Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 06.06.2019 йилдаги 462-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.06.2019 йилдаги 462-сон
Kuchga kirish sanasi
07.06.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга уруғлик картошка етказиб бериш ва ички истеъмол бозорини ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада картошкачилик соҳасини янада ривожлантириш, картошканинг ҳосилдор навлари уруғ фондини яхшилаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «2019 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ва маҳсулот етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида» 2019 йил 29 мартдаги 259-сон қарорига мувофиқ асосий ва ғалладан бўшайдиган майдонларга уруғлик ва истеъмол картошкасини экишга жалб этилган қишлоқ хўжалиги корхоналари, деҳқон ва фермер хўжаликларини сифатли уруғлик картошка билан таъминлаш ва ички бозорга ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини кафолатли етказиб бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Картошка етиштирувчилар» уюшмаси, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликларининг 2019 йил ҳосили учун «Картошка етиштирувчилар» уюшмасининг (кейинги ўринларда Уюшма деб аталади) «Бўстонлиқ картошкачилик маркази» МЧЖ томонидан етказиб бериладиган ҳамда четдан келтириладиган уруғлик картошка ҳажмлари тўғрисидаги таклифлари 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ҳафта муддатда «Бўстонлиқ картошкачилик маркази» МЧЖ томонидан захирада сақланаётган ва четдан келтириладиган уруғлик картошка ҳажмларини туманлар кесимида жойлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10 кун муддатда «Бўстонлиқ картошкачилик маркази» МЧЖ томонидан захирада сақланаётган ва бошқа хўжалик субъектлари томонидан четдан келтириладиган уруғлик картошка ҳажмларини Вазирлар Маҳкамасининг «2019 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ва маҳсулот етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида» 2018 йил 29 мартдаги 259-сон қарори доирасида картошка экишга жалб этилган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан шартномалар асосида харид қилишда амалий ёрдам кўрсатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10 кун муддатда «Бўстонлиқ картошкачилик маркази» МЧЖ томонидан захирага жамғарилган уруғлик картошкани имтиёзли тарифларда (бир килограмм уруғлик картошка учун 5 сўм миқдорида) сертификатланишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси билан биргаликда 2019 йил ҳосили учун четдан келтирилган уруғлик картошканинг сифатини назоратга олсин, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар томонидан мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган уруғликнинг экилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
четдан келтирилган «элита» классидаги картошка уруғидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар томонидан 2020 йил ҳосили учун экилган ерларни апробациядан ўтказилиши ва сифатли уруғлик картошкага мувофиқлик сертификати берилишини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2019 йил ҳосили учун картошка экадиган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига уруғлик картошка харид қилиш учун 136 млрд.сўмни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ягона ғазна ҳисобварағида жамланган вақтинча бўш маблағлар ҳисобидан, истисно тариқасида, тижорат банкларига 2019 йилнинг 1 июлига қадар йиллик 8 фоиз ставкада бир йил муддатга депозитга жойлаштирсин.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 июлдаги 594-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.07.2019 й., 09/19/594/3441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банкларига 2019 йил ҳосили учун картошка экадиган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига йиллик 10 фоиз ставкада кредитлар ажратиш тавсия этилсин.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 июлдаги 594-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.07.2019 й., 09/19/594/3441-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилансинки, 2019 йил ҳосили учун уруғлик ва истеъмол картошкаси экишга жалб этилган фермер хўжаликларига ажратиладиган кредитлар бўйича ҳисобланадиган фоиз ставкасининг 50 фоизи Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти четдан келтирилаётган уруғлик картошканинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга ўз вақтида ва сифатли етказиб берилишини таъминлаш мақсадида тадбирларга жалб этилган хўжалик субъектларига имтиёзли (50%) тарифларда темир йўл хизматлари кўрсатиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Уюшма, Молия вазирлиги ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2019 йил 1 октябрга қадар 2020 йил ҳосили учун захира қилинадиган уруғлик картошка ҳажмлари ва молиялаштириш манбалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти Уюшма ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда фермер хўжаликларига картошка навларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, ўтказиладиган агротехник тадбирлар юзасидан амалий семинарларни ташкил этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар қиритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 6 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
462-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 июндаги 462-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил ҳосили учун «Картошка етиштирувчилар» уюшмасининг «Бўстонлиқ картошкачилик маркази» МЧЖ томонидан етказиб бериладиган ҳамда четдан келтириладиган уруғлик картошка
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲАЖМЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ҳудудлар

Жами етказиб бериладиган уруғлик картошка ҳажми, тонна

шундан:

«Бўстонлиқ картошкачилик маркази» МЧЖ томонидан етказиб бериладиган уруғлик ҳажми, тонна

импорт ҳисобидан

уруғлик картошка етказиб
берувчи хўжалик
субъектлари номи

етказиб бериладиган уруғлик ҳажми, тонна

Андижон вилояти

1100

400

«Каштан элит агрофирмаси» МЧЖ

700

Жиззах вилояти

800

500

«Агровер» МЧЖ

300

Қашқадарё вилояти

1000

«Lavr Farm» МЧЖ

1000

Наманган вилояти

1500

300

«Агровер» МЧЖ

200

«Bananza Trade Export» МЧЖ

1000

Самарқанд вилояти

15595

2100

«Олмазор Агро тайёрлов савдо» МЧЖ

2000

«Yang Fortuna Logistika» МЧЖ

3000

«Bananza Trade Export» МЧЖ

1500

«Agromax Export Impex» МЧЖ

1500

«Жиззах картошкачилик
маркази» МЧЖ

500

«Lavr Farm» МЧЖ

1000

«Atlant International» МЧЖ

1000

«GMG Agro Trading» МЧЖ

1000

«Agro Gold Premium» МЧЖ

500

«Агровер» МЧЖ

500

«Каштан элит агрофирмаси» МЧЖ

995

Тошкент вилояти

6000

6000

-

-

Фарғона вилояти

1500

«Agromax Export Impex» МЧЖ

1500

Сирдарё вилояти

900

«Atlant International» МЧЖ

900

Жами:

28395

9300

19095

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 июндаги 462-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 декабрдаги 1100-Ф-сон фармойишининг 2-банди учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қиш ва баҳор мавсуми захираси учун четдан истеъмол картошкаси ва гуруч маҳсулотларини келтириш мақсадида тижорат банкларига 70,0 млрд. сўмни йиллик 8 фоиз ставкада 2019 йил 27 декабргача бўлган муддатга қайтариш шарти билан жойлаштирсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 829-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/829/3832-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2019 й., 09/19/462/3240-сон, 17.07.2019 й., 09/19/594/3441-сон, 30.09.2019 й., 09/19/829/3832-сон)