10.01.2019 йилдаги 18-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.01.2019 йилдаги 18-сон
Kuchga kirish sanasi
12.01.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Билет операцияларининг ягона электрон тизимини яратиш ва жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПҚ-3920-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида 2018 — 2020 йилларда маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш «Йўл харитаси» тадбирларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади), Молия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг маданият ва санъат муассасаларида блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда Билет операциялари ягона электрон тизимини (кейинги ўринларда БОЯЭТ деб аталади) ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БОЯЭТда блокчейн технологиясидан ички жараёнларни оптималлаштириш ва БОЯЭТга уланадиган юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган билет операциялари шаффофлигини ошириш, БОЯЭТ фойдаланувчилари томонидан амалга оширилган операциялар тўғрисидаги маълумотлар тўлиқлигини таъминлаш, шунингдек, БОЯЭТ доирасида фойдаланувчилар ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган фаолият бўйича маълумотлар ҳисобга олинишининг шаффофлигини ошириш ва оптималлаштириш билан боғлиқ бўлган бошқа мақсадларда фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданият ва санъат соҳасида, шунингдек, билетлар эмиссияси билан боғлиқ бўлган бошқа соҳаларда, шу жумладан кинотеатрлар, театрлар, шунингдек, тадбирларга бориш учун электрон билетлар сотиш сервислари ва хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш бўйича фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари мазкур қарорда белгиланган тартибда БОЯЭТга уланиш ҳуқуқига эга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма БОЯЭТ ишлаб чиқилиши бўйича давлат буюртмачиси бўлиб, БОЯЭТ ишлаб чиқилиши, жорий қилиниши ва ишлаши учун зарур бўлган ишлар, хизматлар, маҳсулотлар давлат хариди учун, шу жумладан қонунчиликда белгиланган тартибда БОЯЭТ ишлаб чиқувчисини, ускуналар, шунингдек, БОЯЭТ ишлашини таъминлаш, модернизация қилиш, кейинги ривожланиши учун бошқа товар ва хизматлар етказиб берувчисини танлаш, шунингдек, БОЯЭТ фойдаланувчилари — юридик ва жисмоний шахсларнинг уланиши ва уларга хизмат кўрсатилиши бўйича давлат буюртмачиси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жамғарма:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йилнинг 1 январигача бўлган муддатда ўз маблағлари ҳисобига БОЯЭТ яратилиши ва ишга туширилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда 2020 йилнинг 1 апрелигача бўлган муддатда БОЯЭТ доирасида интернет-эквайрингни қўллаб хорижий валютада электрон тўлов ва электрон билетлар сотиб олишнинг замонавий механизмларини жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Билет операцияларининг ягона электрон тизими тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданият ва санъат муассасаларида билетлар сотишнинг автоматик тизимидан фойдаланмасдан билет хўжалигини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарор билан мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига ва Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 10 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 январдаги 18-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Билет операцияларининг ягона электрон тизими тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Билет операциялари ягона электрон тизимига (кейинги ўринларда БОЯЭТ деб аталади) уланиш ва унинг ишлаш тартибини, БОЯЭТдан фойдаланиш бўйича ваколатли органнинг, БОЯЭТда билет операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган хатти-ҳаракатларни амалга ошириш бўйича юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий атамалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абонент — билетларни автоматик равишда сотиш тизими ушбу Низом билан белгиланадиган тартибда БОЯЭТга уланган, электрон билетларни чиқариш, қайтариш ва сотиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билетларни автоматик равишда сотиш тизими (кейинги ўринларда АСТ деб аталади) — абонентлар билет операциялари текширувини амалга ошириш учун мўлжалланган дастурий-аппаратли таъминот мажмуаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон билетларни сотиш бўйича агент (кейинги ўринларда агент деб аталади) — фойдаланувчиларга электрон билетларни бронлаштириш, сотиш ва қайтариш хизматларини, шунингдек, ушбу Низомда белгиланган тартибда электрон билетларни сотиш билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатувчи абонент;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билет операциялари — электрон билетларнинг нархларини белгилаш ва ўзгартириш, билетларни сотиб олиш, сотиш, қайта сотиш, бошқа абонентлар орқали сотиш, чиқариш, қайтариш, алмаштириш, бронлаштириш, тиклаш, тақсимлаш, расмийлаштириш, бекор қилиш ва билетларнинг бошқа хатти-ҳаракатлари бўйича БОЯЭТдан фойдаланишни таъминлайдиган фойдаланувчилар ва ваколатли орган томонидан амалга ошириладиган хатти-ҳаракатлар мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билет боти — кейинчалик қайта сотиш мақсадларида бир ёки бир неча шахсларнинг манфаатлари йўлида электрон билетларни бир неча марта сотиб олиш учун фойдаланиладиган, маълумотлар базасини идентификацияловчи рақамли имзолар генерацияси алгоритмларидан фойдаланувчи дастурий таъминот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланувчини текшириш — электрон билет сотиб олинганда АСТ қайд этиладиган фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон билетни санашда уни идентификацияловчи ноёб код таркибидаги маълумотларга мослигини тасдиқлаш жараёни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон билет чиқариш — абонентнинг электрон билет кўринишидаги электрон тасвирни фойдаланувчига юбориш ёки шундай тасвирни, муҳр қурилмаси ёрдамида билетни бевосита сотишдан аввал амалга ошириладиган моддий манбада босиш бўйича хатти-ҳаракатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи — БОЯЭТга уланиш учун БОЯЭТ ишлашини таъминловчи ваколатли органга буюртма юборадиган юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билет операцияларининг ягона электрон тизими (БОЯЭТ) — билет операцияларига, шунингдек шундай операциялар билан боғлиқ бўлган ёки бошқача тарзда уларга кирадиган маълумотларга ишлов беришни таъминлайдиган дастурий-аппарат мажмуаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билетлар жамланмаси — муайян тадбирлар учун томоша зали ўринлари схемасига, тик туриладиган томоша ўринларини жойлаштириш зонасига, уларга киритиш ёки уларга боғланмаган секцияларга биноан эмитентнинг фаолият турига қараб шакллантирилган, ушбу тадбир учун билет нархлари тасдиқланган электрон билетларнинг тартибга солинган мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбирлар — эмитентлар ёки ташкилотлар томонидан ўтказиладиган спектакллар, концертлар, лекциялар, экскурсиялар, кўргазмалар, экспозициялар ва бошқа томошалар, маданий-маърифий тадбирлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданият, санъат ва спорт ташкилотлари — театрлар, цирклар, филармониялар, концерт ташкилотлари (профессионал ижодий жамоалар, мусиқа жамоалари ва ансамбллари ва ҳ.к), маданий-маърифий муассасалар (маданий марказлар, музейлар, бадиий галереялар (кўргазмалар), кўргазма заллари, тарихий-маданий қўриқхоналар, маданият ва истироҳат боғлари, клуб муассасалари, саройлар ва маданият уйлари, маданият ва санъат соҳасидаги таълим муассасалари, маданий-ахборот ва маданий-маърифий марказлар ва ҳ.к.), спорт иншоотлари, идоравий мансублигидан қатъий назар, барча маданий мерос объектлари ва меъморий ёдгорликлар;
(2-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотчи — тадбир ўтказадиган юридик ёки жисмоний шахс;
(2-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланувчи — электрон билетларни сотиб олиш, бошқа фойдаланувчиларга қайта сотиш, қайтариш, алмаштириш, бронлаштириш ва тиклаш бўйича билет операцияларини амалга оширувчи жисмоний шахс;
(2-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон билет реквизитлари — электрон билетга, у чиқарилганда киритилиши шарт бўлган маълумотлар мажмуи (билетнинг нархи, серияси, рақами, тадбирнинг номи, унинг ўтказиладиган жойи, санаси ва вақти, шунингдек, зарурат бўлганда, томоша қатори ва ўрнининг рақами, тик туриладиган жойларнинг жойлашган жойи), шу жумладан электрон билетни идентификацияловчи ноёб код;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сервис йиғими — электрон билетларнинг бирламчи сотуви ва сотилиши бўйича муваффақиятли билет операцияларидан сўнг электрон билетларнинг эмитент ёки ташкилотчи томонидан белгиланадиган қийматидан олинадиган мажбурий йиғим;
(2-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус ахборот портали — билет операциялари, абонентларни, фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш, тадбирларда қатнашиш бўйича шакллантирилган таҳлилий ва статистик ҳисоботларни акс эттириш тўғрисидаги маълумотларни очиқ-ойдин жойлаштириш учун ваколатли орган томонидан ташкил этиладиган веб-сайт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билет сотиш — тадбирларни тасдиқлаш, электрон билетлар нархларининг ўзгартирилишини белгилаш, электрон билетларни қайтариш сиёсатини шакллантириш, йўқолган билетларни тиклаш ҳамда абонентлар томонидан амалга ошириладиган, электрон билетларнинг ҳисобини юритиш ва сотуви билан боғлиқ бўлган бошқа билет операциялари бўйича билет операциялари мажмуи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БОЯЭТ ишлашини таъминлаш бўйича ваколатли орган (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси;
(2-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон билетни идентификацияловчи ноёб код (кейинги ўринларда ИНК деб аталади) — электрон билетни текширишни амалга ошириш имконини берадиган, АСТ билан шакллантириладиган, ҳар бир электрон билет учун ноёб бўлган, белгиланган шаклдаги кодланган тасвир (QR-код);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳр қурилмаси — электрон тасвирни қоғозда ёки бошқа материалда босиб чиқаришни амалга ошириш имконини берадиган, АСТнинг бир қисми ҳисобланадиган аппарат таъминоти (принтер, термопринтер, билетларни сотиш автомати ва ҳ.к.);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон билетнинг нархи — эмитентнинг фаолият турига қараб билетлар нархларини белгилашда қўлланиладиган, нарх тоифалари ёки бошқа мезонлар бўйича томоша залидаги ўринларни тақсимлаш схемасига биноан, маълум давр мобайнида ўтказиладиган бир ёки бир неча тадбирлар учун, эмитент ёки ташкилотчининг ихтиёрига кўра белгиланадиган миқдорда тадбирга бориш қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон билет — тадбирга бориш ҳуқуқини тасдиқловчи, шу жумладан тартибга солинган тарзда билет реквизитлари ҳақидаги маълумотлардан иборат бўлган, АСТ шакллантирган маълумотлар мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билетнинг электрон тасвири — фойдаланувчининг босма қурилмасида ёки электрон қурилмасида сканерлаш орқали кўриб чиқиш ва текшириш учун яроқли бўлган форматдаги, билет реквизитларининг график тасвири ва унинг идентификацияловчи ноёб кодидан (ИНК) иборат бўлган, бундай тасвирни босмадан чиқариш учун билет чиқариладиган вақтда АСТ томонидан шакллантириладиган маълумот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эмитент — электрон билетларнинг бирламчи чиқарилишини амалга оширувчи маданият ва санъат ташкилоти ёки бошқа юридик шахс тарзидаги абонент.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачиларнинг БОЯЭТга уланиши мазкур Низомга 1-иловага биноан схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Абонентлар, фойдаланувчилар ва ваколатли органнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Низомнинг 3-бобига асосан белгиланган тартибда эмитентлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон билетлар учун нархлар белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбирнинг бошланиш санасига қараб электрон билетлар нархларини ошириш ставкасини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомда белгиланган доирада агентларни мукофотлаш миқдорини белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Агентлар эмитентларга эмитентнинг электрон билетлари тўпламидан фойдаланишига рухсат бериш ҳақидаги офертани юборишга ҳақлидирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. БОЯЭТ самарали ишлашини таъминлаш учун ваколатли орган қуйидаги хатти-ҳаракатларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Мазкур Низом талабларига риоя қилинишини таъминлаш бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абонентлар ва фойдаланувчилар томонидан мазкур Низом талабларига риоя қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланувчилар ва абонентларга мазкур Низом талабларининг бузилганлиги тўғрисида кўрсатмалар юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомга биноан абонентлар ва фойдаланувчиларнинг БОЯЭТга уланишини тўхтатиб туради, шунингдек, узиб қўйилишини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) БОЯЭТ ишлашини таъминлаш бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сервис йиғимини ундиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БОЯЭТ самарали ишлаши учун зарур бўлган ҳолатда дастурий-аппарат таъминотини қўллаб-қувватлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БОЯЭТ дастурий-аппарат таъминотини янгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абонентлар ва фойдаланувчиларга БОЯЭТ ишлаши масалалари бўйича техник маслаҳатлар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билет ботлари, шунингдек тегишли дастурий-аппарат таъминотини сотиб олиш, ўрнатиш, абонентларни маълум тадбирларда билет ботларидан фойдаланиш хатарлари ҳақида хабардор қилиб туриш орқали электрон билетларнинг сотиб олинишини бартараф этиш борасида самарали чоралар кўради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикасида тадбирлар бозорининг рақамли интеграцияланишини таъминлаш бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишлигича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда БОЯЭТга мажбурий тартибда уланадиган, маданият, санъат ва спорт давлат ташкилотлари рўйхатини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда абонентларнинг АСТга қўйиладиган техник талабларни белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БОЯЭТга агент сифатида уланиш учун ариза билан мурожаат этувчиларнинг ходимлари малакаси, иш тажрибаси ва сонига, шунингдек, хизмат кўрсатиладиган жисмоний шахсларнинг сонига бўлган талабларни белгилайди.
(5-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) билет операцияларининг шаффофлигини таъминлаш қисмида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли турдаги тадбирлар учун фойдаланувчиларни текшириш даражасини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус ахборот порталида фойдаланувчилар, буюртмачилар ва абонентларга қўйиладиган талабларга киритиладиган барча ўзгартиришлар ҳақидаги маълумотларни чоп эттиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Абонентларнинг БОЯЭТга уланиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. БОЯЭТга уланиш тартиботи қуйидаги босқичлардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмани юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмани кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АСТ техник экспертизасини амалга ошириш (зарурат бўлганда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи АСТни БОЯЭТга улаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. БОЯЭТга уланиш учун буюртмачилар ваколатли органга мазкур Низомнинг 2-иловасига биноан шакл бўйича уланиш учун буюртма юборадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Номзодлар маданият, санъат ва спорт ташкилотлари бўлиши ёки билетларни чиқариш, жойлаштириш, ёхуд сотиш билан шуғулланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли орган мазкур Низомнинг 5-банди «в» кичик бандига биноан мажбурий тартибда уланадиган маданият, санъат ва спорт ташкилотларини уларнинг тегишли ваколатли органларининг билдиришномалари асосида БОЯЭТга улайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ваколатли орган буюртма олинган санадан бошлаб 10 иш куни ичида уни кўриб чиқади ва буюртмачи фаолиятининг билетларни чиқариш, жойлаштириш, сотиш ҳамда АСТ техник талабларига мувофиқлигини аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачи БОЯЭТга агент сифатида уланиш учун буюртма топширганида ваколатли орган унинг БОЯЭТга агент сифатида уланиш учун буюртмачиларга қўйиладиган талабларга мувофиқлигини аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмани кўриб чиқиш босқичида ваколатли орган буюртмачи тўғрисидаги маълумот АСТнинг техник талабларига ва буюртмачиларга қўйиладиган талабларга номувофиқлиги аниқланган ҳолатда, ваколатли орган буюртмачининг юридик манзили бўйича жойига бориб, унинг АСТ техник экспертизасини амалга оширишга ҳақлидир.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ваколатли орган буюртмачининг билетларни чиқариш, жойлаштириш ва сотиш бўйича фаолиятини амалга оширишини ҳамда унинг АСТнинг техник талабларига жавоб беришини аниқлаган ҳолатда, ваколатли орган буюртмачига БОЯЭТ доирасида абонент хизматини кўрсатиш тўғрисида шартнома тузиш ҳақида таклиф юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БОЯЭТ доирасида абонент хизматини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома шакли, унинг шартлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилик талабларига биноан ваколатли орган томонидан белгиланади.
(9-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартномада кўрсатилган муддатда, бироқ у тузилган санадан бошлаб 20 иш кунидан кечиктирмасдан ваколатли орган буюртмачи АСТнинг БОЯЭТга ҳақиқий уланишини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абонент АСТга қўйиладиган техник талаблар ваколатли орган томонидан, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Сервис йиғими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ваколатли орган абонентлардан тадбирлар муваффақиятли ўтказилганидан кейин электрон билетларнинг эмитент ёки ташкилотчи томонидан белгиланган қийматидан 6 фоиз миқдорида сервис йиғимини ундиради. Сервис йиғими бирламчи сотуви ва сотилиши бўйича барча билет операцияларидан ундирилади ҳамда ваколатли органнинг махсус ҳисобварағига белгиланган муддатларда ўтказилади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон билетларнинг сотуви ва сотилиши бўйича муваффақиятли операциялар қийматидан қолган қиймат суммаси тегишли абонентнинг ҳисобига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Билетлар сотувидан олинадиган валюта маблағлари улар абонентлар ўртасида тақсимлангунга қадар қонунчиликда белгиланган тартибда хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг электрон билет сотилган санадаги курси бўйича миллий валютага алмаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Сервис йиғимидан тушган маблағлар БОЯЭТни сақлаш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган харажатлар қоплангандан сўнг ваколатли органнинг ходимларини моддий рағбатлантириш ҳамда ваколатли органга юклатилган вазифаларни бажариш бўйича чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Фойдаланувчиларни текшириш даражалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Тадбирларга қатнашишнинг тахминий даражаси ва аҳамиятига қараб ваколатли орган фойдаланувчиларни текширишнинг қуйидаги даражаларидан бирини белгилайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
базавий — электрон почта ёрдамида текшириш (фойдаланувчининг кўрсатилган манзилига тўловни ва электрон билет олиш учун иловани тасдиқлайдиган хат юборилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўртача — телефон рақами ёрдамида текшириш (фойдаланувчи электрон билет сотиб олиш учун абонентнинг веб-сайтидаги махсус устунга киритиши лозим бўлган СМС-кодни олади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори — Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамидан (ЖШШИР) фойдаланиш ёрдамида текшириш. Ваколатли орган томонидан юқори даражали текширув белгиланган тадбирга электрон билет сотиб олинганда, телефон рақамидан ташқари фойдаланувчи шахсий ЖШШИРни кўрсатиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқори даражали текширув белгиланган тадбирга бориш учун билетлар текширилганда, фойдаланувчи Ягона идентификациялаш коди (FaceID технологияси) ёрдамида, томоша залига, концерт майдонига ёки абонентнинг бошқа хоналарига кирганда, бевосита тадбир бошланишидан аввал ўз шахсини тасдиқлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. АСТдан фойдаланган ҳолда эмитентлар томонидан билет сотувини юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. АСТдан фойдаланган ҳолда билет сотувини амалга ошириш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абонент томонидан тадбирнинг ўтказилиш фактини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбир учун билетлар тўпламини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билетларни сотиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбирларга бориш назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билетларнинг сотилиши ҳақида ҳисобот тузиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Эмитент АСТга тегишли ёзувларни киритиш йўли билан тадбирнинг ўтказилишини тасдиқлайди ва унда албатта қуйидагилар кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбирнинг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбир ўтказиладиган давр;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томоша жойининг, киритиладиган зонанинг, тик туриладиган томоша жойларининг жойлашув зонаси туркуми ва бошқа омиллар ва билет нархини шакллантиришга таъсир кўрсатувчи қўшимча хизматларга қараб режа тузиб олган ҳолда, сотувнинг тахминий бошланиш санасида тадбир билетларининг нархлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбирдаги томоша жойларининг сони (агар қўллашга яроқли бўлса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эгалланадиган жойларнинг лойиҳалаштирилган сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билетлар сотиб олиш учун залдаги томошабинлар жойларининг схемалари, тик туриладиган томоша жойларининг жойлашуви, киритиладиган зоналар (агар қўллашга яроқли бўлса).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Эмитент томонидан тадбир тасдиқлангандан сўнг АСТ автоматик тарзда ёзувларда кўрсатилган параметрларга биноан электрон билетлар тўпламини шакллантиради ҳамда агентлар ва ваколатли органга эмитент томонидан оферта олиш учун тадбирнинг тасдиқланганлиги ҳақида хабарнома юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли орган 48 соат давомида тадбир учун мос келадиган фойдаланувчиларни текшириш даражасини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбирни тасдиқлаш ҳақидаги ҳар қандай ёзувларни фақат ваколатли орган билан келишилган ҳолда киритишга рухсат берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Абонентлар БОЯЭТга улангандан сўнг билетлар сотувини абонентнинг кассаси, унинг веб-сайти, автоном босма қурилмалари (билет автоматлари) орқали, шунингдек, сотувлар бўйича агентларга электрон билет тўпламидан фойдаланишга рухсат берувчи электрон билетларни тақдим қилиш йўли билан амалга оширадилар. Бунда эмитентнинг кассаси орқали билетлар сотилганда АСТга уланган босма қурилмадан фойдаланилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Электрон билетлар чиқарадиган абонентлар, АСТдан фойдаланиб сотиладиган барча билетларда ИНК мавжудлигини таъминлайдилар. Электрон билет қайтариб берилган ва кейинчалик бундай билет сотиш учун такроран жойлаштирилган тақдирда, билетга аввалгисидан фарқ қиладиган янги ИНК берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданият ташкилоти томонидан билетлар қийматини ўзгартириш зарурати юзага келган тақдирда, тегишли буйруқ берилиб, унинг асосида сотилмай қолган билетларнинг ҳисоби юритилади ва бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади. Юқорида кўрсатиб ўтилган тартиботлар якунлангандан сўнг, билет хўжалигини юритиш учун жавобгар бўлган шахс АСТ маълумотлар базасига билетнинг янги қийматини белгилаш билан боғлиқ бўлган тегишли ўзгартиришлар киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Концерт томошалари ҳамда давлат маданият ва санъат муассасаларининг маданий-маърифий тадбирларига бориш учун электрон билетларни агентлар томонидан сотиш тартиби, шунингдек, электрон билетлар сотилгандаги агентларнинг агентлик йиғимлари миқдори агентлар ва абонентлар ўртасида тузиладиган алоҳида шартномалар билан белгиланади. Бунда билетлар агент томонидан сотилганда уларни электрон билетлар чиқарадиган абонент томонидан белгиланган нархдан ошиб кетадиган нархда сотиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Билет ботлари ёрдамида сотиб олинишини бартараф этиш учун мўлжалланган дастурий таъминотдан келадиган хабарнома билан тасдиқланган, электрон билетлар хариди сонининг нотўғри тарзда кескин ошиб кетишини намоён қилувчи статистик маълумотлар билан асосланган ваколатли органнинг кўрсатмасига биноан, билет ботларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган барча билет операциялари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Билет операцияси ҳақиқий эмас деб тан олинганда, томонларнинг ҳар бири қонунчиликда белгиланган тартибда битим бўйича олинган барча нарсаларни бошқа томонга қайтариб бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Тадбир тугагандан сўнг, билет хўжалигини юритиш учун жавобгар бўлган шахс АСТда шаклни шакллантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АСТдан фойдаланадиган маданият ташкилотлари (бюджет муассасаларидан ташқари), бухгалтерлик ҳисоби низомлари (стандартлари) ва бухгалтерлик ҳисоби масалаларини тартибга соладиган бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга биноан билетлар сотувидан олинган даромадларнинг ҳисобини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АСТдан фойдаланадиган бюджет муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси ва бюджет ташкилотларида бухгалтерлик ҳисоби масалаларини тартибга солиб турадиган бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига биноан билетлар сотувидан олинган даромадларнинг ҳисобини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Томоша залига, концерт майдонига ёки бошқа хонага, шунингдек тадбир ўтказиладиган очиқ ҳудудга кириш жойида, маданият ва санъат ташкилоти назоратчиларга назоратни амалга ошириш тартибида билетларни тўсиқларсиз идентификацияланишини таъминлаб бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбир ўтказиладиган хонага (очиқ майдонга) кириш жойида билетларни назорат қилиш ва идентификациялаш АСТга уланган аппаратли таъминот ёрдамида ИНКни санаш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АСТ битта билет бўйича тадбирга кириш ҳуқуқини фақат бир марта беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Билетларнинг ИНК саналганлиги ҳақидаги маълумот АСТда қайд этилади ва сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИНК саналган ва АСТда қайд этилган ёки АСТ томонидан аниқлаш имкони бўлмаган билетни кўрсатиш унинг кўрсатаётган шахсга тадбирда қатнашиш ҳуқуқини бермайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. АСТдан фойдаланадиган абонентлар, электрон билетлар ҳаракатини ташкил этиш ва сақлаш бўйича фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳужжат алмашинуви тўғрисида»ги Қонуни талабларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Тадбир бекор қилинган, кўчирилган ёки унинг репертуари ўзгарган тақдирда, тадбирга келганлар (томошабинлар, тингловчилар) сотиб олинган электрон билетларни қайтариб беришга ҳақлидирлар. Тадбирга келганларга (томошабинларга, тингловчиларга) пул маблағларини қайтариб бериш, тадбирга келганлар (томошабинлар, тингловчилар) томонидан қайтариб берилиши лозим бўлган билет кўрсатилганда маданият ва санъат ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдаланилмаган электрон билет учун маблағларни қайтариб бериш сервис йиғими ва банк фоизларини чегириб қолган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Билетларни агентлар томонидан сотиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Электрон билетларнинг сотилишини ташкил этиш учун агентлар ушбу Низомнинг 2-бобига биноан БОЯЭТга уланишни амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Электрон билетлар мажмуидан фойдаланишга рухсат олиш учун агентлар эмитентларга электрон билетларни сотиш учун шартнома тузиш тўғрисидаги офертани юборадилар. Офертада, билет қийматига билет агент томонидан сотилганда билетнинг тўлиқ қийматини олиши, эмитент эса агентга электрон билетларни сотиш учун шартнома тузишдан бош тортишга ҳақли эмаслиги кўзда тутилган устама ҳақ белгилаш ҳисобига агентни мукофотлашни шакллантириш назарда тутилади. Бошқа барча ҳолларда эмитент агентга электрон билетлар мажмуини шакллантириш босқичи мобайнида асосланган воз кечишни юбориш йўли билан офертани акцептлашдан бош тортишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон билетларни сотиш бўйича шартномада агентга электрон билетларни сотганлиги учун бериладиган мукофот миқдори кўрсатилади. Мукофот миқдори электрон билетлар нархининг 25 фоизидан ошиб кетиши мумкин эмас. Бунда шартномада агентга сотиш учун бериладиган электрон билетларнинг максимал ёки минимал миқдори чегараланмаган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Эмитент билетлар сотиш бошланганидан сўнг, агентлар томонидан билетларни сотиш уларнинг веб-сайтлари, босма қурилмалари орқали реал вақт мобайнида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Эмитент билетларни сотганда агентлар фойдаланувчиларга электрон билетларни сотиш ва тадбирлар билан боғлиқ бўлган қўшимча хизматлардан фойдаланишларини таклиф қилишга ҳақлидирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Ташкилотчилар томонидан тадбирлар ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ташкилотчилар тадбирларни фақат маданият ва санъат ташкилотлари ҳисобланадиган абонентлар билан тадбирларни ўтказиш ҳақида тузилган битимлар асосида ўтказадилар. Бунда шундай тадбирларга билетлар чиқариш фақат мазкур Низом талабларига биноан ташкилотчи тадбирининг ўтказилишини ташкил этиш учун шартнома тузилган абонентнинг АСТ орқалигина амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Электрон билетлар сотувчи агент ташкилотчи ҳисобланса, бундай ташкилотчи электрон билетлар мажмуини шакллантириш босқичида тадбирнинг ўтказилишини ташкил этиш учун шартнома тузилган абонентга ташкил этилаётган тадбирга билетларни электрон билетлар сотувининг босқичи бошланган пайтдан бошлаб 48 соатгача бўлган муддатда сотиш ҳуқуқини бериш тўғрисида акцептсиз оферта юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Тадбирни ўтказиш ҳақидаги битим шартлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг мажбурий талабларига мос келиши, шунингдек, қуйидаги қоидалардан иборат бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбирни ўтказиш муддати ва санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абонент тадбир ўтказганлиги учун унга бериладиган мукофот миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбирга электрон билетларни фақат мазкур Низом талабларига биноангина чиқариш учун ташкилотчининг розилиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Фойдаланувчилар маълумотларидан фойдаланиш шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Фойдаланувчилар маълумотларининг махфийлигини ҳимоя қилиш шахсий маълумотлар ва транзакцион операциялар ҳақидаги маълумотларни сақлаш йўли билан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахсий маълумотлар (фото ва видеоматериаллар) ваколатли органнинг маълумотлар базасида тасвирга олиш вақтидан бошлаб камида тўққиз ой сақланиши мумкин. Маълумотдан фақат фойдаланувчи шахсини текшириш учунгина фойдаланиш мумкин. Маълумотларни бошқа мақсадларда оммавий тарзда тарқатиш ва улардан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транзакциялар ҳақидаги маълумотлар (электрон билетлар, тўлов қоғозлари) билетлар бўйича ҳисоботлар тузиш, уларнинг ҳисобини юритиш ва назоратини таъминлаш мақсадида, ваколатли органнинг ягона маълумотлар базасида сақланиши керак. Ваколатга эга бўлмаган шахснинг ушбу маълумотларни оммавий тарзда тарқатиши ва улардан фойдаланиши қатъиян тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Билетларни сотиш жараёнида юзага келадиган низо ва келишмовчиликлар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Билет операциялари ягона электрон тизими тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризачиларни билет операциялари ягона электрон тизимига уланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Билет операциялари ягона электрон тизими тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎Билет операциялари ягона электрон тизимига уланиш учун
‎БУЮРТМА

‎ Фирма бланкасида

‎‎Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

‎‎Ушбу билан Сиздан ________________________________________________________________________________
‎(буюртмачининг номи)

‎‎Билет операциялари ягона электрон тизимига (кейинги ўринларда БОЯЭТ деб аталади) уланишини амалга оширишингизни сўраймиз учун.
‎БОЯЭТна мос келадиган АСТ мавжудлигига кафолат берамиз. Қуйида ташкилотимиз техник-рухсатнома параметрлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилмоқдамиз:

‎‎Фаолият тури (музей, концерт, оммавий спорт ва ҳ.к.)

‎‎

‎‎Юридик шахснинг қўшилиш шакли

‎‎

‎‎Томошага келганларнинг максимал рухсат этилган сони)

‎‎

‎‎Уланишдан аввалги йилда қатнашувчиларнинг сони

‎‎

‎‎Томоша зали ёки тадбир ўтказиладиган бошқа жойдаги кириш ва чиқиш жойларининг сони

‎‎

‎‎Фойдаланиладиган АСТ техник параметрлари

‎‎ДТ рухсат бериш қобилияти:
‎ИНК тури:
‎Серверлар сони:
‎Фойдаланилаётган бухгалтерлик ДТ тури:
‎Фойдаланилаётган ўтказгичнинг тури:

‎‎Фойдаланилаётган электр тармоғининг параметрлари

‎‎

‎‎АСТнинг ишлашини таъминлаш учун муқобил тўйинтириш манбаининг мавжуд эканлиги

‎‎


‎‎‎_________________________________________________________________________________
‎Буюртмачи ваколатли шахсининг фамилияси, исми ва лавозими

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 январдаги 18-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданият ва санъат муассасаларида билетлар сотишнинг автоматик тизимидан фойдаланмасдан билет хўжалигини юритиш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом маданият ва санъат давлат муассасаларида билет хўжалигини юритиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низом талабларини бажариш Билет операцияларининг ягона электрон тизимига (кейинги ўринларда ЧОЯЭТ деб аталади) уланмаган барча маданият ва санъат давлат муассасалари учун мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Нодавлат хўжалик юритувчи субъектлар ва маданият ва санъат соҳасида фаолият юритувчи, ЧОЯЭТга уланмаган бошқа юридик шахслар ўзларининг тасарруфидаги маданият ва санъат муассасаларида билет хўжалигини юритишнинг бошқача тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абонемент — шахснинг муайян муддат мобайнида ёки муайян маданият ва санъат муассасаларининг бир неча тадбирларига бориш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билет — шахснинг маданият ва санъат тадбирларига бир марта бориш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билет дафтарчаси — босмахона усулида тикилган (брошюраланган) билетлар (абонементлар) комплекти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билет хўжалиги — билетларниг (абонементларнинг) ҳаракатланиши билан боғлиқ бўлган хўжалик операциялари мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билет (абонемент) бланкаси — билетнинг (абонементнинг) нархи, серияси, рақами, тадбирнинг номи, у ўтказиладиган жой, сана ва вақт, шунингдек, зарурат бўлганда томоша залидаги қаторлар ва ўринлар рақами ёхуд тик туриладиган томоша ўринларининг жойлашув зонаси рақами тўғрисидаги маълумотларга эга реквизитлардан иборат бўлган моддий манбада белгиланган намунадаги ҳужжат шакли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билетлар бланкалари буюртмачилари — билетлар (абонементлар) бланкаларини тайёрлашга буюртма берадиган, театр-томоша ва маданий-таълим тадбирларини ўтказадиган маданият ва санъат муассасаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбирлар — тадбирлар ташкилотчилари сифатида маданият ва санъат муассасалари ва бошқа юридик шахслар томонидан ўтказиладиган спектакллар, концертлар, лекциялар, экскурсиялар, кўргазмалар, экспозициялар ва бошқа томоша ёки маданий-маърифий тадбирлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билетлар (абонементлар) комплекти — ягона серияга, шунингдек, комплект тайёрланганда унга бериладиган ягона комплект рақамига эга бўлган томоша залидаги (тик туриладиган томоша ўринлари зоналаридаги) ўринлар сони учун тайёрланган билетлар ёки уларнинг бланкалари мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданият ва санъат муассасалари — театрлар, цирклар, филармониялар, концерт ташкилотлари (профессионал ижодий жамоалар, мусиқа жамоалари ва ансамбллари ва ҳ.к), маданий-маърифий муассасалар (маданий марказлар, музейлар, бадиий галереялар (кўргазмалар), кўргазма заллари, тарихий-маданий қўриқхоналар, маданият ва истироҳат боғлари, клуб муассасалари, саройлар ва маданият уйлари, маданият ва санъат соҳасидаги таълим муассасалари, маданий-ахборот ва маданий-маърифий марказлар ва ҳ.к.), идоравий мансублигидан қатъи назар, маданий мерос объектлари ва меъморий ёдгорликлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билет (абонемент) сотиш — предмети билетни (абонементни) маданият ва санъат муассасаси ёки билетларни тарқатувчи томонидан билетлар (абонементлар) харидорига нақд (ёки) нақдсиз пул маблағларини олган ҳолда бериш ҳисобланадиган олди-сотди битими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билет реквизитлари — билет чиқарилганда ва сотилганда унга мажбурий равишда киритиладиган маълумотлар мажмуи (билетнинг нархи, серияси, рақами, тадбирнинг номи, унинг ўтказиладиган жойи, санаси ва вақти, шунингдек, зарурат бўлганда қатор ва томоша залининг (тик туриладиган жойлар жойлашув зонасининг) рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билетларни тарқатувчи — тузилган шартнома асосида билетларни тарқатиш билан шуғулланадиган маданият ва санъат муассасасининг ходими, юридик шахс ёки хусусий тадбиркор;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билет (абонементнинг) нархи — тадбир ташкилотчиси ҳисобланадиган ва ташкилот буйруғи билан тасдиқланадиган, маданият муассасасининг ихтиёрига кўра маълум вақт даври мобайнида билетларда (абонементларда) босмахона усулида ёки махсус штамп билан кўрсатилган нарх тоифалари бўйича томоша залидаги ўринларни тақсимлаш схемасига биноан бир ёки бир неча тадбир учун белгиланадиган миқдордаги тадбирда (бир неча тадбирда) қатнашиш қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билетлар (абонементлар) бланкаларининг сотиб олинадиган нархи — маданият ва санъат муассасалари томонидан билет (абонемент)лар бланкаларининг банк етказиб берувчилари билан тузилган шартномада белгиланган қиймати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Маданият ва санъат муассасаларининг билет (абонемент)лар бланкалари ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга биноан БХ-1 ва БХ-2 шакллари (кейинги ўринларда тегишли равишда БХ-1 ва БХ-2 шакли деб аталади) бўйича босиб чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оммавий тадбирларга бориш учун билетларнинг орқа томонида, тадбир ўтказиладиган хонага (очиқ майдонга) олиб ўтилиши тақиқланган нарсалар ва буюмларнинг рўйхати ва тадбирлар ўтказиладиган жойларда металл буюмнинг детектор назоратидан ўтказилиши ҳақидаги хабарнома кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Босма усулдаги билет (абонемент) корешогида, шунингдек, олд томонида серия ва рақамини белгилаш барча билетлар (абонементлар) учун мажбурий талаб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Билет (абонемент) серияси иккита катта ҳарфлар билан белгиланади. Моддий манбаларда билетларнинг (абонементларнинг) серияси ва рақами буюртмачи томонидан буюртмага топширилганда белгиланади. Билетларнинг (абонементларнинг) рақамлари олти хонали рақамлар билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Билет (абонемент) нархи график усулда ёки махсус штамп билан унинг корешогида ва олд томонига киритиш учун яроқли бўлган ўлчамдаги шрифтда кўрсатилади. Билет (абонемент) нархини тозалаш ва қайтадан штамповкалаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги маданият ва санъат муассасаларини билетлар ва абонементлар билан таъминлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган, шунингдек, ушбу муассасаларнинг бюджетдан ташқари даромадларидан олинадиган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2 боб. Билетлар (абонементлар) бланкаларини тайёрлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Билетлар (абонементлар) бланкалари босмахоналарда БХ-1 ва БХ-2 шакллари бўйича муассасаларнинг буюртмалари бўйича тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Билетлар (абонементлар) бланкалари бир ёки бир неча реквизитларни — билетлар (абонементлар) сотилганда уларда мажбурий равишда мавжуд бўлиши шарт бўлган, яъни нархи, тадбирнинг номи ва ўтказиладиган санаси каби ўзгарувчан маълумотларни кўрсатмаган ҳолда тайёрланиши мумкин. Билет (абонемент) бланки корешок, марказий қисм ва назорат купонидан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Билетлар (абонементлар) бланкалари комплект тарзида ҳам (томоша залидаги мавжуд жойларнинг сонига мувофиқ), билет дафтарчаси тарзида ҳам тайёрланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Билетлар (абонементлар) бланкалари комплектлари тайёрланганда, уларнинг муқова жилдларига ва ҳар бир билетга билетлар комплектининг рақами қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Билетлар (абонементлар) бланкалари ушбу тираждаги сериялар учун белгиланган нархлар бўйича билет дафтарчаси тарзида тайёрланганда, ҳар бир билетнинг корешогига ва марказий қисмига билетнинг серия рақами ва унинг нархи қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Гастроль тадбирлари ташкилотчилари бланкалари, тадбир ўтказиладиган маданият муассасасининг буюртмасига биноан ёки БХ-1 ва БХ-2 шакллари бўйича гастроль тадбирлари ташкилотчиларининг буюртмаси бўйича тайёрланадиган билетлардан (абонементлардан) фойдаланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда комплект муқовасига ва ҳар бир алоҳида билетдаги моддий манбага ушбу комплектга берилган рақам қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Билетларнинг бадиий безаги, улардаги зарур маълумотларнинг тавсифи ва мазмунини белгилаш, шунингдек, уларни техник жиҳатдан ўзгартириш маданият ва санъат муассасалари ёки тадбирларни ташкил қилаётган (ўтказаётган) бошқа шахслар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Билетлар (абонементлар) бланкаларининг буюртмачи томонидан қабул қилиниши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Босмахоналарда тайёрланган билетлар (абонементлар) бланкаларини қабул қилиш буюртмачи ёки тузилган шартнома доирасида берилган ҳисоб-фактурага биноан белгиланган тартибда берилган ишончнома бўйича ҳаракат қиладиган буюртмачининг ваколатли вакили томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Билетлар (абонементлар) бланкалари қабул қилинганда ўрамнинг бутлиги, ўринлар сони ва илова (транспорт) ҳужжатларида кўрсатилган юк оғирлигининг мослиги текширилади. Пакет шикастланган ёки камомадга эга бўлса, илова (пакет) текширувдан ўтказилади. Билетлар (абонементлар) бланкалари етишмай қолган тақдирда, етказиб беришни амалга оширувчи ташкилот вакилининг иштирокида икки нусхада эркин шаклдаги камомадларнинг аниқланганлиги ҳақида далолатнома тузилиб, уларнинг бир нусхаси билетлар (абонементлар) бланкалари керакли миқдорда келиб тушмаганлиги сабабларини аниқлаш ва тегишли чоралар кўриш учун босмахонага берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Билетлар (абонементлар) бланкалари билетлар комплектлари ва билет дафтарчалари тарзида қабул қилинганда, барча билетлар комплектлари ва билет дафтарчаларининг тўлиқ текшируви, шунингдек, комплектлардаги билетлар бланкалари сонининг танланма текшируви амалга оширилади. Тасдиқланган ўрамли пакетлардаги текширувлар билет бланкаларини тўлиқ қайта санаш йўли билан амалга оширилади ва икки нусхада эркин шаклдаги далолатнома тузилиб, унда ўтказилган текширувлар натижалари кўрсатилади ва унинг бир нусхаси босмахонага берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Билетлар (абонементлар) бланкаларини тайёрлайдиган босмахонага даъволар мавжуд бўлса, буюртмачи рекламацияга билетлар (абонементлар) бланкалари ишлаб чиқарувчисига даъволар далолатномасини, босма ёрлиқни, ўрам ўровчининг рақами ва фамилияси кўрсатилган талонни, зарурат туғилганда эса — бракка чиқарилган билетлар (абонементлар) бланкаларини қўшиб қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъволар далолатномаси буюртмачи раҳбарининг буйруғи билан тузилган, таркибида ушбу Низомнинг 13-бандига биноан билетлар бланкаларини олиш топширилган шахслардан тузилган, камида уч кишидан иборат бўлган комиссия томонидан тузилади. Далолатноманинг бир нусхаси босмахонага берилади, иккинчиси эса буюртмачида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Билетлар (абонементлар) бланкаларининг ҳисобини юритиш уларнинг сақланиши учун жавобгар бўлган шахс томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Билетлар (абонементлар) бланкаларини кирим қилиш ҳақидаги ҳужжатлар кейинги кундан кечиктирмасдан бухгалтерия хизматига ёки бухгалтерия хизмати мажбуриятларини бажариш юкланган бошқа шахсга (кейинги ўринларда бухгалтерия хизмати деб аталади) берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Билетларни (абонементларни) сотишга тайёрлаш ва уларни сотиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Билетларни маданият ва санъат муассасаларида сотиш ушбу Низомга 3-иловадаги схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Билетлар (абонементлар) бланкаларини уларнинг сақланиши учун жавобгар бўлган шахслардан сотишга тайёрлаш учун олиш билетлар (абонементлар) бланкаларини сотиш учун жавобгар бўлган шахслар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Билетлар (абонементлар) бланкаларини бериш маданият муассасаси раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган билетлар (абонементлар) бланкаларини бериш учун топшириқ -талабнома асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Билетлар (абонементлар) бланкаларини бериш учун талабнома-топшириқда қуйидагилар албатта кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билетлар (абонементлар) бланкалари бериладиган давр (йил, сана, ой) ёки аниқ тадбир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билетлар (абонементлар) бланкалари комплектининг сони ва уларнинг рақамлари сон ва сўз билан ёзилади, билетлар (абонементлар) китобчаларининг сони ва уларнинг рақамлари сон ва сўз билан ёзилади (билетлар (абонементлар) бланкалари комплектлар ёки билет китобчаси ҳолида берилганда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билетлар (абонементлар) сони ва уларнинг рақамлари сон ва сўз билан ёзилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олинадиган билетлар (абонементлар) бланкаларининг умумий сотиб олинадиган номинал нархи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Топшириқ-талабнома уч нусхада тузилади, ва уларнинг бир нусхаси бухгалтерия хизматига берилади, иккинчиси — билетлар (абонементлар) бланкаларининг сақланиши учун жавобгар бўлган шахсда, учинчи нусхаси эса — билетни Топшириқ-талабномага биноан олган шахсда қолади. Топшириқ-талабномага ҳар қандай тузатишлар киритиш қатъиян тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Маълум тадбирга босма усулда белгиланган билетлар (абонементлар) сотишга тайёрланганда, бундай билетларнинг (абонементларнинг) марказий қисмида босма усулда белгиланган нарх, қатор ва ўриннинг рақамлари, уларнинг корешокларида махсус штамп билан тадбир ўтказиладиган сана ва вақт қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Билетларнинг (абонементларнинг) сотилиши учун жавобгар бўлган шахс томонидан билетларга (абонементларга) босма усулда нархини кўрсатмасдан сотувга тайёрлаганда, билетларнинг (абонементларнинг) марказий қисмида ва корешогида махсус штамп билан тегишли тадбир учун нарх қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Билетларни ва билет дафтарчаларини уларга босма усулда рақами, қатори ва ўрнини белгиламаган ҳолда билетлар тарқатувчисига стационар саҳна майдончаларида сотиш учун берилганда, ўринларнинг тақсимланишига мувофиқ нархларни қайд этган ҳолда томоша зали ўринларининг схемаси берилади. Билетларнинг сотилиши учун жавобгар бўлган шахс билетларни бир неча тарқатувчига сотганда, билетларни томоша залидаги ўринларнинг сони белгиланган схемага мувофиқ ҳамда ҳар бир билет тарқатувчи томонидан сотилиши лозим бўлган миқдордаги билетлар сонига биноан тақсимлайди. Билетларда нархлар кўрсатилган билет тарқатувчилар ўртасида билетларни тақсимловчини кўрсатган ҳолда томоша залининг ўринлари схемаси нусхаси бухгалтерия хизматига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Билетлар гастроль тадбирларга сотишга тайёрлаш ушбу Низомга биноан гастроль тадбирлар ташкилотчиси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Сотиш учун тайёрланадиган билетлар (абонементлар) ҳақидаги маълумотлар маданият ва санъат муассасасининг бухгалтерия хизмати томонидан билетлар (абонементлар) бланклари ва билетлар (абонементлар) бланклари бериш учун топшириқ-талабнома асосида тузилган билетлар дафтарчалари комплектларини рўйхатдан ўтказиш китобига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бухгалтерия хизмати ходими билетларни (абонементларни) рўйхатдан ўтказиш китобига билетлар (абонементлар) бланкалари комплектлари ва билетлар дафтарчалари комплектлари ҳақидаги маълумотларни киритади, ҳар бир билетлар (абонементлар) бланкалари комплектлари ва билетлар дафтарчалари комплектларининг титул варағига билетлар (абонементлар)нинг рўйхатдан ўтган рақами, санаси ҳамда китобга киритилган маълумотларга биноан номинали бўйича умумий қийматини ва ўз имзосини қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Рўйхатдан ўтказилган билетлар (абонементлар) сотиш учун билетларга (абонементларга) бериладиган юкхати бўйича билетлар тарқатувчиларига сотиш учун берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юкхати уч нусхада ёзилади: биринчи нусхаси билетлар (абонементлар) билан бирга юкхатида олувчи сифатида кўрсатилган шахсга берилади, иккинчиси — маданият ва санъат муассасасининг бухгалтерия хизматига берилади, учинчиси эса — билетларнинг (абонементларнинг) сотилиши учун жавобгар бўлган шахсда қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Билет дафтарчаларини тикиш ва уларнинг саҳифаларини йиртиш қатъиян тақиқланади. Билет дафтарчаларининг шикастланганлиги аниқланган тақдирда, бундай шикастланишларнинг юзага келиш сабаблари ҳақида далолатнома тузилади. Шикастланган билет дафтарчалари махсус штамп билан бекор қилинади ва йўқ қилингунга қадар сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Билет дафтарчаларидан билетлар олиб қўйилганда, билетларнинг корешоги билет дафтарчаларида қолдирилади ва тикиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Билетларни (абонементларни) меҳнат шартномаси асосида тайёрлашга жалб қилинган билет тарқатувчиларга бериш, фақат улар билан амалдаги қонунчиликка биноан тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартнома тузилган тақдирдагина амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Билетларни (абонементларни) юридик шахсларга кассирлар ёки билетлар тарқатувчилари орқали ишончнома ва юкхатлари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Етиб келиш вақти тадбирларнинг давомийлиги билан чегараланган бундай тадбирларга (концертлар, кўргазмалар, чиқишлар ва бошқалар) сотилмаган билетлар, билетлар тарқатувчиларига, билетларнинг сотилиши учун жавобгар бўлган шахсларга маданият ва санъат муассасаси раҳбари томонидан белгиланган муддатда, бироқ маданият ва санъат муассасасининг билетлар кассаси орқали сотиш учун тегишли тадбир бошланишидан 2 соат олдин қайтариб берилади. Сотилмаган билетлар билан бирга яна билетларни юридик шахсларга сотилганда олинган ишончномалар ҳам топширилади, ҳисоб-китоблар нақдсиз шаклда амалга оширилган ҳолатларда, шунингдек, билетлар сотилган ўринлар кўрсатилган билетларни сотиш учун берилган томоша зали ўринларининг схемаси ҳам топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган билетларни (абонементларни) қайтариш, фойдаланилмаган билетларни (абонементларни) қайтариб бериш учун уч нусхада юкхати расмийлаштирилади: уларнинг бир нусхаси қайтариб берилмаган билетлар (абонементлар) билан бирга билетларнинг (абонементларнинг) сотилиши учун жавобгар бўлган шахсга берилади, иккинчиси эса — маданият ва санъат муассасасининг бухгалтерия хизматига берилади, учинчиси эса — сотилмаган билетларни (абонементларни) қайтариб берган шахсда қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қатнашиш вақти чегараланган маданият ва санъат муассасаларида сотилмаган билетларнинг қолдиғи қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Сотилмай қолган абонементлар уларнинг сотилиши учун жавобгар бўлган шахс томонидан, маданият ва санъат муассасаси раҳбари белгилаган муддатда, бироқ биринчи тадбир ўтказилгунга қадар етти кундан кечиктирмасдан қайтариб берилади. Қайтариб берилган абонементлар асосида, уларнинг сотилиши учун жавобгар бўлган шахс абонементлар бўйича сотилган ва сотилмай қолган ўринларнинг тавсифини тузади, раҳбарнинг талабига кўра билет дафтарчаси ёзиб беради, абонементлар бўйича сотилганларига мос келадиган ўринларни бекор қилади, махсус штамп билан абонементлар бўйича сотилган ўринлар учун билетларни сотишга тайёрлайди, уларни юкхати бўйича сотиш учун билетлар тарқатувчиларга беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Меҳнат шартномаси бўйича ишлайдиган билет тарқатувчилар, билетлар (абонементлар) сотувидан олинган пул маблағларини ҳар куни маданият ва санъат муассасасининг кассасига топширади ёки унинг ҳисоб рақамига ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Билетларни сотиш тўғрисида шартнома тузилган хўжалик юритувчи субъектлар, билетлар (абонементлар) сотувидан олинган пул маблағларини шартномада келишилган муддатларда маданият ва санъат муассасасининг кассасига топширади ёки унинг ҳисоб рақамига ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Билетлар (абонементлар) сотилганлиги ҳақидаги йиғма ҳисобот, стационар саҳна майдонида ўтказилган тадбир ўтказилган кундан кейинги кундан кечиктирмасдан текшириш ва ишлов бериш учун маданият ва санъат муассасасининг бухгалтерия хизматига топширади. Ушбу ҳисоботга махсус штамп билан бекор қилинади, барча сотилмаган билетлар илова қилинади. Билетлар билетлар кассири томонидан йиғма ҳисобот тузилган пайтида бекор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қатнашиш вақти чегараланган маданият ва санъат муассасаларида, касса ҳисоботлари, билетлар (абонементлар) сотувидан олинган тушум билан биргаликда билетларнинг сотилиши учун жавобгар бўлган шахсга топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Билетларни (абонементларни) бир неча билет кассирлари орқали сотадиган маданият ва санъат муассасаларида алоҳида билет кассирларининг ҳисоботлари билетлар бўйича катта кассирга топширади, у эса, ўз навбатида, билетларнинг (абонементларнинг) сотилганлиги ҳақида йиғма ҳисобот тузади ва уни билет кассирларининг ҳисоботлари билан бирга маданият ва санъат муассасасининг бухгалтерия хизматига топширади. Маданият ва санъат муассасаси бухгалтерия хизматининг ходими билет кассирлари ва сотилмаган билетлар (абонементлар) ҳисоботлари билан биргаликда топшириладиган тегишли ҳужжатлар реестрига ўз имзосини қўяди. Билет кассирларининг ҳисоботлари олинган нақд маблағларни кирим қилиш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ўтказилган гастроль тадбирининг билетлари (абонементлари) сотилганлиги ҳақидаги йиғма ҳисобот, гастроль сафаридан қайтиб келган кундан кейинги кундан кечиктирмасдан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Билетлар (абонементлар)ни ва уларнинг бланкаларини сақлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Билетлар (абонементлар)ни ва уларнинг бланкаларини сақлаш бошқа моддий бойликлардан алоҳида, махсус хонада, сейфда ёки металл шкафда (бекиладиган яшикда) маданият ва санъат муассасаси томонидан қулфланган ва пломбаланган ҳолда сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Билетлар (абонементлар) ва уларнинг бланкалари сақланадиган махсус хоналар, сейфлар, металл шкафлар (бекиладиган яшиклар) иш куни тугагандан кейин, сотишга тайёрланган товар-моддий бойликлар учун назарда тутилган тартибда муҳрланади ва қўриқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Маданият ва санъат муассасаларининг раҳбарлари билетлар (абонементлар)ни ва уларнинг бланкаларини сақлаш тартибига риоя этилишини, шунингдек, билет хўжалигини юритиш учун масъул бўлган ишлайдиган шахсларнинг назоратини таъминлайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Билетлар (абонементлар)ни сақлаш ва (ёки) сотиш учун масъул бўлган шахслар билан қонунчиликда белгиланган тартибда тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартномалар тузилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Сотилмаган билетларни (абонементларни) йўқ қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Билет (абонемент)нинг серияси, рақами, қаторнинг, ўриннинг рақами ва нархи босма усулда кўрсатилган, шунингдек, олдиндан уларда тадбирларни ўтказиш санаси ва унинг сотилмаган, фойдаланилмаган, нархи тўланмаган махсус билетлар (абонементлар) штампларининг номини кўрсатиш бошланғич ҳужжатларни сақлаш учун муддат тугагач ёки давлат ваколатли органи томонидан текширишлар ўтказилгандан кейин ва қонунчиликда белгиланган тартибда ва доирада амалга оширилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Сотилмаган, фойдаланилмаган ва тўланмаган билетлар (абонементлар)ни йўқ қилиш махсус тайинланган комиссия томонидан амалга оширилади, комиссия таркибига мажбурий тартибда маданият ва санъат муассасасининг раҳбари ёки унинг ўринбосари, бош бухгалтери ва билетларни сақлаш ва (ёки) сотиш учун масъул шахс киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Сотилмаган билетларни (абонементларни) йўқ қилиш тўғрисидаги далолатнома икки нусхада тузилади ва махсус комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади. Далолатноманинг бир нусхаси маданият ва санъат муассасасининг бухгалтерия хизматида, иккинчи нусхаси эса — билетларни сақлаш ва (ёки) сотиш учун масъул бўлган шахсда сақланади. Махсус комиссия томонидан тузилган далолатномалар мансабдор шахс (органнинг раҳбари), қонунчилик талабларига мувофиқ, мулкни тасарруф этиш бўйича қарорларни ҳисобга олган ҳолда тасдиқлангандан (келишилгандан) кейин бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Тадбирларнинг сотилмаган билетлари (абонементлари)ни тадбирлар тугагунгача (репертуар бўйича охирги тадбирни ўтказиш тугагунгача) йўқ қилиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Фойдаланилган билетлар дафтарчаларининг ва билетлар (абонементлар) комплектларининг корешоклари макулатура сифатида утилизация қилинади ёки уларни утилизация қилиш ёки йўқ қилиш тўғрисида далолатномалар тузмасдан йўқ қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Билетлар (абонементлар) ва уларнинг бланкаларининг бухгалтерия ҳисоби. Ҳисоботлар ва инвентаризация
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Маданият ва санъат муассасалари (бюджет муассасаларидан ташқари) билетлар (абонементлар), билетлар (абонементлар) бланкаларининг ва билетлар (абонементлар) сотилишидан олинган даромадларнинг бухгалтерия ҳисобини бухгалтерия ҳисоби низомлари (стандартлари) ва бошқа бухгалтерия ҳисоби масалаларини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Маданият ва санъат бюджет муассасалари билетлар (абонементлар), билетлар (абонементлар) бланкларининг ва билетлар (абонементлар) сотилишидан олинган даромадларнинг бухгалтерия ҳисобини Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига ва бошқа бухгалтерия ҳисоби масалаларини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Билетлар (абонементлар) ва уларнинг бланклари инвентаризацияси қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Билетлар (абонементлар) инвентаризацияси маданият ва санъат муассасаларининг омборхонасида йилига бир мартадан кам бўлмаган муддатда, моддий масъул шахсларда (билет кассирлари ва бошқаларда) сақланаётган билетлар (абонементлар) инвентаризацияси эса — ҳар ойда бир марта ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома бўйича мажбурият юкланган шахс ўзгарганда, инвентаризация моддий жавобгар сифатида тайинланаётган шахсга ишларни топшириш-қабул қилиш куни амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Билет тарқатувчилар тақдим этадиган ҳисобот маълумотлари ҳақиқийлиги режадан ташқари инвентаризациялар ўтказиш воситасида таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Билетлар (абонементлар) ва уларнинг бланкалари инвентаризацияси моддий жавобгар шахслар иштирокида ўтказилади ва тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ортиб қолган билетлар (абонементлар) бўйича ҳисобга киритиш тартиботи ўтказилади, бунда ортиб қолишларнинг келиб чиқиш сабаблари аниқланади. Билетлар (абонементлар) камомади аниқланган ҳолатларда, келтирилган зарар камомад вужудга келишида айбдор шахслар ҳисобидан қопланади. Бундай шахсларнинг айбли хатти-ҳаракати/ҳаракатсизлиги натижасида етказилган зарар миқдори Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида ўрнатилган тартибда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Назоратни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Маданият ва санъат муассасаси раҳбари, гастролларда эса — гастроль тадбирлари ташкилотчиси ушбу тадбир учун ҳақиқий ҳисобланган билетларга (абонементларга) эга бўлган қатнашчиларни (томошабинлар, тингловчиларни) тегишли тартибда киритиш тартибига, шунингдек, билетлар (абонементлар)ни сотиш бўйича тегишли тартибга риоя қилиниши юзасидан назоратни таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Маданият ва санъат муассасасининг раҳбари, даврий равишда залдаги қатнашчилар (томошабинлар, тингловчилар) сонининг ушбу тадбирга сотилган билетлар (абонементлар) сонига мувофиқлигини текшириб турилишини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай текширув натижалари маданият ва санъат муассасасининг эркин шаклдаги далолатномаси билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбирга келганлар (томошабинлар, тингловчиларга) томонидан билетлар кўрсатилганда назоратчи ундан фақат назорат купонини йиртиб олади, бунда билет тадбирга келган шахсда (томошабинда, тингловчида) қолади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Тадбирга келганлар (томошабинлар, тингловчилар) томонидан кўрсатилган билет тадбир ўтказилаётган залда маданият ва санъат муассасаси учун белгиланган билетлар (абонементлар) намуналарга мос келмаганлиги аниқланган тақдирда, муассасанинг раҳбари бундай билетларнинг пайдо бўлиш сабабларини тезкорлик билан аниқлаш чораларини кўради ҳамда белгиланган намуналарга мос келмайдиган билетлар аниқланганлиги ҳақида эркин шаклда далолатнома тузилади. Қонунчиликда назарда тутилган ҳолатларда эса — қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Билетларни қайтариб бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Тадбир бекор қилинган, кўчирилган ёки унинг репертуари ўзгарган тақдирда, тадбирга келганлар (томошабинлар, тингловчилар) сотиб олинган билетларни қайтариб беришга ҳақлидирлар. Тадбирга келганларга (томошабинлар, тингловчилар) пул маблағларини қайтариб бериш, қайтарилиши лозим бўлган билет кўрсатилган тақдирда, уларнинг талабларига биноан тадбирлар ташкилотчилари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданият ва санъат муассасаларида билетлар сотишнинг автоматик тизимидан фойдаланмасдан билет хўжалигини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БХ-1 шакли
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбирларга бориш учун билетлар бланкаларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Стационар саҳна майдонлари учун (ўрин тоифаси, шунингдек, қатор ва ўрин рақамлари кўрсатилган ҳолда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish


Корешок

Ўрин тоифаси: Фронт

01-қатор

01-ўрин





Нархи 1000 сўм

Серияси AF

№ 000 000


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ

Алишер Навоий номидаги

Давлат академик катта театри

Тошкент ш., Миробод тумани,
Зарафшон кўчаси, 28

тел. 71-233-35-28


Ўрин тоифаси:

Фронт, 01-қатор, 01-ўрин

Серияси AF № 000 000

Нархи 1000 сўм


Назорат

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Стационар саҳна майдонлари ва гастроль тадбирлари учун (ўрин тоифаси, шунингдек, қатор ва ўрин рақамлари белгиланмаган ҳолда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish


Корешок

Ўрин тоифаси:

Қатор

Ўрин

Нархи 1000 сўм

Серияси AF

№ 000 000


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ

Алишер Навоий номидаги

Давлат академик катта театри

Тошкент ш., Миробод тумани,
Зарафшон кўчаси, 28

тел. 71-233-35-28



Ўрин тоифаси: ____, Қатор ____,
Ўрин ____


Серияси AF № 000 000

Нархи 1000 сўм


Назорат

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тадбирга бориш вақти чегараланган маданият ва санъат ташкилотлари учун (нархи кўрсатилган ҳолда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish


Корешок

Тоифа:






Нархи 1000 сўм

Серияси AF

№ 000 000


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ

Алишер Навоий номидаги

Давлат академик катта театри

Тошкент ш., Миробод тумани,
Амир Темур хиёбони, 16А

тел. 71-236-74-36


Тоифа:


Серия AF № 000 000

Нархи ________________сўм


Назорат

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тадбирга бориш вақти чегараланган маданият ва санъат ташкилотлари учун (нархи кўрсатилмаган ҳолда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish


Корешок

Тоифа:






Нархи _____ сўм

Серияси AF

№ 000 000


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ

Алишер Навоий номидаги

Давлат академик катта театри

Тошкент ш., Миробод тумани,
Амир Темур хиёбони, 16А

тел. 71-236-74-36


Тоифа:


Серияси AF № 000 000

Нархи ___________________ сўм


Назорат

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корешокли ва назорат купонли билет бланкаси томонларининг ўлчамлари горизонтали бўйича 133 мм.дан кам бўлмаслиги ва вертикали бўйича 50 мм.дан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Билетдан фойдаланиш қоидалари, ҳомийлар логотиплари — буюртмачи ва билетлар бланкаларини ишлаб чиқарувчи ўртасидаги келишув бўйича билетнинг орқа томонида жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданият ва санъат муассасаларида билетлар сотишнинг автоматик тизимидан фойдаланмасдан билет хўжалигини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БХ-2 шакли
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир нечта тадбирга бориш учун абонемент бланкасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish


Алишер Навоий номидаги

Давлат академик

катта театри


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ

Алишер Навоий номидаги

Давлат академик катта театри


1 КОНЦЕРТ


АБОНЕМЕНТ
КОРЕШОГИ

34


Тошкент ш., Миробод тумани,
Зарафшон кўчаси, 28

тел. 71-233-35-28


2 КОНЦЕРТ


Ўрин тоифаси: Фронт

01-қатор

01-ўрин

Нархи 1000 сўм

Серияси AF № 000 000

20___й. «___» дан

«___» гача

ҳақиқий

ҳисобланади


Абонемент эгасининг

фамилияси, исми, отасининг исми, манзили ва боғланиш учун телефони

____________________________________________

____________________________________________


Ўрин тоифаси: Фронт

01-қатор

01-ўрин

Нархи 1000 сўм


3 КОНЦЕРТ


Ушбу абонемент йўқолиб қолган тақдирда қайта тикланмайди


Серияси AF № 000000


_____________ давомида

ҳақиқий ҳисобланади.



4 КОНЦЕРТ


5 КОНЦЕРТ

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корешокли ва назорат купонли абонемент бланкаси томонларининг ўлчамлари горизонтали бўйича 185 мм.дан кам бўлмаслиги ва вертикали бўйича 128 мм.дан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда корешок ва кесиш талонларининг пропорциялари тегишли равишда 77 х 128 мм.дан ва 27 х 128 мм.дан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абонементдан фойдаланиш қоидалари, ҳомийлар логотиплари — буюртмачи ва билетлар бланкаларини ишлаб чиқарувчи ўртасидаги келишув бўйича билетнинг орқа томонида жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданият ва санъат муассасаларида билетлар сотишнинг автоматик тизимидан фойдаланмасдан билет хўжалигини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданият ва санъат ташкилотларида билетларни сотиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2019 й., 09/19/18/2462-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)