14.05.2019 йилдаги ПҚ-4319-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 14.05.2019 йилдаги ПҚ-4319-сон
Kuchga kirish sanasi
14.05.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайд этиш лозимки, 2018/2019 ўқув йилида илк маротаба олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш учун тест синовлари очиқ майдонли биноларда ўтказилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имтиҳонларни ошкора ва шаффоф тарзда ўтказиш мақсадида абитуриентлар бинога киришда шахсни идентификациялаш қурилмалари ёрдамида текширилди, тест синовлари кузатув камералари ёрдамида назорат қилинди. Ушбу жараёнлар абитуриентларнинг ота-оналари учун бевосита катта мониторларда, Интернет тармоғи ва телевидение орқали тўғридан-тўғри намойиш қилинди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни давом эттирган ҳолда, олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда ўтказиладиган кириш тест синовларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, шунингдек ёшларнинг таълим олишга бўлган иштиёқини рағбатлантириш мақсадида абитуриентларнинг бир нечта бакалавриат таълим йўналишлари бўйича танловда иштирок этишлари учун кенг имкониятлар яратиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизни янада ривожлантириш учун олдимизда турган устувор вазифаларни профессионал даражада бажаришга қодир ёшларни тарбиялаш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани юқори малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида, шунингдек 2017 ― 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда — Давлат тест маркази), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019/2020 ўқув йили қабули доирасида абитуриентларга олий таълим муассасаларининг тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси бир хил бўлган учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиш ҳуқуқини бериш;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги ПҚ-4749-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.06.2020 й., 07/20/4749/0758-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш тест синовларини июль-август ойларида ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021/2022 ўқув йили қабулидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуасини икки бўлимга ажратиб, биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан — она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи, иккинчи бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фанни киритиш;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги ПҚ-4749-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.06.2020 й., 07/20/4749/0758-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундириш;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абитуриентнинг тест синовида тўплаган баллари ҳақидаги маълумотни тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижасини тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синови топшириқлари давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида тузилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синови материалларининг маъно-мазмуни умумий ўрта таълим тизимидаги фанларнинг ўқув дастурларига мослаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абитуриентларнинг назарий билимларни ўзлаштириш даражаси билан бирга мантиқий фикрлаши, масала ва мисолларни бажара олиш қобилияти ва таълимнинг кейинги босқичига тайёргарлигини баҳолайдиган, компетенцияга асосланган тест топшириқлари ишлаб чиқилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ва тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан, Тошкент давлат юридик университети бакалавриат таълим йўналишлари бўйича тест синовлари топшириладиган фанлар мажмуаси эса университет томонидан белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳар йили 15 октябрга қадар эълон қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқлангандан сўнг, янги бакалавриат таълим йўналишлари ташкил этилган тақдирда, уларга мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси алоҳида тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига бакалавриатга ўқишга кириш учун абитуриентлар Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2022 й., 07/22/241/0408-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги фаолиятини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/61/1195-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан шартнома бўйича жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун ундирилган тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ҳамда техник кўмаклашиш маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, Жамғарманинг маблағлари фоиздаги улуши чегараланмаган ҳолда қуйидаги мақсадларга сарфланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ходимларини, шу жумладан хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларида ўқитиш, малакасини ошириш ва стажировка ўташ;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПҚ-388-сонли қарорига асосан 4-банд тўртинчи хатбошисининг чиқарилиш санаси 2026 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2025 й., 07/25/388/1235-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ходимларининг лавозим маошига (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) ойлик устамалар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни амалга ошириш;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан хорижий экспертлар ва хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига ишлаш учун жалб этиш;
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синовлари жараёнига жалб этилган иштирокчиларга (бино раҳбари ва гуруҳ назоратчилари) иш ҳақи тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синовлари ўтказиладиган биноларнинг ижара тўловларини амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги фаолияти билан боғлиқ бошқа чора-тадбирлар.
(4-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича, тест синовлари ўтказиладиган биноларни жиҳозлаш учун олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар (шахсни идентификациялаш воситалари, видео қайд қилиш қурилмалари, бармоқ изларини текширувчи, мобиль алоқа тўлқинини тўсувчи воситалар, металл детекторлар ҳамда мониторлар) 2022 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарорда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Давлат тест марказининг ходимларнинг чекланган сони 186 нафардан иборат бўлган янгиланган тузилмасини тасдиқлаш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарорини бир ой муддатда қабул қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий марказларида Давлат тест марказлари ҳудудий бўлимларини жойлаштириш ва келгусида тест синовларини йил давомида ўтказиш мақсадида енгил конструкцияли материаллардан катта сиғимли бино ва иншоотларни қуриш бўйича бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги ПҚ-3389-сон «Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Давлат тест маркази манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 14 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4319-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4319-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги ПҚ-3389-сон «Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошисидаги «1 августдан 15 августгача» сўзлари «июль-август ойларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«абитуриентнинг тест синовидан тўплаган баллари ҳақидаги маълумотни тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижасини тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилиш;».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест материалларини тайёрлаш ва тест синовлари натижалари ўз вақтида эълон қилинишини таъминлаш мақсадида Давлат тест марказига замонавий моддий-техник воситалар ва жиҳозлар харид қилиш учун 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тест марказининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда олий таълим муассасаларининг оширилган тўлов-контракт тушумлари (5 фоизгача миқдорда) ҳисобига бир ой муддатда Давлат тест маркази ҳузурида Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармасини ташкил этсин».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 07/19/4319/3129-сон; 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 30.04.2020 й., 06/20/5987/0521-сон; 13.06.2020 й., 07/20/4749/0758-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/61/1195-сон, 12.05.2022 й., 07/22/241/0408-сон; 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон; 29.12.2025 й., 07/25/388/1235-сон)