22.05.2019 йилдаги 424-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.05.2019 йилдаги 424-сон
Kuchga kirish sanasi
23.05.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўловчиларни автобусда ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтган даврда республикада йўл ҳаракати барча иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган комплекс ташкилий-амалий чора-тадбирлар амалга оширилди, бунда йўл-транспорт ҳодисалари сонини қисқартиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, мамлакатнинг туристик тармоғи ривожланаётган бир шароитда автобусларда йўловчилар ташиш тартибини, айниқса йўлларда хавфсизликни таъминлаш юзасидан такомиллаштириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар сифатига салбий таъсир кўрсатаётган бир қанча муаммолар кузатилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясига мувофиқ, йўловчилар хавфсизлиги талаблари тўлақонли ижро этилишини таъминлаш, автомобиль транспортида йўловчиларни ташишда йўл-транспорт ҳодисаларига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тунги вақтларда вилоятлараро, шаҳарлараро, халқаро ва туристик йўналишлар (кейинги ўринларда — йўналишлар) бўйича автобусларда йўловчиларни, шунингдек, болалар гуруҳларини, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчилари фақат махсус жиҳозланган хизмат автомобилларидан фойдаланган ҳолда, ички ишлар органлари ҳамроҳлигида ташилади. Бунда автобуслар ҳайдовчиларининг меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилиш қурилмалари (тахограф) билан жиҳозланган ҳамда йўналишда фаолият кўрсатиш учун тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлган (автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома ва лицензия) автобусларда шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда йўловчиларни тунги вақтларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат этилади;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 августдаги 406-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2023 й., 09/23/406/0625-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автобусларга ички ишлар органларининг ҳамроҳлик қилиши Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати бўлинмалари ва туризм хавфсизлигини таъминлаш бўлинмалари томонидан давлат хизматлари кўрсатиш тартибида ёки шартномалар тузилган ҳолда пулли асосда амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари ҳамроҳлик қиладиган автобуслар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати ходимлари томонидан тегишли далолатнома тузилган ҳолда бевосита қатнов йўлига чиқишдан олдин техник ҳолати юзасидан мажбурий текширишдан ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қатнов йўллари бўйича автобусларда йўловчиларни ташишга лицензия битимларида лицензиатнинг автобусларни ҳайдовчининг толиққанлигини назорат қилиш қурилмалари билан таъминлаш мажбурияти назарда тутилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сменалар ўртасидаги дам олиш 12 соатдан камни ташкил этган автобуслар ҳайдовчиларининг сафарга чиқишига йўл қўйилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланиш муддати 15 йилдан ортиқ бўлган автобусларда йўловчиларни ташишга лицензия карточкалари берилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар гуруҳлари, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларини соат 22.00 дан соат 05.00 гача (ноябрь — февраль ойларида соат 21.00 дан соат 06.00 гача) қатнов йўллари бўйича ташишда автобусларнинг ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ҳаракатланиши тақиқланади, болаларни темир йўл вокзаллари, аэропортларгача ва орқага ташиш, шунингдек, йўлларда туриб қолишда энг яқин тунаш жойигача ташиш бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ва ундан ортиқ автобусларда экскурсия қилувчи, туристик ва бошқа гуруҳларни ташиш ички ишлар органлари ҳамроҳлигида колонна таркибида амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хайрия мақсадларида ташкил этилган аҳолининг ижтимоий заиф тоифалари вакиллари сирасига кирадиган экскурсия қилувчи, туристик ва бошқа гуруҳларни ташишни бажарувчи автобусларга ҳамроҳлик қилиш тўлов тўланмасдан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича автотранспорт воситаларига алоҳида гуруҳлар ва тоифаларни ташишга ҳамроҳлик қилиш бепул асосда амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 1 январдан бошлаб фойдаланиш муддати 15 йилдан ортиқ бўлган автобусларда йўловчиларни ташиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига автобуслар ҳайдовчиларини тунги вақтларда ишлашга ўқитишнинг махсус курсларини ташкил этиш, шунингдек, ҳайдовчиларнинг меҳнати ва дам олиш режимига риоя қилиш устидан назорат қилиш механизмини жорий этиш тўғрисида таклифлар киритсин, ушбу соҳада қоида бузилишлари учун жавобгарлик чораларини назарда тутсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда заруратга кўра ҳайдовчининг толиққанлигини назорат қилиш қурилмаларини танлашда йўловчиларни ташувчиларга кўмаклашсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 январгача бўлган муддатда 2020 — 2035 йиллар даврида халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўлларининг ташқи ёритилиши дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Транспорт вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда туристик йўналишлар бўйича автобуслар ҳаракатининг қатнов йўллари схемаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига сақланадиган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг экскурсия қилувчи, туристик ва республика ҳудуди бўйлаб бошқа сафарлар вақтида болалар, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчилари, аҳолининг ижтимоий заиф тоифалари вакилларини ташийдиган хизмат автотранспорт воситалари, автобусларга ҳамроҳлик қилиш билан боғлиқ бўлган харажатлари ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар доирасида амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда автотранспорт воситаларига ҳамроҳлик қилиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг амалдаги тартибини ва уларга тарифларни қайта кўриб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда автотранспорт воситаларига ҳамроҳлик қилиш бўйича йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий бўлинмалари ходимларининг қўшимча штат бирликларини белгиланган тартибда жорий этиш чора-тадбирларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчиларни қатнов йўллари бўйича ташиш учун кўп ўринли йўловчиларни ташийдиган автобусларни мақсадли сотиб олиш учун халқаро кредит ташкилотлари ва хорижий банкларнинг имтиёзли кредитларини жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автобусларни сотиб олишда кредитлар сотиб олинадиган автобусларнинг тўлиқ қиймати миқдоридаги гаров билан таъминлаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида кредит бериш ва лизингнинг чекланган ставкаларини белгилаш тўғрисида таклифлар киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 108-модда) 2-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 мартдаги 111-Ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 22 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
424-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 майдаги 424-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида гуруҳлар ва шахслар тоифаларини ташишга ҳамроҳлик қилиш бепул асосда амалга ошириладиган автотранспорт воситаларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ҳамроҳлик қилиш қўриқлаш тадбирлари доирасида амалга ошириладиган махсус мақсадли автотранспорт воситалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжатлари билан тасдиқланган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг расмий давлат делегациялари бошлиқлари ва раҳбарларига, Ўзбекистон Республикасида расмий ташриф билан бўладиган давлат, сиёсий ва жамоат арбобларига ва бошқа шахсларга, халқаро конференциялар, фестиваллар, йиғилишлар ва бошқа оммавий тадбирлар иштирокчиларига хизмат кўрсатадиган транспорт воситалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига мувофиқ махсус юкларни ташийдиган автотранспорт воситалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш бўйича тадбирларни ўтказишда ҳарбий колонналар, автотранспорт воситалари ва махсус техника.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Болалар гуруҳларини ёзги соғломлаштириш оромгоҳларига ва орқага ташкилий ташийдиган автобуслар колонналари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 майдаги 424-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарорига киритилаётган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 1-илованинг 19-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Туристик-экскурсия қилиш йўналишларда ишлашда автобусларнинг ҳайдовчилари туристик йўналишга хизмат кўрсатиладиган қатнов йўли схемасига эга бўлишлари керак».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 13-бандда қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тунги вақтларда вилоятлараро, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар, туристик йўналишнинг қатнов йўли схемалари бўйича ҳаракатланаётган автобусларга ҳамроҳлик қилишни ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати бўлинмаларини ёки хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмаларини хабардор қилиш ташувчи томонидан жўнаб кетишдан камида 12 соат олдин амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 40-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи — олтинчи хатбошилар қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Болалар, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларининг экскурсия қилиш, туристик-экскурсия қилиш сафарларини ташкил этиш учун таълим муассасаси маъмурияти (ташкилотчи) жўнаб кетиш санасини, йўналишни ва жўнаб кетувчилар сонини кўрсатган ҳолда тегишли равишда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига ёки ўрта махсус таълим бошқармасига мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болалар, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларининг экскурсия қилиш, туристик ва бошқа гуруҳлари жўнаб кетиши тўғрисида қарорлар қабул қилиш, қоидага кўра, жўнаб кетиш санасигача 3 суткадан кечикмай қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жўнаб кетиш учун туман (шаҳар) халқ таълими бўлими ёки ўрта махсус таълим бошқармасининг рухсатномаси олингандан кейин таълим муассасаси маъмурияти (ташкилотчи) ташувчи билан шартнома тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим муассасаси маъмурияти (ташкилотчи) ташувчи билан шартнома тузилганидан кейин жўнаб кетиш санасигача уч иш кунидан кечикмай ҳаракатланиш санаси ва қатнов йўлини, шунингдек, барча йўловчилар рўйхатини, автобуслар тўғрисидаги (мансублилиги, маркаси, давлат рўйхатдан ўтказиш рақами белгиси) тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда ҳамроҳликни ташкил этиш учун буюртманомани Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати томонидан бориладиган қатнов йўлида об-ҳаво ёки йўл шароитларининг номувофиқлиги, шу жумладан, бориш пунктига ҳаракатланишда чекланишлар мавжудлиги, шунингдек, транспорт воситалари ва ҳайдовчилар малакасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига номувофиқлиги ҳолатларида ҳамроҳлик қилиш рад этилиши ҳақида қарор қабул қилиниши мумкин».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2019 й., 09/19/424/3170-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 22.08.2023 й., 09/23/406/0625-сон)