04.06.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1376-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 04.06.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1376-1
Kuchga kirish sanasi
04.06.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 4 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1376-1]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2018 йил 30 майдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига асосан, буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 январдаги 18-сон «Билет операцияларининг ягона электрон тизимини яратиш ва жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2019 йил 18 апрелдаги 329-сон «Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига асосан республика театр ва томоша муассасаларида чипталар бўйича ишларни юритишнинг янги тартиби жорий этилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 36-моддасига асосан янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан илгари қабул қилинган барча ҳужжатлар ёки уларнинг қисмлари, агар улар янги ҳуқуқий нормаларга зид бўлса ёки амалда ўз аҳамиятини йўқотган, лекин расман ўз кучини йўқотган деб топилмаган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши кераклиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банкига 2019 йил 29 апрелда киритилган «Республика театр ва томоша муассасаларида чипталар бўйича ишларни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни (рўйхат рақами 1376, 2004 йил 23 июнь) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 январдаги 18-сон «Билет операцияларининг ягона электрон тизимини яратиш ва жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2019 йил 18 апрелдаги 329-сон «Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқлаштириш ҳақидаги 1-6/33-725/8-сон тақдимнома талаблари бажарилмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг «Республика театр ва томоша муассасаларида чипталар бўйича ишларни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни (рўйхат рақами 1376, 2004 йил 23 июнь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш ҳақида 2019 йил 22 майдаги 1146/02-10-сон хати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 18-бандига асосан вазирлик ва идоралар томонидан Адлия вазирлигининг давлат рўйхатидан ўтказилган норматив ҳужжатларни қонунчиликка мувофиқ ҳолга келтириш ҳақидаги тақдимномаси бажарилмаган тақдирда Адлия вазирлиги меъёрий ҳужжатни давлат реестридан чиқаришга ҳақли эканлиги ва бу меъёрий ҳужжатни юридик кучга эга эмас деб ҳисоблаш учун асос бўлиши маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Маданият ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 23 апрелдаги 01/06-10-сон, 2-сон, 66-сон, 255-В-сон билан тасдиқланган «Республика театр ва томоша муассасаларида чипталар бўйича ишларни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1376, 2004 йил 23 июнь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 4 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
242-мҳ-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 10/19/1376-1/3225-сон)