининг «Улуғ Ватан уруши ногиронларига ва Улуғ Ватан урушида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига бериладиган имтиёзларни кенгайтириш тўғрисида» 1965 йил 6 мартдаги 140-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1965 йил 12 апрелдаги 201-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «1966 йилда умумтаълим мактабларини битирадиган ёшларни ўқитишни кенгайтириш ва халқ хўжалигидаги ишларга жойлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1966 йил 5 апрелдаги 179-сон қарорининг 22-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. КПСС МК ва СССР Министрлар Советининг «Умумий овқатланишни янада ривожлантириш ва яхшилаш чоралари тўғрисида» 1967 йил 7 мартдаги 198-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1967 йил 3О майдаги 266-сон қарори 42-бандининг ўн тўртинчи хат боши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. КПСС МК ва СССР Министрлар Советининг «Ижтимоий фойдали меҳнатдан бўйин товловчи ва жамият учун зарарли, текинхўрларча кун кўрувчи шахсларга қарши курашни кучайтириш чоралари тўғрисида» 1970 йил 23 февралдаги қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1970 йил 30 мартдаги 155-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1970 й., 4-сон, 19-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Республикадаги ёшларни касб бўйича йўналтириш ишларини яхшилаш чоралари тўғрисида» 1970 йил 17 сентябрдаги 473-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. КПСС МК ва СССР Министрлар Советининг «Савдо ва унинг техника жиҳатдан таъминланганлигини яхшилашнинг баъзи чоралари тўғрисида» 1972 йил 7 январдаги 30-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1972 йил 25 февралдаги 100-сон қарори II бўлимининг йигирма учинчи хатбоши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Меҳнат билан тўла равишда банд қилиш мақсадида меҳнат ресурсларини ҳисобга олиш давлат республика («Бандлик») дастурини ишлаб чиқиш тўғрисида» 1989 йил 20 ноябрдаги 390-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Саноат корхоналарини ва қурилиш ташкилотларини малакали ишчи кадрлар билан таъминлашнинг аҳволи ва уни яхшилаш чоралари тўғрисида» 1974 йил 5 июндаги 256-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. СССР Министрлар Советининг «Ўқувчиларга меҳнат таълими бериш ва уларнинг касб танлашлари учун мактаблараро ўқув-ишлаб чиқариш комбинатлари ташкил этиш тўғрисида» 1974 йил 23 августдаги 662-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1974 йил 11 сентябрдаги 427-сон қарори 3-бандининг тўртинчи хат боши (ЎзССР ҚТ, 1974 й., 9-сон, 51-модда) малакали ишчилар ва инженер-техник ходимларнинг ўқувчиларни амалий ўқитганликлари учун меҳнатга ҳақ тўлашга тегишли қисми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Умумтаълим мактаблари битирувчиларини ишга жойлаштириш ва уларнинг область корхоналари ва ташкилотларида муқим ишлаб қолишлари юзасидан Самарқанд область ижроия комитетининг иши тўғрисида» 1974 йил 30 октябрдаги 500-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг самарадорлигини таъминлаш бўйича Андижон область ижроия комитетининг иши тўғрисида» 1975 йил 29 майдаги 311-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Андижон, Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Чирчиқ шаҳарларида меҳнаткашларни корхоналарда ва ташкилотларда қабул қилиш тартиби тўғрисида» 1975 йил 28 августдаги 414-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1975 йил 22 сентябрдаги 981-сон қарорининг 3-банди, СССР Министрлар Советининг 1970 йил 27 февралдаги 145-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошининг амалда бўлишини жорий қилиш қисми,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. СССР Министрлар Советининг «Ногиронларни касбга ўргатишни ва ишга жойлаштиришни ташкил этишни яхшилашга оид қўшимча чоралар тўғрисида» 1976 йил 10 декабрдаги 1010-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1976 йил 27 декабрдаги 728-сон қарори 6-бандининг биринчи хатбоши ва 8-бандининг тўртинчи хатбоши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Аҳолини ишга жойлаштириш ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 1977 йил 13 июндаги 385-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. КПСС МК, СССР Министрлар Совети ва ВЦСПСнинг «Меҳнат интизомини янада мустаҳкамлаш ва халқ хўжалигида кадрлар қўнимсизлигини камайтириш тўғрисида» 1979 йил 13 декабрдаги 1117-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Узсовпрофнинг 1980 йил 28 январдаги 76-сон қарори 6-бандининг учинчи хатбоши ва 11-бандининг учинчи хатбоши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1981 йил 2 мартдаги 182-сон қарорига илова сифатида берилган Ватан уруши инвалидлари ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун имтиёзлар тўғрисидаги Низомнинг 21-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўрта умумтаълим мактаблари битирувчиларни ва ўрта маълумот олмаган ёшларни Ўзбекистон ССР территориясида ишга жойлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1982 йил 19 январдаги 46-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1982 й, 1-сон, 1-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1982 йил 6 ноябрдаги 723-сон қарорининг 2, 3-бандлари (иккинчи хатбошининг охирги жумласидан ташқари), 6-бандининг учинчи хатбоши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. СССР Министрлар Советининг «Омонатга қўйиш ишини янада ривожлантириш ва омонат кассаларини кадрлар билан мустаҳкамлаш чоралари тўғрисида» 1983 йил 2 июндаги 490-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1983 йил 9 июндаги 364-сон қарори 3-бандининг «б» кичик банди, ишчиларга уларни ишлаб чиқаришда касбга ўргатишда ишлаб чиқариш таълими бериш учун асосий иш жойидан озод қилинмасдан жалб қилинган малакали ишчилар ва мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга тегишли қисми (ЎзССР ҚТ, 1983 й., 6-сон, 20-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. СССР Министрлар. Совети ва ВЦСПСнинг «Меҳнат интизомини мустаҳкамлашга оид қўшимча чоралар тўғрисида» 1983 йил 28 июлдаги 745-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Узсовпрофнинг 1983 йил 19 августдаги 486-сон қарорининг 5-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. КПСС МК ва СССР Министрлар Советининг «Агросаноат комплекси бошқарувини янада такомиллаштириш тўғрисида» 1985 йил 14 ноябрдаги 1114-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1985 йил 11 декабрдаги 618-сон қарори 11-бандининг иккинчи хатбоши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. СССР Министрлар Советининг «СССР Fалла маҳсулотлари министрлиги масалалари» тўғрисида 1986 йил 11 февралдаги 207-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1986 йил 24 мартдаги 143-сон қарори 8-бандининг иккинчи хатбоши (ЎзССР ҚТ, 1986 й., 3-сон, 9-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. КПСС МК, СССР Министрлар Совети ва ВЦСПСнинг «Актив социал сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги ишни кучайтириш ҳамда СССР меҳнат ва социал масалалар давлат комитетининг ролини ошириш тўғрисида» 1987 йил 17 июлдаги 825-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Узсовпрофнинг 1987 йил 26 октябрдаги 441-сон қарорининг 9-банди, 20-бандининг тўртинчи хатбоши (ЎзССР ҚТ, 1987 й., 11-сон, 60-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. КПСС МК, СССР Министрлар Совети ва ВЦСПСнинг «Аҳолининг иш билан самарали банд бўлишини таъминлаш, ишга жойлаштириш системасини такомиллаштириш ва меҳнаткашлар учун социал гарантияларни кучайтириш тўғрисида» 1987 йил 22 декабрдаги 1457-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси МК, Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Ўзсовпрофнинг 1988 йил 10 февралдаги 61-сон қарорининг 3, 5, 10, 16, 19, 20-бандлари, 21-банди «а» кичик бандининг иккинчи—тўртинчи хатбошлари, «б», «г» кичик бандлари (охирги хатбоши бундан мустасно) (ЎзССР ҚТ, 1988 й., 2-сон, 5-модда),
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. СССР Министрлар Советининг «СССР Давлат нархлар комитетининг фаолиятини ва ташкилий структурасини қайта қуриш тўғрисида» 1987 йил 26 декабрдаги 1472-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 22 февралдаги 66-сон қарори 13-бандининг охирги хатбоши.