14.05.2019 йилдаги ПҚ-4320-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 14.05.2019 йилдаги ПҚ-4320-сон
Kuchga kirish sanasi
14.05.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бахшичилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқимизнинг миллий ўзлигини, қадимий тарихи ва тилини, унинг ҳаёт тарзи, анъана ва урф-одатларини ўзида мужассам этадиган, умумбашарий маданиятнинг ажралмас қисми сифатида тан олинган бахшичилик санъати атоқли бахши-шоирларимиз, фольклоршунос олимларимизнинг фидойи меҳнати, ижодий тафаккури билан асрлардан асрларга ўтиб келмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқимизнинг юксак бадиий даҳоси билан яратилган ушбу ноёб санъатни асраб-авайлаш ва ривожлантириш бўйича мамлакатимизда муайян ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада юртимизда «Алпомиш» достонининг минг йиллиги кенг нишонлангани, Термиз шаҳрида бу улуғ бадиий обида шарафига, Самарқанд шаҳрида атоқли бахшиларимиз хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуалари бунёд этилгани, давлатимиз томонидан «Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвони таъсис қилинганини қайд этиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бугунги кунда Термиз шаҳрида бахшичилик мактаби, республикамиздаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида фольклор синфлари фаолият кўрсатмоқда. Юртимизда кўп томлик «Қорақалпоқ фольклори» тўпламлари чоп этилди, 100 томлик «Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари» мажмуаси нашр этилмоқда. Бахши-шоирлар томонидан ижро этилаётган асарларни ёзиб олиш, уларни илмий ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Яқинда Термиз шаҳрида илк бор ўтказилган Халқаро бахшичилик санъати фестивали халқаро миқёсдаги йирик маданий ҳодиса сифатида кенг эътироф этилгани алоҳида эътиборга лойиқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айни вақтда ҳозирги глобаллашув даврида, тижорат воситасига айланган «оммавий маданият», шоу-бизнеснинг салбий таъсири тобора кучайиб бораётган бир шароитда фольклор санъатига эътибор ва қизиқиш сусайиб бораётгани, кўп жойларда унутилиб, ҳимоя ва муҳофазага муҳтож бўлиб тургани кузатилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқимиз маданиятининг ҳаётбахш сарчашмаси бўлган бахшичилик санъатини янада ривожлантириш, унинг миллий маданиятимиз ва санъатимиздаги ўрни ва аҳамиятини юксалтириш, ёш авлодни миллий ўзликни англаш, Ватанга садоқат, тарихий меросга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Термиз шаҳрида давлат муассасаси шаклида Республика Бахшичилик санъати марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ҳамда унинг ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Марказнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бахшичилик санъатининг илмий-назарий ва амалий асосларини чуқур ўрганиш ва мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соҳада шаклланган ижодий мактабларнинг ўзига хос ижро услублари, «устоз–шогирд» анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бахши-шоирлар, фольклоршунос олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларнинг ижодий ва илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданият марказлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ва бошқа таълим муассасалари қошида бахшичилик санъати тўгаракларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бахши-шоирлар ижодига кенг йўл очиб бериш, оммавий байрамлар ва маданий тадбирларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бахшичилик санъатининг сара намуналарини тўплаш ва фондини яратиш, уларнинг аудио ва видео вариантларини кўпайтириш, бу соҳани юртимизда ва дунёда кенг тарғиб этиш учун ахборот-коммуникация технологияларидан, телевидение ва Интернет имкониятларидан самарали фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бахшичилик санъати йўналишида халқаро ҳамкорликни кучайтириш, бу борада ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш, жумладан, турли халқаро анжуманлар ва танловлар, концертлар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жамғарманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий ва ташкилий йўналишларда комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш асосида бахшичилик санъатини янада ривожлантиришга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган бахши-шоир, оқин ва жировларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданият вазирлиги тизимидаги муассасаларни бахшичилик санъатига оид зарур адабиётлар, ўқув қўлланмалар ва даврий нашрлар билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданият ва санъат муассасалари қошидаги бахшичилик тўгаракларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни зарур чолғулар ва жиҳозлар билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бахшичилик санъати билан боғлиқ илмий-тадқиқотлар, нашр ишлари ҳамда комплекс илмий экспедицияларни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бахшичилик санъатига доир ҳомийликни ривожлантириш, соҳага хорижий сармоя ва грантларни жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда белгиланган манбалардан тушадиган маблағларни жамғариш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бахшичилик санъатини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси 1-иловага;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика Бахшичилик санъати марказининг таркибий тузилмаси 2-иловага;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика Бахшичилик санъати маркази ҳузуридаги Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси Кенгашининг таркиби 3-иловага;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика Бахшичилик санъати маркази ҳузуридаги Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси ижрочи дирекцияси тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси маданият вазирига, зарурат бўлганда, Марказ ва Жамғарма тузилмаларига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда Марказ ва Жамғарма фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари назарда тутилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда Термиз шаҳридаги бахшичилик мактаби негизида бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган Республика мактаб-интернатини ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бахшичилик санъати ривожи учун зарур бўлган мусиқа чолғулари (дўмбира, сибизға, чанқовуз, қўшнай, ғажирнай, бўламон, қўбиз кабилар) ишлаб чиқарадиган усталар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, устахоналар учун жой ажратиш, махсус ёғоч ва металл маҳсулотлари билан таъминлаш чораларини белгиласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси билан биргаликда бахши-шоир, жиров ва оқинлар томонидан ижро этиладиган асарлар куйларини ноталаштириш ишларини босқичма-босқич амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси билан биргаликда ўзбек халқининг кўҳна ва бетакрор санъати намунаси бўлган бахшичилик санъатини ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига киритиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм вилоятларида бахшичилик санъати давлат ансамблларини, ушбу санъат тури ривожланган бошқа ҳудудларда эса вилоят ансамблларини ташкил этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудларда болалар мусиқа ва санъат мактаблари қошида бахшичилик санъати синфларини ташкил этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Марказ ва Жамғарма учун бино ажратиш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда автотранспорт воситаси билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига устоз бахшилар ва достончилар, ёш ижрочилар, бахшичилик санъати дурдонаси ҳисобланган машҳур достонлар ҳақида кўрсатув ва эшиттиришлар, мақолалар тайёрлаш ва эълон қилиб бориш ҳамда мазкур қарорда белгиланган тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Ф.Ш. Маҳмудов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 14 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4320-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4320-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бахшичилик санъатини янада ривожлантириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбир номи

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

Республика Бахшичилик санъати маркази, Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармасининг уставини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

2019 йил
1 июль

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
тегишли вазирликлар ва идоралар

2.

Республика Бахшичилик санъати маркази, Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси ижрочи дирекциясининг штатларини ва муассасалар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

1 июль

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Молия вазирлиги (Б. Ашрафхонов),

тегишли вазирликлар ва идоралар

3.

Республика Бахшичилик санъати маркази, Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси фаолият йўналишлари ва функцияларини инобатга олиб, ходимларнинг лавозим йўриқномасини ишлаб чиқиш.

2019 йил

1 июль

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Молия вазирлиги (Б. Ашрафхонов),

тегишли вазирликлар ва идоралар

4.

Маданият ва санъатга ихтисослаштирилган мактабларда бахшичилик синфлари ва курсларини очиш, Ўзбекистон санъат ва маданият институтида бахшичилик ва достончилик таълим йўналишларини ташкил этиш.

2019 йил
1 сентябрь

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),

тегишли вазирликлар
ва идоралар

5.

Республика Бахшичилик санъати марказини бахши-шоирлар томонидан яратилган ва ижро этилаётган достон, терма, айтимларни сифатли ёзиб олиш ва тарғиб этиш учун зарур бўлган овоз ёзиш ҳамда замонавий видеотехника воситалари билан таъминлаш.

2019 йил

1 декабрь

Маҳаллий бюджет маблағлари
ва ҳомийлик хайриялари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6.

Фольклор асарларини аудио ва видео дискларга ёзиб олиш, кўпайтириш ва сотишни йўлга қўйиш.

2019 йил

1 декабрь

Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),

тегишли вазирликлар

ва идоралар

7.

Бахшичилик санъати йўналишида «устоз-шогирд» анъаналарининг сақланиши ва ривожланишини таъминлаш мақсадида жамоатчилик асосида «Ўзбекистон бахшилар уюшмаси»ни ва унинг ҳудудий бўлимларини ташкил этиш.

2019 йил
1 август

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),

тегишли вазирликлар
ва идоралар

8.

Бахшичилик санъати йўналишида халқаро ҳамкорликни кучайтириш орқали чет давлатлар билан ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш.

2019-2020 йилларда

Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),
тегишли вазирликлар ва идоралар

9.

Маданият марказларини бахшичилик санъатига доир адабиётлар билан таъминлаш.

2019 йил
1 декабрь

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.

2019 йили Термиз шаҳрида ўтказилган I Халқаро бахшичилик санъати фестивали ҳақидаги китоб-альбомни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.

2019 йил
1 декабрь

Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов), «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев), Бадиий академия
(А.Нуридинов), тегишли вазирликлар ва идоралар

11.

Маданият ва санъат муассасалари қошида бахшичилик санъати, фольклор санъати, достончилик, халфа қўшиқлари, шунингдек, чанқовуз, сибизға, қўшнай, бўламон, қўбиз, ноғора сингари қадим чолғулар синфлари ва тўгаракларини босқичма-босқич ташкил этиш.

2019-2020 йиллар

Маҳаллий бюджет ва марказларнинг ўз маблағлари

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

12.

Бахшичилик санъати йўналишида бахшилар, оқинлар ва жиров ижрочиларининг республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш.

2020 йилдан бошлаб икки йилда бир марта

Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),

Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

«Ўзбекистон бахшилари» китоб-альбомининг иккинчи томини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.

2020 йил
1 август

Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), тегишли вазирликлар
ва идоралар

14.

Ўзбек халқ оғзаки ижодиётини жаҳонга тарғиб этиш мақсадида «Халқ ижодиёти» веб-сайтини ташкил этиш.

2020 йил
1 март

Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), тегишли вазирликлар ва идоралар

15.

Жойларда бахшичилик йўналишларида ансамбллар ташкил этган ҳолда, маҳаллалар, маданият марказлари, истироҳат боғлари, таълим муассасалари ҳамда санъат саройларида «Достон» кечалари ва таниқли бахши-шоирлар билан ижодий учрашувларни ташкил этиш.

Режа-жадвал асосида

Ҳомийлик хайрия маблағлари

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

16.

Ўқитувчиликка жалб этилган бахшиларнинг мунтазам малакасини ошириб бориш.

Режа асосида

Болалар мусиқа ва санъат мактаблари, маданият марказлари маблағлари

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), тегишли вазирликлар
ва идоралар

17.

Бахшилар ижросидаги достонларни изчил тўплаш мақсадида комплекс илмий экспедициялар уюштириш.

Режа асосида

Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
тегишли вазирликлар ва идоралар

18.

Бахшичилик соҳасида шаклланган ижодий мактаблар, «устоз–шогирд» анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантириш.

Доимий

Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
тегишли вазирликлар ва идоралар

19.

Бахши-шоирлар, фольклоршунос олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларнинг ижодий ва илмий фаолиятини ҳар томонлама рағбатлантириш.

Доимий

Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Молия вазирлиги (Б. Ашрафхонов),
тегишли вазирликлар ва идоралар

20.

Ҳозирга қадар 15 томи босмадан чиққан, жами 100 томдан иборат этиб белгиланган «Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари» мажмуасини 2030 йилгача тўлиқ нашрдан чиқариш.

2019 — 2030 йиллар

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К. Алламжонов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев)

21.

Бахши-шоирлар ижодига кенг йўл очиб бериш мақсадида оммавий байрамлар ва маданий тадбирларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш.

Доимий

Ташаббускор маблағлари

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
тегишли вазирликлар ва идоралар

22.

Ахборот-коммуникация технологияларидан, телевидение ва интернет имкониятларидан самарали фойдаланиш орқали бахшичилик санъатини кенг тарғиб этиш.

Доимий

Маданият ва санъатни ривожлантириш ҳамда Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармалари маблағлари

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), тегишли вазирликлар ва идоралар

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4320-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика Бахшичилик санъати марказининг таркибий
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Бош директор

Бадиий кенгаш



Бош директорнинг ижодий масалалар бўйича ўринбосари

Бош администратор

Бош ҳисобчи


Халқаро алоқаларни ривожлантириш бўлими

2

Кадрлар бўйича бош мутахассис


«Устоз-шогирд» мактаби бўлими

6


Бахшичилик санъати тарихий экспозицияси бўлими

2

Юрисконсульт


Бахшичилик чолғу асбобларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўлими

2


Хўжалик мудири


Бахшичилик санъатини

илмий ривожлантириш бўлими

3


АКТ ва матбуот хизмати ходими

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 23 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4320-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика Бахшичилик санъати маркази ҳузуридаги Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси Кенгашининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Б.С. Сайфуллаев

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири, Кенгаш раиси

лавозимига кўра

Молия вазирининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари

И.У. Мажидов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

Р.А. Усманов

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

М.М. Ҳожиматов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари

Т.А. Боболов

Сурхондарё вилояти ҳокими

И.Ж. Юлдашев

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори

А. Мансуров

Ўзбекистон давлат консерваторияси проректори

лавозимига кўра

Республика Бахшичилик санъати маркази ҳузуридаги Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармасининг ижрочи директори, Кенгаш котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4320-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика Бахшичилик санъати маркази ҳузуридаги Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси ижрочи дирекцияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Республика Бахшичилик санъати маркази ҳузуридаги Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси Кенгаши


Жамғарманинг ижрочи директори



Ижрочи директор ўринбосари

Молия бўлими

4


Дастурларни амалга ошириш ва стратегик

ривожланиш бошқармаси бошлиғи

Бухгалтерия

2


Бахшичилик санъатини ривожлантириш бўлими

5

Кадрлар бўйича бош мутахассис


Маркетинг ва коммуникациялар бўлими

5

Юридик бюро

2


Матбуот котиби

Ахборот технологиялари бўйича бош мутахассис

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 24 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.