11.04.2019 йилдаги 297-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.04.2019 йилдаги 297-сон
Kuchga kirish sanasi
12.04.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада сўнгги йилларда ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқариш бўйича муайян чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, хусусан ғўзапоя ва қамиш каби маҳаллий ўсимликларни қайта ишлаш йўли билан импорт ўрнини босувчи тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, замонавий технологияларни жорий этиш орқали ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқариш қувватларини оширишга, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммолар учрамоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш материаллари ва мебель ишлаб чиқаришда фойдаланилиши мумкин бўлган қайта тикланадиган ва тез ўсувчи маҳаллий ўсимликлар хом ашёсидан кенг фойдаланишга етарлича эътибор қаратилмаяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, соҳага илғор технологиялар ва инновацион ишланмаларни жорий этиш, маҳаллий хом ашёдан кенг фойдаланган ҳолда чуқур қайта ишлашни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Республикада ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқарувчи корхоналарни кичик саноат зоналарида ташкил қилиш тавсия этиладиган, қамиш хом ашёси мавжуд бўлган ҳудудлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда ҳудудларда мавжуд табиий қамишзорлар, улардан фойдаланиш даражаси ва қамишларнинг ўриб олиниши натижасида атроф-муҳитга, ҳайвонот оламига, кўчиб юрувчи қушларга зарар етказмайдиган тарздаги саноат усулида фойдаланиш мумкин бўлган қамишзорлар майдонларининг ҳудудлар кесимидаги реестрини шакллантирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси билан биргаликда мазкур қамишзорлар реестри асосида ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ташкил этиш учун маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб этишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳудудларда қамиш хом ашёси мавжуд бўлган жойларни ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқарувчи ташкилотларга, фаолият кўрсатиш даврида доимий фойдаланишга ажратиб берилишини ва қамиш хом ашёсини ўриб олишга рухсат этилишини ўрнатилган тартибда таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти томонидан қамиш, ғўзапоя ва бошқа маҳаллий хом ашёдан ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқариш учун талаб этиладиган «формалин 37%» ва «карбамид А» хом ашёсини етказиб бериш ҳажмлари 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада қамиш, ғўзапоя ва бошқа маҳаллий хом ашёдан ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқариш бўйича 2019 — 2021 йилларда яратиладиган қувватлар ва ишлаб чиқариш прогнозлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг «Навоийазот» акциядорлик жамияти «формалин 37%» маҳсулотини ва «Maxam-Chirchiq» акциядорлик жамияти «карбамид А» маҳсулотини ишлаб чиқариш бўйича товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилганлиги тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган «Навоийазот» акциядорлик жамияти томонидан «формалин 37%» маҳсулоти бўйича ва «Maxam-Chirchiq» акциядорлик жамияти томонидан «карбамид А» маҳсулоти бўйича монопол юқори нархлар қўлланилишининг олдини олиш бўйича доимий равишда мониторинг олиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 2022 йил 1 январга қадар ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан олиб кириладиган ёғоч қириндили плиталар ва унинг муқобил турларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё, асбоб-ускуналар, уларнинг бутловчи ҳамда эҳтиёт қисмлари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари маҳаллий иқлим шароитидан келиб чиқиб, терак, павловния ва бошқа турдаги тез ўсувчи ёғочбоп дарахтларни плантация усулида етиштириш учун балл бонитети паст бўлган ерларнинг ўрнатилган тартибда тадбиркорлик субъектларига ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ёғочбоп дарахтлар плантацияларини ташкил этган тадбиркорлик субъектлари 2022 йил 1 январга қадар ер майдонларида терак, павловния ва бошқа турдаги тез ўсувчи ёғочбоп дарахтлар экилган қисмига ер солиғи тўлашдан озод этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Ходжаев ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси раиси Б.К. Зарипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 11 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
297-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 апрелдаги 297-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада қамиш хом-ашёси мавжуд бўлган ҳудудлар ҳамда қамишни қайта ишлаш корхонаси ташкил қилиниши тавсия этиладиган кичик саноат зоналарининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудудлар номи

(туманлар номи, МФЙ номи)

Қамишзор майдони, га

Қамиш ўсимлигининг мавжуд тахминий йиллик захираси ҳажми (тонна)

Қамишни қайта ишлаш корхонаси ташкил қилиниши тавсия этиладиган кичик саноат зонаси номи

Республика бўйича:

88 123

475 864

шу жумладан:

Қорақалпоғистон Республикаси

64 623

348 964

1.

Мўйноқ тумани

50 359

271 939

Мўйноқ кичик саноат зонаси

2.

Чимбой тумани

4 165

22 491

Чимбой кичик саноат зонаси

3.

Кегайли тумани

7 800

42 120

4.

Бошқа туманларда жами

2 299

12 415

Сурхондарё вилояти

20 000

108 000

1.

Термиз тумани
давлат чегараси ҳудуди бўйлаб

6 500

35 100

Музработ кичик саноат зонаси

2.

Музработ тумани
давлат чегараси ҳудуди бўйлаб

13 500

72 900

Бухоро вилояти

3 500

18 900

1.

Пешку тумани
Жонгелди ҚФЙ ҳудудидаги «Қорақир 1-контур» табиий сув ҳавзаси атрофи

1 300

7 020

Бухоро шаҳар ва Жондор кичик саноат зоналари

2.

Пешку тумани
Жонгелди ҚФЙ ҳудудидаги «Қорақир 2-контур» табиий сув ҳавзаси атрофи

1 100

5 940

3.

Пешку тумани
Жонгелди ҚФЙ ҳудудидаги «Қорақир 3-контур» табиий сув ҳавзаси атрофи

100

540

4.

Қоракўл тумани
«Катта Замонбобо» кўли атрофи

1 000

5 400

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Ҳисоб-китоблар асосида 1 гектар майдондан ўртача 5,4 тонна қамиш, 1 куб метр ёғоч-қириндили плиталарни (ДСП) ишлаб чиқариш учун 0,72 тонна қамиш зарур бўлади. Лойиҳа қуввати 30 минг куб метр бўлган корхона учун бир йилга 21,6 минг тонна қамиш хом-ашёси керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 апрелдаги 297-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада қамиш, ғўзапоя ва бошқа маҳаллий ўсимликлардан ёғоч-қириндили плиталар ишлаб чиқариш учун талаб этиладиган «формалин 37%» ва «карбамид А» хом ашёсини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш ҳажмлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

минг тонна

Маҳсулот номи

Ёғоч-қириндили плиталар ишлаб чиқариш учун талаб этиладиган «формалин 37%» ва «карбамид А» хом ашёсига бўлган талаб прогнози

2019 йилга

2020 йилга

2021 йилга

Формалин 37%

7,5

21,0

24,0

Карбамид А

4,3

12,3

22,6

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 апрелдаги 297-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада қамиш, ғўзапоя ва бошқа маҳаллий хом ашёдан ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқариш бўйича 2019-2021 йилларда яратиладиган қувватлар ва ишлаб чиқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
прогнозлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

минг куб. м

Т/р

Маҳсулот номи

Ёғоч қириндили плиталарга (ДСП)

бўлган талаб

Лойиҳалар ишлаб чиқариш қуввати

2018 й. ишлаб чиқариш ҳажми

Ишлаб чиқариш прогнозлари

2019 й.

2020 й.

2021 й.

ЖАМИ

505,0

425,0

26,3

60,0

190,0

330,0

шундан: мебель маҳсулотлари ишлаб чиқаришга

404,0

340,0

21,0

48,0

152,0

264,0

қурилишда фойдаланишга

101,0

85,0

5,3

12,0

38,0

66,0

Қорақалпоғистон Республикаси

150,0

0,0

4,0

6,0

98,0

1.

«Сифат Инвест компанияси» МЧЖ
(Қораўзак тумани)

10,0

-

4,0

6,0

8,0

2.

«Мўйноқ ЛДСП» МЧЖ

(Мўйноқ тумани)

50,0

-

-

-

30,0

3.

«Fumeu group» МЧЖ

(Мўйноқ тумани)

90,0

-

-

-

60,0

Бухоро вилояти

10,0

0,0

0,0

6,0

8,0

4.

«Тадбиркор» ХК

(Ғиждувон тумани)

10,0

-

-

6,0

8,0

Навоий вилояти

30,0

0,0

0,0

18,0

25,0

5.

«Zhong Tian» МЧЖ ХК

(Кармана тумани)

30,0

-

-

18,0

25,0

Сурхондарё вилояти

195,0

16,0

30,0

127,0

162,0

6.

«Сурхон КСП Гранд» МЧЖ

(1-босқич) (Термиз шаҳри)

30,0

16,0

25,0

25,0

28,0

7.

«Сурхондарё таъмирлаш бутлаш» МЧЖ

(Термиз шаҳри)

15,0

-

5,0

12,0

14,0

8.

«Сурхон КСП Гранд» МЧЖ

(2-босқич) (Музработ тумани)

150,0

-

-

90,0

120,0

Сирдарё вилояти

30,0

6,8

20,0

25,0

28,0

9.

«Файз» МЧЖ

(Сирдарё тумани)

30,0

6,8

20,0

25,0

28,0

Фарғона вилояти

10,0

3,5

6,0

8,0

9,0

10.

«Яйпан Водий Ламинати» МЧЖ
(Ўзбекистон тумани)

10,0

3,5

6,0

8,0

9,0

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2019 й., 09/19/297/2923-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)