Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 09.11.1995 йилдаги 427-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 09.11.1995 йилдаги 427-сон
Kuchga kirish sanasi
09.11.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН БАНК ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ КОМПЛЕКС ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси банк тизимини қабул қилинган халқаро нормаларга мувофиқ янада такомиллаштириш ва жадал ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Банклари уюшмасининг биринчи Таъсис съездида қабул қилинган Ўзбекистон банк тизимини ривожлантиришнинг комплекс дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар* маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Дастурни амалга оширишга доир чора-тадбирлар берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Молия вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Алоқа вазирлиги, Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги Банклар уюшмаси, манфаатдор вазирликлар, идоралар, концернлар ва уюшмалар билан биргаликда Дастурнинг ҳар бир бўлимини бажариш бўйича аниқ ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Молия вазирлигининг Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 13 июлдаги 362-сон қарори амалда бўлиши муддатини 1997 йил 31 декабргача узайтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Белгилаб қўйилсинки, банкларнинг солиқ олишдан озод қилинган маблағлари Ўзбекистон Банклари уюшмаси орқали Дастурни амалга оширишни маблағ билан мақсадли таъминлашга ҳамда тижорат банкларини ривожлантиришга тенг улушларда йўналтирилади. Мазкур қоида хусусий тижорат банкларини даромад солиғи тўлашдан озод қилиш қисмида уларга жорий қилинмайди (кўрсатиб ўтилган маблағлар уларнинг моддий-техника базаларини мустахкамлаш ва инфратузилмаларни ривожлантиришга йўналтирилади).
(3-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Марказий банки билан биргаликда ажратилаётган маблағларнинг Банклар уюшмаси ва тижорат банклари томонидан мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон банк тизимини ривожлантиришнинг комплекс дастурига мувофиқ Банклар уюшмаси иштирокида ташкил этиладиган тузилмалар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратишга, шу жумладан, тегишли биноларнинг биринчи навбатда ажратилишига кўмаклашсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 октябрдаги 497-сонли қарори билан чиқариб ташланган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1995 йил 9 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
427-сон