24.04.2019 йилдаги 350-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.04.2019 йилдаги 350-сон
Kuchga kirish sanasi
25.04.2019
«Давлат харидлари тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат (бюджет ва корпоратив) буюртмачилари махсус маълумотлар порталида рўйхатдан ўтказиладиган тўғридан-тўғри шартномалар тузган ҳолда, ягона етказиб берувчидан товарларнинг (ишлар, хизматлар) давлат харидини амалга ошириши маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
4. «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси О. Темиров зиммасига Комплекс чора-тадбирларда кўзда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш ҳамда аниқ натижаларга эришиш бўйича шахсий масъулият юклансин.

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш шакли
ва механизми

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

Кутилаётган натижа

I. 2019 йилда прогноз кўрсаткичлар бажарилишини таъминлаш чора тадбирлари

1.

Ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш.

1. 2019 йил ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичларини бажариш мақсадида хом ашё сотиб олиш бўйича жорий йилнинг апрель-декабрь ойларида шартномалар тузиш ва уларни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш:

табиий каучук — 4 310 тонна;

синтетик каучук — 3 462 тонна;

техник углерод — 4 913 тонна;

вулканизацион агент — 275 тонна;

пластификатор — 767 тонна;

кимёвий воситалар — 1 162 тонна;

ёрдамчи воситалар — 5650 тонна;

пўлат сим — 910 тонна;

тўқима тасма — 970 тонна.

2. Энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш:

электр энергияси — йилига 53 827 минг кВт.соат;

табиий газ — йилига 6 734.5 минг куб метр.

2019 йил

апрель














2019 йил давомида

«Ўзкимёсаноат» АЖ
(Темиров),
«БРЗ» МЧЖ
(Тиллаев),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази
(Аллабергенов),

«Ўзтрансгаз» АЖ

(Эшмуродов),

«Ўзбекэнерго» АЖ

(Мустафаев)

2019 йил ишлаб чиқариш прогнозининг бажарилиши, шундан: 1607,5 минг дона автомобиль шинаси (лойиҳа қувватининг 54%); 112,0 минг дона қишлоқ хўжалиги шинаси (56%); 63,0 погон метр конвейер лентаси (63%).

2019 йилда 489,6 млрд. сўмлик товар маҳсулоти ишлаб чиқариш.

2.

Ишлаб чиқаришни малакали кадрлар билан таъминлаш ва меҳнат самарадорлигини ошириш.

1. Хорижий малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда технологик ускуналарни бошқариш ва уларга хизмат кўрсатувчи ходимлар учун ўқув курсларини ўтказиш.

2019 йил

апрель — декабрь

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),
«БРЗ» МЧЖ
(Тиллаев).

Завод штатини завод техника ва технологияларини талаб даражасида ишга тушира оладиган юқори малакали ходимлар билан тўлдириш.

2. АСУТП ускуналарини ишлаб чиқарувчи мутахассисларни жалб қилган ҳолда, «БРЗ» МЧЖнинг ишлаб чиқариш майдонида АСУТП муҳандислари учун ўқув курсларини ўтказиш.

2019 йил июлгача



3.

АSTM (American Standart Test Method) синов лаборатория усуллари учун 45 та халқаро стандартларни жорий этиш.

1. АSTM синов лаборатория усулларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун етказиб берувчини танлов асосида танлаш.

2. Ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш шартномасини тузиш.

3. Тузилган шартномани молиялаштириш.


4. АSTM халқаро стандартларини олиш.

2019 йил

апрель


2019 йил

май

2019 йил

май

2019 йил
декабрь

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

«БРЗ» МЧЖ
(Тиллаев),
«Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров)

Ишлаб чиқариш учун олиб келинаётган хом ашё, материаллар ва ярим тайёр маҳсулотлар сифатининг паспортдаги маълумотларга, конструкторлик, норматив-техник ҳужжатларга мос келиши юзасидан қатъий кириш назоратини таъминлаш.

Маҳсулот сифатини ошириш.

4.

«Женерал моторс» (Ўзбекистон) АЖ автомобилларини бирламчи бутлаш учун «БРЗ» МЧЖ автомобиль шиналари намуналарининг «Женерал моторс» (АҚШ) компанияси томонидан тасдиқлаш.

1. IATF 16946:2016 сертификатини олиш:

- DQS System халқаро аудиторлик компанияси томонидан аудит ўтказиш;

- IATF 16946:2016 сертификати бўйича тасдиқ хатини олиш;

- IATF 16946 : 2016 сертификатини олиш.


2. Ишлаб чиқаришни маъқуллаш:

- BIQS 3 даражасида белгиланган сифат тизимини татбиқ этиш;

3. Маҳсулотни тасдиқлаш:

-GMK (Дженерал моторс Корея) билан валидация шартномасини келишиш;

- маҳсулотни валидация синовларидан ўтказиш;

- GM 3660 тасдиқлаш.


4. (РРАР) ишлаб чиқариш жараёнини тасдиқлаш.

5. Ишлаб чиқариш қувватини таҳлил этиш;


6. Ўрнатиш синовларини ўтказиш.


2019 йил

апрель

2020 йил

февраль

2020 йил

август

2019 йил

30 апрелгача



2019 йил

30 апрелгача

2019 йил
30 октябргача

2019 йил

15 ноябргача

2019 йил

30 ноябргача

2019 йил

6 декабргача

2019 йил
20 декабргача

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),
«БРЗ» МЧЖ
(Тиллаев), «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзаков)

Импортни камайтириб, маҳаллийлаштиришни кўпай-тириш, 2020 йилда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган 493,3 минг дона автомобиль шиналари билан таъминлаш.

П. Конвейер ленталари, қишлоқ хўжалиги ва автомобиль шиналарининг ўз вақтида сотилишини таъминлаш чора-тадбирлари

5

Кенг миқёсда реклама компанияси ташкил этиш йўли билан корхона брендини оммалаштириш.

1. Оммавий ахборот воситаларини, ижтимоий ва интернет тармоқлари ҳамда ташқи рекламалар усулларини жалб этган ҳолда, кенг кўламли реклама акцияларини ўтказиш.

2. Колл-марказ ташкил қилиш. Шиналарнинг қизғин сотув мавсумларида реклама компаниялари фаоллигини ошириш.

3. Шина ишлаб чиқариш жараёнини, завод қувватини тўлиқ ёритишда «Бу қандай тайёрланган» тарзидаги информацион видеороликлар тайёрлаш ва роликларни ойига камида икки марта ёритиб бориш (имтиёзли тарифларда).

4. «БРЗ» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган шиналарни импорт орқали олиб келинаётган шиналардан устунлигини, сифатли шиналар қўйиш муҳимлигини батафсил тушунтириш мақсадида жамоатчилик вакиллари учун (автомобиль ишқибозлари ижтимоий гуруҳлари) ишлаб чиқариш корхонасида экскурсия, тақдимотлар ташкил этиш.

2019 йил

апрель — июнь



2019 йил

апрель


2019 йил апрель-май




2019 йил

май-июнь

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

«БРЗ» МЧЖ
(Тиллаев)

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

«БРЗ» МЧЖ
(Тиллаев)

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

«БРЗ» МЧЖ
(Тиллаев),

Миллий телерадио компания

(Ходжаев)

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

«БРЗ» МЧЖ (Тиллаев)

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни сифати, ишончлилиги ҳақидаги маълумотларни охирги истеъмолчигача етказиб бериш.

Сифатли автошиналар сотиб олишнинг аҳамияти юзасидан аҳолининг хабардорлигини таъминлаш.

«БРЗ»МЧЖнинг маҳсулотларини сотиб олишда манфаатдорликни ошириш.

6

Савдо тармоқларини кенгайтириш.

1. 7 та расмий ҳудудий дилерлар орқали республиканинг барча ҳудудидаги 78 та автосалонлар билан консигнация шартномалари тузишни таъминлаш.

2. Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги мавжуд 5 та фирма дўконлари сонини 11 тага етказиш, ҳар бир ҳудудда 2 тадан фирма дўконларини очиш.

3. Маҳсулотларни сотиб олиш, савдо нуқталарини ташкил этиш, хом ашё етказиб бериш, ҳудудлар ва мулкчилик шакли бўйича бошқа турдаги ҳамкорлик масалалари юзасидан мурожаатлар сонини аниқлаган ҳолда колл-марказга келиб тушаётган қўнғироқлар мониторингини юритиш.

2019 йил

апрель-май



2019 йил апрель-май


доимий

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

«БРЗ» МЧЖ
(Тиллаев), «Ўзавтосаноат» АЖ (Умурзаков)

Республиканинг барча ҳудудларида маҳсулот сотиб олиш қулайлиги, хизмат кўрсатиш даражасини ошириш ва режалаштирилган 1,5 млн. дона автомобиль шинаси ва
95 минг дона қишлоқ хўжалиги шинаси сотилишини амалга ошириш.

7

«БРЗ» МЧЖ маҳсулотларининг давлат буюртмачилари томонидан ўз вақтида сотиб олинишини таъминлаш.

1. Маҳсулотга бўлган талабни, ишлаб чиқариш муддатларини ва сотиш шартномаларининг асосий шартларини келишиб олиш.

2. Давлат буюртмачиларининг аризасига асосан уларга маҳсулотни тезкор етказиб бериш учун ҳудудларда маҳаллий сақлаш шартларида мобил омбор захираларини ташкил этиш.

3. Давлат ташкилотлари билан шартномалар тузиш, республика ҳудудларидаги омборлардан истеъмолчилар буюртмаларига асосан белгиланган муддатларда маҳсулот етказиб беришни ташкил этиш.

2019 йил

апрель-май


2019 йил
апрель-май



доимий

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

«БРЗ» МЧЖ
(Тиллаев), давлат харидлари ташкилотлари

100 минг дона автомобиль шиналари, 14 минг дона қишлоқ хўжалиги шиналари ва 63 минг п.м. конвейер ленталарининг кафолатли сотилишини таъминлаш.

8

Самарали маркетинг усулларини қўллаш.

1. Ахборот шаклини ишлаб чиқиш ва келишиш, ҳар чоракда республикага импорт орқали олиб келинган автомобиль ва қишлоқ хўжалиги шиналари, конвейер ленталари берилган шаклга асосан, импортерлар, уларнинг ҳажми, тури, қиймати ва ишлаб чиқарувчи давлат кесимидаги маълумотларни тақдим этиб боришни таъминлаш.

2. Конвейер ленталари ва шиналарнинг республикага импортини тизимли мониторингини олиб бориш.

3. Ҳудудлар бўйича иккиламчи бозорда шиналарни турларига, протекторларнинг безакларига нисбатан истеъмолчилар қизиқиш талабларини ўрганиш.

2019 йил

1 майгача






доимий


2019 йил
1 октябргача

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

«БРЗ» МЧЖ
(Тиллаев),

Давлат божхона қўмитаси
(Азимов)

Бозор ҳажми ва талаби тўғрисидаги информацион маълумотлар ахборот базасини яратиш ва ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш учун мақсадли аудиториянинг талабларини ўрганиш.

9

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар рақобат-бардошлигини ошириш ва ишлаб чиқаришда энергия сарфини камайтириш.

1. Етказиб берувчиларини доимий диверсификациялаш, муқобил хом ашё етказиб берувчилар, шу жумладан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни излаб топиш йўли билан хом ашё ва материаллар нархини 10 фоиз атрофида тушириш.

2. Амортизация ажратмаларини энг кам ставкаларда ҳисоблаш орқали харажатларни 50 фоиз иқтисод қилишга эришиш.

3. Иш кучини оқилона жойлаштириш йўли билан ходимлар сонини камайтириш ва харажатларни
23,2 фоизга камайтириш.

4. Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш.

2019 йил

давомида

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

«БРЗ» МЧЖ
(Тиллаев)

Маҳсулот таннархини 13% камайтириш йўли билан унинг рақобатбардошлигини таъминлаш, сифатсиз импорт маҳсулотларни ҳажмини камайтириш, божхона тўловлари тушумини кўпайтириш.

2019 йилда умумий харажатлар прогнозини 8,4 млн. долларга камайтириш (64,2 млн. доллардан 55,8 млн. долларгача).

III. Хорижий компаниялар билан ҳамкорлик ва инвестицияларни жалб этиш

10

«Татнефть» ИАЖ (РФ) билан ҳамкорликни фаоллаштириш.

1. 20 та ходимни «Татнефть» ИАЖ компанияси ишлаб чиқариш майдонларида ўқитиш.


2. «Татнефть» ИАЖ компаниясининг малакали мутахассисларини «БРЗ» МЧЖдаги мавжуд технологик қурилмалардаги муаммоларни, уларни эксплуатация қилиш жараёнида пайдо бўлаётган узилишларни тезкор бартараф этиш учун ишлаб чиқаришга йўналтириш, ходимларни бевосита «БРЗ» МЧЖ ишлаб чиқаришида ўқитиш, натижалари бўйича уларнинг билимини баҳолаш.

3. Бозор талаби ва ўрганишлар асосида автомобиль шиналарининг янги турларини ишлаб чиқиш ва ўзлаштириш.

4. Биргаликдаги фаолият масаласини ўрганиб чиқиш, жумладан, ишончли бошқарувга бериш, ишлаб чиқариш қувватларини ва янги турдаги маҳсулотлар номенкулатурасини кенгайтириш мақсадида ўз улуши билан корхона таркибига кириш.

2019 йил

июнь ойидан бошлаб

2019 йил
май ойидан бошлаб






2019 йил

Ш чорак


2019 йил

IV чорак

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

«БРЗ» МЧЖ
(Тиллаев)

«БРЗ» МЧЖ ходимларини малакасини ошириш, янги турдаги шиналарни ўзлаштириш.

Қиш мавсумига мўлжалланган шиналар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни инобатга олган ҳолда, Қозоғистон, Россия, Қирғизстон, Тожикистон бозорларига чиқиш.

11

Технология соҳасида хорижий компанияларни ҳамкорликка жалб қилиш (Украина, Корея, Европа).

1. Техник амалий ёрдам кўрсатиш шартларини аниқлаб олган ҳолда музокаралар ўтказиш.

2. Техник амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан шартномалар тузиш.

2019 йил

1 декабргача

2019 йил

IV чорак

«Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров),

«БРЗ» МЧЖ
(Тиллаев)

Маҳсулот сифатини ошириш, технологик жараёнларни такомиллаштириш ва хорижий бозорларга чиқиш.