02.08.2019 йилдаги 646-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.08.2019 йилдаги 646-сон
Kuchga kirish sanasi
03.08.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ва йўловчилари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, мазкур қарор қабул қилингунга қадар амалда бўлган тўлов ставкалари бўйича 2019 йил 1 январдан ойналарнинг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун олинган рухсатномаларнинг амал қилиш муддати мазкур қарорга мувофиқ жорий этиладиган янги тўлов ставкаларига мутаносиб равишда узайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига тендер савдоларини ўтказмасдан, идоравий танлов комиссиялари томонидан баҳоланадиган энг мақбул таклифларни танлаб олиш орқали автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун сарфланадиган материалларни харид қилиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг рухсатномаси асосида туси ўзгартирилганлигини (қорайтирилганлигини) билдирувчи махсус эмблемалар (голограммалар) намуналарини тасдиқласин ва уларнинг автотранспорт воситаларининг олд ойналарига жойлаштирилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан рухсатномасиз фойдаланганлик учун ойналарнинг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) тўлов ставкаларига тенг бўлган миқдордаги маъмурий жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда хорижий давлатларнинг ишлаб чиқарувчи корхоналари томонидан туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналар ўрнатилган автотранспорт воситаларидан фойдаланиш учун тўловларни тартибга солиш бўйича таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси мазкур қарорни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртмаси бўйича тусни ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатномалар бланкалари ва махсус эмблемаларни (голограммаларни) ўз вақтида тайёрлашни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 2 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
646-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 августдаги 646-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 191-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 298-модда) билан тасдиқланган «Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентнинг 74-банди биринчи ва иккинчи хатбошиларининг рус тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«74. Светопропускание передних лобовых, боковых и задних стекол на всех транспортных средствах должно составлять не менее 70%. Данные требования не применяются к стеклам люков, установленных на крыше автотранспортного средства, а также к тонированным (затемненным) стеклам автотранспортных средств, установленным на основании разрешения органов внутренних дел.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
На автотранспортных средствах всех категорий, при наличии с обеих сторон наружных зеркал заднего вида, которые удовлетворяют требования настоящего Технического регламента, допускается тонирование (затемнение) заднего лобового стекла без ограничения светопропускания, а также наличие на нем занавески (жалюзи, шторка)».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 09/22/172/0298-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 июлдаги 514-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 7-сон, 169-модда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-банддаги «Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси» сўзлари «Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошига «сумманинг 10 фоизи» сўзларидан кейин «шунингдек, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома беришдан тушадиган маблағлар» сўзлари қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбошига «мукофотлаш учун» сўзларидан кейин «шунингдек, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун сарфланадиган материалларни харид қилиш билан боғлиқ ҳаражатларни қоплаш, ДЙҲХХ моддий-техника базасини ривожлантириш ва қонунчиликда белгиланган бошқа мақсадларда» сўзлари қўшилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 18 июлдаги 547-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 7-сон, 181-модда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номланишидаги «енгил» сўзи чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) енгил автомобиллар орқа ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги — чекланмаган даражада, олд ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги — 50 фоиздан кам бўлмаган даражада, шунингдек, туристик йўналишларда йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширувчи автобус, микроавтобус ва минивенлар (кейинги ўринларда туристик автобуслар деб аталади) ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги — 50 фоиздан кам бўлмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) тасдиқланган давлат стандарти бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан 1 йил муддатга бериладиган рухсатномага асосан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) автотранспорт воситалари орқа ойнасининг тусини, шунингдек, автотранспорт воситалари олд ойнасининг тепа қисми тусини 14 см дан кўп бўлмаган полоса шаклида ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) рухсатномасиз, тасдиқланган давлат стандарти асосида амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
орқа ён ойналар бўйича жисмоний шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорини, юридик шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорини ва Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
орқа ва олд ён ойналар бўйича жисмоний шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорини, юридик шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорини ва Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг саксон баравари миқдорини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) туристик автобуслар ён ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари уларнинг эгалари ҳуқуқий ҳолати инобатга олинган ҳолда, тегишли лицензияни кўрсатиш асосида ушбу банднинг «в» кичик банди учинчи хатбошисига мувофиқ белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига йўналтирилади ҳамда автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун сарфланадиган материалларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган ҳаражатларни қоплашга, ДЙҲХХ моддий-техника базасини ва автомобиль паркини ривожлантиришга, шунингдек, ходимларини рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома беришдан тушадиган маблағлар ҳисобидан ДЙҲХХ ходимларининг (ишчи ва хизматчилар) қўшимча штат бирликларини киритиш ҳуқуқи берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушадиган 15 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. 2019 йилнинг 1 сентябрига қадар автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўловлар ставкаси энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.08.2019 й., 09/19/646/3508-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 09/22/172/0298-сон)