27.06.2019 йилдаги ПҚ-4366-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 27.06.2019 йилдаги ПҚ-4366-сон
Kuchga kirish sanasi
28.06.2019
Ҳозирги вақтда мазкур ҳужжатга ўзгартириш киритилмоқда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда сўз эркинлигини таъминлаш, ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасини бошқариш тизимини қайта ташкил қилиш, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожланишнинг муаммоли масалаларини ҳал этишда оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, соҳадаги ҳозирги ҳолат таҳлили медиа маконда юзага келаётган чақириқларга тезкорлик билан муносиб жавоб қайтарилмаётганини кўрсатиб, мамлакатда амалга оширилаётган улкан миқёсдаги ислоҳотлар тўғрисидаги кенг қамровли маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш бўйича жамият эҳтиёжлари ахборот соҳасидаги ишларни сезиларли даражада оширишни, давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари, оммавий ахборот воситаларининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишни тақозо этмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оммавий ахборот воситаларининг фаолияти учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш, давлат ва жамият ўртасида сифатли мулоқотни йўлга қўйиш, аҳолига ислоҳотларнинг мақсади, вазифалари ва натижалари ҳақида тезкор, холис ва тўлиқ ахборот етказиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти шаффофлигини ошириш, шунингдек, уларнинг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ва ахборот хизматлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан яхшилаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2019 йил 1 октябрдан эътиборан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ болалар адабиётлари, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган маҳсулотлар чоп этишга ихтисослашган нашриётлар ноширлик фаолиятини амалга оширишга лицензия берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик ва аҳолини хабардор қилиш соҳасидаги фаолияти қониқарсиз деб топилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик идора, муассаса ҳамда бошқа давлат ва нодавлат ташкилотларининг (кейинги ўринларда — давлат органлари ва ташкилотлари) ахборот хизматлари, матбуот марказлари, жамоатчилик билан алоқалар бўйича хизматларининг (кейинги ўринларда — ахборот хизматлари) асосий вазифалари этиб белгилансин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар ташкил этиш йўли билан аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотларида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий тараққиёти жараёни ҳақида ахборот бериш ва ёритиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотларининг ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш, ижтимоий сўровлар ўтказиш ва бошқа шаклларда жамоатчилик фикрини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот сиёсати соҳасида зиммасига юкланган вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) билан самарали амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиш, ахборот хизматлари билан доимий ишловчи журналистлар ва блогерлар доирасида тезкор маълумотларни тарқатиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда кенг аҳоли қатламларининг иштирокини таъминлаш мақсадида экспертлар гуруҳини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг чиқишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот макони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборот хуружларига тезкор муносабат билдириш, оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига алоқадор ахборотни тарқатиш бўйича ишларни ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш учун хабар, маълумот, шарҳ ва бошқа ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти тўғрисида жамоатчилик фикрини, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг позициясини ўрганиш, долзарб таклифлар ишлаб чиқиш ва улар тўғрисида давлат органлари ва ташкилотлари раҳбариятига ахборот бериб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини хорижий оммавий ахборот воситаларида сифатли ёритиш мақсадида ваколатли вазирликлар ва идоралар орқали Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарини, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарини ахборот материаллари (босма маҳсулотлар, фото-, аудио-, видеоматериаллар ва ҳ.к.) билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотларининг ваколатига кирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари ҳамда уларнинг тасдиқланган матнларини белгиланган тартибда ўз расмий веб-сайтларида жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятига алоқадор матнли, фото-, аудио- ва видеоматериаллардан иборат маълумотлар базасини шакллантириш ва янгилаб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
a) давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари ходимлари устувор равишда журналистика соҳасида олий маълумотга эга бўлган шахслар орасидан лавозимга тайинланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир вақтнинг ўзида давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг матбуот котиби ҳисобланиб, ахборот сиёсати масалалари бўйича раҳбарнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг ўринбосарига тенглаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишлича Агентлик ёки унинг ҳудудий бўлинмалари хулосасини ҳисобга олган ҳолда лавозимга тайинланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар уч йилда Агентликда аттестациядан ўтади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмаларида ахборот хизмати назарда тутилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидаги ахборот хизматлари ходимларининг сони, қоида тариқасида, уларнинг штат бирликлари доирасида шакллантирилади ҳамда матбуот котиби билан бир қаторда оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан алоқалар, веб-ресурслар ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш учун масъул ходимлардан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратларидаги ахборот хизматлари ходимларининг сони тегишли идора фаолиятининг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда унинг раҳбари томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва ташкилотларининг идоравий ва ҳудудий бўлинмалари ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш тегишли идораларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот фаолиятини мувофиқлаштириб бориш Агентлик томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматларига уларнинг хизмат мажбуриятига кирмайдиган қўшимча мажбуриятларни юклашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот хизматларининг функциялари ва вазифаларини давлат органлари ва ташкилотларининг бошқа бўлинмалари зиммасига юклашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот хизматларининг замонавий моддий-техника воситалари, шу жумладан, телевизор, фото- ва видео ёзиб олиш воситалари, юқори тезликдаги Интернетдан фойдаланиш имконияти, зарур дастурий маҳсулотлар билан таъминланганлиги, шунингдек, малакали мутахассисларни жалб қилиш учун шахсан жавобгар ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот хизматлари ходимларига, бошқа тўловлардан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ойлик устама тўлашга ҳақлидир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) ахборотлар давлат органлари ва ташкилотларининг веб-сайтларида, ижтимоий тармоқларда, мобил мессенжерлардаги саҳифаларида кунига камида бир марта жойлаштирилиши ва янгиланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини мониторинг қилишнинг самарали тизимини жорий этиш, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича ишларини ташкил этишда уларга кўмаклашиш, шунингдек, ахборот хуружларига тезкорлик билан жавоб қайтариш мақсадида Агентликнинг давлат органларининг ахборот хизматларини мувофиқлаштириш бўлими Агентлик марказий аппарати бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сонини тегишлича ошириб, 5 та штат бирлигини қўшимча ажратган ҳолда Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси сифатида қайта ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаларида 14 та штат бирликларини қўшимча ажратган ҳолда ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш сектори ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Давлат органлари ва ташкилотлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда матбуот котибларини алоқа воситалари, жумладан ҳукумат алоқаси, шунингдек, кенг полосали Интернет тармоғига уланиш имконияти билан таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари ходимларини тажриба орттириш ва хорижий мамлакатларнинг тегишли ташкилотлари фаолияти билан яқиндан танишиш, шунингдек, уларни ахборот жиҳатдан таъминлаш учун сафар қилувчи делегациялар таркибига киритиш, чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва идоралар, мутахассислар ва экспертларни жалб этган ҳолда қабул қилиниши режалаштирилган ва қабул қилинган ижтимоий аҳамиятга молик норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қоидаларининг, шунингдек, долзарб масалалар бўйича кутилаётган ташкилий чора-тадбирларнинг оммавий ахборот воситаларида ва Интернет тармоғида кенг ёритилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Агентлик:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларининг ижро этилиши ҳақидаги жамоатчилик фикрини, шунингдек, уларнинг ижроси борасида оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғидаги веб-сайтларда давлат органлари ва ташкилотлари эълон қилган материалларни мониторинг йўли билан доимий равишда ўрганиб борсин ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўриш учун тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига ахборот (кўрсатмалар) киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотларидаги ахборот хизматлари ходимлари ва раҳбарларининг малакасини ошириш курсларини ташкил этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартибини, шунингдек, уларнинг иш самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йилнинг 1 январга қадар манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини қонун ҳужжатларига мувофиқ аттестациядан ўтказсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотларига улар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлигини яхшилаш, шунингдек, ахборот хизматларини услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича доимий ёрдам кўрсатиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоғи, жумладан ижтимоий тармоқлар ва мобил мессенжерларда эълон қилинаётган аҳолининг кенг қатламлари фикрига салбий таъсир кўрсатувчи маълумотларнинг доимий мониторингини амалга оширсин ҳамда тегишли давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари муносабат билдириши учун уларга юборсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматларининг ходимларини, шу жумладан давлат мукофотларига тавсия этиш орқали рағбатлантириб бориш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари реестрини шакллантирсин ва уни доимий янгилаб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини, уларнинг малакали кадрлар, моддий-техник воситалари билан таъминланганлиги ва зиммасига юклатилган вазифаларнинг ижросини ўргансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижда Ўзбекистоннинг ижобий имижини илгари суриш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида тарғибот қилиш ва жамоатчиликни кенг хабардор қилишга қаратилган ахборот кампанияларини ўтказиш ҳамда Агентликка юклатилган бошқа вазифаларни бажарилишини молиявий таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар йили 20 миллиард сўм ажратилишини таъминласин;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари таъминоти ва моддий-техник жиҳозланиши учун маблағларни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Агентликка тадбирлар (анжуманлар, брифинглар, «давра суҳбатлари», тақдимотлар ва бошқалар)ни ташкил этиш билан боғлиқ юклатилган вазифаларнинг лозим даражада бажарилишини таъминлаш мақсадида Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ишлар (хизматлар) етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга истисно тариқасида рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хавфсизлиги манфаатларидан келиб чиққан ҳолда давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг Интернет тармоғидан фойдаланиши, техник хизмат кўрсатилиши ва уланиши ҳамда уларнинг серверлари TAS-IX тармоғига жойлаштирилиши билан боғлиқ харажатларни камайтириш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4151-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига оммавий ахборот воситалари ва матбаа корхоналарини давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек, ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш маъмурий регламентлари лойиҳаларини киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маълумот тақдим этмаганлик ёки нотўғри маълумот тақдим этганлик, шунингдек, оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилганлик ва журналистларга босим ўтказганлик учун жавобгарликни белгилаш тўғрисида таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Агентлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 27 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4366-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4151-сон қарорига киритилаётган ўзгартишлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизими бошқарув ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган 146 нафар, жумладан марказий аппарати — 86 нафар ва ҳудудий бўлинмаларда — 60 нафар миқдорида белгилансин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«18. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 6 та, шу жумладан 4 та шахсий бириктирилган ва 2 та навбатчи хизмат енгил автомобиллари сотиб олиш ва сақлаш учун лимит белгилансин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 86 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаларининг намунавий тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларнинг жами штат бирлиги (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) — 4-5 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари ходимларнинг умумий чекланган сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) — 60 нафар.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 07/19/4366/3343-сон, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)