23.05.2019 йилдаги ПҚ-4331-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 23.05.2019 йилдаги ПҚ-4331-сон
Kuchga kirish sanasi
24.05.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар)нинг Ўзбекистонга оид қисмлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий сиёсатини амалга ошириш, хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилиш, маҳаллий товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмларини ошириш, хорижий мамлакатлардан туристик оқимни жалб қилиш, республиканинг транспорт-транзит имкониятларини кенгайтириш масалаларида давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг идоралараро мувофиқлаштириш ва ҳамкорлик тизимини самарали ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар)нинг (кейинги ўринларда — ҳукуматлараро комиссиялар) Ўзбекистонга оид қисмлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик қисмидаги фаолиятнинг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ҳукуматлараро комиссиялар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдо ҳамкорлигини ривожлантириш, маҳаллий экспортёрлар учун хорижий мамлакатларда қулай савдо режимларини шакллантириш, шу жумладан савдо тўсиқларини олиб ташлаш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, молиявий-техник, илмий-техник, туристик ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамда бошқа устувор йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи иқтисодий фаолиятда маҳаллий иштирокчилар томонидан амалга оширилаётган ташқи савдо ва инвестициявий лойиҳаларни илгари суриш ва қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ва юқори даражадаги ташрифлар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича масъул вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг комплекс масалаларини ҳал қилиш ва мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иммиграция, шу жумладан меҳнат миграцияси бўйича муаммоли масалаларни ҳал қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий мамлакатлар билан икки томонлама ҳамкорлик ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда икки томонлама шартномалар ва битимларнинг бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш ва такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон томонидан ҳукуматлараро комиссиялар ҳамраислари даражаси бўйича таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукуматлараро комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги томонидан якуний баённомалар ва қабул қилинаётган «йўл хариталари»ни амалга оширишнинг бориши тўғрисида тақдим этиладиган маълумотларни умумлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукуматлараро комиссиялар, ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари ҳамраислари ва аъзолари фаолиятининг натижадорлиги ва самарадорлигини, шунингдек, улар томонидан тасдиқланган иш режаларининг бажарилишини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари ҳамраислари ва аъзолари фаолиятини тасдиқланган самарадорлик ва натижадорлик мезонлари бўйича баҳолаш натижалари асосида уларни моддий рағбатлантириш ва интизомий чораларни кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий томон билан тадбирларни ўтказиш муддатлари, хорижий делегациялар таркибини, чора-тадбирлар сценарийлари, кун тартиби лойиҳаларини, йиғилиш баёнлари ва имзога тайёрланган икки томонлама ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши ва келишилишини таъминлаш, шунингдек, ташкилий-баённома тусидаги барча масалаларни ҳал қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмларининг кун тартибларини, якуний баённомалар, иш таркиби ва жадвалларини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар ва идораларнинг хорижий мамлакатлар билан сиёсий, илмий-техник, туристик ва маданий-гуманитар ҳамкорлиги қисмидаги, шунингдек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаларидаги ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишлари доирасидаги савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари ҳамраисига йиғилишларни ўтказиш учун зарур бўлган материаллар тўпламини (ахборот маълумотномалари, суҳбатлар ва чиқишларга тезислар лойиҳаларини ва бошқаларни) киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари котибияти функцияларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланадиган ҳар йилги ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича иш режалари амалга оширилишининг боришини мониторинг қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари аъзоларини рағбатлантириш ёки интизомий чоралар кўриш бўйича таклифлар билан бирга ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишлари якунлари юзасидан эришилган келишувлар ижроси ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда сиёсий, илмий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича ҳисоботларни киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар ва идораларнинг инвестициялар, илғор технологияларни жалб қилиш, шунингдек, ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишлари доирасида маҳаллий товарлар ва хизматлар номенклатураси ва экспорт ҳажмларини кенгайтириш фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукуматлараро комиссияларнинг савдо-иқтисодий, инвестициявий, банк-молия, транспорт-логистика, саноат-технологик ва техник ҳамкорлик қисмидаги йиғилишлари кун тартиби ва таркиби бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари аъзоларини рағбатлантириш ёки интизомий чоралар кўриш бўйича таклифлар билан бирга ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишлари якунлари юзасидан эришилган келишувлар ижроси ҳолати тўғрисида савдо-иқтисодий, инвестициявий, банк-молия, саноат-технологик ва техник ҳамкорлик бўйича ҳисоботларни ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш ва умумлаштириш учун Ташқи ишлар вазирлигига жўнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишлари доирасида хорижий ҳамкор-мамлакатлар билан икки томонлама бизнес-форумларни мажбурий тарзда ўтказиш масалаларини тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишлари давомида имзолаш учун қатъий савдо-инвестициявий келишувлар ва шартномалар рўйхатини ишлаб чиқишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссиялар йиғилишларининг самарадорлигини ошириш ва натижадорлигини таъминлаш мақсадида Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда хорижий ҳамкор-мамлакатлар билан (алоқадор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган шартномалар ва келишувлар асосида) ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишлари ўтказилишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар ва асосларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукуматлараро комиссияларнинг якуний баённомаларига киритиш учун Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатлари ва устуворликларини илгари суришга йўналтирилган аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқ инвестициявий лойиҳалар ва савдо шартномаларини амалга ошириш бўйича битимлар ва келишувларни ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш ва ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишлари доирасида имзолашга тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмларига хорижий муассаса бўлган мамлакатда йиғилишлар ўтказилишида, улар якунлари бўйича аниқ келишувларга эришишда, шунингдек, уларнинг мониторинги ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш борасида амалий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукуматлараро комиссиялар кун тартиби ва якуний баённомаларига киритиш учун аниқ таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатлари ва устуворликларини илгари суришга йўналтирилган келишувлар ва савдо-инвестициявий шартномаларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий муассаса томонидан амалга оширилган ишлар ва хорижий ҳамкорлардан келиб тушган маълумотлар таҳлили асосида, эришилган келишувларни амалга ошириш ҳолати тўғрисида ҳар чоракда ҳисоботлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқ лойиҳалар, дастурлар ва келишувларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда ташриф буюриладиган давлатлар билан амалий ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташриф буюриладиган мамлакат иқтисодий конъюнктураси ва бозорларининг ривожланиш динамикасини таҳлил қилиш орқали экспортни илгари суриш, инвестицияларни жалб қилиш ва туризмни ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи иқтисодий вазифаларни ҳал этиш мақсадида давлатлараро ҳамкорлик муносабатларини, шу жумладан ташриф буюриладиган мамлакатнинг ишбилармон доиралари билан узвий алоқаларни ўрнатиш ва салоҳиятли ҳамкорларнинг алоқа базасини кенгайтириш орқали мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг экспорт, инвестициявий ва туристик салоҳияти ҳақидаги маълумотларни тарқатиш, шунингдек, мамлакатнинг ижобий имижини ва унинг халқаро рейтинглардаги ўрнини мустаҳкамлаш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси — ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишлари якунлари бўйича тасдиқланган баённомалар ва «йўл хариталарида» кўрсатилган тадбирларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини ташкил қилиш ва назоратини амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Халқаро ҳамкорлик бўлимига қўшимча 3 та штат бирлиги киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар)нинг Ўзбекистонга оид қисмлари раислари ва раис ўринбосарлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар)нинг Ўзбекистонга оид қисмлари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туристик ҳамкорлик масалалари бўйича идоралараро мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари таркиби Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари таркибига мажбурий тартибда Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги вакиллари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари киритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 1 июлдан ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари ҳамраислари ва аъзоларига нисбатан, улар фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунларидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг лавозим маошининг 50 фоизигача бўлган миқдорда моддий рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби жорий этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашнинг асосий мезонлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий ҳукуматлар билан мавжуд масалаларни ҳал қилишга йўналтирилган келишувлар сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот даврида ўтказилган «бизнес форумлар» доирасида жалб қилинган хорижий инвестициялар ҳажми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот даврида ўтказилган «бизнес форумлар» доирасида тузилган экспорт контрактлари ҳажми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ва юқори даражадаги ташрифлар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича комплекс масалаларнинг ҳал қилиниши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишларини ўтказиш жадвалини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир мамлакат билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, республиканинг манфаатлари ва ташқи иқтисодий устуворликларини илгари суриш, шунингдек, инвестицияларни жалб қилиш, экспортни ва туристик салоҳиятни илгари суриш бўйича аниқ келишувлар ва битимлар имзолаш масаласини кўриб чиқишга қаратилган амалий таклифлар ва чора-тадбирларни белгилаган ҳолда ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари батафсил иш режаларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукуматлараро комиссиялар кесимида баҳолаш мезонларининг бошланғич қийматларини назарда тутган ҳолда ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари ҳамраислари ва аъзоларини моддий рағбатлантириш ва жавобгарлигини ошириш мақсадида уларнинг фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистонга оид қисмлари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини баҳолаган ҳолда улар иш режалари бажарилишининг боришини ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги «Ўзбекистон Республикаси билан хорижий мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар)нинг ўзбек қисмлари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-3470-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 23 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4331-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4331-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар)нинг Ўзбекистонга оид қисмлари раислари ва раис ўринбосарлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тадбир номи

Ўзбекистонга оид қисми раиси

Ўзбекистонга оид қисми раиси ўринбосари

1.

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма комиссия

Бош вазир

А.Н. Арипов

Б. Асадов — Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси
Б. Ходжаев — иқтисодиёт ва саноат вазири

И. Неъматов — ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия

С. Ниязходжаев — Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси
С. Бекенов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

И. Неъматов — ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

Э. Шаисматов — Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси
Б. Ходжаев — иқтисодиёт ва саноат вазири

И. Неъматов — ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмита

Б. Саидов — Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

С.Умурзоқов — инвестициялар ва ташқи савдо вазири

Д. Ахатов — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Германия-Ўзбекистон
ишбилармонлик кенгаши

Н. Касимов — Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Р. Гулямов — иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари

Д. Ахатов — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

К. Рашидов — Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси
С. Саифназаров — иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари

И. Неъматов — ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

2.

Ўзбекистон Республикаси ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари

А.Ж. Раматов

Б. Абдуллаев — Ўзбекистон Республикасининг Эрон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси
Ш. Вафаев — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

лавозим бўйича — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

А. Кучкаров — Ўзбекистон Республикасининг Туркманистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси
Л. Кудратов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

И. Неъматов — ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Грузия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

Ш. Файзиев — Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси
С. Бекенов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

И. Неъматов — ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Латвия Республикаси ўртасида иқтисодий, саноат ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

лавозим бўйича — Ўзбекистон Республикасининг Латвия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси
Б. Абидов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

Д. Ахатов — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

3.

Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия Кенгаши ССЎБК

Бош вазир ўринбосари
Э.М. Ганиев

А. Шайхов — Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

С. Умурзоқов инвестициялар ва ташқи савдо вазири

лавозим бўйича — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Америка-Ўзбекистон савдо палатаси

Ж. Вахабов — Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Л. Кудратов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

лавозим бўйича — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

«Ўзбекистон-ЕИ» ҳамкорлик қўмитаси

Д. Хакимов — Ўзбекистон Республикасининг Европа Иттифоқидаги ваколатхонаси раҳбари

Б. Абидов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

Д. Ахатов — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма қўмита

В. Фен — Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Л. Кудратов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

лавозим бўйича — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Испания Қироллиги ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

Ж. Ганиев — Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси
А. Абдуалиев — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

Д. Ахатов — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Франция Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

С. Рустамбаев — Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

С.Умурзоқов — инвестициялар ва ташқи савдо вазири

Д. Ахатов — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Япония ва Япония-Ўзбекистон қўмитаси

Г. Фазилов — Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Л. Кудратов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

лавозим бўйича — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

А. Агзамходжаев — Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси
С. Бекенов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

Д. Ахатов — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Уммон Султонлиги ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

А. Абдухалимов — Ўзбекистон Республикасининг Уммон Султонлигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Ш. Вафаев — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

лавозим бўйича — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

Н. Юсупов — Ўзбекистон Республикасининг Беларусь Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

С. Бекенов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

И. Неъматов — ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

4.

Ўзбекистон Республикаси ва Таиланд Қироллиги ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

Бош вазир ўринбосари

А.А. Абдухакимов

А. Алиев — Ўзбекистон Республикасининг Таиланд Қироллигидаги бош консули

С. Бекенов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

лавозим бўйича — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Малайзия
ўртасида қўшма савдо қўмитаси

Р. Усманов — Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

С. Бекенов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

лавозим бўйича — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Финляндия Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

лавозим бўйича — Ўзбекистон Республикасининг Латвия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси
Б. Абидов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

Д. Ахатов — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

5.

Ўзбекистон Республикаси ва Миср Араб Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳукуматлараро комиссия

Бош вазир ўринбосари

Ж.А. Қўчқоров

О. Усманов — Ўзбекистон Республикасининг Миср Араб Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

С. Бекенов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

лавозим бўйича — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Қироллиги ўртасида савдо, иқтисодиёт, фан ва технологиялар, маданият, спорт ва ёшлар соҳасида келишувни назорат қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссия

У. Максудов — Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистони Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Ш. Вафаев — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

лавозим бўйича — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Қувайт Давлати ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

Б. Аълоев — Ўзбекистон Республикасининг Қувайт Давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Ш. Вафаев — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

лавозим бўйича — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Қатар Давлати ўртасида савдо-иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

Б. Аълоев — Ўзбекистон Республикасининг Қувайт Давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Ш. Вафаев — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

лавозим бўйича — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

Ф. Арзиев — Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

А. Икрамов — Савдо-саноат палатаси раиси

И. Неъматов ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

6.

Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасида ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

Бош вазир маслаҳатчиси

А.С. Султанов

Ш. Файзиев — Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

С. Бекенов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

И. Неъматов — ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Украина ўртасида ҳар томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

лавозим бўйича — Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

А. Абдуалиев — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

И. Неъматов — ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

7.

Ўзбекистон Республикаси ва Австрия Республикаси ўртасида ҳукуматлараро комиссия

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазири

С.У. Умурзоқов

Ш. Асадов — Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси
Б. Абидов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

Д. Ахатов — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Чехия Республикаси ўртасида иқтисодий, саноат ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

Н. Касимов — Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Ж. Арипов — иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари

Д. Ахатов — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Исроил Давлати ўртасида савдо-иқтисодий, инвестиция ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

С. Рустамов — Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

А. Назаров — инновацион ривожланиш вазири ўринбосари

Д. Ахатов — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Литва Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

лавозим бўйича — Ўзбекистон Республикасининг Латвия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси
Б. Абидов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

Д. Ахатов — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Венгрия ҳукуматлараро комиссия

Ш. Асадов — Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси
С. Бекенов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

Д. Ахатов — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Болгария ўртасида иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

А. Агзамходжаев — Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Б. Абидов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

Д. Ахатов — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Индонезия Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

У. Розукулов — Ўзбекистон Республикасининг Индонезия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

С. Бекенов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

лавозим бўйича — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Словакия Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича идоралараро комиссия

Ш. Асадов — Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси
Л. Кудратов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

Д. Ахатов — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Руминия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

Ш. Асадов — Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси
Б. Абидов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

Д. Ахатов — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

Н. Касимов — Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Б. Абидов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

Д. Ахатов — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Савдо, иқтисодиёт ва саноат ҳамкорлиги ва экспорт кредитлари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон-Италия ҳукуматлараро ишчи гуруҳи

О. Акбаров — Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

С. Бекенов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

Д. Ахатов — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

Б. Ибрагимов — Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Ш. Вафаев — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

лавозим бўйича — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

8.

Ўзбекистон Республикаси ва Бангладеш Халқ Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

Қишлоқ хўжалиги вазири
Ж.А. Ходжаев

Ф. Арзиев — Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Л. Кудратов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

лавозим бўйича — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Вьетнам Социалистик Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

У. Розукулов — Ўзбекистон Республикасининг Индонезия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

С. Бекенов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

лавозим бўйича — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

Ф. Сидиков — Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Б. Абидов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

лавозим бўйича — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

9.

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида ҳамкорлик кенгаши

Ташқи ишлар вазири

А.Х. Камилов

Хакимов Д. — Ўзбекистон Республикасининг Европа Иттифоқидаги ваколатхонаси раҳбари

Б. Абидов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

Д. Ахатов — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

10.

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

Иқтисодиёт ва саноат вазири

Б.А. Ходжаев

Б. Асадов — Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси
С. Бекенов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

И. Неъматов — ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Арманистон Республикаси ўртасида ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

Б. Асадов — Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси
С. Бекенов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

И. Неъматов — ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Молдова Республикаси ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ҳукуматлараро комиссия

лавозим бўйича — Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Л. Кудратов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

И. Неъматов — ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

Б. Бабаев — Ўзбекистон Республикасининг Польша Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

С. Бекенов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

Д. Ахатов — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

11.

Молиявий ва техник ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Германия ҳукуматлараро музокаралари

Иқтисодиёт
ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари

Р.А. Гулямов

Н. Касимов — Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Л. Кудратов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

Д. Ахатов — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида савдо ва инвестициялар бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳ

Н. Касимов — Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Л. Кудратов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

Д. Ахатов — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

12.

Ўзбекистон Республикаси, Афғонистон Ислом Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси ўртасида савдо ва инфратузилма лойиҳалари бўйича уч томонлама комиссия

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили

И.Р. Иргашев

Я. Шадманов — Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

И. Махкамов — транспорт вазирининг биринчи ўринбосари

лавозим бўйича — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия

Я. Шадманов — Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Б. Абидов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

лавозим бўйича — ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Комиссиянинг Ўзбекистонга оид қисми аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига тегишли лавозимларга янгидан тайинланган ёки уларнинг ўрнини босадиган шахслар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4331-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар)нинг Ўзбекистонга оид қисмлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар)нинг (кейинги ўринларда — ҲАК ) Ўзбекистонга оид қисми фаолиятининг ҳуқуқий асослари, вазифа ва функцияларини, ҲАК мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш, шунингдек, эришилган келишувларни амалга ошириш ва уларнинг якунлари бўйича қабул қилинган қарорлар мониторингини олиб бориш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. ҲАК икки томонлама ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, молиявий-техник, илмий-техник, сайёҳлик ва маданий-гуманитар ҳамкорлик, шунингдек, ўзаро муносабатларнинг бошқа соҳаларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ташкил қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми маслаҳат органи бўлиб, ҲАКда Ўзбекистон Республикасини ифодалайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, ушбу Низом, қонунчиликнинг бошқа ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг раҳбарлиги остида амалга оширади ҳамда манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми вазифалари, функциялари ва ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, молиявий-техник, илмий-техник, туристик ва маданий-гуманитар ҳамкорликни, шунингдек, ўзаро алоқаларнинг бошқа соҳаларини ривожлантириш бўйича давлатлараро ва ҳукуматлараро келишувлар, олий ва юқори даражадаги ташрифлар якуни бўйича имзоланган амалий тадбирлар режаларини («Йўл хариталарини») ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш мониторингини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, молиявий-техник, илмий-техник, туристик ва маданий-гуманитар соҳаларида, шунингдек, икки томонлама ўзаро муносабатларнинг бошқа устувор йўналишларида ҳамкорликнинг жорий ҳолатини таҳлил қилиш ва уни янада кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларнинг ишбилармон доиралари ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва кенгайтириш учун қулай шароитларни яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси компаниялари ва ташкилотлари маҳсулотлари ва хизматларини ташқи бозорларга барқарор ва узоқ муддатли экспорт етказиб беришни ташкил қилиш ҳисобига хорижий тараф билан келишган ҳолда ўзаро товар алмашув номенклатурасини кенгайтириш ва ҳажмларини ошириш бўйича чоралар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт ва транзит, халқаро транспорт коммуникациялари ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида келишилган сиёсатни олиб бориш, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо юкларини ташиш ва транзити учун преференция режимларини қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти ва инфратузилмасининг асосий тармоқларини ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича устувор дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишга тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ва илғор технологиялар, грантлар, имтиёзли кредитлар ва техник кўмаклашиш восита ларини жалб қилишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига сайёҳлар оқимини жалб қилишга, миллий сайёҳлик маҳсулотларини илгари суриш бўйича қўшма дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда етакчи хорижий сайёҳлик компанияларнинг иштирок этишига, шунингдек, сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етакчи хорижий ташкилотлар ва илмий-тадқиқот марказлари билан энг аввало миллий таълим тизимига илғор амалиёт ва стандартларни жорий қилиш, ўқув жараёни усулларини такомиллаштириш, қўшма тадқиқот дастурлари ва ишланмаларини ўтказишга йўналтирилган ҳамкорликни ўрнатиш ва кенгайтириш бўйича амалий чораларни қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бизнес-форумлар, ихтисослаштирилган кўргазмаларни ташкиллаштириш ва ўтказиш, хорижий мамлакатларда Ўзбекистон маданияти кунлари ва Ўзбекистонда хорижий мамлакатлар кунларини ўтказишда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатларни ўзаро ҳисобга олиш, конструктив мулоқот ва халқаро ҳуқуқ меъёрлари асосида Марказий Осиё минтақасида трансчегаравий очиқ сув оқимларидан оқилона ва адолатли фойдаланиш, шунингдек, экологик барқарорликни таъминлаш масалаларини ҳал қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришда кўмаклашиш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва бошқа икки томонлама, шу жумладан олий ва юқори даражада ўтказилган ташрифлар жараёнида эришилган келишувлари ҳамда ҲАК мажлисларида қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини мониторинг қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Кўрсатилган вазифаларни бажариш учун ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми қуйидаги функцияларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий ҳамкорлар билан биргаликда икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, молиявий-техник, илмий-техник, сайёҳлик ва маданий-гуманитар ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектларига ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда, ўзаро фойдали ва узоқ муддатли ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишга тайёр бўлган чет эллик контрагентларни аниқлашда кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолият субъектлари томонидан амалга оширилаётган аниқ лойиҳа ва дастурлар бўйича ишларни мувофиқлаштиради, тарафлар ўз шартномавий вазифаларини бажаришига ёрдам беради, юзага келадиган муаммоли масалаларни ҳал қилишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етакчи чет эл компаниялари ва ишлаб чиқариш корхоналари билан тўғридан-тўғри контрактлар тузиш орқали Ўзбекистон Республикаси компаниялари ва ташкилотлари маҳсулотлари ва хизматларининг ташқи бозорларга барқарор ва узоқ муддатли экспорт етказиб берилишини ташкиллаштиришга ҳар томонлама кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий компания ва ташкилотларнинг халқаро пудрат, сервис ва бошқа, шу жумладан саноат ва инфратузилма объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш, давлат харидлари доирасида товар ва хизматларни етказиб бериш бўйича битимларида, шунингдек, хорижий мамлакатлар компанияларининг очиқ тендерларида иштирок этишига кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг транзит салоҳиятини мустаҳкамлаш, уни халқаро транспорт-коммуникация тармоқларига интеграция қилиш, ташқи савдо юкларини экспорт қилиш учун мавжуд транспорт йўналишлари самарадорлигини ошириш ва янгиларидан фойдаланиш, уларни ташишда имтиёзлар ва преференциялар тақдим қилиш бўйича таклифларни тайёрлаш ва амалга оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий мамлакатларнинг ташкилотлари ва компанияларини Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция жараёнларида, хусусан иқтисодиёт ва инфратузилманинг асосий тармоқларини ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича устувор дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этишга жалб қилиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида ҳамкорликда ишлаб чиқарилган ярим фабрикатлар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар кўринишидаги саноат маҳсулотларини хорижий ишлаб чиқариш корхоналари эҳтиёжлари учун экспорт етказиб беришни таъминлаган ҳолда хорижий мамлакатларнинг етакчи компаниялари билан маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида устувор ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш учун грантлар, имтиёзли кредитлар, техник кўмаклашиш воситаларини жалб қилиш бўйича чора кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг маданий-тарихий ва сайёҳлик салоҳиятини оммалаштириш, шунингдек, хорижий мамлакатларни миллий сайёҳлик маҳсулотларини илгари суриш ва мамлакатнинг сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қўшма дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишга жалб қилишига кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадқиқот ва таълим қўшма дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш, илғор технологиялар ва илмий ишланмаларни Ўзбекистон Республикасига жалб қилиш йўли билан етакчи хорижий таълим ташкилотлари, илмий марказлар ва юқори технологияли компаниялари билан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтиришга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг трансчегаравий дарёлар сув-энергия ресурсларидан самарали фойдаланиши юзасидан, шунингдек, қўшни давлатлар ҳудудидаги сув-хўжалик объектларига хизмат кўрсатиш, таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш, уларнинг хавфсиз ва узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳавони ифлослантирувчи моддалар чиқишини чеклаш ва уларнинг трансчегаравий таъсирини пасайтириш, экологик жиҳатдан асосланган технологиялар, ишлаб чиқариш ва истеъмол усулларини ишлаб чиқиш ва қўллашга қаратилган узоқ муддатли лойиҳа ва дастурларни ишлаб чиқишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, бошқа икки томонлама келишувлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, уларни хорижий ҳамкорлар билан келишиш ва тузиш бўйича чоралар кўради, шунингдек, улардан келиб чиқадиган ўзаро мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲАК мажлисларида қабул қилинадиган, ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисмига тааллуқли бўлган баён қарорларининг бажарилишини мониторинг қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси давлат органлари, ташкилотлари, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ҲАК хорижий қисмлари билан мурожаатларни кўриб чиқишда кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҲАК мажлисларини тайёрлаш ва ўтказишни ташкиллаштиради, уларни чақириш билан боғлиқ ташкилий-техник, моддий-молиявий ва бошқа масалаларнинг бутун комплексини ҳал қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ва юқори даражадаги ташрифлар давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича комплекс масалаларни ҳал қилади ҳамда масъул вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бизнес-форумлар, ихтисослаштирилган кўргазмалар, хорижий мамлакатларда Ўзбекистон маданияти кунлари ва Ўзбекистонда хорижий мамлакатлар кунларини ўтказишни ташкиллаштиришда кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Хорижий мамлакатлар билан икки томонлама келишувлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқларига мувофиқ ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисмига бошқа вазифа ва функциялар юклатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми қуйидаги ваколатларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича зарур қарорлар қабул қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲАКнинг хорижий қисмлари билан келишилган ҳолда ҲАК доирасида доимий ва вақтинча қўшма кичик комиссиялар ва идоралараро ишчи гуруҳларни тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, хориждаги муассасаларидан зарур ахборот-таҳлил ва маълумотнома материаллари, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа маълумотларни сўраб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлари раҳбарлари ва экспертлари иштирокида мажлислар чақириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда ёки ҲАКнинг хорижий қисмлари кўмагида хорижий мамлакатларнинг ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларига икки томонлама ҳамкорлик ва ҲАК фаолияти билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича мурожаат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор давлат ва хўжалик бошқарувининг органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларини ҳамкорлик, келишувлар, ҲАК томонидан қабул қилинадиган баённома қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқишга жалб қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми фаолиятини ташкил қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми раис, уч нафар ўринбосар, котибият, ишчи орган ва ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми аъзоларидан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлари раҳбарлари ва масъул шахслари орасидан шакллантирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми раисларининг ўринбосарлари ҳисобланади ва уларнинг самарали ишлаши ҳамда келишувлар, шу жумладан ҲАК мажлислари якунлари бўйича, олий ва юқори даражадаги ташрифлар якунлари бўйича эришилган келишувларнинг амалий ижроси учун шахсан жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми таркиблари Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан икки томонлама муносабатларининг жорий ҳолати, савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, молиявий-техник, илмий-техник, сайёҳлик ва маданий-гуманитар ҳамкорлик хусусияти ва кўлами, муҳокамага киритиладиган кун тартибидаги масалалар мазмуни, шунингдек, ҲАКнинг хорижий қисмлари таркибидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми раислари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми аъзолари ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда ҲАК мажлисларини ўтказишга пухта ва мазмунли тайёргарликни таъминлаган ҳолда ҲАК мажлисларини ташкиллаштириш масалаларининг бутун комплексини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲАК мажлисларини, зарур ҳолларда эса мажлислар орасидаги даврда ҲАК раисдошлари билан учрашувларни ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲАК мажлислари якунлари бўйича қабул қилинган мажлис баёни қарорларини имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲАКнинг самарали ишлашини ташкиллаштириш бўйича бошқа чораларни кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми раислари йўқлигида кўрсатилган вазифаларни уларнинг ўринбосарлари бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми аъзолари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шерик давлатнинг салоҳияти ва имкониятларини таҳлил қилиш асосида ҳамда у билан ташқи иқтисодий ва ташқи сиёсий ҳамкорлик даражасини ҳисобга олган ҳолда ҲАК мажлисларининг кун тартиби ва якуний баённомага киритиш учун икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича асосланган таклифлар ўз вақтида ва сифатли тайёрланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл тарафи билан икки томонлама музокаралар ва учрашувлар ўтказади, ўз ваколати доирасида келишувлар ва бошқа ҳужжатларни имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми раислари ва котибиятига эришилган келишувлар ва қабул қилинган қарорларни амалга ошириш бўйича аниқ таклифлар билан бирга ўзининг ҲАК мажлисларидаги иштироки натижалари тўғрисида батафсил ҳисоботларни тақдим қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар чоракда камида бир марта ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми котибиятини келишувлар ҳамда ҲАК мажлислари якунлари бўйича қабул қилинган қарорларни амалга ошириш жараёни ҳақида ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲАК ишида самарали иштирок этиш юзасидан бошқа чораларни кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми котибияти функцияларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги амалга оширади ва у қуйидаги вазифаларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲАК мажлисларини ҳар томонлама ва сифатли тайёрлаш бўйича ишларнинг бутун комплекси мувофиқлаштирилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларига ҲАК фаолияти доирасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари бўйича сўровлар юборади, келиб тушган таклифларни умумлаштиради ва таҳлил қилади, улар асосида кун тартиби лойиҳасини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲАКнинг хорижий қисмлари таркибидаги ўзгаришларни мониторинг қилади ва ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми раисларини бу ҳақида ўз вақтида хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлари вакиллари ҲАК ишига жалб қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲАКнинг баённома қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан келишиш, мажлис якунлари бўйича уларни қабул қилишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲАК мажлислари якунлари бўйича эришилган келишувлар ва баённома қарорларининг амалга оширилиши устидан мониторингини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲАКнинг самарали ишлашини ташкил қилиш бўйича бошқа чораларни кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари (бундан буён — Ишчи орган деб юритилади):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҲАК вазифаларини амалга оширишда кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий тараф билан хорижий делегация таркиби, тадбирлар сценарийси, кун тартиби лойиҳалари, мажлис баённомаси ва имзолаш учун режалаштирилаётган икки томонлама ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва келишиш, шунингдек, барча ташкилий-протокол масалаларни ҳал қилишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ва юқори даражадаги ташрифлар ҳамда ҲАК мажлислари якунлари бўйича эришилган келишувларнинг амалий ижроси мониторингини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. ҲАК мажлисларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. ҲАК мажлисларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тартиби ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. ҲАК мажлислари, қоидага кўра, Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларининг ташаббус таклифлари, шунингдек, хорижий тараф билан келишувларни ҳисобга олган ҳолда 1 февралга қадар шакллантириладиган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ҲАК мажлисларини ўтказиш бўйича йиллик жадвал асосида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. ҲАК мажлиси ўтказилишидан камида тўқсон кун аввал ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми раислари мажлисга тайёргарлик кўриш бўйича асосий вазифаларни тақсимлаш учун ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми аъзолари иштирокида мажлис ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказилган мажлис Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларига ҲАКнинг режалаштирилаётган мажлисига тайёргарлик кўриш бўйича аниқ топшириқларни назарда тутувчи баённома билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Баённомага мувофиқ Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлари қуйидагилар бўйича таклифларни тайёрлаш мақсадида ўз ваколатига кирадиган масалаларни ишлаб чиқишга киришади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро шартномалар, икки томонлама келишувлар ва ташқи иқтисодий битимларни тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки томонлама ҳамкорлик, шу жумладан олий ва юқори даражадаги ташрифлар доирасида эришилган келишувларни амалга оширишнинг муаммоли жиҳатларини ҳал қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки томонлама ҳамкорликнинг «йўл харитаси», мажлис кун тартиби ва баённомаси бандлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми таркиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲАК мажлиси давомида муҳокама қилиш учун зарур бошқа масалалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг бошқа дахлдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлари мажлис баённомасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ ҳужжатлар тўпламини тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ташқи ишлар вазирлиги ҲАКнинг режалаштирилаётган мажлисидан камида олтмиш кун аввал хорижий тараф билан тадбир ўтказилишининг аниқ муддатлари, ҲАК мажлисининг кун тартиби, мажлис доирасида имзоланиши режалаштирилаётган икки томонлама ҳужжатлар рўйхатини ишлаб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ташқи ишлар вазирлиги ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми раиси билан келишилган ҳолда хорижий томон тасдиқномаси олинган санадан эътиборан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хорижий тараф билан мажлисни ўтказишнинг келишилган муддатлари, кун тартиби лойиҳаси, шунингдек, мажлис доирасида имзоланадиган икки томонлама ҳужжатлар рўйхати тўғрисидаги маълумотлар билан бирга ҲАК мажлисини ўтказиш тўғрисидаги таклифни киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли розилиги берилган санадан эътиборан икки кундан кечиктирмай Ўзбекистон Республикасининг барча дахлдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларига ҲАКнинг келгуси мажлиси тўғрисидаги хабарномани ҳамда нутқлар матни, музокаралар учун материаллар, имзоланиши режалаштирилаётган икки томонлама ҳужжатларнинг лойиҳалари, шунингдек, мажлис баённомаси лойиҳаси ва ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми таркиби юзасидан таклифларни тақдим қилиш тўғрисида сўров юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлари ҲАК мажлисидан камида йигирма беш кун аввал Ташқи ишлар вазирлигига мажлис баённомаси лойиҳаси ва ҲАКни ўтказиш сценарийсини тайёрлаш учун зарур ҳужжатлар тўплами ҳамда музокаралар бўйича материалларни юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ташқи ишлар вазирлиги ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми раиси билан келишилган ҳолда мажлисдан камида йигирма кун аввал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҲАКнинг якуний кун тартиби, ўтказиш сценарийси ва ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми таркибини киритади. ҲАК мажлисининг баённомаси лойиҳаси бир вақтнинг ўзида хорижий тарафга ҳам юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҲАК мажлисдан камида ўтказиш масаласини кўриб чиқади ва маъқул бўлган тақдирда Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тегишли таклиф киритилган санадан эътиборан беш кун ичида Ташқи ишлар вазирлигини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли розилигини олган кундан эътиборан икки кун ичида ҲАКнинг режалаштирилаётган мажлиси тўғрисидаги маълумотни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига келишиш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ташқи ишлар вазирлиги келишувга қараб, бироқ ҲАК мажлисидан камида ўн кун аввал Вазирлар Маҳкамасига ҲАК мажлисини ўтказиш тўғрисидаги фармойиш лойиҳасини киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҲАК мажлиси ўтказилишидан камида етти кун аввал ҲАК мажлисини ўтказиш ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги томонидан киритилган фармойишни қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҲАК мажлиси якунлангандан сўнг бир кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҲАК мажлиси якунлари тўғрисидаги ахборотни ва баённомани киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Айрим истисно ҳолатларда ҲАК мажлисини ўтказиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ёки хорижий тараф томонидан кўтарилган тақдирда ушбу бобда кўрсатиб ўтилган муддатлар ўзгартирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. ҲАК мажлисларида эришилган келишувлар, шунингдек, уларнинг якунлари бўйича қабул қилинган қарорларни ижросининг мониторинги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҲАК мажлиси якунлари тўғрисидаги ахборот ва баённома киритилгандан сўнг уч кундан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, бошқа дахлдор давлат ва хўжалик бошқарувининг органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларига ҳар чоракда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан эришилган келишувлар ҳамда уларнинг якунлари бўйича қабул қилинган қарорлар ижросининг бориши тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилишни топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми ишчи органлари хорижий тараф томонидан ҲАК мажлислари якунлари бўйича эришилган келишувлар ҳамда қабул қилинган қарорлар ижросининг боришини доимий мониторинг қилади ва ҳар чоракда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан киритилган ҳисобот маълумотларини ва икки томонлама ҳамкорликнинг юзага келиши мумкин бўлган муаммоли жиҳатларини бартараф қилиш бўйича таклифларни Ташқи ишлар вазирлигига тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ташқи ишлар вазирлиги ҳар чоракда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан кейинчалик ахборот олинган санадан эътиборан беш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, агар ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ёки унинг ўринбосари бўлса — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот бериш учун ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми раисига умумлаштирилган ҳисобот маълумотларини тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми раислари ва уларнинг ўринбосарлари зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни лозим даражада бажариш ҳамда ҲАКнинг Ўзбекистонга оид қисми ишининг натижадорлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар)нинг Ўзбекистонга оид қисмлари тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар)нингмажлисларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
схемаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар*

1-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари таклифлари ҳамда хорижий томон билан келишувларни ҳисобга олган ҳолда шакллантириладиган ҲАК мажлисларини ўтказиш йиллик жадвалини тасдиқлаш (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда)

1 февралгача

2-босқич

ҲАК ўзбек қисмлари раиси

ҲАК мажлисини ўтказишга тайёргарлик кўригарлик кўриш бўйича вазифаларни тақсимлаш учун ўзбек қисмлари аъзолари иштирокида мажлис ўтказиш. Якуни бўйича мажлис баённомасини қабул қилиш.

ҲАК мажлисидан камида 90 кун аввал

3-босқич

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, бошқа алоқадор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар

Мажлис баённомасига мувофиқ, қуйидагилар бўйича таклифлар тайёрлаш юзасидан алоқадор ташкилот фаолиятига тегишли масалаларни кўриб чиқиш:

халқаро шартномалар, икки томонлама келишувлар ва ташқи иқтисодий битимларни тузиш;

икки томонлама ҳамкорликнинг муаммоли жиҳатларини ҳал этиш;

икки томонлама ҳамкорликнинг «йўл харитаси», кун тартиби ва мажлис баённомасининг бандлари;

ҲАК ўзбек қисмлари таркиби;

ҲАК мажлиси давомида муҳокама қилиниши зарур бўлган бошқа масалалар.

Ташқи ишлар вазирлигига ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ материаллар пакетини тақдим этиш.

Мажлис баённомасида кўрсатилган муддатларда

4-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги

Хорижий томон билан тадбирларни ўтказишнинг аниқ муддатлари, ҲАК мажлислари кун тартиби, мажлис доирасида имзоланиши режалаштирилган икки томонлама ҳужжатлар рўйхатини ишлаб чиқишни бошлаш.

ҲАК мажлисидан камида 60 кун аввал

5-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги

ҲАК ўзбек қисми раиси билан келишилган ҳолда ҲАК мажлисини ўтказиш бўйича хорижий томон билан келишилган мажлис ўтказиш муддатлари, кун тартиби лойиҳаси, шунингдек, мажлис доирасида имзоланадиган икки томонлама ҳужжатлар рўйхати тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

хорижий томоннинг тасдиқномаси олинган санадан бошлаб 3 кун ичида

6-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва бошқа алоқадор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга нутқлар матнларига, музокаралар материалларига таклифларни, имзоланиши режалаштирилаётган икки томонлама ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, мажлис баённомаси ва ҲАК ўзбек қисми таркибига таклифларни бериш тўғрисида сўровнома юбориш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли розилиги олинган санадан бошлаб 2 кун ичида

7-босқич

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, бошқа алоқадор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар

Ташқи ишлар вазирлигига мажлис баённомаси лойиҳасини ва ўтказиш сценарийсини тайёрлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар пакетини, шунингдек, музокараларга тегишли материалларни жўнатиш.

ҲАК мажлисидан камида 25 кун аввал

8-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҲАК мажлисинингякуний кун тартиби, ўтказиш сценарийси ва ҲАК ўзбек қисми таркибини киритиш. Бир вақтнинг ўзининг ўзида ҲАК мажлиси баённомаси лойиҳасини хорижий томонга жўнатиш.

ҲАК мажлисидан камида 20 кун аввал

9-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҲАК мажлиси ўтказиш тўғрисидаги ахборотни киритиш.

ҲАК мажлисидан камида 20 кун аввал

ПрезидентАдминистрацияси

ҲАК мажлисини ўтказиш тўғрисидаги масалани келишиш.

розилик берилишига қараб

10-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда, ҲАК мажлиси ўтказиш тўғрисидаги фармойиш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

розилик берилишига қараб, ҲАК мажлисидан камида 10 кун аввал

11-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

ҲАК мажлисини ўтказиш тўғрисидаги фармойишни қабул қилиш.

ҲАК мажлисидан камида 7 кун аввал

12-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ҲАК мажлиси якунлари тўғрисидаги ахборотни ва мажлис баённомасини киритиш.

ҲАК мажлиси ўтказилганидан кейин 1 кун ичида

13-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, бошқа алоқадор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва республикадаги бошқа ташкилотларга эришилган келишувларни амалга оширишнинг бориши тўғрисидаТашқи ишлар вазирлигига ахборот тақдим этишни топшириш.

ахборот киритилганидан кейин 3 кун ичида

14-босқич

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, бошқа алоқадор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда дипломатик ваколатхоналар

ҲАК мажлиси давомида эришилган келишувларни ҳамда уларнинг якуни бўйича қабул қилинган қарорларни амалга оширишнинг бориши тўғрисида ҳисобот ахборотини Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этиш.

ҳар чоракда, бироқ ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан

15-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги

ҲАК мажлиси давомида эришилган келишувларни ҳамда уларнинг якуни бўйича қабул қилинган қарорларни амалга оширишнинг бориши тўғрисида умумлаштирилган ҳисобот ахборотни ҲАК ўзбек қисми раисига ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

ҳар чоракда, бироқ ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 -санасидан кечиктирмасдан

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Алоҳида ҳолларда, ушбу схемада кўрсатилган муддатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ёки хорижий томоннинг ҲАК мажлисини ўтказиш масаласидаги ташаббусига кўра ўзгартирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар)нинг Ўзбекистонга оид қисмлари тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукуматлараро комиссия мажлисларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш муносабати билан шакллантириладиган ҳужжатлар ҳамда ахборот-таҳлилий материаллар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда бошқа алоқадор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида ахборот-таҳлилий материаллар кўринишидаги қуйидаги ахборотни умумлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, зарур ҳолларда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ва ҳамкор мамлакатнинг ўтган йил якунлари бўйича ривожланиш макроиқтисодий кўрсаткичлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ва ҳамкор мамлакатнинг саноат, қишлоқ хўжалиги, хизматлар соҳасидаги етакчи тармоқлари, уларнинг ЯИМ таркибидаги улуши, экспорт-импорт операциялари тўғрисида маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг ҳамкор мамлакат билан ташқи савдоси динамикасининг таҳлили, уларнинг асосий ташқи савдо ҳамкорларининг батафсил ёритилган экспорт/импорт номенклатурасини илова қилган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳамкор мамлакатнинг Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш билдираётган етакчи ташкилотлари фаолияти тўғрисидаги ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий мамлакат давлат тузилмалари, банклари, ташкилотларининг республикамиз давлат органлари, банклари ва ташкилотлари билан иқтисодиёт тармоқларининг устувор йўналишларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлиги тўғрисидаги ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тузилмалари билан молиявий-техник ва гуманитар ёрдам масалалари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро иқтисодий ва молиявий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик бўйича ахборот ва таклифлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳамкор мамлакатнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида савдо-иқтисодий ва инвестициявий фаолиятни амалга ошираётган қўшма корхоналари, компаниялар ваколатхоналари ва бошқа тижорий тузилмалари фаолияти тўғрисида ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатдаги мавжуд транспорт йўлларидан республикамизнинг экспорт-импорт операциялари учун фойдаланиш тўғрисидаги ахборот (денгиз портларининг юк билан бандлиги, транзит йўлаклар, темир йўл ва бошқа транспорт турларидан фойдаланиш, трансмиллий йўллар бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга оширишда мамлакатларнинг иштироки тўғрисидаги ахборот мавжуд бўлса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кичик ва хусусий тадбиркорлик соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро шартномалар ва ташқи иқтисодий битимларнинг лойиҳалари ҳамда уларни имзолашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукуматлараро комиссия мажлислари доирасидаги музокаралар учун савдо-иқтисодий, молиявий-техник ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича материаллар, қўйиладиган масалалар ва таклифлар, шунингдек, тақдимот материаллари ва асосий маърузачиларнинг нутқлари матнлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳамкор мамлакат томонидан қўйилиши мумкин бўлган масалалар ва улар бўйича ўзбек томонининг асосланган позициялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ва юқори даражадаги ташрифлар якунлари бўйича «йўл хариталари»га киритилган эришилган келишувлар ва имзоланган шартномалар ижросининг бориши тўғрисидаги ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий делегациянинг тахминий таркиби ва мажлисни ўтказиш сценарийси бўйича таклифлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукуматлараро комиссия мажлислари кун тартиби лойиҳаси ва баённомасига таклифлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ташқи ишлар вазирлиги ушбу илованинг 1-бандида кўрсатилган материаллар билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, зарур ҳолларда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига қуйидаги ахборот-таҳлилий материалларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарихий ва мамлакатшунослик маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатдаги ички сиёсий вазият;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи сиёсатнинг, шу жумладан Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан асосий йўналишлари, муҳим ҳамкорлар билан ўзаро муносабат, халқаро ташкилотлар ишида иштирок этиш ва улардаги позиция;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси билан дипломатик ва тарихий-маданий алоқалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки томонлама муносабатларнинг мавжуд ҳуқуқий-шартномавий базаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
парламентлараро алоқалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки томонлама ва кўп томонлама сиёсий ва ҳарбий ҳамкорликнинг ривожланиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4331-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туристик ҳамкорлик масалалари бўйича идоралараро мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлик тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий сиёсатини амалга оширишда, унинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва олға суриш, чет эл инвестициялари ва илғор технологияларини, имтиёзли кредитлар, грантлар ва техник кўмаклашиш воситаларини жалб қилиш, маҳаллий товар ва хизматлар экспорти ҳажмларини ошириш, икки томонлама товар алмашинуви турларини кенгайтириш, чет эллардан сайёҳлар оқимини жалб қилиш, шунингдек, республиканинг транспорт-транзит салоҳиятини оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (кейинги ўринларда — масъул ташкилотлар) билан Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари ўртасидаги идоралараро мувофиқлаштириш ва ҳамкорлик (кейинги ўринларда — идоралараро ҳамкорлик) тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Идоралараро ҳамкорликнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари (кейинги ўринларда — хориждаги муассасалар), маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа масъул ташкилотлар орасида биргаликдаги самарали ва тезкор ишни ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспортни жадаллаштириш, аввало тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилиш, Ўзбекистон Республикасига сайёҳлар оқимини кенгайтириш ҳамда мамлакатнинг транспорт ва транзит салоҳиятини ривожлантириш соҳасида хориждаги муассасаларнинг фаолиятини фаоллаштириш ва такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъул ташкилотлар томонидан чет эллардаги муассасаларнинг ахборот-маълумот таъминотини яхшилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспортни жадаллаштириш, инвестицияларни жалб қилиш, транспорт ва транзит салоҳиятини ривожлантириш ва сайёҳлар оқимини кенгайтириш борасида ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг мурожаатлари, сўровлари ва лойиҳа таклифларининг масъул ташкилотлар томонидан ўз вақтида ва самарали кўриб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий товар ва хизматларнинг ташқи бозорларга чиқаришнинг таъсирчан механизмини яратишга қаратилган чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва экспортни жадаллаштириш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, мамлакат иқтисодиётига чет эл инвестицияларини максимал даражада жалб қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Идоралараро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5400-сон Фармонининг 1-иловасига асосан тасдиқланган Схемага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Идоралараро ҳамкорликда масъул ташкилотларнинг асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий йўналишини амалга ошириш ва таъминлашга жавоб берувчи давлат органлари тизимида марказий бўғин ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Идоралараро ҳамкорликда қуйидагилар Ташқи ишлар вазирлигининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолият стратегияси бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва ташқи иқтисодий йўналишни амалга оширишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соҳага тегишли вазирликлар, муассасалар, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг ягона ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг самарали амалга оширилишига тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш ва бартараф қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспортни жадаллаштириш, инвестицияларни жалб қилиш ва туризмни ривожлантириш учун қулай ташқи шароитларни яратиш бўйича сиёсий-дипломатик чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг экспорт салоҳиятини ривожлантиришда, Ўзбекистонга чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва сайёҳлар оқимини кучайтиришда амалий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хориждаги муассасалар, масъул ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектларидан келувчи халқаро иқтисодий вазият, хорижий мамлакатларнинг бозор конъюнктураси тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш, унинг асосида устувор йўналишлар бўйича ташқи иқтисодий манфаатларни илгари суриш бўйича таклифлар тўпламини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатда амалга оширилаётган катта миқёсдаги ислоҳотлар ва ўзгаришлар, республиканинг экспорт, инвестиция ва туристик салоҳияти тўғрисида холис маълумотларни кенг тарқатиш, шунингдек, дунё рейтингларида Ўзбекистоннинг мавқеини яхшилаш борасида таклифларни ишлаб чиқиш ва мамлакатнинг ижобий имижини мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатлар, халқаро молиявий институтлар ва ташкилотлар билан ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш борасида хориждаги муассасаларнинг фаолиятини такомиллаштириш, хориждаги муассасалар дипломатик ходимларининг ташқи иқтисодий фаолият бўйича ишини назорат қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташқи савдо соҳасида стратегияни шакллантириш ва ягона сиёсатни амалга ошириш ҳамда чет эл инвестицияларини, кредит ва молиявий-техник кўмаклашиш воситаларини жалб қилишни мувофиқлаштиришда масъул орган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг идоралараро ҳамкорликдаги асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари, кредитлар, шунингдек, молиявий-техникавий кўмаклашиш воситаларини жалб қилиш стратегиясини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция салоҳиятини ривожлантириш, қулай инвестицион муҳитни шакллантириш, мамлакатнинг ишончли инвестицион шерик сифатидаги имижини мустаҳкамлаш ва унинг инвестицион жозибадорлигини ошириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий шериклар билан инвестицион ҳамкорлик йўналишларини ривожлантириш ва диверсификациялаш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳалари ва таклифларининг ягона базасини шакллантириш, чет эллик сармоядорларни, шунингдек кредит ва молиявий-техник кўмаклашиш воситаларини излаб топиш ва жалб қилишда ёрдам бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатлар билан ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари доирасида тузиш мақсадида қатъий савдо-инвестиция битимлари ва шартномаларининг рўйхати устида ишлашни мувофиқлаштириш ва ишлаб чиқиш (тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдимот ва ахборот-маълумот материаллари билан биргаликда сифатли ишлаб чиқилган инвестиция таклифлари ва лойиҳаларнинг паспортларини Ташқи ишлар вазирлигига ва хориждаги муассасаларга тақдим қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг ташқи иқтисодий фаолият субъектларига чет эллик инвесторларни қидириш, улар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатиш, шунингдек, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича лойиҳа таклифлари ва бошқа керакли материалларни тайёрлашда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устувор минтақавий ва тармоқ йўналишлари бўйича республиканинг ташқи савдо фаолияти стратегиясини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, тариф ва нотариф тўсиқларни бартараф қилиш, транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспорт қилинадиган товарлар (иш, хизматлар)нинг ҳажмини ошириш, турларининг хилма-хиллиги ва географиясини кенгайтириш бўйича вазифаларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет элларда экспортчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ишбилармон шерикларни қидиришда, шартномалар тузишда, тендер (танлов) савдоларида, ярмарка, бизнес-форумларда ва бошқа тадбирларда ёрдам бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи ишлар вазирлигига ва хориждаги муассасаларга экспорт қилинадиган товарлар (иш, хизматлар)нинг рўйхатини уларнинг чет эл валютасидаги нархи, техник кўрсаткичлари ва минтақалар кесимида тавсифларини кўрсатган ҳолда тақдим қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дунё бозорлари бўйича маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот турлари ва номенклатурасини тизимли асосда таҳлил қилиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт қилинадиган товар ва хизматлари ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси туризм соҳасида, мамлакатнинг туристик салоҳиятини тубдан ошириш ва туризмга иқтисодиётнинг стратегик соҳаси мақомини бериш сиёсатини амалга оширишни таъминловчи орган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Идоралараро ҳамкорликда Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туриндустрияни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, шунингдек, устувор чет эл бозорларида туристик хизматларни илгари суриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик инфратузилмани ривожлантириш, миллий туристик брендни ва туристик маҳсулотларни илгари суриш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик бозорларни кенгайтириш ва диверсификация қилиш, туристик ярмаркаларда қатнашишда ва шериклик алоқаларини ўрнатишда миллий туроператорларга ёрдам бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг тегишли инфратузилмасини ривожлантириш ва илгари суриш бўйича қўшма дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда етакчи чет эллик туристик компанияларнинг иштирокини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи ишлар вазирлигига ва хориждаги муассасаларга мамлакат ҳудудлари кесимида туристик салоҳият тўғрисидаги тақдимотларни ташкил қилиш мақсадида сифатли ахборот (фото ва видео) материалларини тақдим қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Хориждаги муассасалар ўзлари жойлашган давлатда ёки халқаро ташкилотда Ўзбекистон Республикасини ифодаловчи давлат органлари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Идоралараро ҳамкорликда хориждаги муассасаларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
борган давлатдаги иқтисодий конъюнктурани, иқтисодиёт тармоқлари ва бозорлар ривожланишининг динамикаси ва тенденцияларини таҳлил қилиш ҳамда экспортни ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш ва туризмни авж олдириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи иқтисодий вазифаларни ҳал қилиш учун самарали давлатлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишбилармон доиралар билан яқин муносабатлар ўрнатиш ва салоҳиятли шерикларнинг манзил маълумотлари базасини кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар билан аниқ лойиҳалар, дастурлар ва келишувларни амалга ошириш бўйича ўзаро амалий ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг экспорт, инвестицион ва туристик салоҳияти тўғрисидаги маълумотларни тарқатиш, шунингдек, мамлакатнинг ижобий имижи ва дунё рейтингларидаги мавқеини мустаҳкамлаш чора-тадбирларни кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиётнинг устувор соҳаларини ривожлантиришдаги эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда инвестицияларни жалб қилиш, товарлар (иш, хизматлар) экспортини жадаллаштириш, туризмни ривожлантириш соҳасида таклиф ва лойиҳаларни, ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соҳалар кесимида экспорт, инвестиция ва туристик салоҳиятни ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий шериклар ташаббуси билан бошланган лойиҳалар ва таклифлар, талаблар билан ишлаш ҳолати тўғрисида Ташқи ишлар вазирлигини вақти-вақти билан хабардор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий шериклар билан алоқалар ўрнатиш, улар билан аниқ битимлар тузиш орқали идоралараро ҳамкорликни амалга оширишади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ташқи ишлар вазирлиги сўрови билан керакли маълумотларни белгиланган муддатларда тақдим қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари талаб қилинган маълумотларни ўз вақтида тақдим қилмаган тақдирда, Ташқи ишлар вазирлиги масъул раҳбарларга нисбатан интизомий жазо қўллаш масаласини киритишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Масъул ташкилотлар идоралараро ҳамкорлик давомида ўз ваколатини белгилаб берувчи қонун ҳужжатларида зиммасига юклатилган бошқа вазифаларни ҳам бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Хорижий шериклар билан лойиҳа ва таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда келишиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва бошқа масъул ташкилотлар ўз ваколати доирасида Савдо-саноат палатаси ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг бошқа субъектлари билан биргаликда чет эллик шериклар билан амалга ошириш мақсадида таклифлар ва лойиҳаларни ишлаб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилган таклифлар ва лойиҳалар Ташқи ишлар вазирлигига юборилади. Мазкур Низомнинг 17-бандида назарда тутилган ҳолларда эса кейинчалик Ташқи ишлар вазирлигини хабардор қилиш орқали улар хорижий шериклар билан ишлаб чиқилган ҳолда тўғридан-тўғри хориждаги муассасаларга юборилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги ҳолатларда тўғридан-тўғри хорижий муассасалар билан ҳамкорликни амалга оширади, шунингдек, чет эллик шериклар билан пухта ишлаб чиқиш мақсадида ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилган таклиф ва лойиҳаларни уларга юборади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва бошқа эришилган келишувлар, икки томонлама ҳамкорлик бўйича «Йўл хариталари» доирасида лойиҳа/таклифларнинг амалга оширилишида ёки ишлаб чиқилишида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ва юқори даражадаги расмий алоқалар, шунингдек, ҳукуматлараро комиссия (қўмита ва кенгашлар) йиғилишлари натижалари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ташқи ишлар вазирлигига, мазкур Низомнинг 17-бандида назарда тутилган ҳолларда эса, хориждаги муассасаларга юбориладиган таклиф ва лойиҳаларга қуйидагилар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестицияларни жалб қилиш соҳасида — минтақалар кесимида соҳанинг инвестиция, шу жумладан туристик салоҳиятига бағишланган тақдимот (видео ва/ёки слайдлар), тарқатма материаллар (флаер, буклет ва брошюралар) ва бошқа ахборот-маълумот материалларини (мавжуд инфратузилма, лойиҳани амалга ошириш шартлари ва бошқалар тўғрисида маълумот) илова қилган ҳолда сифатли ишлаб чиқилган инвестиция таклифлари ва лойиҳаларнинг паспортлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар ва хизматларнинг (туризм соҳасини ўз ичига олган ҳолда) экспортини илгари суриш соҳасида — чет эл валютасидаги нархини, техник кўрсаткичлари ва хусусиятларини, сифат сертификатини кўрсатиш билан биргаликда тақдимот (видео ва/ёки слайдлар), тарқатма материаллар (флаер, буклет ва брошюралар) ва минтақалар кесимида тармоқнинг экспорт, шу жумладан туристик салоҳиятини намойиш қилувчи бошқа ахборот-маълумот материаллари илова қилинган ҳолда ишлаб чиқариладиган/кўрсатиладиган ва экспортга юбориладиган товар ва хизматлар рўйхати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таклифлар ва лойиҳалар ҳамда уларга илова қилинадиган материаллар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари учун — рус тилида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа мамлакатлар учун — инглиз тилида, ёки зарур ҳолларда бошқа тилларда тайёрланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Таклиф ва лойиҳалар мазкур Низомнинг 18-бандида кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқ келмаган тақдирда, Ташқи ишлар вазирлиги, мазкур Низомнинг 17-бандида билан назарда тутилган талабларга мувофиқ келмаган тақдирда эса хориждаги муассасалар, иш тартибида уларнинг камчилигини тўлдириш имконияти бўлмаганда, уларни бартараф қилиш учун ташаббускорларига қайтаришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ташқи ишлар вазирлиги масъул ташкилотлардан таклиф ва лойиҳалар келган пайтдан эътиборан, қоидага кўра, уч кунлик муддатда (дипломатик почтани жўнатиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда) уларни хорижий муассасаларга юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Хорижий муассасалар ушбу таклиф ва лойиҳаларни олгач, зудлик билан уларни хорижий шериклар билан пухта ишлаб чиқишга киришади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Хорижий муассасалар, ташаббус билан берилган таклиф ва лойиҳаларни ҳамда республиканинг масъул ташкилотлари томонидан таклиф қилинган лойиҳаларни хорижий шериклар билан ишлаб чиқиш ҳолати тўғрисида Ташқи ишлар вазирлигига ҳар ой ахборот киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташаббускорлар Ташқи ишлар вазирлиги талаби, мазкур Низомнинг 17-бандида назарда тутилган ҳолларда эса хорижий муассасаларнинг талабига биноан чет эллик шериклар билан таклиф ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун зарур бўлган қўшимча маълумот ва материалларни тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Мазкур Низомнинг 22-бандида кўрсатиб ўтилган маълумотларнинг хорижий муассасалардан келиб тушишига қараб, Ташқи ишлар вазирлиги мунтазам равишда, аммо ҳар чоракда камида бир марта Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва бошқа масъул ташкилотларни таклиф ва лойиҳаларни кўриб чиқиш ҳолати тўғрисида улар бўйича келишувларга эришилгунига қадар хабардор қилиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Хорижий муассасалар томонидан ташаббус кўрсатилган сўровлар, таклиф ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Чет эллик шериклардан хорижий муассасаларга келиб тушган сўровлар, таклифлар ва лойиҳалар, қоидага кўра, уч кунлик муддатда (дипломатик почтани жўнатиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда) Ташқи ишлар вазирлигига юборилади, мазкур Низомнинг 17-бандида назарда тутилган ҳолларда эса, бир кунлик муддатда ҳаммабоп алоқа воситалари (электрон почта, факс ва бошқалар) орқали бир вақтнинг ўзида Ташқи ишлар вазирлигини хабардор қилган ҳолда тўғридан-тўғри давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ташқи ишлар вазирлиги хорижий муассасалардан ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган халқаро ташкилотлар ва чет давлатларнинг ваколатхоналаридан келган сўровлар, таклиф ва лойиҳаларни улар келиб тушган вақтдан эътиборан уч кун муддат ичида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва бошқа масъул ташкилотларнинг ваколатига тааллуқли масалалар бўйича юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва бошқа масъул ташкилотлар, мазкур Низомнинг 17-бандида назарда тутилган ҳолларда эса давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учрашув ва музокараларни ташкил этиш, маълумот ва материалларни олиш билан боғлиқ сўровларни — уч кунлик муддатда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестициялар, молиявий-техник кўмаклашиш воситаларини жалб қилиш, товар ва хизматларнинг экспортини назарда тутган таклиф ва лойиҳаларни — етти кунлик муддатда кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таклиф ва лойиҳаларда кўпроқ даврда кўриб чиқилишини талаб қиладиган масалалар мавжуд бўлган тақдирда, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва бошқа масъул ташкилотлар уч кунлик муддатда бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигини, мазкур Низомнинг 17-бандида назарда тутилган ҳолларда эса, хориждаги муассасаларни кейинчалик хорижий шерикларга маълумот бериш учун хабардор қилади ва бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигига ахборот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва бошқа масъул ташкилотлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эллик шериклар томонидан ташаббус кўрсатилган сўровлар, таклиф ва лойиҳаларнинг ишлаб чиқилиши ҳолати, шунингдек, кейинчалик уларни амалга ошириш жараёни ҳақидаги маълумотларни Ташқи ишлар вазирлигига ҳар ой киритиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклиф ва лойиҳаларни мустақил равишда чет эллик шериклар билан ишлаб чиқади ёки зарур ҳолларда Ташқи ишлар вазирлигидан ёрдам сўраши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳар ой Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатасига, Вазирлар Маҳкамаси ва Бош прокуратурасига инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиш жараёни тўғрисида умумлаштирилган ахборотни киритиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Хорижий муассасалар фаолиятининг ахборот таъминоти ва мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини илгари суришда уларга кўмаклашиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва бошқа масъул ташкилотлар ҳар чоракда хорижий муассасаларни мазкур Низомнинг 18-бандига мувофиқ тақдимот материаллари (видео ва/ёки слайдлар), тижорат таклифлари ва бошқа ахборот-маълумот материаллари билан таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қуйидагиларнинг ягона электрон маълумотлар базасига кириш имкониятини тақдим этиш орқали Ташқи ишлар вазирлиги ва хорижий муассасалар билан электрон шаклда ҳамкорликни таъминлайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулот номи, нархи, етказиб бериш шартлари, сифат сертификатининг мавжудлиги, ўрами, маркаси ва бошқаларни назарда тутган миллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт қилинадиган товар ва хизматларнинг электрон базаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа номи, лойиҳа нархи, инвестиция таклифи ва паспортининг мавжудлиги, ташкилотнинг гектарда кўрсатилган ҳудуди (агар мавжуд бўлса), инфратузилманинг мавжудлиги ва бошқаларни кўзда тутувчи инвестиция таклифлари ва лойиҳаларининг электрон базаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Масъул ташкилотлар Ташқи ишлар вазирлигининг сўровига биноан маҳаллий товар ва хизматларнинг экспортини илгари суришда, инвестиция ва туристлар оқимини жалб қилишда ёрдам кўрсатиш мақсадида хорижий муассасаларга юқори малакали мутахассисларни қисқа муддатли хизмат сафарига юбориш бўйича таклифларини киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ташқи ишлар вазирлиги ҳар йили 1 февралга қадар масъул ташкилотларнинг таклифлари асосида хорижий муассасалар эҳтиёжига қараб қисқа муддатли хизмат сафарлари режасини тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Масъул ташкилотлар мутахассисларининг хизмат сафари билан боғлиқ харажатлар ҳар йили бюджетдан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган ажратмалар ёки мазкур ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Масъул ташкилотларнинг раҳбарлари ва ваколатли шахслари мазкур Низомга мувофиқ уларнинг зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 07/19/4331/3176-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)