30.07.2019 йилдаги 633-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.07.2019 йилдаги 633-сон
Kuchga kirish sanasi
31.07.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молиявий интизомни мустаҳкамлаш ва ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарининг мувозанатли ривожланишини таъминлаш, шунингдек, энергия ресурслари ва нефть маҳсулотлари учун ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 июндаги 348-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2022 й., 09/22/348/0583-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2019 йил 15 августдан бошлаб Аи-91 маркали автомобиль бензини биржа савдолари орқали сотиладиган тартиб белгилансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 сентябрдаги 475-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2023 й., 09/23/475/0708-сон — 2023 йил 1 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ва уларнинг ҳудудий корхоналари, филиаллари, шунингдек, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида автомобиль бензини, автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларида табиий (сиқилган) газни сотувчи хўжалик юритувчи субъектлар Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги автомобиль бензини, автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларидаги табиий газ ва газ тўлдириш пунктлари ва шохобчаларидаги суюлтирилган газ қолдиқларини 2019 йил 15 августдаги ҳолатига кўра қайта баҳоласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 сентябрдаги 745-сонли қарорига асосан 2023 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2023 й., 09/23/475/0708-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилансинки, ушбу қарор кучга киргунга қадар электр энергияси (шу жумладан, актив, реактив энергия учун) ва табиий газ ҳажмлари учун тўлов аванс билан тўланган тақдирда, маиший истеъмолчилар (аҳоли) тўлов тўланган кундан бошлаб кейинги 6 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда тариф ўзгарганда қўшимча тўловлар тўлашдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар бир туманда электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш приборларини, энергияни тежайдиган технологияларни сотадиган ва уларга техник хизмат кўрсатадиган ихтисослаштирилган дўконлар ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йилда кўмир ишлаб чиқариш ва тақсимлаш баланси сўзсиз бажарилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари истеъмолчиларга ўз вақтида ва барқарор етказиб берилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда 2020 йил 1 апрелгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2020/2021 йиллар куз-қиш давридан бошлаб кўмир маҳсулотларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари аҳолини, айниқса, бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида яшайдиган аҳолини, шунингдек, бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулотлари билан, шу жумладан, уни импорт қилиш ҳисобига таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси 2019 йил 15 августдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нефть-газ тармоғининг қазиб олувчи ва қайта ишловчи корхоналари томонидан маҳсулотларга тўғридан-тўғри шартномалар бўйича (табиий газ, нефть, газ конденсати, суюлтирилган газ) янги ички тармоқ нархлари, воситачилик шартномасига мувофиқ республика истеъмолчиларига табиий газ ва нефть маҳсулотлари етказиб бериш ваколатига эга бўлган ташкилотларнинг воситачилик тақдирлаш пули, шунингдек, ишлаб чиқаришнинг рентабеллигига эришиш учун электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сотишга тарифлар ҳамда иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш тарифлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр ва иссиқлик энергияси, шунингдек, табиий газ истеъмолчиларидан ва улгуржи қайта сотувчилардан тушадиган пул маблағларини тақсимлаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан биргаликда — «Ўзбеккўмир» АЖ ва «Шарғункўмир» АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган ва истеъмолчиларга сотиладиган кўмирнинг аҳоли ва бюджет ташкилотлари учун амалдаги чакана нархлар 10 фоизга кўпайтирилган ҳолда янги нархлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда — кўрсатилаётган хизматлар рентабеллиги таъминланиши ҳисобга олинган ҳолда иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва канализация хизматларига тарифлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда — шаҳар йўловчилар ташиш транспортида (йўналишли ва йўналишсиз таксилар бундан мустасно) йўловчилар ташиш хизматларига янги тарифлар белгиланишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 30 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
633-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 июндаги 348-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2022 й., 09/22/348/0583-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 633-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини ва уларни сотишда ҳисоб-китоб қилиш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 19 майдаги 225-сон қарори 1-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«хўжалик шартномалари, шу жумладан, нефть маҳсулотлари сотишга воситачилик шартномалари тузадилар».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 21 октябрдаги 460-сон қарорининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2024 й., 09/24/319/0406-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида» 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сон қарорининг 1, 2 ва 5-бандлари, шунингдек, қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 24 мартдаги 243-сон қарорига илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида» 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари ва қарорга 1 ва 2-иловалар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 24 мартдаги 243-сон қарорига илованинг 2-банди 2019 йил 15 августдан бошлаб ўз кучини йўқотади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2019 й., 09/19/633/3494-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2022 й., 09/22/348/0583-сон; 16.09.2023 й., 09/23/475/0708-сон; 10.06.2024 й., 09/24/319/0406-сон)