Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2026 28.05.2019 йилдаги 437-сон
ONLINE TRANSLATE
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан, 28.05.2019 йилдаги 437-сон
Kuchga kirish sanasi
29.05.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиалини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида юқори малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрлашни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиалини (кейинги ўринларда Филиал деб аталади) ва Филиал ҳузуридаги академик лицейни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Филиалнинг вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси учун юқори малакали кадрларни миллий ва халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси бўйича эришилган ютуқлар, хорижий мамлакатлар тажрибаси ва Қашқадарё вилоятидаги ишлаб чиқариш соҳаларининг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тегишли бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича ўқув-методик адабиётларни яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасини ривожлантиришнинг илмий-методик вазифаларини ҳал этиш, илғор хорижий технологияларни қўллаган ҳолда илмий тадқиқотлар олиб бориш, уларнинг натижаларини амалиётга жорий этиш ва иқтидорли талаба ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, таълим ва илмий изланишлар жараёнига малакали мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги республика ва хорижий етакчи олий таълим муассасалари, илмий марказлари ва етакчи ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув ва малакавий амалиётларни замонавий ишлаб чиқариш жараёнлари билан уйғунлаштириш, таълим бериш жараёнида назария ва амалиёт чамбарчас боғлиқлигини таъминлаш ва битирувчиларнинг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ва хорижий олий таълим муассасалари, илмий марказлар ва етакчи ташкилотларга истиқболли ёш битирувчиларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш ҳамда профессор-ўқитувчиларни хорижий олий таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналарига малака ошириш ва стажировкага юбориш орқали Филиалнинг илмий салоҳиятини ошириб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) академик лицейнинг вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий ўрта ҳамда ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ сифатли ўқитишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим мактабларининг истеъдодли ўқувчиларини саралаб олиш, уларнинг интеллектуал қобилиятларини янада ривожлантириш ва ўқишни олий таълим муассасаларида давом эттиришга мақсадли тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчиларнинг ижодий салоҳияти намоён бўлиши ва фаоллашишига кўмаклашувчи, индивидуал истеъдодларни ва ҳар бир ўқувчининг қобилиятлари ҳамда хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда билимларни эгаллаб олиш жараёнида мустақил фаолият кўникмаларини шакллантирувчи ва ривожлантирувчи таълим муҳитини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагог кадрлар таркибини танлов асосида малакали, юқори касбий билимга, юксак ахлоқий ва маънавий фазилатларга эга бўлган ўқитувчилар билан тўлдириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таянч олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларини ўқув жараёнига кенг жалб қилиш, ўқув-методик материаллар тайёрлаш ҳамда ёш ўқитувчилар орасида устоз-шогирд тизимини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, ахборот-ресурс маркази фонди, спорт анжомлари ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчиларнинг дарсдан ташқари вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ҳудуддаги соҳа ташкилотларида етакчи ва фахрий мутахассислар билан ижодий учрашувларни ташкил этиш орқали уларнинг касбга бўлган қизиқишини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор маҳаллий ва хорижий таълим муассасаларининг тажрибасини ҳисобга олган ҳолда таълим жараёнини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш ва унинг мазмунини доимий равишда янгилаб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Филиал ҳамда академик лицей Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида зарур шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Филиалда ўқув жараёни 2019/2020 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиалининг Васийлик кенгаши таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васийлик кенгаши қуйидаги йўналишлар бўйича Филиал фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашувчи жамоатчилик органи этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Филиални моддий-техник жиҳатдан мустаҳкамлаш учун молиявий ёрдам ташкил этиш, бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасалари ва ташкилотлардан тайинланган малакавий амалиёт раҳбарларини Филиалнинг бюджетдан ташқари маблағлари, рағбатлантириш фонди ҳисобидан моддий қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш ҳамда иқтидорли талабаларнинг ривожланган хорижий давлатлардаги таълим муассасаларида амалиётини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида Филиални ривожлантиришга кўмаклашувчи янги усуллар, дастурлар ва истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш ташкилотлари фаолиятига илмий ишланмалар натижаларини самарали жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Филиал профессор-ўқитувчилари ва ёш олимларининг Scopus ва Web of science каби маълумотлар базасига кирган халқаро илмий журналларда илмий мақолалар чоп этиш борасидаги сарф-харажатларини молиялаштириш, шунингдек, ўқув-методик ва илмий-тадқиқот ишларининг бажарилишидан келиб чиққан ҳолда моддий рағбатлантириб боришни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Филиалда ўқув жараёнини ташкил этиш учун малакали профессор-ўқитувчилар, жумладан, хориждан ўқитувчилар, олимлар ва мутахассисларни жалб этиш ҳамда ёш олимлар, таянч докторантларнинг хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларга стажировкага юборилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Филиал педагог ва бошқа ходимларининг меҳнат шароитларини ҳамда уларнинг ижтимоий таъминотини яхшилаш ва қўллаб-қувватлашни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Филиал биноларининг қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш учун зарур молиявий маблағлар йўналтирилишини, замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер ва бошқа ташкилий техника, кутубхона фонди билан жиҳозланишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Васийлик кенгаши бир ой муддатда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиали бакалавриат таълим йўналишлари талабаларининг амалиёт ўташ объектларига бириктирилишини тасдиқласин ва 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб амалиётга жорий этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия ташкилотларининг грантлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар;
(6-банд «а» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) академик лицей фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
(6-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Филиал ва академик лицейни сақлаш харажатлари 2019 йилда «Маориф» соҳаси бўйича тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида, 2020 йилдан бошлаб эса мазкур соҳага ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Филиал ва академик лицейнинг бошланғич фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида унга ажратилган бино ва иншоотларни жорий таъмирлаш ва жиҳозлаш (мебель, компьютер техникаси, ўқув адабиётлари ва бошқа моддий-техника воситаларини харид қилиш) ишлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Филиалнинг тузилмасини олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Филиал ва академик лицейнинг уставини белгиланган тартибда тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Филиал ва академик лицейни танлов асосида юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Филиал ва академик лицейда ўқув-методик жараён ташкил этилишини таъминлаш, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, уни ўқув-лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан таъминлаш бўйича аниқ чораларни амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Филиал ва академик лицейнинг ахборот-ресурс марказларини таянч олий таълим муассасаси томонидан қўшимча ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Хонобод шоҳ кўчаси, 19-уй манзилида жойлашган Қарши агробизнес ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан биргаликда Филиалга, шунингдек, Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, Қовчин қишлоғи манзилида жойлашган Қовчин қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан биргаликда академик лицейга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, Қарши агробизнес ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи ва Қовчин қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежининг ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар тегишлича Филиал ва академик лицей биноларида ўқув жараёнини давом эттирадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. 2019/2020 ўқув йили бошлангунига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг буюртманомаларига мувофиқ Қашқадарё вилоятида фаолияти тугатилаётган касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника воситаларини белгиланган тартибда Филиалга беришга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Ўзбекистон Республикасининг ривожлантириш давлат дастурларининг 2020 йил ва кейинги йиллар учун параметрларини шакллантиришда Филиал бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш юзасидан лойиҳалар ушбу дастурларга белгиланган тартибда киритилишини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Филиал ва академик лицейни онлайн маъруза ҳамда масофавий таълим учун телекоммуникация жиҳозлари ва инфратузилма билан таъминлаш, шунингдек, юқори тезликдаги интернет ҳамда электрон таълим миллий тармоғига белгиланган тартибда улаш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги республика олий таълим муассасаларидан Филиалга фаолият юритиш учун таклиф этилган профессор-ўқитувчиларни уй-жой билан, шу жумладан, 2 та икки хонали хизмат уйи билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Филиалга 3 та, шу жумладан, 1 та хизмат, 1 та махсус автотранспорт воситаси ва 1 та автобус ҳамда академик лицейга 1 та хизмат автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокими З.Ш. Рўзиев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 28 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
437-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 майдаги 437-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиалининг Васийлик кенгаши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

З. Рўзиев

Қашқадарё вилояти ҳокими, Васийлик кенгаши раиси

2.

Б. Ражапов

Қашқадарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари

3.

У. Умурзаков

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори

4.

Ғ. Бегалиев

Қарши тумани ҳокими

5.

Ш. Донаев

Яккабоғ тумани ҳокими

6.

А. Бойкараев

Косон тумани ҳокими

7.

Р. Сагдуллаев

Китоб тумани ҳокими

8.

Б. Рахимов

Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи

9.

С. Хуррамов

Аму-Қашқадарё насос станцияси бошқармаси бошлиғи

10.

Л. Раджабов

«Қашқадарё сув қурилиш инвест» ДУК директори

11.

Х. Парманов

Қашқадарё сув омборидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи

12.

И. Қурбонов

Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи

13.

З. Исмоилов

Чимқўрғон сув омборидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи

14.

М. Шукуров

Ҳисорак сув омборидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи

15.

Ш. Асланов

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ бош директори

16.

Қ. Қурбонов

«Муборакнефтгаз» МЧЖ директори

17.

Ж. Усмонов

Қашқадарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи

18.

Н. Холов

«Ўздаверлойиҳа» илмий лойиҳалаш институти Қашқадарё бўлинмаси бошлиғи

19.

лавозими бўйича

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиали директори

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига, ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2019 й., 09/19/437/3202-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)