28.05.2019 йилдаги ПҚ-4341-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 28.05.2019 йилдаги ПҚ-4341-сон
Kuchga kirish sanasi
30.05.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика ҳудудларида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги йилларда республикада тўқимачилик ва тикув-трикотаж мажмуаларини ташкил этиш, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ҳажми ва турларини кенгайтириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жумладан, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари ўртасида бозор муносабатларини шакллантириш, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий кластер шаклларини жорий қилиш, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини ошириш бўйича изчил чоралар кўрилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, қишлоқ жойларда, маҳаллаларда ва республикамизнинг олис ҳудудларида ишга муҳтож аҳоли, айниқса аёллар бандлигини таъминлаш, уларнинг турмуш шароитлари ва даромадларини оширишга қаратилган тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус доирасида тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини яратиш орқали қўшимча янги иш ўринларини ташкил этиш, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — «Ўзпахтасаноат» АЖ деб юритилади) фаолиятини диверсификация қилиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» АЖ ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ҳудудларида «Ўзпахтасаноат» АЖ ва унинг тизимига кирувчи корхоналар иштирокида енгил конструкцияли қурилиш материалларидан қуриладиган ёки бўш турган бино ва иншоотлар негизида ташкил этиладиган тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган мажмуаларни (кейинги ўринларда — мажмуа) яратиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мажмуалар фойдаланишга қабул қилингандан сўнг уларни «Ўзпахтасаноат» АЖни тугатиш Лойиҳа офиси томонидан «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига аъзо бўлган корхоналарга ёки тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган бошқа тадбиркорлик субъектларига 10 йил муддатга, 2 фоиздан ортиқ бўлмаган ставка лизинг асосида ёки сотиб олиш шарти билан ижарага бериш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 ноябрдаги ПФ-14-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.11.2021 й., 06/21/14/1053-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, мажмуалар қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали лойиҳаларнинг асосий кўрсаткичларини таъминлаш шарти билан ҳамда мазкур қарорда белгиланган шартларда тақдим этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 ноябрдаги ПФ-14-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.11.2021 й., 06/21/14/1053-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2019 — 2021 йилларда республика ҳудудларида енгил конструкцияли қурилиш материалларидан қуриладиган ёки бўш турган бино ва иншоотлар негизида ташкил этиладиган тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган мажмуаларда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг (кейинги ўринларда — лойиҳалар) асосий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227-сон «2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2019 йилда ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга — ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш мақсадида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 5 590,5 миллион сўм субсидия ажратилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Ўзпахтасаноат» АЖ «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда лойиҳа ташкилотларини жалб қилган ҳолда бир ой муддатда илғор хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, инновацион технологияларга асосан, арзон ва мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда мажмуаларни ташкил этиш бўйича якка тартибдаги намунавий лойиҳаларни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларининг ваколатли органларда экспертизадан ўтказилишини ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг бажарилишида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига сўзсиз риоя этилиши юзасидан назоратни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзпахтасаноат» АЖ таркибига кирувчи тикув-трикотаж корхоналарига лойиҳаларни амалга ошириш доирасида истисно тариқасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини ҳамда импорт қилинадиган технологик асбоб-ускуналарни харид қилиш учун тўғридан-тўғри шартномалар тузишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкил этиладиган тикув-трикотаж мажмуаларини қисқа муддатларда ишга туширилишини таъминлаш мақсадида, лойиҳа ва пудратчи ташкилотларни тендер (конкурс) савдоларини ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаш ва молиялаштиришни лойиҳалаш билан параллел равишда амалга оширишга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар лойиҳаларни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сон «Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг тижорат банкларига очган кредит линиялари маблағлари ҳисобидан 366 миллиард сўм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 5 йил муддатга, 2 йиллик имтиёзли давр билан 6 фоиз миқдордаги фоиз ставкаси, шу жумладан тижорат банкининг 2 фоиз миқдордаги маржаси билан тижорат банкларида кредит линиясини очиш орқали ажратиладиган 50 миллиард сўм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзпахтасаноат» АЖ ва унинг тизимидаги корхоналарнинг тақсимланмаган соф фойдаси ҳамда ўз маблағлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон банклари ассоциацияси тижорат банклари билан ҳамкорликда мажмуаларда тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни айланма маблағлар билан таъминлаш учун қисқа муддатли кредитларни тақдим қилиш амалиётини кенгайтирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилансинки, 2019 — 2021 йилларда лойиҳаларни амалга оширишда ва фаолияти давомида тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича фоизлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги тартибда қопланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат банки томонидан айланма маблағларни тўлдириш учун берилган кредитлар бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 25 фоизи миқдорида, лекин 5 фоизли пунктдан юқори бўлмаган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асбоб-ускуналарни сотиб олиш мақсадида тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Белгилаб қўйилсинки, 2022 йил 1 январгача «Ўзпахтасаноат» АЖ ва унинг тизимидаги корхоналар иштирокида лойиҳаларни амалга ошириш доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд тайёр тикув-трикотаж мажмуаларини лизинг асосида ёки сотиб олиш шарти билан ижарага бошқа тадбиркорлик субъектларига берилган кунга қадар фойда ва мол-мулк солиғидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, қурилиш материалларини белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб киришда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқарилган хом ашё (пахта толасидан ташқари) ва ярим тайёр маҳсулотни тизим ичида сотиш солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажмуаларни лизинг асосида сотишда қўшилган қиймат солиғи уларнинг баланс қиймати ва сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ушбу қарор асосида ташкил этиладиган мажмуаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони 9-бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган божхона имтиёзлари татбиқ этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. «Ўзпахтасаноат» АЖ таркибига кирувчи тикув-трикотаж корхоналарига, истисно тариқасида, биржа савдолари орқали пахта толасини, кейинчалик уни тўқимачилик корхоналарида ярим тайёр маҳсулотлар шаклида қайтариш асосида қайта ишлаш шарти билан, сотиб олиш ҳуқуқи берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. «Ўзпахтасаноат» АЖ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда ҳудудларда лойиҳаларни жойлаштиришнинг аниқ манзилли рўйхатини шакллантирсин ва Ишчи гуруҳга тасдиқлаш учун киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкил этиладиган тикув-трикотаж мажмуаларини хом ашё билан узлуксиз таъминлаш ҳамда тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда маҳаллийлаштириш даражасини ошириш мақсадида олти ой муддатда Тошкент вилояти Янгийўл туманида жойлашган собиқ пахта тозалаш корхонаси ҳамда Наманган шаҳрида жойлашган минтақавий пахта терминали негизида пахта толасини қайта ишлаш ва кейинчалик ундан юқори сифатли матолар ишлаб чиқаришни ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси мажмуаларни ташкил этиш учун муҳандислик-коммуникация тармоқлари мавжуд, биринчи навбатда, «Обод қишлоқ» дастурига киритилган аҳоли пунктларида ер майдонлари ажратилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари «Ўзпахтасаноат» АЖ томонидан тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш учун, фойдаланилмаётган ва бўш турган давлат мулки объектлари белгиланган тартибда реализация қилинишини таъминласин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, «Ўзпахтасаноат» АЖ ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини малакали мутахассислар билан таъминлаш, жумладан енгил саноатга ихтисослашган касб-ҳунар коллежларида тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳаси бўйича кадрлар тайёрлайдиган ўқув курсларини ташкил этишни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. «Ўзпахтасаноат» АЖ манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Г.К. Саидова зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 28 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4341-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 майдаги ПҚ-4341-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 — 2021 йилларда республика ҳудудларида енгил конструкцияли қурилиш материалларидан қуриладиган ёки бўш турган бино ва иншоотлар негизида ташкил этиладиган тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган мажмуаларда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудудлар номи

Сони

2019 йил

2020 йил

2021 йил

Яратиладиган иш ўринлари

тикувчилик корхоналари

жами

шундан

тикувчилик корхоналари

тикувчилик корхоналари

сочиқ ишлаб чиқариш
корхоналари

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

30

5

9

8

1

16

9 100

туманлар:

1.

Амударё

2

2

600

2.

Беруний

2

1

1

1

600

3.

Қораўзак

2

1

1

1

600

4.

Кегейли

2

1

1

1

600

5.

Қўнғирот

2

1

1

1

600

6.

Қонликўл

2

1

1

600

7.

Мўйноқ

2

2

600

8.

Нукус

2

1

1

1

700

9.

Тахиатош

2

1

1

1

600

10.

Тахтакўпир

2

1

1

1

600

11.

Тўрткўл

2

2

600

12.

Хўжайли

2

2

600

13.

Чимбой

2

1

1

1

600

14.

Шуманай

2

1

1

1

600

15.

Элликқалъа

2

2

600

2.

Андижон вилояти

14

6

8

8

4 200

туманлар:

1.

Олтинкўл

1

1

1

300

2.

Андижон

1

1

300

3.

Балиқчи

1

1

1

300

4.

Бўз

1

1

300

5.

Булоқбоши

1

1

1

300

6.

Жалақудуқ

1

1

1

300

7.

Избоскан

1

1

300

8.

Улуғнор

1

1

300

9.

Қўрғонтепа

1

1

300

10.

Асака

1

1

1

300

11.

Марҳамат

1

1

1

300

12.

Шаҳрихон

1

1

1

300

13.

Пахтаобод

1

1

300

14.

Хўжаобод

1

1

1

300

3.

Жиззах вилояти

24

12

12

11

1

7 300

туманлар:

1.

Арнасой

2

1

1

1

600

2.

Бахмал

2

1

1

1

600

3.

Ғаллаорол

2

1

1

1

700

4.

Ш. Рашидов

2

1

1

1

600

5.

Дўстлик

2

1

1

1

600

6.

Зомин

2

1

1

1

600

7.

Зарбдор

2

1

1

1

600

8.

Мирзачўл

2

1

1

1

600

9.

Зафаробод

2

1

1

1

600

10.

Пахтакор

2

1

1

1

600

11.

Фориш

2

1

1

1

600

12.

Янгиобод

2

1

1

1

600

4.

Қашқадарё вилояти

26

2

12

11

1

12

7 900

туманлар:

1.

Ғузор

2

1

1

1

600

2.

Деҳқонобод

2

1

1

1

600

3.

Қамаши

2

1

1

1

600

4.

Қарши

2

2

600

5.

Косон

2

1

1

1

600

6.

Китоб

2

1

1

1

600

7.

Миришкор

2

1

1

1

600

8.

Муборак

2

1

1

1

600

9.

Нишон

2

1

1

1

600

10.

Касби

2

1

1

1

600

11.

Чироқчи

2

1

1

1

600

12.

Шаҳрисабз

2

1

1

1

700

13.

Яккабоғ

2

1

1

1

600

5.

Навоий вилояти

14

4

6

6

4

4 200

туманлар:

1.

Конимех

2

1

1

1

600

2.

Қизилтепа

1

1

300

3.

Навбаҳор

2

1

1

1

600

4.

Кармана

1

1

300

5.

Нурота

2

1

1

1

600

6.

Томди

2

1

1

1

600

7.

Учқудуқ

2

1

1

1

600

8.

Хатирчи

2

1

1

1

600

6.

Наманган вилояти

12

7

5

4

1

3 700

туманлар:

1.

Наманган

1

1

300

2.

Мингбулоқ

1

1

1

300

3.

Косонсой

1

1

300

4.

Норин

1

1

1

300

5.

Поп

1

1

1

300

6.

Тўрақўрғон

1

1

300

7.

Уйчи

1

1

300

8.

Учқўрғон

1

1

300

9.

Чоpтоқ

1

1

300

10.

Чуст

1

1

1

300

11.

Янгиқўрғон

2

1

1

1

700

7.

Самарқанд вилояти

28

2

13

13

13

8 400

туманлар:

1.

Оқдарё

2

1

1

1

600

2.

Булунғур

2

1

1

1

600

3.

Жомбой

2

1

1

1

600

4.

Иштихон

2

1

1

1

600

5.

Каттақўрғон

2

1

1

1

600

6.

Қўшработ

2

1

1

1

600

7.

Нарпай

2

1

1

600

8.

Пайариқ

2

1

1

1

600

9.

Пастдарғом

2

1

1

1

600

10.

Пахтачи

2

1

1

1

600

11.

Самарқанд

2

1

1

1

600

12.

Нуробод

2

1

1

1

600

13.

Ургут

2

1

1

1

600

14.

Тайлоқ

2

1

1

1

600

8.

Сурхондарё вилояти

26

14

3

2

1

9

7 900

туманлар:

1.

Олтинсой

2

1

1

600

2.

Ангор

2

1

1

600

3.

Бойсун

2

1

1

600

4.

Музрабод

2

1

1

600

5.

Денов

2

1

1

1

600

6.

Жарқўрғон

2

1

1

600

7.

Қумқўрғон

2

1

1

1

700

8.

Қизириқ

2

1

1

600

9.

Сариосиё

2

2

600

10.

Термиз

2

1

1

600

11.

Узун

2

1

1

1

600

12.

Шеробод

2

1

1

600

13.

Шўрчи

2

1

1

600

9.

Сирдарё вилояти

32

8

8

8

16

8 480

туманлар:

1.

Оқолтин

4

1

1

1

2

1 060

2.

Боёвут

4

1

1

1

2

1 060

3.

Сайхунобод

4

1

1

1

2

1 060

4.

Гулистон

4

1

1

1

2

1 060

5.

Сардоба

4

1

1

1

2

1 060

6.

Мирзаобод

4

1

1

1

2

1 060

7.

Сирдарё

4

1

1

1

2

1 060

8.

Ховос

4

1

1

1

2

1 060

10.

Тошкент вилояти

30

6

15

15

9

9 000

туманлар:

1.

Оққўрғон

2

1

1

1

600

2.

Оҳангаpон

2

1

1

1

600

3.

Бекобод

2

1

1

1

600

4.

Бўстонлиқ

2

1

1

1

600

5.

Бўка

4

4

1 200

6.

Қуйичирчиқ

2

1

1

1

600

7.

Зангиота

1

1

1

300

8.

Юқоричирчиқ

2

1

1

1

600

9.

Қибрай

1

1

1

300

10.

Паркент

2

2

2

600

11.

Пискент

2

2

2

600

12.

Ўртачирчиқ

2

1

1

1

600

13.

Чиноз

2

2

600

14.

Янгийўл

2

1

1

1

600

15.

Тошкент

2

1

1

1

600

11.

Фарғона вилояти

15

7

8

7

1

4 600

туманлар:

1.

Олтиариқ

1

1

300

2.

Қўштепа

1

1

1

300

3.

Боғдод

1

1

1

300

4.

Бувайда

1

1

300

5.

Бешариқ

1

1

1

300

6.

Қува

1

1

1

300

7.

Учкўприк

1

1

1

400

8.

Риштон

1

1

300

9.

Сўх

1

1

1

300

10.

Тошлоқ

1

1

300

11.

Ўзбекистон

1

1

300

12.

Фарғона

1

1

300

13.

Данғара

1

1

1

300

14.

Фурқат

1

1

300

15.

Ёзёвон

1

1

1

300

12.

Хоразм вилояти

20

2

8

7

1

10

6 100

туманлар:

1.

Боғот

2

1

1

1

600

2.

Гурлан

2

1

1

1

600

3.

Қўшкўпир

2

1

1

1

700

4.

Урганч

2

1

1

1

600

5.

Ҳазорасп

2

1

1

1

600

6.

Хонқа

2

1

1

1

600

7.

Хива

2

1

1

600

8.

Шовот

2

1

1

600

9.

Янгиариқ

2

1

1

1

600

10.

Янгибозор

2

1

1

1

600

Жами

271

75

107

100

7

89

80 880

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Бозор конъюнктураси ҳамда аҳоли талабидан келиб чиққан холда, корхоналар фаолият тури ва жойлашуви ўзгариши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2019 й., 07/19/4341/3207-сон, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.11.2021 й., 06/21/14/1053-сон; 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)