Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2025 13.04.2019 йилдаги 310-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.04.2019 йилдаги 310-сон
Kuchga kirish sanasi
15.04.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электр энергетика тармоғида тариф сиёсатини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 июндаги 337-сонли «Ёқилғи-энергетика тармоғида тариф сиёсатини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан 2025 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергетика тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 23 октябрдаги ПҚ-3981-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, электр энергияси учун жорий ва капитал харажатларни қоплашга асосланган ҳисоб-китоб тарифини назарда тутувчи ва тармоққа хусусий секторни жалб қилишни рағбатлантирувчи электр энергетика тармоғидаги тариф сиёсатини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси электр энергетика тармоғидаги тариф сиёсатининг асосий йўналишлари 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электр энергияси учун тарифларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2020 йил 1 январдан бошлаб кучга киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси 3-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда халқаро молия институтларининг техник кўмагида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси фаолиятини ташкил қилишни назарда тутувчи Ҳукумат қарорининг лойиҳасини икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 13 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
310-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 310-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси электр энергетика тармоғидаги тариф сиёсатининг асосий
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси электр энергетика тармоғидаги тариф сиёсатининг асосий йўналишлари (кейинги ўринларда тариф сиёсати деб аталади) электр энергетика тармоғининг молиявий барқарорлигига эришиш ва энергетика инфратузилмасини янада ривожлантириш принциплари асосида аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия билан барқарор таъминлаш бўйича стратегик вазифаларни ҳисобга олган ҳолда, электр энергияси учун нархни шакллантиришни тартибга солишнинг давлат сиёсатини амалга оширишнинг амалий механизмини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тариф сиёсатининг асосий йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергетика тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 23 октябрдаги ПҚ-3981-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, модернизация ва диверсификация қилиш ва 2030 йилгача 20 минг мВтга етказиш ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг электр энергетика хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар тариф сиёсатининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчиларнинг электр энергиясидан асосланган ва рақобатли тарифлар бўйича фойдаланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергетика тармоғининг молиявий барқарорлиги ва инвестиция жозибадорлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш қувватларини, жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кенгайтириш, модернизация ва диверсификация қилиш, ишлаб чиқариш фаолияти самарадолигини таъминлаш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтиш даврида электр энергетика тармоғи ташкилотларининг операцион ва капитал харажатлари, зарур соф фойдасини тўлиқ қоплашни таъминлашга қаратилган электр энергияси учун нархни шакллантириш принципларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарифларни белгилашда такрорий субсидиялаш амалиётини босқичма-босқич бекор қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ манзилли субсидиялар бериш орқали аҳолининг кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергетика тармоғини ошкора, изчил ва олдиндан тахмин қилиш имкониятини берувчи тартибга солишни ўрнатиш, шу жумладан инвесторлар томонидан тартибга солиш таваккалчилигини ҳис қилишни камайтириш мақсадида тарифларни узоқ муддатга белгилаш амалиётини босқичма-босқич жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча гуруҳлардаги истеъмолчиларда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини тўлиқ жорий этгандан кейин табақалаштирилган тарифни жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор халқаро амалиёт ҳисобга олинган ҳолда, 2023 йилгача тарифларни шакллантириш методикасига босқичма-босқич ўтиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тариф сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидаги принципларга асосланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергияси учун тарифлар операцион ва капитал харажатларни тўлиқ қоплаш, рентабелликни 10 фоиздан кам ва 20 фоиздан кўп бўлмаган оралиқда сақлаш ҳисобга олинган ҳолда, уни ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сотиш бўйича асосланган харажатлардан келиб чиқиб шакллантирилади. Бунда рентабеллик электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сотиш фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ барча харажатлар суммасига соф фойда миқдорини бўлиш орқали аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергияси учун белгиланган тартибда тасдиқланган тарифлар 2023 йилдан бошлаб, уч йилдан кам бўлмаган муддатга амал қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергиясининг ягона харидори электр энергиясини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси (кейинги ўринларда тартибга солувчи орган деб аталади) томонидан белгиланган тарифлар бўйича сотиб олади ҳамда сотади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож қатламларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш электр энергиясининг базавий нормасини қўллаш ҳамда электр энергияси учун тарифлар ошганда компенсациялар бериш йўли билан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Тариф сиёсатининг вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар тариф сиёсатининг вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзаро мақбул тарифларни белгилаш орқали истеъмолчилар ва электр энергетика тармоғи ташкилотларининг манфаатларини мувозанатлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестицияларни жалб қилиш мақсадида электр энергетика тармоғи ташкилотларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақобатни ривожлантириш ва электр энергетика тармоғи ташкилотларининг ишлаш самарадорлигини ошириш, электр таъминоти сифатини ошириш ва ишончлилигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергияси истеъмолчилари учун тарифни белгилашда мавжуд такрорий субсидиялашдан босқичма-босқич воз кечиш ва аҳолининг кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож қатламларига тарифлар ошишининг таъсирини камайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарифли тартибга солишнинг шаффофлиги, изчиллиги ва олдиндан тахмин қилиш ва тартибга солиш таваккалчиликларининг таъсирини камайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қулай инвестиция муҳитини яратиш (инвесторларга узоқ муддатли режалаштириш имконини бериш) мақсадида электр энергияси учун тарифларни узоқ муддатга белгилаш амалиётини жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчиларга маслаҳатлар беришга кўмаклашиш ва уларни тариф бўйича қабул қилинадиган қарорлар ҳақида хабардор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан маъқулланган лойиҳаларни амалга ошириш натижасида олинган фойдани (соф фойдани) инвестиция қилинган капиталга, биринчи навбатда, электр энергетика тармоғини реконструкция, модернизация қилиш ва ривожлантиришга тақсимлаш амалиётини жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Электр энергетика тармоғида нархни шакллантиришнинг асосий принциплари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тарифларни шакллантириш қуйидаги принципларга асосланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) оммабоплик — тариф самарали ва оқилона фойдалиликни назарда тутиши лозим, яъни тариф энг кам харажатли вариантларга асосланиши ва самарасизликни истисно қилиш даркор;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ахборотнинг очиқлиги — тарифлар ва тарифларни асословчи харажатлар тўғрисидаги ахборот манфаатдор тарафлар учун очиқ бўлиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) тариф белгилашнинг изчиллиги ва олдиндан тахмин қилиш имконияти — тарифлар изчил (календарь йилига ёки узоқ муддатга) белгиланиши лозим ва уларнинг оширилиши ёки пасайтирилиши электр энергетика ташкилотлари ва электр энергияси истеъмолчилари учун асосли ва тушунарли бўлиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) камситмайдиган ёндашув — тарифлар объектив ва адолатли бўлиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) шаффофлик ва алоҳидалик — тарифларни шакллантиришда харажатларни тўлиқ ёритиш. Харажатлар ҳар бир тартибга солинадиган фаолият бўйича алоҳида-алоҳида ажратилиши лозим. Тарифлар тушуниш ва қўллаш учун содда бўлиши зарур;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) тарифларнинг ўзгарувчанлиги — тарифлар тасдиқлашда умум қабул қилинган макроиқтисодий кўрсаткичлар (инфляция, истеъмол нархлари индекси даражаси) ҳисобга олинган ҳолда тузатилиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) мустақиллик — тарифлар тартибга солувчи орган томонидан белгиланади ва асосланмаган сиёсий таъсирга дучор бўлмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) самарадорлик ва натижадорлик — тарифлар электр энергетика тармоғи ташкилотлари фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини доимий оширишга қаратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) ҳисобдорлик — нархни шакллантириш соҳасида содир бўлаётган жараёнлар тўғрисида хабардор қилиш ва қабул қилинган қарорларни муҳокама қилиш мақсадида электр энергетика тармоғи ташкилотлари ва тартибга солувчи орган томонидан тегишли ҳисоботларни жамоатчиликка ўз вақтида тақдим қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) харажатларни тушум билан қоплаш — тарифлардан тушум электр энергиясини етказиб бериш бўйича тўлиқ қийматни (шу жумладан таваккалчилик ёки фойда билан боғлиқ мантиқий тузатишлар) ўзида акс эттириши ва қисқа, ўрта ва узоқ муддатли келажакда тармоқнинг иқтисодий ривожланишини, барқарорлигини таъминлаши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) самарали фойдаланиш — тарифлар иқтисодий самарадорлик нуқтаи назардан умумий талаб ва таклифни қўллаб қувватлаши ва электр энергиясидан барқарор, самарали ва амалда фойдаланишни рағбатлантириши учун шакллантирилиши зарур;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) татбиқ қилишнинг паст қиймати — капитал харажатлар ва операцион харажатлар камайтирилиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
н) ижтимоий қўллаб-қувватлаш — тарифлар даражаси ва тузилмаси республика ижтимоий сиёсатини ҳисобга олиши зарур;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
о) экологик жавобгарлик — электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш барқарор асосда амалга оширилиши ва атроф-муҳитга таъсирни ҳисобга олиш лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
п) ишлаб чиқариш қувватларининг етарлилиги — миллий ресурсларни режалаштиришга мувофиқ кам харажатлар билан ресурсларни ишлаб чиқиш ҳисобига кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
р) давлат субсидиясидан воз кечиш — саноат доимий давлат субсидияларисиз молиявий барқарорликка эришиши ва уни сақлаши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
с) капиталнинг оптимал тузилмаси — хусусий капитал билан қарз капитал ўртасидаги нисбат 40:60 чегарасида бўлиши лозим. Мазкур нисбатдан капиталнинг ўртача қийматини (WACC) ҳисоб-китоб қилиш учун ҳам фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 310-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электр энергияси учун тарифларни шакллантириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1. Мазкур Низом электр ва иссиқлик энергияси ҳамда электр энергияси учун тарифларни шакллантиришнинг асосий тартибини, шунингдек, электр энергиясини узатиш, тақсимлаш ва сотиш хизматларини (кейинги ўринларда маҳсулот ва хизматлар деб аталади) белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом электр энергиясини харид қилиш тарифи танловлар асосида аниқланган ҳолларда ёхуд қонунчилик ҳужжатларида алоҳида тартиб белгиланган тақдирда, ишлаб чиқарувчи ташкилотларга нисбатан татбиқ этилмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июлдаги 372-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/372/0611-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тартибга солувчи орган — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тартибга солинадиган фаолият — етказиб берилган маҳсулот ва хизматлар учун ҳисоб-китоблар давлат томонидан тартибга солинадиган тарифлар бўйича амалга ошириладиган фаолият. Мазкур тушунча фақат тартибга солинадиган фаолиятга тааллуқли харажатларни индентификациялаш мақсадида қўлланилади ва тарифларни белгилашдан ташқари, ушбу фаолиятга нисбатан бошқа бирон-бир бошқача тарзда тартибга солишни ўз ичига олмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарувчи ташкилотлар — электр ва (ёки) иссиқлик энергияси ишлаб чиқарадиган иссиқлик электр станциялари, иссиқлик электр марказлари, гидроэлектр станциялар, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи электр станциялар, шунингдек, ягона электр энергетика тизимига уланган электр энергиясини ишлаб чиқарувчи бошқа ташкилотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақсимловчи ташкилотлар — электр энергиясини магистрал электр тармоқларидан узатиш ва республика истеъмолчиларига сотиш бўйича хизматларни кўрсатувчи ташкилотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарифлар — нарх ставкалари тизими бўлиб, унга мувофиқ тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматлар учун ҳисоб-китоблар амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устама — электр энергияси учун тарифга тақсимловчи ташкилотлар томонидан электр энергиясини сотишда қийматни ўз ичига оладиган қўшимча (нисбий ёки мутлақ миқдор);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тартибга солиш даври — тариф ҳисобланадиган давр (каландарь йил ва ундан ортиқ);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ялпи тушум — тартибга солинадиган давр мобайнида тартибга солинадиган фаолиятни амалга ошириш учун ташкилотга зарур молиявий маблағларнинг иқтисодий асосланган ҳажми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқаришнинг ҳисоб-китоб қилинган ҳажми –тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларнинг ҳар бири учун маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқаришнинг прогноз ҳажми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операцион харажатлар — тартибга солинадиган фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
капитал қўйилмалар — тартибга солинадиган фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ асосий фондлар ва номоддий активларни шакллантириш билан боғлиқ харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
активнинг тартибга солинадиган базаси (кейинги ўринларда АТБ деб аталади) — тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширувчи ташкилотга даромад олиш ҳуқуқини берадиган ва тартибга солинадиган фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ асосий фондлар ва номоддий активлар баланс қийматига тенг бўлган активлар қиймати. Бунда қурилиши тугалланмаган объектлар ва норматив муддатда (белгиланган муддатда) ва ишга туширилмаган ускуналар АТБга киритилмайди. Тартибга солувчи орган бухгалтерия балансининг бошқа моддаларини ҳисобга олиш учун АТБга тузатишлар киритиши мумкин ва бу АТБнинг ортиши ёки камайишига олиб келиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тарифлар тизимига тартибга солинадиган тарифлар ва эркин (тартибга солинмайдиган) тарифлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тартибга солинадиган тарифларга қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан ҳосил қилинадиган электр ва иссиқлик энергияси тарифлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергиясини тақсимлаш ва сотиш хизматлари учун тақсимловчи ташкилотлар томонидан қўлланиладиган устама;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ аниқланадиган истеъмолчиларнинг турли гуруҳлари учун электр энергияси тарифлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электр энергияси учун эркин (тартибга солинмайдиган) тарифларга халқаро шартномаларга асосан харид қилинадиган ва сотиладиган электр энергияси тарифлари, шу жумладан миллий тармоқлар бўйича халқаро транзитлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тартибга солинадиган тарифларни шакллантиришнинг асосий мақсади барча харажатларни тўлиқ қоплашга эришиш ва электр энергиясига ошиб бораётган талабни қондириш мақсадида ишлаб чиқарувчи, узатувчи ва тақсимловчи ташкилотлари қувватларини ривожлантириш учун электр энергетика тармоғи ташкилотларини қўллаб қувватлаш ва уларга молиявий имкониятлар беришдан иборат. Тартибга солинадиган тарифлар ўзида харажатларни акс эттириши, электр энергетика тармоғининг самарали ишлаши рағбатлантирилишини таъминлаши ва ижтимоий компенсацияларни ҳисобга олиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тарифларни тартибга солиш тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, шунингдек, электр энергиясини тақсимлаш ва сотиш бўйича маҳсулот ва хизматлар, даромадлар ва харажатлар ҳажмларини ҳамда жалб қилинган активларнинг ҳисобини мажбурий тартибда алоҳида юритишга асосланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширувчи ташкилот қуйидаги фаолият бўйича алоҳида ҳисоб юритишга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергиясини ишлаб чиқариш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергиясини магистрал электр тармоқлар бўйича узатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергиясини охирги истеъмолчиларга тақсимлаш ва сотиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тартибга солинадиган тарифларни белгилашда келтирилган фаолиятлар бўйича бир харажатларни қайта ҳисобга олишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тартибга солинадиган тарифларни белгилашда тартибга солувчи орган тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларнинг иқтисодий асосланмаган харажатларни ҳисобдан чиқаришга қаратилган чораларни кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агарда тартибга солиш даври якуни бўйича статистик ва молиявий ҳисобот маълумотлари ҳамда бошқа материаллар асосида тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларнинг асосланмаган харажатлари аниқланса, тартибга солувчи орган кейинги тартибга солиш даври учун тарифларни белгилашда ҳисобга олинадиган харажатлар суммасидан ушбу харажатларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда тартибга солинадиган фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган, статистик ва молиявий ҳисобот маълумотлари ҳамда бошқа материаллар асосида аниқланган харажатлар тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларнинг иқтисодий асосланмаган харажатларига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Агарда ташкилот тартибга солинадигандан фаолиятдан бошқа фаолият турларини амалга оширса, уларни амалга ошириш харажатлари ва ушбу фаолиятлардан олинган даромадлар (зарарлар) тартибга солинадиган тарифларни ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агарда тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар тартибга солиш даврида тартибга солинадиган тарифларни белгилашда ҳисобга олинмаган иқтисодий асосланган харажатларни, шу жумладан тартибга солиш даврида ишлатиладиган маҳсулот нархларининг объектив ҳамда режалаштирилмаган ошиши билан боғлиқ харажатларни амалга оширса, бу харажатлар тартибга солувчи орган томонидан кейинги тартибга солиш даври учун тартибга солинадиган тарифни белгилашда ҳисобга олинади (ёқилғи сотиб олишдан ташқари маблағлар етишмовчилиги учун жалб қилинган қарз маблағларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тарифларни тартибга солишда маҳсулот ва хизматларнинг бирлиги учун қатъий белгиланган ҳажмдаги тарифлар белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келтирилган тарифлар календарь муддатларга (ойлик, чораклик, йиллик) ажратилган, шунингдек, ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб истеъмолчилар гуруҳи бўйича ажратилган ҳолда белгиланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тартибга солинадиган тарифлар тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларнинг зарур ялпи тушуми ҳамда тартибга солиш даврида маҳсулот ва хизматларнинг тегишли турлари бўйича ишлаб чиқаришнинг прогноз ҳажми асосида ҳисоб-китоб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда тартибга солинадиган тариф (устама) зарур ялпи тушумни ишлаб чиқаришнинг прогноз ҳажмига қуйидаги формула бўйича бўлиш асосида аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Маҳсулот ва хизматларнинг бирлиги учун тариф (устама)

=

Зарур ялпи тушум

ишлаб чиқаришнинг ҳисоб-китоб қилинган ҳажми

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулот ва/ёки хизматлар ишлаб чиқаришнинг ҳисоб-китоб қилинган ҳажми Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан шакллантириладиган электр энергиясини ишлаб чиқариш ва етказиб беришнинг йиғма прогноз балансидан келиб чиқиб аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Дастлаб тарифларни тартибга солиш даври 1 йилга белгиланади, кейинчалик беш йилгача узайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Зарур ялпи тушумни шакллантириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширувчи ҳар бир ташкилот учун зарур ялпи тушум қуйидаги харажатларни қоплаш учун етарли даражада белгиланиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операцион харажатларнинг самарали даражаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тартибга солинадиган фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ активлар бўйича амортизация ажратмалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция қилинган капиталга фойда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар учун зарур ялпи тушум қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЗЯТ = ОХ + Амор +ИҚКФ,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЗЯТ — зарур ялпи тушум;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОХ — йиллик умумий операцион харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амор — йиллик амортизация ажратмалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИҚКФ — инвестиция қилинган капиталга фойда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Тартибга солинадиган фаолиятни амалга ошириш учун асосланган ва зарур ҳисобланадиган операцион харажатлар зарур ялпи тушумни ҳисоб-китоб қилиш учун харажатлар таркибига киритилади. Тартибга солувчи орган мустақил эксперт баҳолаш, таққослаш таҳлили ёки оқилона ва асосланган харажатларни аниқ акс эттиришни таъминлайдиган бошқа усуллар асосида тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар тақдим этган операцион харажатларни тасдиқлаши ёки уларга тузатишлар киритиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Операцион харажатларга ёқилғи, материаллар, меҳнатга ҳақ тўлаш, сақлаш ва техник хизмат кўрсатиш харажатлари, маъмурий харажатлар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича даромад харажатлари ҳамда фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа харажатларни ўз ичига олади. Бунда узоқ муддатли қарз маблағларининг фоизлари бўйича харажатлар операцион харажатлар таркибига киритилмайди, мазкур Низоминг 25-бандини ҳисобга олган ҳолда зарур ялпи тушумни шакллантириш бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Юқорида келтирилган харажатлар электр энергетикаси тармоғи хусусиятидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 147-моддасида назарда тутилган харажатлар операцион харажатларда ҳисобга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Тартибга солувчи орган инвестицияларни капитализация жадвалидан келиб чиқиб, харажатларни қоплаш ҳақида қарор қабул қилади. Инвестиция дастурларига мувофиқ амалга оширилган ва электр энергетика тармоғи ташкилотлари билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра фойдаланилмаган инвестициялар учун харажатлар истеъмолчиларнинг барча тоифалари бўйича ушбу Низомнинг 17-бандида белгиланган тақсимлаш коэффициентига асосан тақсимланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Активлар ва фойдаланиш ҳамда техник хизмат кўрсатиш, захиралар, йиғимлар ва божлар каби улар билан боғлиқ харажатлар учун тақсимлаш коэффициентлари истеъмолчилар тоифалари учун қуйидаги тавсиялар асосида аниқланиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) активлар ва улар билан боғлиқ харажатлар фақат истеъмолчиларнинг муайян тоифалари томонидан фойдаланилган ҳолларда, улар ушбу истеъмолчилар тоифалари бўйича тақсимланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) активлар ва улар билан боғлиқ харажатлар экспорт мақсадларига мўлжалланган бўлса, барча тақсимотлар экспорт тоифасига киритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) агар электр энергияси ишлаб чиқарувчи, магистрал электр тармоқлари ва ҳудудий электр тармоқлари ташкилотларининг активлари ҳамда улар билан боғлиқ харажатлар турли истеъмолчилар томонидан биргаликда фойдаланиш учун мўлжалланган бўлса, тақсимлаш коэффициенти қувватга бўлган талабга асосланиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) истеъмолчиларнинг барча тоифалари учун тақсимлашнинг ўртача коэффициентлари ушбу банднинг «а», «б» ва «в» кичик бандларига тааллуқли бўлмаган активлар ва улар билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, шу жумладан йиғимлар ва божларни тақсимлаш учун аниқланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Тариф маҳсулот ва хизматларга тўғри келадиган зарур ялпи тушум кўрсаткичлари базасида ҳисоб-китоб қилинади ҳамда қуйидагилар бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нормаланадиган харажатлар бўйича — норматив-техник ҳужжатларни (рецептура, хом ашё ва материаллар, иссиқлик ва электр энергияси, меҳнат сарфлаш нормаларини ва бошқалар) ҳамда тегишли ваколатли органлар томонидан тасдиқланган стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни (ДС, ТС, ТШ, ТБ ва шу кабиларни) ҳисобга олган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нормаланмайдиган харажатлар бўйича — ҳисобот кўрсаткичларининг таҳлили асосида ва нархларнинг прогноз бўйича ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хом ашё, материаллар, ёқилғи, энергия ва бошқа ресурслар сарфланишининг техник ва технологик нормалари тегишли ваколатли органлар томонидан ушбу ресурсларни энг кам ва энг кўп сарфлаш диапазонларида тасдиқланган тақдирда, тарифни ҳисоб-китоб қилиш мақсадида тартибга солувчи орган томонидан уларнинг ўртача кўрсаткичидан нормаларнинг ушбу диапазони доирасида фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулот ва хизматларга тарифни шакллантиришда билвосита моддий харажатлар, меҳнатга ҳақ тўлашга билвосита харажатлар, ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган бошқа харажатлар, давр харажатлари маҳсулотнинг солиштирма меҳнат сиғими (маҳсулот ва хизматларнинг муайян турига тўғри келадиган асосий ишлаб чиқарувчи ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари) бўйича амалга оширилади. Бунда харажатларни тақсимлаш учун тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар, тартибга солувчи орган билан келишган ҳолда, бухгалтерия ҳисобига оид қонунчиликда назарда тутилган бошқа мезонлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
(18-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Агар олдинги тартибга солиш даврида тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширувчи ташкилот тасдиқланган норматив-техник ҳужжатлар, қувватлардан фойдаланиш даражасининг ва меҳнат самарадорлигининг ошиши, эксплуатация ва қўшимча харажатларнинг қисқариши, харид қилинадиган ёқилғи, материаллар ва бутловчи буюмлар қийматининг пасайиши, ходимлар сонининг оптималлаштириш доирасида ёқилғи ва материал харажатларини сарфлаш нормаларининг ўзгаришига (ўсиши ёки камайишига) олиб келадиган ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш ва технология жараёнларини такомиллаштириш ҳисобига маблағларни тежашга эришган бўлса, тартибга солинадиган тарифларни навбатдаги қайта кўриб чиқишда тежалган маблағлар суммаси соф фойда таркибида ҳисобга олинмайди, юқорида санаб ўтилган харажатлар эса аниқлаштирилган параметрларни ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизация ажратмалари операцион харажатлар таркибига киритилмайди ва улар операцион харажатлардан алоҳида инвестиция қилинган капиталнинг қайтарилиши сифатида акс эттирилади. Тартибга солинадиган фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизация ажратмалари бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ аниқланади. Беғараз олинган асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизация ажратмалари зарур ялпи тушум таркибига киритилмайди.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарифларни ҳар бир қайта кўриб чиқиш пайтида амортизация ажратмалари узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш прогнозини ҳисобга олган ҳолда келгусидаги беш йилга прогноз қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Инвестиция қилинган капитал фойдаси тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан ўзининг капитал қўйилмалари натижасидан олинган ва кейинчалик кредиторларга фоиз харажатларини тўлашга ҳамда соф фойдани тақсимлашга ишлатилиши мумкин бўлган опрецион фойдани ифода этади. Ушбу фойда тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширувчи ташкилот капиталининг ўртача қийматини (капиталнинг ўртача қиймати) тарифларни тартибга солиш даврининг ҳар бир йилида унинг инвестицияларига кўпайтириш орқали ҳисобланади. Инвестицияларнинг умумий ҳажми АТБга тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Капиталнинг ўртача қиймати (WACC) молиялаштириш умумий ҳажмида қарз ва хусусий капиталнинг улушини ҳисобга олган ҳолда, қарз ва хусусий капитал қийматининг ўртача қиймати сифатида аниқланади ва қуйидаги формула бўйича ҳисоб-китоб қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
WACC = ((1- g) x Re) + (g x Rd) x (1 — t)),
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
g — капитал умумий тузилмасида қарзнинг қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Re — улушли молиялаштириш қиймати, фоизда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Rd — қарзли молиялаштириш қиймати, фоизда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
t — ташкилот учун фойда солиғи ставкаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Капитал тузилмаси икки қисмдан иборат: хусусий ва қарз капитали. Капиталнинг ўртача қийматини ҳисоб-китоб қилиш учун хусусий капитал ва қарз капитал нисбати 40:60 доирасида қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Қарз капиталининг қиймати Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш фоиз ставкалари асосида аниқланади, улушли молиялаштириш қиймати эса Ўзбекистон Республикаси суверен халқаро облигацияларининг аввалги тартибга солиш даври учун ўртача фоиз ставкаси сифатида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Тартибга солувчи орган АТБдан тартибга солинадиган фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланилмайдиган ёки фойда келтирмайдиган айрим моддаларни чиқариб ташлаш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин. Тартибга солинадиган фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиладиган ёки фойда келтирадиган беғараз олинган асосий воситалар ва номоддий активлар АТБ таркибига киритилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар йили тартибга солинадиган ва прогноз даврлар учун ушбу йилдаги инвестициялар қўшилиши ва чиқиб кетишини ҳисобга олиб, бухгалтерия ҳисоби принципларига мувофиқ АТБга тузатишлар киритилиши лозим. Инвестициялар тартибга солиш даври давомида инвестиция дастурига мувофиқ жалб қилиниши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АТБ қайта баҳоланган активларга асосланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг тартибга солинадиган фаолият амалга оширадиган ташкилотларининг тарифлари мазкур Низомнинг 11-бандига мувофиқ шакллантирилади. Бунда ўтиш даврида зарур ялпи тушум инвестиция қилинган фойда ўрнига соф фойда ҳажми қўлланилган ҳолда шакллантирилади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июлдаги 372-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/372/0611-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулот ва хизматларга тарифни (устамани) шакллантиришда (тасдиқлашда) ҳисобга олинадиган соф фойда миқдори қуйидагилар учун зарур бўлган маблағлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа манбалар мавжудлиги ҳисобга олинган ҳолда кредитлар, қарзлар ва лизинг бўйича асосий қарзни қайтариш учун. Бунда кейинги тартибга солиш даврларида муайян кредит тўлиқ қайтарилгандан кейин соф фойда миқдорига тузатиш киритилиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
капитал қўйилмаларни, кредитлар, амортизация ажратмалари ва ушбу капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун бошқа манбалардан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда молиялаштириш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дивидендлар тўлаш учун. Ушбу маҳсулот ва хизматларга тўғри келадиган дивидендларнинг йиллик суммаси ташкилот устав фонди (капитали) суммасининг йигирма беш фоизидан ошмайдиган миқдорда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Инфляция даражасидан молиявий прогнозга мувофиқ даромад/тарифнинг ўзгариш динамикасини аниқлаш учун фойдаланилади. Прогноз ва тегишли тарифлар тасдиқлангандан кейин кўриб чиқиладиган давр учун базавий даража аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инфляция даражасининг прогноз даражасидан четга чиқиши сабабли тарифни ўзгартириш динамикасида назарда тутилган тафовутлардан харажатлар ўзгаришидаги фарқ автоматик тузатиш механизми ёрдамида тўлдирилади. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси томонидан эълон қилинадиган инфляция даражалари индекси харажатларга инфляция билан боғлиқ ўзгартиришлар киритиш учун асос ҳисобланади. Мазкур харажатлар алоҳида кўриб чиқилиши мумкин бўлган харажатларнинг алоҳида муҳим таркибий қисмларини ифода этадиган ёқилғи ва сотиб олинадиган энергияни ўз ичига олмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инфляция ҳисобга олинган ҳолда тузатиш киритиш механизмини қуйидаги формула орқали тақдим этиш мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
t — жорий давр;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
t-1 — аввалги давр;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IAdj — инфляцияни ҳисобга олиб тузатиш киритиш (сўм/кВт.с);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
BNFC — харажатларнинг базавий даражаси (сўм);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
AII — инфляция даражасининг амалдаги индекси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
FII — инфляция даражасининг прогноз индекси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
AS — сотишнинг амалдаги ҳажми (кВт.с);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
FS — сотишнинг прогноз ҳажми (кВт.с).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тузатишлар учун кўп йиллик тариф режими ҳолатида ойлик, чораклик ёки йиллик даврлар каби даврлар белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ёқилғи қийматидаги ўзгаришларга тузатиш киритиш қуйидаги формула орқали амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
t — жорий давр;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
t-1 — аввалги давр;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
FAdj — ёқилғи бўйича тузатиш (сўм/кВт.ч);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
AFC — ёқилғи бўйича амалдаги харажатлар (сўм);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
BFC — ёқилғи бўйича харажатларнинг базавий даражаси (сўм);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
AS — сотишнинг амалдаги ҳажми (кВт.с);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
FS — сотишнинг прогноз ҳажми (кВт.с);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
OA — бошқа тузатишлар (сўм).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқорида келтирилган тартибда тузатиш киритиш сотиб олинган энергияга нисбатан қўлланилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Истеъмолчиларнинг турли гуруҳлари учун электр энергиясининг тарифларини шакллантириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарор билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ белгиланган истеъмолчиларнинг турли гуруҳлари учун электр энергиясининг тарифлари ягона харидорнинг маҳсулот бирлигига тўғри келадиган қуйидаги харажатлари ҳисобга олинган ҳолда шакллантирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча ишлаб чиқарувчи ташкилотлардан электр энергиясини сотиб олиш харажатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ягона электр энергияси тармоқлари бўйича узатиш харажатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергиясини тақсимлаш ва сотиш бўйича ташкилотларнинг устамалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда охирги истеъмолчи учун тариф электр энергияси ишлаб чиқарувчи ташкилотдан сотиб олиш тарифларининг ўртача суммаси, электр энергиясини узатиш харажатлари қиймати ҳамда тақсимлаш ва сотиш учун устамаларининг ўртача суммасини жамлаш орқали шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ташкилотлар фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида тартибга солувчи орган макроиқтисодий кўрсаткичлар ва бошқа асосланган материалларни ҳисобга олган ҳолда, кейинги тартибга солиш даврига прогноз тарифни тайёрлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ҳужжатларни асосланган тарифлар бўйича тақдим қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар тарифни шакллантириш лойиҳасини тартибга солувчи органга кўриб чиқиш учун бевосита тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Тарифни шакллантириш лойиҳасини кўриб чиқиш учун тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар тартибга солувчи органга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган ариза билан мурожаат қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) мазкур Низомга 1 ёки 1а-иловага* мувофиқ шакл бўйича тасдиқланадиган тариф ҳисоб-китоби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) молиявий ҳисобот нусхалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) меҳнат бўйича статистика ҳисоботи нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) даромадлар ва харажатлар тўғрисида тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширувчи ташкилот бўйича харажатлар ва ҳар бир хизмат бўйича алоҳида харажатлар моддалари акс эттирилган ва қуйидагилар илова қилинган йиғма маълумотлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомга 2-иловага* мувофиқ шакл бўйича тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш моддий харажатларининг мазмуни (хом ашё ва материаллар, ёқилғи, электр энергиясидан фойдаланишнинг тасдиқланган нормалари кўрсатилган ҳолда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомга 3 ёки 3а-иловаларга* мувофиқ шакл бўйича ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлашга тўғридан-тўғри харажатлар ва ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар мазмуни (меҳнатга харажатларнинг тасдиқланган нормаларини кўрсатган ҳолда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомга 4-иловага* мувофиқ шакл бўйича асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизация ажратмалари суммасининг ҳисоб-китоби (дастлабки ва қолдиқ қиймат, асосий воситалар ва номоддий активлардан фойдаланиш муддатлари, фойдаланишга топшириш санаси кўрсатилган ҳолда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомга 5-иловага* мувофиқ шакл бўйича ишлаб чиқариш мақсадидаги қўшимча харажатлар, материаллар ва меҳнатга билвосита харажатлар мазмуни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
капитал ва жорий таъмирлаш харажатлари мазмуни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомга 6-иловага* мувофиқ шакл бўйича давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатлар ва соф фойда мазмуни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомга 7-иловага* мувофиқ шакл бўйича капитал қўйилмаларнинг мазмуни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомга 8-иловага* мувофиқ шакл бўйича фаолиятнинг асосий молиявий кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) ушбу Низомга 9-иловага* мувофиқ шакл бўйича маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотлар (ишлаб чиқариш (етказиб бериш) ҳажми пасайган тақдирда пасайиш сабаблари ёзма равишда асосланиши зарур);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 — 9-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) ривожланиш давлат дастурларини амалга ошириш учун маблағларга бўлган эҳтиёж ҳисоб-китоби кўрсатилган ҳолда (мавжуд бўлган тақдирда) ривожланиш давлат дастурларининг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) ўтган ҳисобот даври учун ривожланиш давлат дастурларининг амалга оширилиши (ёки амалга оширилаётган) натижасида кўрсатиладиган хизматларнинг материал, энергия ва меҳнат талаб қилиш даражасини ўзгартириш тўғрисидаги ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) давлат дотацияларига ёки қонунчиликда назарда тутилган давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа чораларига бўлган эҳтиёж (зарурат бўлганда) тўғрисидаги маълумотлар.
(31-банднинг «з» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар билан биргаликда барча ҳисоб-китоб материалларининг электрон вариантлари ҳам тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тартибга солувчи орган маҳсулот ва хизматларга тарифни шакллантириш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда идоралараро ахборот ҳамкорлиги орқали, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ва тартибга солувчи органнинг сўрови бўйича қўшимча равишда тақдим этилган ҳужжатлар қуйидаги талаблар ҳисобга олинган ҳолда расмийлаштирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тақдим этилган материаллар тикилган, тартиб рақами қўйилган, ташкилотнинг муҳри ва раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак, молиявий ҳужжатлар эса ташкилотнинг раҳбари ва бош бухгалтери томонидан биргаликда имзоланган бўлиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ҳужжатлар аввалги тартибга солиш даври учун тақдим этилади (янгидан ташкил этилган ташкилотлардан ташқари).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширувчи ташкилот томонидан тарифларни асослаш бўйича ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда ёки иқтисодий асосланмаган ҳисоб-китоблар билан тақдим этилган тақдирда, тартибга солувчи орган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб беш кун муддатда тақдим этилган ҳужжатларни мавжуд камчиликлар ёзма равишда баён қилинган (тушунтирилган) ҳолда қайта ишлаш учун қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Товарлар учун тарифлар шакллантирилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Монополияга қарши давлат органи тартибга солинадиган тарифлар тўғри шакллантирилиши ва қўлланилишини давлат томонидан назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Монополияга қарши давлат органи қонунчиликда белгиланган тартибда ушбу Низом талабларига риоя этилишни текширади ва ўрганади (таҳлил қилади).
(34-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 310-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ш.Д. Кудбиев

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири, Комиссия раиси

2.

А.И. Ахмедхаджаев

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари

3.

Ш.С. Хидоятов

Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

4.

А.А. Муминов

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири ўринбосари

5.

А.Н. Каримов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари

6.

Ш.Ш. Шарахметов

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг раиси

7.

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 февралдаги ПФ-21-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2023 й., 06/23/21/0085-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2019 й., 09/19/310/2948-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 08.07.2022 й., 09/22/372/0611-сон; 26.11.2022 й., 09/22/674/1041-сон; 10.02.2023 й., 06/23/21/0085-сон)