LexUZ шарҳи
Мазкур Конвенция Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-511-сонли «Фонограмма тайёрловчиларнинг манфаатларини уларнинг фонограммалари ноқонуний такрорланишидан муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенцияга (Женева, 1971 йил 29 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида»ги Қонуни билан ратификация қилинган.
Фонограммаларни ноқонуний такрорлаш тобора кенгайиб бораётгани ҳамда шу туфайли муаллифлар, ижрочи-артистлар ва фонограммаларни тайёрловчилар манфаатларига зиён етаётганидан ташвишга тушаётган қатнашчи-давлатлар:
фонограммаларни тайёрловчилар манфаатларининг шу каби ҳаракатлардан муҳофаза қилиниши ижролари ва асарлари кўрсатиб ўтилган фонограммаларда ёзилган ижрочи-артистлар ва муаллифларнинг ҳам манфаатларига жавоб беришига ишонч ҳосил қилган ҳолда,
бу соҳада Бирлашган миллатлар ташкилотининг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ҳамда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг бу соҳада амалга оширган ишларининг қимматини эътироф этган ҳолда,
амалдаги халқаро конвенцияларга ҳеч қандай зиён келтирмасликка, хусусан, ижрочи-артистлар ва радиоэшиттириш органлари, шунингдек фонограммалар тайёрловчилари манфаатларининг муҳофазасини таъминлаётган 1961 йил 26 октябрдаги Рим конвенциясининг кенг миқёсда қабул қилинишига бирон-бир тарзда тўсқинлик қилмасликка интилган ҳолда,
b) «фонограмма тайёрловчиси» деганда, овозларни биринчи бўлиб фонограммага ёзиб олган юридик ёки жисмоний шахс,
с) «нусха» деганда, фонограммадан бевосита ёки билвосита ёзиб олинган ва шу фонограммада қайд этилган овозларнинг ҳаммасини ёхуд бир қисмини қамраб олган ташувчи,
d) «омма орасида тарқатиш» деганда, ижро ёки асар нусхалари бевосита ёки билвосита тўлиқ ҳолда ёки исталган қисми оммага тақдим этиладиган ҳар қандай ҳаракат тушунилади.
Ҳар бир қатнашчи-давлат бошқа бирон қатнашчи-давлат фуқароси бўлган фонограмма тайёрловчиларининг манфаатларини тайёрловчининг розилигисиз фонограмма нусхаларининг тайёрланишидан ва бундай нусхаларнинг олиб кирилишидан, айтиб ўтилган тайёрлаш ёки олиб кириш ҳар гал уларни омма орасида тарқатиш мақсадида амалга оширилаётган бўлса, шунингдек ушбу нусхаларнинг омма орасида тарқатилишидан муҳофаза қилиш мажбуриятини олади.
Ҳар бир қатнашчи-давлат қонунчилиги мазкур Конвенция қўлланадиган юридик чора-тадбирларни белгилаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади, бунда ушбу чора-тадбирлар қуйидаги чора-тадбирлар орасидан битта ёки ундан ортиғини ўз ичига олади: муаллифлик ҳуқуқини ёки бошқа алоҳида ҳуқуқни тақдим этиш воситасида муҳофаза қилиш; нопок рақобатга тегишли қонунчилик воситасида муҳофаза қилиш; жиноий санкциялар воситасида муҳофаза қилиш.
Ҳар бир қатнашчи-давлатнинг миллий қонунчилигида тақдим этилаётган муҳофазанинг амал қилиш муддатини белгилаш ҳуқуқи сақлаб қолинади. Бироқ, агар миллий қонунчиликда муайян муҳофаза муддати кўзда тутилган бўлса, бу муддат, ё фонограмманинг биринчи ёзуви амалга оширилган йил охиридан, ёки фонограмма биринчи марта нашр қилинган йил охиридан бошлаб, йигирма йилдан кам бўлмаслиги керак.
Қатнашчи-давлатлардан бири, ўзининг миллий қонунчилигига биноан, фонограмма тайёрловчилари манфаатларининг муҳофазасини таъминлайдиган шартлар сифатида олиб қараладиган расмиятчиликларнинг бажарилишини талаб қилган ҳолларда, ушбу расмиятчиликлар бажарилган ҳисобланади: агар омма орасида тарқатилаётган фонограммаларнинг ҳамма рухсат этилган нусхалари, ёки уларнинг упаковкаси, ушбу фонограмма муҳофаза остида эканлигини аниқ кўрсатиб турадиган, биринчи нашр йили кўрсатилган ® белгиси кўринишидаги махсус ёзувга эга бўлса; агар нусхалар ёки уларнинг упаковкаси фонограмма тайёрловчисини, унинг ҳуқуқий ворисини ёки лицензия эгасини, унинг фамилиясини тилга олиш, марка ёки бошқа бирон тегишли белгини кўрсатиш йўли билан аниқлаб бермаса, бу ҳолда ёзув тайёрловчи, унинг ҳуқуқий вориси ёки мутлақ лицензия эгасининг фамилиясини ҳам ўз ичига олиши керак.
Муаллифлик ҳуқуқини ёки бошқа бирон махсус ҳуқуқни тақдим этиш йўли билан ёки жиноий санкцияларни қўллаш йўли билан муҳофазани таъминлайдиган ҳар бир қатнашчи-давлат ўз қонунчилигида фонограммалар тайёрловчилари манфаатларининг муҳофазасига тегишли бўлган ва бунда худди адабий ва бадиий асарлар муаллифлари манфаатларига нисбатан йўл қўйиладиган характердаги чекловлани кўзда тутиши мумкин. Бироқ мажбурий лицензиялар фақат қуйидаги ҳамма шартлар қониқтирилган ҳолдагина кўзда тутилиши мумкин:
a) такрорлаш фақат таълим ёки илмий тадқиқотлар олиб бориш мақсадларида фойдаланиш учун мўлжалланади;
b) лицензия ваколатли органлари лицензия тақдим этган қатнашчи-давлат ҳудудида такрорлаш учунгина амал қилади ва экспорт қилинадиган нусхаларга нисбатан татбиқ қилинмайди;
c) лицензия туфайли амалга оширилган такрорлаш кўрсатиб ўтилган органлар томонидан, бошқа сабаблар қаторида, такрорланадиган нусхалар миқдори ҳисобга олинган ҳолда белгиланадиган ҳаққоний мукофотланиш ҳуқуқини беради.
1) Ушбу Конвенция муаллифлар, ижрочи-артистлар, фонограмма тайёрловчилар ёки радиоэшиттириш органларининг миллий қонунчилик ёки халқаро конвенциялар томонидан тақдим этиладиган манфаатларининг муҳофазасини чеклайдиган ёки уларга зиён етказадиган ҳужжат сифатида мутлақо изоҳлана олмайди.
2) Ҳар бир қатнашчи-давлатнинг миллий қонунчилиги, зарур ҳолларда, чиқишлари фонограммага ёзилган ижрочи-артистлар манфаатларининг муҳофазаси амалда бўлиш доирасини, шунингдек улар бундай муҳофазадан фойдаланишлари мумкин бўлган шартларни белгилайди.
3) Биронта қатнашчи-давлат ушбу Конвенция мазкур давлат ҳудудида кучга киргунга қадар ёзиб олинган фонограммаларга нисбатан ушбу Конвенция қоидаларини бажаришга мажбур эмас.
4) Ҳар қайси қатнашчи-давлат, унинг миллий қонунчилиги 1971 йил 29 октябрь ҳолатига фонограммалар тайёрловчиларига фақат биринчи ёзиб олинган жойга асосланиб уларнинг манфаатларига муҳофаза тақдим қилган бўлса, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Бош директори депозитлаган билдиришнома асосида ушбу мезонни тайёрловчининг фуқаролиги мезонининг ўрнига қўллашини маълум қилиши мумкин.
1) Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Халқаро бюроси фонограммалар муҳофазасига тегишли ахборотни тўплайди ва нашр қилади. Ҳар бир қатнашчи-давлат Халқаро бюрога кечиктирмай ушбу масала бўйича ҳамма янги қонунлар ва расмий матнларни кечиктирмай хабар қилади.
2) Халқаро Бюро ҳар қандай қатнашчи-давлатга, унинг илтимосига биноан ушбу Конвенцияга тегишли масалалар бўйича ахборот тақдим этади, шунингдек тадқиқотлар олиб боради ва ушбу Конвенцияда кўзда тутилган муҳофазанинг амалга оширилишини осонлаштириш мақсадида хизмат кўрсатилишини таъминлайди.
3) Халқаро бюро 1- ва 2-бандларда баён қилинган вазифаларни Таълим, илм-фан ва маданият масалалари бўйича Бирлашган миллатлар ташкилотининг ва Халқаро меҳнат ташкилотининг ваколатлари доирасига кирадиган масалаларга нисбатан улар билан ҳамкорликда бажаради.
1) Ушбу Конвенция Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бош котибида депозитланади. Конвенция Бирлашган миллатлар ташкилотининг, Бирлашган миллатлар ташкилоти билан боғлиқ ихтисослаштирилган муассасалардан бирининг ёки Атом энергияси бўйича Халқаро агентлик ёки Халқаро суд статути томонининг аъзоси бўлган исталган қатнашчи-давлат томонидан имзолаш учун 1972 йил 30 апрелга қадар очиқ бўлади.
2) Ушбу Конвенция уни имзолаган мамлакатлар томонидан ратификация ёки қабул қилиниши керак. Конвенция ушбу модданинг 1-бандида тилга олинган ҳар қандай давлатнинг унга қўшилиши учун очиқдир.
3) Ратификация қилиш, қабул қилиш ёки қўшилиш бўйича актлар Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бош котибида депозитланади.
4) Ушбу Конвенцияга аъзо бўлган давлат шу пайтдан эътиборан ўзининг миллий қонунчилигига мувофиқ ушбу Конвенция қоидаларини ҳаётга татбиқ қилишга қодир бўлиши кераклиги кўзда тутилади.
1) Ушбу Конвенция ратификация қилиш, қабул қилиш ёки қўшилишнинг бешинчи акти депозитлангандан кейин уч ой ўтиб кучга киради.
2) Ушбу Конвенцияни ратификация қилаётган ёки қабул қилаётган ёхуд ратификация қилиш, қабул қилиш ёки қўшилиш тўғрисидаги бешинчи акт депозитланганидан кейин қўшилаётган ҳар қандай давлат учун ушбу Конвенция Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Бош директори 13-модданинг 4-бандига мувофиқ тегишли акт ушбу давлат томонидан депозитлангани тўғрисида хабар қилган санадан уч ой ўтиб кучга киради.
3) Ҳар бир давлат ратификация қилиш, қабул қилиш ёки қўшилиш пайтида ёки кейинроқ ҳар қандай пайтда, Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бош котибига билдиришнома юборган ҳолда, ушбу Конвенция халқаро муносабатлар ўзи томонидан таъминланаётган ҳамма ҳудудларга ёки ҳудудлардан бирида қўлланиши мумкинлигини маълум қилади. Ушбу билдиришнома у қабул қилинганидан кейин уч ой ўтиб кучга киради.
4) Бироқ аввалги банд ҳеч қандай ҳолатда ҳам кўрсатиб ўтилган бандга мувофиқ ушбу Конвенция бошқа қатнашчи-давлат томонидан жорий қилинаётган исталган ҳудуддаги ҳақиқий ҳолат бирон бир қатнашчи-давлат томонидан индамай тан олинаётгани ёки қабул қилинаётганини билдиради деб изоҳланиши мумкин эмас.
1) Ҳар бир қатнашчи-давлат, Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бош котибига ёзма билдириш юборган ҳолда, ушбу Конвенцияни ё ўз номидан, ёки бирон бир ҳудуд номидан, ёки 11-модданинг 3-бандида айтиб ўтилган ҳамма ҳудудлар номидан денонсация қилиш (бекор деб эълон қилиш) ҳуқуқига эга.
2) Денонсация Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бош котиби аввалги бандда айтиб ўтилган билдиришни қабул қилиб олган санадан эътиборан ўн икки ой ўтгач кучга киради.
1) Ушбу Конвенция бир нусхада инглиз, испан, рус ва француз тилларида имзоланади, бунда ушбу тўрттала матн бир хил кучга эга.
2 Матннинг араб, голланд, итальян, олмон ва португал тилларига расмий таржималари Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Бош директори томонидан, манфаатдор ҳукуматлар билан маслаҳатлашгандан сўнг, таъминланади.
3) Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бош котиби Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Бош директорини, Таълим, илм-фан ва маданият масалалари бўйича Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бош директорини ҳамда Халқаро меҳнат бюросининг Бош директорини
4) Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Бош директори 9-модданинг 1-бандида зикр этилган давлатларга аввалги банднинг қўлланиши муносабати билан олинган ҳамма билдиришномалар тўғрисида, шунингдек ушбу Конвенциянинг 7-моддаси 4-бандига мувофиқ келиб тушган ҳамма баёнотлар тўғрисида хабар беради. У шунингдек кўрсатиб ўтилган баёнотлар тўғрисида Таълим, илм-фан ва маданият масалалари бўйича Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бош директорини ҳамда Халқаро меҳнат бюросининг Бош директорини ҳам хабардор қилади.
5) Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бош котиби ушбу Конвенциянинг тегишли тарзда тасдиқланган иккита нусхасини 9-модданинг 1-бандида тилга олинган барча давлатларга жўнатади.