13.05.2019 йилдаги 394-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.05.2019 йилдаги 394-сон
Kuchga kirish sanasi
14.05.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган малакали кадрларни касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда, энг аввало, янги иш ўринлари ташкил этиш ва тадбиркорлик ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлаш ҳисобидан аҳоли, айниқса, ёшлар фаровонлигини ошириш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, ушбу соҳадаги вазифаларни ҳал этиш меҳнат бозорининг, шу жумладан жойларда ташкил этилаётган йирик корхоналар ва кластерларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, юқори малакали ишчи мутахассисларни тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш заруратини келтириб чиқармоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат бозорининг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжларини қондириш, касбга ўқитишни ишлаб чиқариш амалиёти билан интеграциялаштириш, касбий билим ва кўникмаларни баҳолашнинг халқаро тизимини жорий этиш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидаги вазифаларга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Касбий малака, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизимини (кейинги ўринларда Касбий билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими деб аталади) жорий этиш тўғрисида қуйидагиларни назарда тутувчи таклифига розилик берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касб-ҳунар коллежларида йирик корхоналар ва кластерлар учун, шунингдек, меҳнат бозоридаги реал эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ўрта бўғин мутахассислар ва ишчи касблар бўйича кадрлар тайёрлашни ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш нодавлат марказларида (кейинги ўринларда касбга ўқитиш марказлари деб аталади) банд бўлмаган аҳоли, айниқса, ёшларни касбга ўқитишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган билим ва кўникмаларни баҳолаш нодавлат марказлари (кейинги ўринларда билим ва кўникмаларни баҳолаш марказлари деб аталади) фаолиятини ташкил қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан меҳнат бозори талабларини ҳисобга олган ҳолда, банд бўлмаган аҳолини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан касбий кўникмалар марказлари ва бошқа таълим муассасалари билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида касбга ўқитиш учун давлат буюртмасини ҳар йили жойлаштириш;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
билим ва кўникмаларни баҳолаш марказлари томонидан муайян мутахассислик (касб) бўйича касбий билим ва кўникма даражасини тасдиқлайдиган ҳамда Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчиларнинг касблари классификаторига мувофиқ ишчилар касблари малака разрядларини бериш учун асос ҳисобланадиган малака сертификатларини бериш амалиётини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта бўғин мутахассислар ва ишчиларнинг малака даражасини изчил ошириб бориш механизмини жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта бўғин мутахассислар ва ишчи касблар лавозимларининг касб стандартларини ишлаб чиқиш, қўллаш ва янгилаб бориш механизмини жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтиёрийлик, ишончлилик, тўлов ва шаффофлик принциплари асосида касбий билим ва кўникмаларни баҳолаш ҳамда беришда иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, касб-ҳунар коллежларида йирик корхоналар ва кластерлар учун талаб юқори бўлган ўрта бўғин мутахассислар ва ишчи касблар бўйича кадрларни давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тайёрлаш тартиби эксперимент сифатида жорий қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида талаб юқори бўлган ўрта бўғин мутахассисларни ҳамда ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлашни ташкил этиш учун касб-ҳунар коллежлари ҳамда уларга бириктирилган йирик корхоналар ва кластерлар рўйхати (кейинги ўринларда рўйхат деб аталади) тузилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касб-ҳунар коллежларида йирик корхоналар ва кластерлар учун талаб юқори бўлган ўрта бўғин мутахассислар ҳамда ишчи касблар бўйича кадрларни давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тайёрлашни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ 1-иловага мувофиқ таркибда (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) тузилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойларга бориб ва рўйхатда кўрсатилган йирик корхоналар ва кластерлар раҳбарлари билан шахсан учрашувлар ўтказиб, юқори малакали ўрта бўғин мутахассисларни ҳамда ишчи касблар бўйича кадрларга бўлган реал эҳтиёжни ўрганишни ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатда кўрсатилган йирик корхоналар ва кластерлар раҳбарларига касб-ҳунар коллежларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида талаб юқори бўлган ўрта бўғин мутахассисларни ва ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлашни ташкил этишда томонларнинг устуворликлари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касб-ҳунар коллежларида талаб юқори бўлган ўрта бўғин мутахассисларни ва ишчи касблар бўйича кадрларни давлат-хусусий шериклик шартлари, шу жумладан йирик корхоналар ва кластерлар раҳбарларининг уларни рўйхатга киритиш тўғрисида асослантирилган ёзма буюртманомалари асосида тайёрлашни ташкил этишни янада кенгайтиришга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юклама даражаси паст бўлган ёки реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ёки қайта жиҳозлашни талаб қиладиган ва бинолари ҳамда иншоотлари касбга ўқитиш марказлари ва билим ҳамда кўникмаларни баҳолаш марказларини ташкил этиш учун хусусий инвесторларга берилиши мумкин бўлган касб-ҳунар коллежларини аниқлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ишчи гуруҳ (Абдуҳакимов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) икки ой муддатда қуйидагиларни тасдиқлашни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида касб-ҳунар коллежларида йирик корхоналар ва кластерлар учун талаб юқори бўлган ўрта бўғин мутахассисларни ва ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлашни ташкил этиш учун уларнинг буюртманомаларини ҳисобга олган ҳолда тузилган касб-ҳунар коллежларининг рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бинолари ва иншоотлари касбга ўқитиш марказлари ва билим ҳамда кўникмаларни баҳолаш марказларини ташкил этиш учун хусусий инвесторларга берилиши мумкин бўлган касб-ҳунар коллежларининг рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касб-ҳунар коллежларида йирик корхоналар ва кластерлар учун талаб юқори бўлган ўрта бўғин мутахассислар ҳамда ишчи касблар бўйича кадрларни давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тайёрлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) касб-ҳунар коллежларида йирик корхоналар ва кластерлар учун талаб юқори бўлган ўрта бўғин мутахассислар ҳамда ишчи касблар бўйича кадрларни давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тайёрлашни ташкил этиш юзасидан жорий қилинган эксперимент натижаларини таҳлил қилиш якунлари бўйича асослантирилган таклифларни киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилаб қўйилсинки, касб-ҳунар коллежларида ушбу қарорнинг 2-бандига мувофиқ ўрта бўғин мутахассисларни ва ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш қуйидагилар асосида ташкил этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қуйидагиларни назарда тутувчи давлат-хусусий шериклик шартлари асосида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йирик корхона ёки кластер, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўртасида уч томонлама шартнома тузиш, унда томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шунингдек, давлат-хусусий шерикликнинг бошқа шартларини мустаҳкамлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан касб-ҳунар коллежларида банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш учун давлат буюртмасини ҳар йили жойлаштириш;
(5-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим муассасаларининг 9-синфини тугатгандан кейин ўқишга қабул қилинадиган шахсларни ўқитиш учун касб-ҳунар коллежларининг профессор-ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлаш, шунингдек, касб-ҳунар коллежлари бинолари ва иншоотларини сақлаб туриш учун касб-ҳунар коллежи умумий харажатларининг 50 фоизидан ошмайдиган харажатларни бюджет маблағлари ҳисобидан ва етишмаётган қисмини эса йирик корхоналар ва кластерлар маблағлари ҳисобидан қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим муассасаларининг 11-синфини тугатгандан кейин ўқишга қабул қилинадиган шахсларни ўқитиш учун касб-ҳунар коллежларининг маъмурий ва хизмат кўрсатувчи ходимлари, шунингдек, профессор-ўқитувчилари меҳнатига йирик корхоналар ва кластерлар ёки таълим олувчилар ёхуд бошқа ўқитиш буюртмачилари ҳисобидан ҳақ тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қуйидаги тартиб асосида, унга кўра:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йирик корхона ёки кластер раҳбари ёхуд у томонидан тайинланган бошқа шахс касб-ҳунар коллежи директори ҳисобланади ҳамда йирик корхоналар ва кластерлар маблағлари ҳисобидан коллеж ходимларига устамалар, қўшимча ҳақлар, мукофотлар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар белгилашга ҳақли бўлади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касб-ҳунар коллежларида ўрта бўғин мутахассисларни тайёрлаш муддати икки йилгача, ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш муддати тўққиз ойгача бўлган муддатни ташкил этади ва қонунчиликка мувофиқ тасдиқланадиган Касб-ҳунар таълими йўналишлари, мутахассисликлари ва касблари классификаторидан келиб чиқиб белгиланади;
(5-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касб-ҳунар коллежларида ўрта бўғин мутахассислар ва ишчи касблар бўйича кадрлар касб-ҳунар коллежларидаги назарий машғулотларни бевосита йирик корхоналар ва кластерларнинг махсус ташкил этилган ўқув-ишлаб чиқариш хоналарида ишлаб чиқаришга ўқитиш билан интеграциялаштириш принципи асосида тайёрланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йирик корхоналар ва кластерлар ўрта бўғин мутахассисларни ва ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлашни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган ҳолда биргаликда ташкил этиш учун бошқа корхоналарни ҳам жалб қилиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази касб-ҳунар коллежларида ўқув жараёнига методик раҳбарлик қилади, уларнинг раҳбарлари ва ўқитувчилари малакасини оширади, шунингдек, касбий стандартлар ва малака талаблари асосида ўқув режалари ҳамда дастурларни тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йирик корхоналар ва кластерга бириктирилган касб-ҳунар коллежларида ўқишни битиргач, давлат намунасидаги диплом ёки бошқа расмий ҳужжат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилаб қўйилсинки, банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш, касбий билим ва кўникмаларни баҳолаш ҳамда беришнинг замонавий стандартларини жорий этиш мақсадида касбга ўқитиш марказлари ва билим ҳамда кўникмаларни баҳолаш марказларини ташкил этишга доир лойиҳаларни амалга оширишда инвесторларга қуйидаги турдаги давлат ёрдами кўрсатилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбга ўқитиш марказлари ва билим ҳамда кўникмаларни баҳолаш марказларини қуриш учун ер участкаларини бепул ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбга ўқитиш марказлари ва билим ҳамда кўникмаларни баҳолаш марказларини ташкил этиш учун юклама даражаси паст бўлган ёки реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ёки қайта жиҳозлашни талаб қиладиган касб-ҳунар коллежлари бинолари ва иншоотларини ижарага бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбга ўқитиш марказлари ва билим ҳамда кўникмаларни баҳолаш марказларини ташкил этиш учун фойдаланилмай турган бинолар ва иншоотларни инвесторларга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш марказларида Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан ўқитиш учун давлат буюртмасининг кафолатланган энг кам даражасини белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра касбга ўқитиш марказлари ва билим ҳамда кўникмаларни баҳолаш марказларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда ушбу қарорининг 6-бандига мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбга ўқитиш марказлари ва билим ҳамда кўникмаларни баҳолаш марказларини ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги инвесторлар билан битимлар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижалари бўйича тузилади;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбга ўқитиш марказларини ва билим ҳамда кўникмаларни баҳолаш марказларини ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги келишувларга мувофиқ инвесторларга берилган ер участкалари ва кўчмас мулкни Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири билан келишмасдан олиб қўйиш тақиқланади.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурида Касбий малакаларни ривожлантириш республика кенгаши (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади), шунингдек, давлат бошқаруви органлари ҳузурида касбий билим ҳамда кўникмаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари ташкил этилсин.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Республика кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбга ўқитиш марказлари ва билим ҳамда кўникмаларни баҳолаш марказларида, жумладан, вақти-вақти билан ва танлов асосида текширувлар ҳамда ўрганишлар ташкил этиш орқали касбга ўқитишни, касбий билим ҳамда кўникмаларни баҳолаш ва бериш жараёнинг сифатини назорат қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан касбга ўқитиш марказлари ва билим ҳамда кўникмаларни баҳолаш марказларини аккредитациядан ўтказиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажриба ҳисобга олинган ҳолда, Касбий билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизимини янада такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбий билим ва кўникмаларни баҳолаш ҳамда бериш имконини берадиган аниқ мутахассисликлар (касблар) бўйича касбий стандартлар касбий билим ва кўникмаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари томонидан меҳнат органлари ва касбий билим ҳамда кўникмаларни баҳолаш марказлари билан биргаликда ишлаб чиқилади, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида албатта экспертизадан ва рўйхатдан ўтказилади;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбий билим ва кўникмалар ишончли баҳоланмагани ҳамда ноқонуний берилган ҳолатлар аниқланганда, Республика кенгаши Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига билим ва кўникмаларни баҳолаш марказлари аккредитациясини чақириб олиш ва берилган малака сертификатларини бекор қилиш тўғрисида тақдимномалар киритади.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, йирик иш берувчи корхоналар томонидан «WorldSkills Uzbekistan» ишчи касбларни ривожлантириш ва оммалаштириш ассоциацияси (кейинги ўринларда Ассоциация деб аталади) ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда «WorldSkills International» халқаро ассоциациясига, шу жумладан расмий ариза юбориш ва музокаралар ташкил этиш орқали қўшилиш юзасидан зарур чоралар кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида эксперимент тарзида ташкил этилаётган банд бўлмаган аҳолига хизматлар кўрсатиш бўйича «Ишга марҳамат» мономаркази негизида «WorldSkills» методологиясига мувофиқ давлат-хусусий шериклик шартлари асосида касбий билим ва кўникмаларни баҳолаш тизимини жорий этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитишга, шунингдек, Ассоциацияни ташкил этиш ва унинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга сарфланадиган харажатларни молиялаштиришни таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий мамлакатларнинг касб-ҳунар ассоциациялари, касбга ўқитиш марказлари ва билим ҳамда кўникмаларни баҳолаш марказлари билан ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш, Ўзбекистон Республикасида уларнинг ваколатхоналарини очиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикасида 2019 — 2021 йилларда ишчи касбларни янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан Касбий малака, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизимининг фаолиятини ташкил этиш, касбга ўқитиш марказлари ва билим ҳамда кўникмаларни баҳолаш марказларини аккредитациядан ўтказиш тартиби, банд бўлмаган аҳолини Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўқитишни ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарорининг лойиҳасини, шунингдек, касбий стандартларни ишлаб чиқиш жадвалини Вазирлар Маҳкамаси киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 13 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
394-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 394-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касб-ҳунар коллежларида йирик корхоналар ва кластерлар учун талаб юқори бўлган ўрта бўғин мутахассислар ҳамда ишчи касблар бўйича кадрларни давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тайёрлашни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Абдухакимов А.А.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари

Маджидов И.У.

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

Захидов Б.Э.

Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

Ашрафханов Б.Б.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари

Усмонов Б.Ш.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари

Холжигитов Г.А.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари

Хайдаров А.Я.

Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги директори

Холмухамедов М.М

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари — Касб-ҳунар таълими маркази директори, Ишчи гуруҳ котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 394-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида 2019 — 2021 йилларда ишчи касбларни янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизмлари

Муддатлар

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. «WorldSkills International» халқаро ассоциациясига Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши бўйича ташкилий чора-тадбирлар

1.

«WorldskillsInternational» халқаро ассоциациясига Ўзбекистоннинг қўшилиши билан боғлиқ ташкилий тадбирлар ўтказиш.

1. «WorldSkills International» халқаро ассоциациясига қўшилиш учун расмий ариза юбориш.

2. «WorldSkills International» халқаро ассоциацияси билан музокаралар ташкил этиш.

3. «WorldSkills International» халқаро ассоциацияси расмий вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш.

2019 йил

май

Меҳнат вазирлиги (Кудбиев Ш.),

Олий таълим вазирлиги (Холмухамедов М.), ТИВ (Неъматов И.)

2.

«WorldSkills Uzbekistan» (кейинги ўринларда Ассоциация деб аталади) ассоциациясининг самарали фаолиятини ташкил этиш.

1. Ўзбекистонда ишчи касбларни ривожлантириш ва оммалаштириш, шу жумладан Ассоциацияни қўллаб-қувватлаш стратегиясини ишлаб чиқиш.

2019 йил май

Меҳнат вазирлиги (Кудбиев Ш.), Олий таълим вазирлиги (Холмухамедов М.), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Гулямов Р.),

Адлия вазирлиги (Давлетов Р.), Касаба уюшмалари федерацияси (Рафиков К.), Қурилиш вазирлиги (Тухтаев А.),

«Уйжойкоммунхизмат» вазирлиги (Салиев М.), «Ўзбекнефтгаз» АЖ (Сидиков Б.), «Ўзбекистон темир йўллари»АЖ (Хасилов Х.), ССП (Икрамов А.)

2. Ассоциация уставини ишлаб чиқиш, таъсисчилар йиғилишини ўтказиш ва Ассоциация уставини тасдиқлаш, шунингдек Ассоциацияни давлат рўйхатидан ўтказиш.

«WorldSkills International» халқаро ассоциацияси билан музокаралар якунлангандан кейин

3.

Хорижий давлатларнинг «WorldSkills» миллий ҳаракатлари, шу жумладан «WorldSkills Russia» иттифоқи билан ҳамкорликни ривожлантириш.

1. Хорижий давлатларнинг «WorldSkills» миллий ҳаракатлари, шу жумладан «WorldSkills Russia» иттифоқи билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум тузиш.

2. Малакани баҳолаш марказларини жиҳозлаш, ишчи касблари бўйича миллий чемпионатлар ўтказиш, экспертлар ва ишлаб чиқаришга ўқитиш усталари малакасини ошириш соҳасида чет давлатларнинг «WorldSkills» миллий ҳаракатлари, шу жумладан «WorldSkills Russia» иттифоқи билан ҳамкорлик қилиш.

2019 йил давомида

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Меҳнат вазирлиги (Кудбиев Ш.)

II. Worldskills стандартларини Ўзбекистон Республикасида касб-ҳунарга ўқитиш ва малакани баҳолаш тизимига жорий этиш

4.

WorldSkills стандартларига мувофиқ касбга тайёрлаш таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

1. WorldSkills стандартларига мувофиқ касбга тайёрлаш дастлабки таълим дастурларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш.

2019 йил май

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Меҳнат вазирлиги (Кудбиев Ш.), Олий таълим вазирлиги (Холмухамедов М.), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Гулямов Р.), вазирлик ва идоралар

2. Дастлабки таълим дастурларини ишлаб чиқиш (танланган малакалар бўйича).

2019 йил апрель-август

3. Меҳнат вазирлигининг касбга ўқитиш марказларида дастлабки дастурларни жорий этиш.

2019 йил август-декабрь

4. Дастлабки дастурларни жорий этишни ташкил этиш учун (устахоналар, лабораториялар, ўқув синфлари) Меҳнат вазирлигининг касбга ўқитиш марказларини реновациялаш (реконструкция қилиш ва таъмирлаш).

2019-2020 йиллар

5. Дастлабки дастурлар тажрибасини касб-ҳунар таълимининг бошқа муассасаларига татбиқ этиш.

2020 йил

5.

WorldSkills методология ва талабларига мувофиқ касбий малакани баҳолаш тизимини жорий этиш.

1. Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги банд бўлмаган аҳолига хизматлар кўрсатиш бўйича «Ишга марҳамат» мономаркази негизида «WorldSkills» стандартлари бўйича Малака ошириш маркази (МОМ) ташкил этиш.

2019 йил октябрь

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Меҳнат вазирлиги (Кудбиев Ш.), йирик корхоналар — иш берувчилар

2. МОМни «WorldSkills» стандартлари бўйича назорат-ўлчов воситалари, қурилмалар, ускуналар, сарфлаш материаллари билан жиҳозлаш.

2019 йил ноябрь-декабрь

3. Ишлаб чиқариш тармоқлари ва бошқа муассасалар негизида, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида МОМни ташкил этиш учун эталон моделини тиражлаш.

2020 йил

Корхоналар ва ҳомийлар маблағлари

6.

«WorldSkills Russia» академиясида ва «WorldSkills International»га аъзо мамлакатларнинг ўқув марказларида WorldSkills стандартлари бўйича касбга тайёрлаш тизими учун кадрлар тайёрлаш.

1. Экспертларни билим ва кўникмаларга ўқитиш.

2. Ишлаб чиқариш таълими усталарини ўқитиш.

3.Касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбар ва кадрлар захирасини ўқитиш.

2019-2020 йиллар

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, вазирликлар ва идоралар, ташкилотлар — муассасалар, касбга ўқитиш муассасалари маблағлари

Меҳнат вазирлиги (Кудбиев Ш.), Олий таълим вазирлиги (Холмухамедов М.), вазирликлар, идоралар, йирик корхоналар — иш берувчилар

7.

Жамоатчилик, ёшлар, таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари, экспертлар ҳамжамияти ўртасида WorldSkills ҳаракатини кенг оммалаштириш.

1. ОАВда ахборот кампанияси ўтказиш медиарежасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш.

2. Касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларида, олий ўқув юртларида, мактабларда ахборот тадбирлари (учрашувлар, мастер-класслар, очиқ дарслар) ўтказиш.

2019-2020 йиллар

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Меҳнат вазирлиги (Кудбиев Ш.), МТРК (Хаджаев А.), Олий таълим вазирлиги (Холмухамедов М.), вазириклар, идоралар, йирик корхоналар — иш берувчилар

III. WorldSkills стандартлари бўйича ишчи касблар миллий ва минтақавий чемпионатларини ўтказиш

8.

Қозон шаҳрида (Россия) ишчи касблар бўйича 45-чемпионатда Ўзбекистон Республикаси делегациясининг иштирокини таъминлаш чораларини кўриш.

1. Қозон шаҳрида (Россия) 7-миллий чемпионат (2019 йил май) ва 45-жаҳон чемпионатида (2019 йил август) иштирок этиш учун таълим муассасалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари вакиллари орасидан Ўзбекистон делегациясини шакллантириш.

2019 йил май, август

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Меҳнат вазирлиги (Кудбиев Ш.), Олий таълим вазирлиги (Холмухамедов М.), вазирликлар, идоралар, йирик корхоналар — иш берувчилар

2. Иштирок якунлари бўйича ишчи касблари бўйича миллий чемпионат ўтказишда халқаро тажрибадан фойдаланишга доир аниқ таклифлар билан бирга ахборот киритиш.

иштирокдан кейин бир ҳафта давомида

9.

Ишчи касблари бўйича дастлабки миллий чемпионат ўтказиш.

1. Чемпионат ўтказиш учун ҳудудни аниқлаш.

2. Чемпионат ўтказиш бўйича эксперт гуруҳ ва ташкилий қўмита тузиш.

3. Чемпионат ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.

4. Чемпионат ўтказиладиган зона қурилишини ташкил этиш ва жиҳозлаш.

5. Чемпионат ўтказишнинг танлов ва конгресс-иш дастурини шакллантириш.

6. ОАВда, шу жумладан хорижий ОАВда реклама кампаниясини ташкил этиш.

2019 йил ноябрь-декабрь

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Меҳнат вазирлиги (Кудбиев Ш.),
Олий таълим вазирлиги (Холмухамедов М.), вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, йирик корхоналар — иш берувчилар

10.

2021 йилда Шанхай шаҳрида (ХХР) ишчи касблар бўйича 46-жаҳон чемпионатида миллий терма жамоа иштирокини таъминлаш бўйича чоралар кўриш.

1. Миллий терма иштироки учун 45-жаҳон чемпионатида иштирок якунлари бўйича муваффақиятли йўналишлар ва касбларни танлаб олиш.

2019 йил ноябрь-декабрь

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Меҳнат вазирлиги (Кудбиев Ш.), Олий таълим вазирлиги (Холмухамедов М.), вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, йирик корхоналар — иш берувчилар

2. 2020-2021 йилларда миллий чемпионатлар ўтказиш жадвалини тасдиқлаш.

2019 йил декабрь

3. 2020-2021 йилларда миллий чемпионатлар ўтказиш.

2020-2021 йиллар

4. 2019-2020 йилларда миллий чемпионатлар ўтказиш якунлари бўйича салоҳиятли миллий терма жамоани шакллантириш.

2020 йил

5. Шанхай шаҳрида (ХХР) ўтадиган 46-жаҳон чемпионатида миллий терма жамоа иштирокига тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш.

2021 йил

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/394/3125-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)