Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Давлат корхоналари тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони билан тасдиқланган «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури» ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 30 июнь,
544-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июндаги 544-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Давлат корхоналари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
13-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«давлат унитар корхоналарининг йиллик йиғилиши йил тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилиши ва давлат бюджетига ажратмаларни соф фойдани тақсимлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан 60 кундан кечиктирмай тўлаш».
14-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат корхонасининг ўз фаолиятидан олинган даромадлари, шунингдек, давлат корхоналарининг бошқа жамият устав фондидаги улуши бўйича дивиденд».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2019 й., 09/19/544/3376-сон)