10.04.2019 йилдаги 296-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.04.2019 йилдаги 296-сон
Kuchga kirish sanasi
11.04.2019
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2018 йил 18 октябрдаги ЎРҚ-502-сон Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 ноябрдаги ПҚ-3995-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартишлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда судьяларга,суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 31 октябрдаги 312-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 10-сон, 78-модда):
1-илованинг 1910-бандидаги «Олий ҳарбий божхона» сўзлари «Божхона» сўзи билан алмаштирилсин;
2-илова 4-бандининг бешинчи хатбошидаги «Олий ҳарбий божхона» сўзлари «Божхона» сўзи билан алмаштирилсин.