Ҳужжат кучини йўқотган 20.02.2020 12.08.2019 йилдаги 664-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.08.2019 йилдаги 664-сон
Kuchga kirish sanasi
13.08.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 20.02.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосидаги сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги 98-сонли «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4246-сон қарори ижросини таъминлаш, мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосидаги сув тежовчи технологияларни жорий қилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосидаги сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда 2019 йил учун 1 сентябрга қадар ва 2020 йилдан бошлаб ҳар йили 1 майга қадар мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича аниқ рўйхатини шакллантириб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мева маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосидаги сув тежовчи технологияларини жорий қилишга кетган харажатларини қоплаб бериш учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йилдан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси томонидан маблағ ажратилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бунга қўшимча равишда бюджет параметрларида тегишли маблағларини кўзда тутиб борилишини таъминлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йилда янги ташкил этилган боғ ва иссиқхоналарда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосидаги сув тежовчи технологияларини жорий этиш тажрибаси якунларини ўрганиб чиқиб, заруратга кўра, 2020 йил 1 апрелга қадар мева маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларнинг сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган харажатларини қоплаб бериш тартибини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Т. Ходжаев, сув хўжалиги вазири Ш.Р.Хамраев ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.А. Хаитов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 12 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
664-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 августдаги 664-сон қарорига

ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган харажатларини
қоплаб бериш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг (кейинги ўринларда — лойиҳа ташаббускорлари деб аталади) янги ташкил этилган боғ ва иссиқхона хўжаликларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосида сув тежовчи технологияларини (кейинги ўринларда — суғориш технологияси деб аталади) жорий қилишга кетган харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низом мавжуд боғ ва иссиқхоналардаги яроқсиз ҳолга келган суғориш технологиясини таъмирлаш ва қайта тиклаш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаб беришга нисбатан тадбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг 2019 йил ва ундан кейинги йилларда жорий қилинган суғориш технологиялари учун харажатларини қоплаб бериш бўйича қуйидаги миқдорда субсидия ажратилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий қилинган бир гектар майдон учун бир марталик 6 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
майдони 35 гектардан зиёд боғларда сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуришга 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Субсидия маблағлари 2019 йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик деб аталади) ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан, 2020 йилдан бошлаб жамғарма ҳамда Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан тенг улушларда ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Янги ташкил этилган боғ ва иссиқхона хўжаликларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосида суғориш технологиясини жорий қилишга кетган харажатларининг бир қисмини қоплаш истагини билдирган лойиҳа ташаббускорлари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларига ўрнатилган тартибда тегишли ҳужжатлар билан мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда ҳар йил 1 майга қадар келгуси йилда суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича лойиҳа ташаббускорларининг якуний рўйхатини шакллантириб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳар йил 1 июлга қадар лойиҳа ташаббускорларининг келгуси йилда суғориш технологиясини жорий қилиш параметрларини тасдиқлайди ҳамда Агентлик, Молия вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ижро учун юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги календарь йилнинг 1 июлигача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари таклифлари асосида суғориш технологиясини жорий этишнинг амалдаги ҳолатдан келиб чиқиб, ажратилган маблағлар доирасида лойиҳа ташаббускорлари рўйхатига тегишли ўзгартириш киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф бериши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгуси йил бюджет параметрларини шакллантиришда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатдаги лойиҳа ташаббускорларининг суғориш технологиясини жорий қилишга кетган харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун маблағлар ажратишни кўзда тутиб боради
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Лойиҳа ташаббускорларининг суғориш технологиясини жорий қилишга кетган харажатларини Давлат бюджетидан қоплаб бериш мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Янги ташкил этиладиган боғлар ва иссиқхона хўжаликларида суғориш технологиясини жорий қилишга кетган харажатларни қоплаб бериш учун субсидия олувчи лойиҳа ташаббускорларининг рўйхатини шакллантириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Лойиҳа ташаббускорлари суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёки вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича ваколатли лойиҳа институтининг лойиҳаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича тижорат банки билан тузилган кредит шартномаси ҳамда кредит ажратилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (агар мавжуд бўлса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича пудрат ташкилотлари билан тузилган шартномаларнинг нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалга оширилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа ташаббускорларидан ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни сўраб олишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа ташаббускори томонидан ушбу бандда белгиланган ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаганда уларни уч кун муддатда лойиҳа ташаббускорига тўлиқ ҳолда тақдим қилиш учун қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёки вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси лойиҳа ташаббускорларининг янгидан ташкил этиладиган боғ ва иссиқхона хўжаликларида қурилган суғориш технологиясини уч кун муддатда лойиҳа бўйича ташкил этилган суғориш технологияларини жойига чиқиб ўрганади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрганиш натижаси бўйича ўн кун муддатда суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича якунланган ишларни фойдаланишга қабул қилиш комиссияси мазкур Низомга 2-иловада белгиланган шаклда хулоса тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қабул комиссияси томонидан зарур ҳолларда хулоса тайёрлашда бошқа экспертлар жалб этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хулоса белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ҳамда вилоят ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёки вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси суғориш технологиясини жорий этиш ишлари якуни бўйича ижобий хулосани олган лойиҳа ташаббускорларининг рўйхатини тегишли ҳужжатлар билан биргаликда ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасига қадар Агентликка тақдим этади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Агентлик томонидан ҳудудлар кесимидаги рўйхат умумлаштириб, тақдим этилган кундан эътиборан беш иш куни ичида субсидия ажратиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Лойиҳа ташаббускорларининг суғориш технологиясини жорий қилишга кетган харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Агентлик томонидан тақдим этилган рўйхат асосида уч иш куни давомида лойиҳа ташаббускорларининг суғориш технологиясини жорий қилишга кетган харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия маблағларини Агентликнинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда молия йили якуни бўйича мазкур шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Агентлик махсус шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушган маблағларни ҳамда харажатларни қоплаб беришнинг Жамғармага тегишли қисмини икки иш куни давомида лойиҳа ташаббускорларининг тижорат банкларидаги ҳисоб рақамларига ўтказиб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Лойиҳа ташаббускорларининг тижорат банкларидаги ҳисоб рақамига келиб тушган субсидия маблағларига мавжуд кредитор қарзларни қоплаш учун инкассо топшириқномалари қўйилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Лойиҳа ташаббускорлари томонидан лойиҳада кўрсатилган майдонлардан ортиқ бўлган майдонга жорий қилинган харажатлар лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган харажатларини қоплаб бериш жараёнида юзага келадиган низолар ва келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, улар суд тартибида ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Агентлик томонидан лойиҳа ташаббускорларига субсидия маблағларини ажратилишининг назорати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг сув тежовчи технологияларни жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг суғориш технологияларни жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ

1. Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг келгуси йилда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича аниқ рўйхатни белгиланган тартибда шакллантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Аниқ рўйхатни ҳар йили 1 майга қадар Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Келгуси йилда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш параметрларини тасдиқлайди ҳамда Агентлик, Молия вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ижро учун юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари суғориш технологиясини тўлиқ қуриб, белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилинганидан сўнг тегишли ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларига тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларига уч кун муддатда мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг ҳужжатларини суғориш технологиясини жорий қилиш параметрларига мутаносиблигини ҳамда фойдаланишга топширилган суғориш технологиясини жойида ўрганади ва ўн кун муддатда хулосаларни тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хулосалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ҳамда вилоят ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёки вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Субсидия олишга талабгорлар рўйхатларини ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасига қадар, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Агентлик субсидиялар ажратиш бўйича буюртманомаларни ҳудудлар кесимида ҳар ой якуни бўйича умумлаштириб беш иш куни ичида субсидия ажратиш бўйича Молия вазирлигига тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Субсидиялар ажратиш буюртманомаларни ўрганиб уч кун муддатда Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Келиб тушган субсидияни уч иш куни ичида мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг тижорат банкидаги ҳисоб рақамига ўтказиб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг сув тежовчи технологияларни жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«Тасдиқлайман»
____________________ вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари) —‎ комиссия раиси

__________________

____________________________‎‎

‎‎(имзо, муҳр)

(Ф.И.О.)

20___ й «___» ______________________‎‎

‎‎
_________________________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси)да Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича якунланган ишларни қабул қилиш комиссияси
‎ХУЛОСАСИ

‎‎ _________________________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси)да Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича якунланган ишларни қабул қилиш комиссияси ____________ туманидаги янги ташкил этилган боғда (ёки иссиқхона) мева маҳсулотларини ишлаб чиқаришда томчилатиб (ёки ёмғирлатиб) суғориш технологиясини қурганлиги бўйича __________________ (фермер хўжалиги, бошқа қишлоқ хўжалиги корхона номи)нинг 20___ йил _________________даги мурожаатини жойида ўрганиб чиқди ва қуйидагиларни аниқлади:

янги ташкил этилган боғда (ёки иссиқхона) мева маҳсулотларини ишлаб чиқаришда томчилатиб (ёки ёмғирлатиб) суғориш технологиясини жорий қилган __________________ (фермер хўжалиги, бошқа қишлоқ хўжалиги корхона номи)нинг 20___ йилда __________________га майдонда мева маҳсулотларини етиштириш учун жами қиймати _________ сўм бўлган Ишчи лойиҳа асосида _________________пудрат ташкилоти билан томчилатиб (ёки ёмғирлатиб) суғориш технологиясини қуриш учун жами қиймати __________________ сўм бўлган шартнома тузган;

_______________ тижорат банки билан суғориш технологиясини қуриш учун ‎_____________ сўмга ______ фоизли кредит шартномасини тузган ҳамда амалда _______________ сўм кредит олган;

20 ___ йилда ______________ га янги ташкил этилган боғда (ёки иссиқхона) сув тежовчи технологияни жорий этиш мақсадида _____ м3/сек ва сув чиқариш чуқурлиги ________ метр бўлган насос агрегати ўрнатилган.

‎‎ХУЛОСА:

_____________________ мева маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ______________ (фермер хўжалиги, кластер номи)га жами ______ сўм миқдорида субсидия тўлаш мақсадга мувофиқ (мувофиқ эмас).

Комиссия аъзолари:

Т/р‎

‎‎Исми-шарифи

‎‎Имзо

‎‎Лавозими

1.‎

‎‎

туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — комиссия раиси;

2.‎

‎‎ ‎‎

туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси;‎‎

3.‎

‎‎ ‎‎‎

туман Ирригация бўлими бошлиғи;‎‎

4.‎

‎‎‎ ‎‎‎

туман Электр тармоқлари бўлими бошлиғи;‎‎

5.‎

‎‎ ‎‎‎

туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи;‎‎

6.‎

‎‎

Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги насос станциялари ва энергетика бошқармасининг туман участкаси бошлиғи;‎‎

7.‎

‎‎ ‎‎

туман Қишлоқ хўжалиги бўлимининг (сектор) боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш бўйича бош мутахассиси;‎‎

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2019 й., 09/19/664/3539-сон)