Ҳужжат кучини йўқотган 09.08.2026 31.05.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3163
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи, 31.05.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3163
Kuchga kirish sanasi
31.05.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 09.08.2026
Ҳужжат 31.03.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 31 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3163]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 4 майдаги 03-2026/B-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва ссуда ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3832, 07.05.2026 й.) асосан 2026 йил 9 августдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227-сон «2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Ш. КУДБИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 10 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-2019-Б-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги 19-2019-Б-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227-сон «2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси (бундан буён матнда жамғарма деб юритилади) маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ишсиз шахслар — ўн олти ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли шахслар (бундан таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227-сон «2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида»ги қарорига мувофиқ субсидиялар қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш берувчиларга — аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари (бундан буён матнда АБКМ деб юритилади) йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун — ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида тўловни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсларга — якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, тадбиркорликка ўқитиш ва кредит олишда суғурта полиси тўлови учун харажатларни базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга — ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги бирлашмалари устав фондига (жамғармасига) улуш сифатида киритиш учун — ҳар бир аъзога (оилага) базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун — «Томорқа хизмати» МЧЖ, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 10 бараваригача бўлган миқдорда тўлаш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 24 мартдаги 7-2020/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3163-1, 31.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2020 й., 10/20/3163-1/0387-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227-сон «2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида»ги қарорига мувофиқ грантлар қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касб-ҳунар таълими муассасаларига — банд бўлмаган шахсларни, айниқса, меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар, кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни касбга қайта ўқитишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, коллежлар ва олий ўқув юртларида касб-ҳунарга тайёрлаш, агротехнология, боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичилик соҳасида фермер ва деҳқон хўжаликларининг раҳбарлари ва ишчилари ҳамда томорқа ер эгаларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни молиялаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Субсидия ва грант Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ҳар йили тасдиқланадиган Республика бўйича ҳудудлар кесимида алоҳида смета ҳужжатларига мувофиқ ажратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Субсидия АБКМ томонидан, шунингдек грантлар Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий бош бошқарма деб юритилади) томонидан смета ҳужжатларида белгиланган маблағлар доирасида берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Иш берувчиларга АБКМ йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. АБКМ йўлланмаси асосида ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида субсидия олиш учун иш берувчи тегишли ҳудуддаги АБКМга ёзма равишда мурожаат қилади. Бунда, мурожаатда касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш режалаштирилган ходимнинг Ф.И.О., касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жойи ва муддати, иш берувчи ташкилотнинг субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисоб рақами кўрсатилиши, шунингдек мурожаатга ходимнинг ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси илова қилиниши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. АБКМнинг масъул ходими иш берувчи томонидан субсидия ажратишни сўраб тақдим этилган ҳужжатларни 5 иш куни ичида ўрганиб чиқади. Масъул ходим ҳужжатларни ўрганиб чиқишда касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш режалаштирилган ходим АБКМ йўлланмаси асосида ишга қабул қилинганлиги ва узлуксиз ушбу ташкилотда ишлаётганлиги, шунингдек мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган маълумотлар тўлиқ кўрсатилганлиги ҳамда ходимнинг ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси тақдим қилинганлигига эътибор қаратиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. АБКМнинг масъул ходими томонидан иш берувчи ташкилот томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган, унда барча зарур маълумотлар кўрсатилган ва АБКМ томонидан ходим учун берилган йўлланма ҳақиқий деб топилганда, у ўрганиш натижаси бўйича иш берувчининг мурожаатида кўрсатилган ходимнинг касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириши учун субсидия ажратиш тўғрисида АБКМ раҳбарига ёзма шаклда таклиф киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, АБКМ раҳбари масъул ходимга иш берувчининг мурожаатида кўрсатилган ходимнинг касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириши учун субсидия ажратиш тўғрисида розилик билдиради ва субсидия ажратиш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилади. Буйруқда субсидия суммаси ва уни ажратиш муддати кўрсатилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. АБКМнинг масъул ходими томонидан иш берувчи ташкилот томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки унда барча зарур маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд АБКМ томонидан ходим учун берилган йўлланма ҳақиқий эмас деб топилганда, ўрганиш натижаси бўйича иш берувчининг мурожаатида кўрсатилган ходимнинг касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириши учун субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида иш берувчи ташкилотга рад этишнинг сабаблари асослантирилган ҳолда кўрсатилган хат юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. АБКМнинг масъул ходими иш берувчи ташкилот томонидан тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларни ўрганиш натижаси бўйича билдирилган таклиф ёки рад этиш асослантирилганлиги учун масъул ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. АБКМ раҳбарининг субсидия ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан иш берувчи ташкилотга унинг мурожаатида кўрсатилган ходимнинг касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида субсидия ажратилади ва АБКМ томонидан иш берувчига тўлаб берилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 24 мартдаги 7-2020/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3163-1, 31.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2020 й., 10/20/3163-1/0387-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Иш берувчи касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш режалаштирилган ходимнинг касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш якунланган кундан бошлаб 5 иш куни ичида ушбу ходимнинг касбга тайёрлашдан ёки қайта тайёрлашдан ўтганлиги, шунингдек унинг малакаси оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини тегишли АБКМга тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Иш берувчи томонидан ходимнинг касбга тайёрлашдан ёки қайта тайёрлашдан ўтганлиги, шунингдек унинг малакаси оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини 5 иш куни ичида тегишли АБКМга тақдим этилмаган ҳолларда АБКМ томонидан ходимнинг касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга сарфланган харажатларни қоплаш учун ажратилган ва иш берувчи ташкилотга тўлаб берилган субсидияни қайтариш чоралари кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. АБКМда рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, тадбиркорликка ўқитиш ва кредит олишда суғурта полиси тўлови учун субсидия ажратиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. АБКМда рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахслар тегишли ҳудуддаги АБКМга тадбиркорлик қилишни режалаштирганлиги тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. АБКМнинг масъул ходими АБКМда рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахснинг мурожаатини кўриб чиқади ва унга қуйидаги харажатларни жамғарма маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлаб берилишини таклиф қилади:
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 24 мартдаги 7-2020/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3163-1, 31.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2020 й., 10/20/3163-1/0387-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кичик корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорликка ўқитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит олишда суғурта полиси тўлови.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. АБКМнинг масъул ходими томонидан тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсга мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган харажатларни базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлаб беришнинг таклиф этилганлиги ва тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахснинг улар орасидан ўзига кераклисини танлаганлиги мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклдаги Тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсларга субсидиялар таклиф этиш бўйича сўровнома билан расмийлаштирилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 24 мартдаги 7-2020/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3163-1, 31.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2020 й., 10/20/3163-1/0387-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Сўровномада кўрсатилиши лозим бўлган барча маълумотлар тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахс томонидан кўрсатилади, шунингдек унга таклиф этилаётган харажатларни базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлаб бериш кўрсатилган катакчалар орасидан ўзига кераклисига белги қўяди ва сўровномани имзолайди.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 24 мартдаги 7-2020/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3163-1, 31.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2020 й., 10/20/3163-1/0387-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. АБКМнинг масъул ходими тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахс томонидан тўлдирилган сўровномани қабул қилиб олади ва уни қабул қилган кундан бошлаб 3 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ушбу шахсга зарур бўлган харажатларни тўлаб бериш бўйича субсидия ажратиш тўғрисида АБКМ раҳбарининг буйруғи расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буйруқда субсидия ҳисобидан қопланадиган харажатлар турлари, ажратиладиган субсидия миқдори ва уни ажратиш муддати кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. АБКМ раҳбари буйруғининг нусхаси унинг номига расмийлаштирилган тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсга унинг ихтиёрига асосан АБКМнинг масъул ходими томонидан тақдим этилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахс:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш ёки кичик корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш ёхуд микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, учун 1 ой ичида тегишли ҳудуддаги Давлат хизматлари марказига ўзининг шахсин тасдиқловчи ҳужжат билан мурожаат қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорликка ўқиш учун 2 ой ичида тадбиркорлик бўйича ўқитиш билан шуғулланадиган тегишли муассасасига ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан мурожаат қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит олишда суғурта полиси тўловини унга ажратилган субсидия ҳисобидан амалга ошириш учун тегишли суғурта шартномасини 2 ой ичида АБКМга тақдим этиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахс якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш ёки кичик корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш ёхуд микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилгандан кейин Давлат хизматлари маркази томонидан тегишли харажатларни тўлаб бериш бўйича автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тегишли ҳудуддаги АБКМга электрон сўровнома юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. АБКМнинг масъул ходими Давлат хизматлари маркази томонидан юборилган сўровномадаги маълумотларни АБКМ раҳбарининг ушбу шахсга зарур бўлган харажатларни тўлаб бериш бўйича субсидия ажратиш тўғрисидаги буйруғи асосида ўрганиб чиқади ва сўровномада кўрсатилган маълумотлар тўғри деб топилганда сўровнома қабул қилинган вақтдан бошлаб 30 дақиқа ичида жамғарма маблағлари ҳисобидан зарур пул маблағларини электрон шаклда тегишли Давлат хизматлари марказининг ҳисобварағига ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Давлат хизматлари маркази зарур пул маблағлари АБКМ томонидан Давлат хизматлари марказининг ҳисобварағига тўланганлигига ишонч ҳосил қилгандан кейин тегишли тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахс учун белгиланган хизматни кўрсатиш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахс тадбиркорликка ўқиши учун келишув асосида шахснинг ўзи ёки тегишли АБКМ ушбу тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсни тадбиркорликка ўқитиш учун тадбиркорлик бўйича ўқитиш билан шуғулланувчи муассасага мурожаат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсни тадбиркорликка ўқитиш тегишли АБКМ ва тадбиркорлик бўйича ўқитиш билан шуғулланувчи муассаса ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади. Бунда тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсни тадбиркорликка ўқитиш учун харажатларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлов амалга оширади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 24 мартдаги 7-2020/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3163-1, 31.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2020 й., 10/20/3163-1/0387-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахс кредит олишда суғурта полиси тўловини унга ажратилган субсидия ҳисобидан амалга ошириш учун тегишли суғурта шартномасини АБКМга тақдим этгандан кейин АБКМ ушбу суғурта шартномаси асосида кредит олишда суғурта полиси тўлови учун харажатларни базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида амалга оширади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 24 мартдаги 7-2020/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3163-1, 31.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2020 й., 10/20/3163-1/0387-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга субсидия ажратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Мазкур Низом мақсадлари учун қуйидагилар ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахслар ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн тўрт ёшгача ва ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ва кўп болали ота-оналар;
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 24 мартдаги 7-2020/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3163-1, 31.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2020 й., 10/20/3163-1/0387-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган ва пенсияолди ёшидаги (эркаклар учун 58 ёшдан 60 ёшга тўлишгача ва аёллар учун — 53 ёшдан 55 ёшга тўлишгача пенсияга чиқишдан олдинги ёш) шахслар;
(27-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 24 мартдаги 7-2020/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3163-1, 31.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2020 й., 10/20/3163-1/0387-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одам савдоси қурбонлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилот квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилинган ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни ишга қабул қилганлиги ва субсидия тўлаб беришни сўраб тегишли ҳудуддаги АБКМга ёзма равишда мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Мурожаатда ушбу ташкилотга ишга қабул қилинган шахснинг Ф.И.О., ушбу шахс ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансублиги, ушбу шахс ташкилотда квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилинганлиги ҳамда ташкилотнинг субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисоб рақами кўрсатилади, шунингдек ташкилотга квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилинган шахснинг ишга қабул қилинганлигини тўғрисидаги буйруқ илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. АБКМнинг масъул ходими 3 иш куни ичида ташкилотнинг мурожаатида кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини ўрганиб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. АБКМнинг масъул ходими томонидан ўрганиш натижаларига кўра мурожаатда тақдим этилган маълумотлар тўғри деб топилганда, мурожаат этувчи ташкилотга ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилади ва бу ҳақда субсидия тўлаб беришни сўраб мурожаат этган ташкилотга хабар берилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 24 мартдаги 7-2020/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3163-1, 31.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2020 й., 10/20/3163-1/0387-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. АБКМнинг масъул ходими томонидан ўрганиш натижаларига кўра мурожаатда тақдим этилган маълумотлар нотўғри деб топилганда, мурожаат этувчи ташкилотга ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлашни рад этиш ҳақидаги асослантирилган хат юборилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 24 мартдаги 7-2020/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3163-1, 31.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2020 й., 10/20/3163-1/0387-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилот квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилинган шахснинг ушбу ташкилотда ишлаётганлигини тасдиқлаш мақсадида ходимга иш ҳақи ҳисобланганлиги ва даромад солиғи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотларни 12 ой давомида ҳар ойда тегишли АБКМга тақдим этиб бориши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. АБКМ ҳар ой учун кейинги ойда тегишли ҳудуддаги Давлат солиқ хизмати органидан тегишли ташкилотда энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилинган шахсга иш ҳақи ҳисобланганлиги тўғрисида маълумот олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. АБКМ раҳбарининг субсидия ажратиш тўғрисидаги буйруғи чиқарилгандан кейин АБКМнинг масъул ходими мурожаат этувчи ташкилотнинг мурожаатида кўрсатилган субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисоб рақамига ушбу ташкилот учун ажратилган субсидияни тўлаб бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, давлат солиқ хизмати органидан тегишли ташкилотда энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилинган шахсга иш ҳақи ҳисобланмаганлиги тўғрисида маълумот берилганда, ушбу маълумот берилган вақтдан бошлаб ташкилот учун ажратилган субсидияни тўлаб бериш тўхтатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Банд бўлмаган томорқа ер эгаси енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш ва (ёки) уруғликлар, кўчатлар ёхуд суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратишни сўраб тегишли ҳудуддаги АБКМга мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. АБКМнинг масъул ходими банд бўлмаган томорқа ер эгасининг мурожаати келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни ичида жойига чиққан ҳолда мурожаатчининг томорқа ерида енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш, шунингдек уруғликлар, кўчатлар ёхуд суғориш воситалари харид қилиниши учун томорқа ерининг майдони ва шароитини ўрганади ҳамда ўрганиш натижаси бўйича далолатнома тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далолатномада ўрганиш давомида аниқланган барча маълумотлар кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, АБКМ масъул ходими томонидан мурожаат қилган шахснинг бандлик ҳолати ўрганилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Ўрганиш натижасига кўра мурожаат қилган шахс банд бўлмаган ҳолларда унга унинг томорқа ерига мос келадиган енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш ва (ёки) уруғликлар, кўчатлар ёхуд суғориш воситалари харид қилиниши бўйича АБКМнинг масъул ходими «Томорқа хизмати» МЧЖ, АБКМ ва томорқа ер эгаси ўртасида уч томонлама шартнома тузиш чораларини кўради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ўрганиш натижасига кўра мурожаат қилган шахс банд бўлганда ёки унинг томорқа ер майдони мавжуд бўлмаганда мурожаат қилган шахсга асослантирилган жавоб хати юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. «Томорқа хизмати» МЧЖ, АБКМ ва томорқа ер эгаси ўртасида уч томонлама шартнома тузилганда АБКМ томонидан ушбу уч томонлама тузилган шартнома асосида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 10 бараваригача бўлган миқдорда субсидия ажратиш тўғрисида АБКМ раҳбарининг буйруғини расмийлаштиради ва тегишли тўловни амалга оширади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 24 мартдаги 7-2020/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3163-1, 31.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2020 й., 10/20/3163-1/0387-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51-боб. Кам таъминланган оилаларга ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги бирлашмалари устав фондига (жамғармасига) улуш сифатида киритиш учун субсидия ажратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
401. Кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида бирлашма ташкил этмоқчи бўлган муассис (бундан буён матнда муассис деб юритилади) бирлашма устав фондига (жамғармасига) улуш сифатида киритиш учун — ҳар бир аъзога (оилага) субсидия олиш учун ҳудуддаги АБКМга ёзма равишда мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муассис томонидан мурожаатга бирлашмага ихтиёрий аъзо бўлувчиларнинг (оила бошлиғи) Ф.И.О. кўрсатилган рўйхати ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун муассис ва оила ўртасида тузилган пудрат шартномалари нусхалари илова қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
402. Мазкур Низомнинг 401-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган маълумотлар тўлиқ топширилгандан сўнг АБКМнинг масъул ходими муассиснинг мурожаатини 5 иш куни ичида ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижалари бўйича бирлашмага ихтиёрий аъзо бўлувчиларга субсидия ажратиш учун АБКМ раҳбарига таклиф киритади. Бунда, масъул ходим оилани кам таъминланганлигига эътибор қаратиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
403. АБКМ раҳбари бирлашмага ихтиёрий аъзо бўлувчиларнинг бирлашма устав фондидаги улушини шакллантириш учун 2 иш кунида субсидия ажратиш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштиради ва почта орқали муассисга юборади. Буйруқда субсидия олувчилар Ф.И.О., субсидия миқдори кўрсатилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
404. АБКМнинг масъул ходими муассис тақдим этган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 401-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ бўлмаганда ёхуд ўрганиш натижаси бўйича муассиснинг мурожаатида кўрсатилган оила кам таъминланган оила бўлмаган ҳолларда 1 иш кунида субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида муассисга рад этишнинг сабаблари асослантирилган ҳолда ёзма равишда хат юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
405. АБКМнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги буйруғининг нусхасини олган муассис белгиланган тартибда бирлашма ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
406. Муассис белгиланган тартибда бирлашма ташкил этганидан сўнг, АБКМга ёзма равишда давлат хизматлари марказида рўйхатга олинган бирлашманинг аъзолари улуши кўрсатилган устав, бирлашманинг асосий реквизитлари, аъзоларнинг мулкий пайи тўғрисидаги гувоҳнома нусхаларини тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
407. АБКМ 2 иш куни муддатида бирлашма устав фондига ҳар бир оила бошлиғининг улуши сифатида киритиш учун бирлашманинг банкдаги ҳисоб рақамига базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида субсидия ажратади ҳамда бирлашма раиси (муассис) ва оила бошлиғи ёзма равишда хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
408. Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари устав фондига (жамғармасига) улуш сифатида киритиш учун субсидия битта оилага фақат бир маротаба ажратилади.
(51-боб Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 24 мартдаги 7-2020/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3163-1, 31.03.2020 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2020 й., 10/20/3163-1/0387-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Жамғарма маблағлари ҳисобидан грантлар ажратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. АБКМ тегишли ҳудуддаги меҳнат бозори эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу ҳудуддаги банд бўлмаган шахслар, айниқса, меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар ва кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизлар орасидан касбга қайта ўқиш истаги бўлганлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агротехнология, боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичилик соҳасида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш истаги бўлган фермер ва деҳқон хўжаликларининг раҳбарлари ва ишчилари, томорқа ер эгалари рўйхатини шакллантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда АБКМ томонидан тегишли ҳудуддаги касбга қайта ўқиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш истаги бўлганларни аниқлаш мақсадида оммавий ахборот воситаларида эълон берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. АБКМ томонидан тегишли ҳудудий бош бошқармага грант ажратишни сўраб талабнома юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Талабномада АБКМ томонидан шакллантирилган рўйхат асосида ҳудуддаги банд бўлмаган шахслар, шунингдек меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар ва кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларнинг, шунингдек агротехнология, боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичилик соҳасида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш истаги бўлган фермер ва деҳқон хўжаликларининг раҳбарлари ва ишчилари, томорқа ер эгаларининг сони, касбга қайта ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш йўналишлари ва муддатлари ҳамда тегишли ҳудуд кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Ҳудудий бош бошқарма АБКМ томонидан юборилган талабномани 3 иш куни ичида кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Ҳудудий бош бошқармада АБКМ томонидан юборилган талабнома бўйича эътирозлар мавжуд бўлмаганда, талабномада кўрсатилган шахсларни касбга қайта ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш учун касб-ҳунар таълими муассасалари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, коллежлар ва олий ўқув юртлари танловини «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари талаблари асосида амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Ҳудудий бош бошқарма ва тегишли касб-ҳунар таълими муассасаси, касб-ҳунарга ўқитиш маркази, коллеж ёки олий ўқув юрти ўртасида тузилган шартномага асосан тегишли ҳудудий бош бошқарма банд бўлмаган шахсларни, айниқса, меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар, кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни касбга қайта ўқитишга, шунингдек агротехнология, боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичилик соҳасида фермер ва деҳқон хўжаликларининг раҳбарлари ва ишчилари ҳамда томорқа ер эгаларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни молиялаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт ва саноат вазири Б. ХОДЖАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 10 май
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 10 май
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касб-ҳунар таълими маркази директори М. ХОЛМУХАМЕДОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 10 май
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 10 май
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ қўмитаси Раиси Б. МУСАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 10 май
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 10 май
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси в.б А. ХАИТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 10 май
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсларга
‎субсидиялар таклиф этиш бўйича
‎СЎРОВНОМА

‎‎1. Тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахс ҳақидаги маълумотлар:
а) _____________________________________________________________________________________________________‎‎

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎б) ____________________________________________________________________________________________________
‎_______________________________________________________________________________________________________

(манзили)‎‎

в) _____________________________________________________________________________________________________‎‎

‎‎(СТИР)

‎‎г) _____________________________________________________________________________________________________

(электрон почта манзили ва телефон рақами)‎‎

‎‎2. Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорида тўлаб бериладиган харажатлар:

якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш‎‎ ‎‎
кичик корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш ‎‎
микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш‎‎ ‎‎
тадбиркорликка ўқитиш‎‎ ‎‎
кредит олишда суғурта полиси тўлови‎‎

______________________________‎‎

‎‎______________________________

‎‎(сана)

‎‎(имзо)

(илова Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 24 мартдаги 7-2020/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3163-1, 31.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2020 й., 10/20/3163-1/0387-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.05.2019 й., 10/19/3163/3221-сон; 31.03.2020 й., 10/20/3163-1/0387-сон; 26.08.2020 й., 10/20/3163-2/1230-сон; 09.04.2021 й., 10/21/3163-3/0316-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)