19.08.2019 йилдаги 696-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.08.2019 йилдаги 696-сон
Kuchga kirish sanasi
20.08.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Наманган вилоятида мактабгача таълим ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва болаларни мактабгача таълимга қамраб олишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва мактабгача ёшдаги болаларни мактабгача таълимга қамраб олишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган 2020 ― 2022 йилларда Наманган вилоятида мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлмаган маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларини қуришнинг асосий параметрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, мазкур маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар бадал пули ташкилот фаолияти йўлга қўйилган кундан бошлаб 5 йил давомида 50 фоиз миқдорида ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурининг 2020 йил ва кейинги йиллар учун параметрларини шакллантиришда мазкур қарор билан тасдиқланган мактабгача таълим ташкилотлари қурилишини белгиланган тартибда киритилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил ва кейинги йиллар учун бюджет параметрларини шакллантиришда ушбу қарорда белгиланган мактабгача таълим ташкилотлари таъминоти учун зарур маблағларни ажратилишини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мактабгача таълим ташкилотларини қуриш энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги стандартларини қўллаган ҳолда, қатъий намунавий лойиҳага асосланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи муҳандислик алоқа тармоқлари ва ички автомобиль йўллари, бунёд этилаётган объектлар ҳудудидан ўтувчи сув таъминоти ва оқава сув тармоқлари қурилиши Наманган вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мактабгача таълим ташкилотларининг бино ва иншоотларини қуриш бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги «Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси ― буюртмачи этиб белгилансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош лойиҳа ва бош пудратчи ташкилот белгиланган тартибда тендер (танлов) натижасида аниқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказсин ва қурилиш-монтаж ишларининг сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари ― транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Наманган вилояти ҳокими Х.Х. Бозаров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 19 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
696-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 696-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 ― 2022 йилларда Наманган вилоятида мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлмаган маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларини қуришнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Мактабгача таълим ташкилоти қурилиши режалаштирилаётган маҳалла фуқаролар йиғини номи

3 ― 7 ёшли болалар

сони

Мактабгача таълим ташкилоти сиғими

Қуриш
муддати

Ҳисобланган қиймати

(млн сўм)

1.

Наманган шаҳар «Ғишткўприк» МФЙ

352

180

2020 йил

5 580,0

2.

Наманган шаҳар «Сумалак гузари» МФЙ

380

180

2020 йил

4860,0

3.

Наманган шаҳар «Учқун» МФЙ

549

240

2020 йил

6720,0

4.

Наманган шаҳар «Мажнунтол» МФЙ

401

240

2020 йил

6720,0

5.

Наманган туман «Хўжақишлоқ» МФЙ

385

180

2020 йил

5400,0

6.

Уйчи туман «Чуртук» МФЙ

480

240

2020 йил

6720,0

7.

Наманган шаҳар «Шаршара» МФЙ

389

180

2021 йил

5 220,0

8.

Наманган шаҳар «Янги қурилиш» МФЙ

624

240

2021 йил

6720,0

9.

Наманган шаҳар «Наманган шаҳар» МФЙ

197

120

2021 йил

3360,0

10.

Косонсой туман «Чиндовул» МФЙ

492

240

2021 йил

6720,0

11.

Наманган туман «Ибрат» МФЙ

382

180

2021 йил

5220,0

12.

Уйчи туман «Машад» МФЙ

510

240

2021 йил

6720,0

13.

Наманган шаҳар «Маданий-маориф» МФЙ

373

180

2022 йил

5 040,0

14.

Наманган шаҳар «Соҳибкор» МФЙ

305

120

2022 йил

3600,0

15.

Наманган шаҳар «Ҳақиқат» МФЙ

428

240

2022 йил

6720,0

16.

Косонсой туман «Ҳуррият» МФЙ

972

360

2022 йил

9720,0

17.

Наманган туман «Деҳқонобод» МФЙ

162

120

2022 йил

3600,0

18.

Уйчи туман «Овчибулоқ» МФЙ

510

240

2022 йил

6720,0

Жами

7891

3720

105 360,0

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2019 й., 09/19/696/3594-сон)