22.05.2019 йилдаги ПҚ-4329-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 22.05.2019 йилдаги ПҚ-4329-сон
Kuchga kirish sanasi
23.05.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда телекоммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш ва кенгайтириш бўйича кўрилаётган комплекс ташкилий-техник чоралар телекоммуникация хизматларининг сифатини яхшилаш ва турларини ошириш, шу жумладан мобил алоқа қамровини кенгайтиришга имкон бермоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, олис ва қишлоқ аҳоли пунктларида, туристик ва рекреацион ҳудудларда, магистрал автомобиль ва темир йўллари бўйида телекоммуникация инфратузилмасини, шунингдек, Интернет тармоғига симсиз кенг полосали уланиш тармоқларини ривожлантириш суръатлари етарли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Телекоммуникация тармоқларини жадал ривожлантиришга салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш, электрон давлат хизматларининг оммабоплигини таъминлаш, шунингдек, ҳудудларда рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши учун зарур инфратузилмани яратиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникация тармоқлари, қурилмалари, воситалари ва объектлари, операторлар ва провайдерларнинг мобил алоқа базавий станциялари, шу жумладан ижарага берувчиларнинг ҳудудларида ижара асосида ўрнатилган станциялар (кейинги ўринларда — телекоммуникация объектлари) мулкчилик шаклидан қатъи назар, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари, шу жумладан кабель канализацияси, паст токли кабель шахталари, телекоммуникация қурилмаларини ўрнатиш учун майдонлар ва инфратузилмалар билан таъминланмаган жамоат, саноат, турар-жой, маъмурий бинолар ва иншоотларни қуриш ҳамда фойдаланишга қабул қилишга йўл қўйилмайди, лойиҳа-смета ҳужжатлари 2019 йил 1 июлгача тасдиқланган бинолар ва иншоотлар бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникация объектларини кўчириш, қайта ўрнатиш, шунингдек, уларнинг фаолиятига учинчи шахслар томонидан ҳар қандай аралашиш юзага келган муаммоларни ҳал этишнинг бошқа имкониятлари мавжуд бўлмаган ҳоллардагина ҳамда фақат мазкур объектларнинг эгаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Бунда телекоммуникация операторлари ва провайдерларининг телекоммуникация объектларини кўчириш ёки қайта ўрнатиш, уларни созлаш ишларини амалга ошириш бўйича харажатлари мазкур ўзгаришларнинг ташаббускори томонидан тўлиқ ҳажмда қопланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бинода яшовчилардан телекоммуникация хизматларини тақдим этишга ариза мавжуд бўлганда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари телекоммуникация операторлари ва провайдерларига бино ичида телекоммуникация тармоқларини паст токли кабель шахталари, телекоммуникация қурилмаларини ўрнатиш учун майдонлар ва инфратузилмадан беғараз асосда фойдаланган ҳолда ўтказишни рад этишга ёки тўсқинлик қилишга ҳақли эмаслар, мобил алоқа база станцияларини ўрнатиш бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2019 йил 1 августдан шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давлат-хусусий шериклик шартларида олис ва қишлоқ аҳоли пунктларида жойлашган бюджет ташкилотлари учун телекоммуникация инфратузилмасини яратишни таъминлаган телекоммуникация операторлари ва провайдерларига, мобил алоқа операторларидан ташқари, 10 йил давомида қуйидагилар кафолатланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уларнинг хизматларидан олис ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналари фойдаланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбектелеком» АК томонидан Интернет тармоғига кириш хизматини уланиш жойидан қатъи назар ягона тариф бўйича тақдим этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олис ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналари томонидан мазкур ташкилотларга, шунингдек, ушбу ҳудуддаги аҳоли ва бошқа юридик шахсларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган телекоммуникация воситаларини ўрнатиш учун майдонлар ва инфратузилмаларни беғараз асосда тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) телекоммуникация операторлари ва провайдерларининг фойда солиғи ҳамда ягона солиқ тўловини ҳисоблашда солиқ солинадиган база олис ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналари учун муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини яратишга йўналтирилган маблағлар суммасига камайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги олис ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги бюджет ташкилотларига, улар телекоммуникация тармоқларига уланганидан сўнг, уларнинг буюртмалари бўйича телекоммуникация хизматларидан фойдаланишлари учун зарур маблағларни ажратсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, Wi-Fi технологияси бўйича симсиз маълумотлар узатиш учун сигнал қувватидан қатъи назар 2400 — 2483,5 МГц ва 5000 — 5999 МГц радиочастота полосаларида эксплуатацион йиғим ва радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўлов ундирилмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 июлдаги ПҚ-4771-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2020 й., 07/20/4771/1013-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Телекоммуникация операторлари ва провайдерларига 2019 йил 1 июлдан бошлаб давлат субдоменида (gov.uz) жойлаштирилган ахборот ресурсларига киришда ишлатиладиган трафик учун ҳақ олмаслик тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Телекоммуникация операторлари ва провайдерларига 2022 йил 1 январга қадар телекоммуникация объектларини қуриш-монтаж ишларини, радиоэлектрон воситаларни ўрнатиш майдончаларини (жойларини) ўрнатилган тартибда келишгандан сўнг, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан параллель равишда амалга оширишга истисно тариқасида рухсат этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда жамоат, маъмурий, турар-жой ва саноат мақсадларидаги бинолар ва иншоотларни лойиҳалашга топшириқларни ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва келишиш босқичларида мажбурий тартибда қуйидаги талабларни кўзда тутсинлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биноларда телекоммуникация объектларини ўрнатиш учун тегишли майдонлар ва инфратузилмаларни, уларга электр таъминотини келтирган ҳолда, ажратилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бинолар ичида телефония, маълумотлар узатиш ва Интернет тармоқлари, кабель телевидения ва эфир телевидениясини жамоавий қабул қилиш тизимлари, шунингдек, «хавфсиз уй» ва қўриқлаш сигнализацияси кабелларини ўтказиш учун паст токли кабель шахталари мавжудлигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар-жой, жамоат, маъмурий ва саноат ҳудудларида телекоммуникация линияларини ётқизиш ва телекоммуникация объектларини (телекоммуникация шкафлари, антенна миноралари, мачталари ва бошқалар) ўрнатиш учун тегишли ер участкалари ажратилишини.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникация операторлари ва провайдерларига телекоммуникация объектларини ўрнатишга ҳар тарафлама кўмак берсин, шунингдек, заруратга кўра, уларнинг темир йўллар бўйидаги электр тармоқларига уланишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл-транспорт инфратузилмасини қуриш ва капитал таъмирлашда бир вақтда темир йўллари бўйлаб, шунингдек, заруратга кўра, автомобиль йўллари бўйлаб келгусида телекоммуникация операторлари ва провайдерларига ижарага бериш учун телекоммуникация канализациясини қуришни кўзда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда телекоммуникация инфратузилмасини яратиш ҳамда олис ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги бюджет ташкилотларга, шунингдек, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларга хизмат кўрсатиш бўйича лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоят марказларида тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан телекоммуникация операторлари ва провайдерларининг сервер ҳамда телекоммуникация қурилмаларини замонавий майдончаларда жойлаштириш бўйича хизматлар мажмуасини тақдим этувчи хостинг ва трафик алмашуви марказларини ташкил этиш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида кенг полосали уланиш ва мобил Интернет қамрови зоналари тўғрисида ҳудудлар кесимидаги маълумотларни чоп этиб борсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда илғор халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда мобил алоқа ва симсиз уланиш қурилмаларидан турли частоталардаги электромагнит нурланиши таъсири хавфсизлигининг санитария қоидалари ва меъёрларини қайта кўриб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан биргаликда олис ва қишлоқ аҳоли пунктларида, туристик ва рекреацион зоналарда, магистрал автомобиль ва темир йўллар бўйларида қуйидагиларни ўз вақтида таъминлаб борсин:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникация операторлари ва провайдерлари мурожаатлари бўйича телекоммуникация объектларини электр тармоқларига улаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятлар ва туманлар марказларидаги мобил алоқа тармоқлари базавий станцияларини ҳамда телекоммуникация операторлари ва провайдерларининг марказий боғламаларини, телерадиоэшиттириш объектларини электр тармоқларидан ўчирилмайдиган тоифали объектлар қаторига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр тармоқлари таянч устунларига телекоммуникация тармоқларини беғараз асосда ўрнатишга (осишга) рухсат бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. 2022 йил 1 январга қадар юридик шахслар томонидан олиб кириладиган телекоммуникация воситалари иловага мувофиқ божхона тўловларини тўлашдан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларидаги туристик объектларда босқичма-босқич, шу жумладан 2019 йилда давлат-хусусий шериклик шартларида Интернет тармоғидан симсиз фойдаланиш бўйича оммавий нуқталарни ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш учун товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилишга техник топшириқларни комплекс экспертизадан ўтказиш ва тегишли хулоса беришни улар киритилган санасидан бошлаб икки ҳафта муддатда таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда телекоммуникация объектларини олиб кириш, лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга қабул қилишда рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш ва қисқартириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 22 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4329-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 майдаги ПҚ-4329-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 январга қадар олиб киришда божхона тўловларини тўлашдан (қўшимча қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этиладиган телекоммуникация воситалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

ТИФ ТН коди

(2017 йилги версияси)

Товарнинг қисқача номланиши

1.

8471 70

телекоммуникация ва Интернетдан фойдаланиш тармоқлари ускунасининг таркибига кирувчи хотирловчи қурилмалар

2.

8536 70 000

оптик толалар, оптик-толали жгутлар ёки кабеллар учун улагичлар

3.

8544 20 000

коаксиал кабеллар ва бошқа коаксиал электр ўтказгичлар

4.

8544 42 100 0

1000 В дан кўп бўлмаган кучланиш учун электр ўтказгичлар ва телекоммуникацияларда фойдаланиладиган улаш мосламалари билан жиҳозланган бошқа ўтказгичлар

5.

8544 49 200 0

80 В дан кўп бўлмаган кучланиш учун электр ўтказгичлар ва телекоммуникацияларда фойдаланиладиган бошқа ўтказгичлар.

6.

8544 70 000 0

оптик-толали кабеллар

7.

9001 10 100 0

тасвирларни узатиш учун кабеллар

8.

9001 10 900

оптик толалар, оптик-толали жгутлар ва кабеллар

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2019 й., 07/19/4329/3168-сон; 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон, 02.07.2020 й., 07/20/4771/1013-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)