20.06.2019 йилдаги 516-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.06.2019 йилдаги 516-сон
Kuchga kirish sanasi
21.06.2019
Ҳужжат 21.06.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Осиё тараққиёт банки иштирокида «Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида сув таъминоти ҳамда канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш (2 босқич)» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент вилоятининг Янгийўл ва Чиноз туманларида аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларни сифатли ичимлик сув билан таъминлашни янада яхшилаш, шунингдек, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 4 майда Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки (кейинги ўринларда ОТБ деб аталади) ўртасида «Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида сув таъминоти ҳамда канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш (2 босқич)» лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш учун қиймати 105,3 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз битими имзоланди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг улуши солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этиш кўринишида 19,4 миллион АҚШ доллари эквивалентини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш муддати 7 йил (2019 — 2025 йй.) этиб белгиланган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида сув таъминоти ҳамда канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш (2 босқич)» лойиҳасини техник-иқтисодий асослашнинг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида сув таъминоти ҳамда канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш (2 босқич)» лойиҳаси бўйича ОТБ қарз маблағларини қайтариш ва фоизларни тўлаш прогноз жадвали 2-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида сув таъминоти ҳамда канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш (2 босқич)» лойиҳаси доирасида ОТБ қарз маблағлари бўйича хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш юзасидан улушлар тақсимотининг прогнози 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Коммунхизмат» агентлиги (кейинги ўринларда «Коммунхизмат» агентлиги деб аталади), Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Тошкент вилояти «Сувоқава» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Тошкент вилояти «Сувоқава» ДУК деб аталади) лойиҳанинг амалга оширилиши ва ОТБ қарз маблағларидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш учун масъул ижро этувчи органлар ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш даврида ОТБ қарзи бўйича фоизлар ОТБ қарз маблағлари ҳисобидан тўланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОТБ қарз маблағларини қайтариш ва лойиҳани амалга ошириш якунлангандан сўнг фоизларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар 2024 йилдан бошлаб, Тошкент вилояти «Сувоқава» ДУК маблағлари ва етишмаган қисми бўйича Тошкент вилоятининг маҳаллий бюджети ҳисобидан ушбу қарорга 3-иловага мувофиқ прогнозга асосан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагиларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси, «Коммунхизмат» агентлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Тошкент вилояти «Сувоқава» ДУК ўртасида ОТБ қарз маблағларини қайта кредитлаш битимини (кейинги ўринларда қайта кредитлаш тўғрисида битим деб аталади) имзолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Коммунхизмат» агентлигининг бош директори ва Тошкент вилояти «Сувоқава» ДУК директорига ОТБ билан лойиҳа битимини ва қайта кредитлаш битимини имзолаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент вилояти ҳокимига қайта кредитлаш битимини имзолаш ваколати берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда қарз битими ҳамда қайта кредитлаш тўғрисидаги битим бўйича юридик хулоса берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, «Коммунхизмат» агентлиги бош директори ва Тошкент вилояти ҳокимига:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган техник-иқтисодий асослаш параметрларига мувофиқ лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлайдиган ташкилий-техник тадбирлар ўтказилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОТБ қарз маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва қайта кредитлаш тўғрисидаги битимга мувофиқ ОТБ қарз маблағларини қайтариш ва қарз бўйича фоизларни тўлаш учун зарур бўлган маблағлар Тошкент вилояти «Сувоқава» ДУКда ўз вақтида жамланиб борилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Тошкент вилояти ҳокимлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув иншоотлари ва тармоқларини қуриш учун зарур бўлган ер участкалари белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йилдан бошлаб, Тошкент вилояти маҳаллий бюджети параметрларида ОТБ қарз маблағлари бўйича фоизларни тўлаш ва асосий қарзни қайтариш учун Тошкент вилояти «Сувоқава» ДУКнинг ушбу мақсадларга йўналтириладиган ўз маблағларига қўшимча равишда маблағларни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Коммунхизмат» агентлигининг Осиё тараққиёт банки лойиҳаларини мувофиқлаштириш гуруҳига лойиҳани мувофиқлаштириш ва бошқариш вазифаси юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги 2020 йил ва кейинги йиллар учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурларига лойиҳанинг белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов, Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 20 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
516-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.06.2019 й., 09/19/516/3318-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон; 20.08.2024 й., 09/24/517/0632-сон)