05.02.2019 йилдаги ПҚ-4161-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 05.02.2019 йилдаги ПҚ-4161-сон
Kuchga kirish sanasi
06.02.2019
Ҳужжат 24.07.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5656-сон «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1 ― 5-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги ПФ-6033-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 06/20/6033/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда Агентликни унга юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур назарий билимлар ва амалий кўникмаларга эга юқори малакали мутахассислар билан таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-9-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги ПФ-6033-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 06/20/6033/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Узум етиштирувчиларни Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси, шунингдек, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўллаб-қувватлашнинг шундай тартиби ўрнатилсинки, унга мувофиқ янги узум плантацияларини яратиш учун субсидиялар:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги ПФ-6033-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 06/20/6033/1094-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томчилатиб суғориш технологиясини жорий этишга қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги ПҚ-4499-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2019 й., 07/19/4499/3960-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35 гектардан зиёд узум плантацияларида сув чиқариш учун бурғиланган қудуқларни, шунингдек дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станцияларини қуришга ҳар 35 гектар учун 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда берилади.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 майдаги ПҚ-4709-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.05.2020 й., 07/20/4709/0577-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
субсидиялар техник навли узум плантациялари учун Жамғарма ҳамда хўраки ва кишмишбоп узум плантациялари учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан субсидияларнинг бошқа суммалари ва узум етиштирувчиларни молиялаштиришнинг қўшимча йўналишлари белгиланиши мумкин.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги ПФ-6033-сонли Фармонига асосан тўртинчи ― олтинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 06/20/6033/1094-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сувдан фойдаланиш мақсадида туташ ҳудудларда жойлашган ҳар бирининг умумий майдони 35 гектардан ошмайдиган бир неча фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ўзаро келишуви асосида сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортишга насос станциясини қуриш учун сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш бўйича ваколатли органлар томонидан бериладиган тегишли рухсатномага асосан ҳар 35 гектар майдонга 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда субсидия ажратилиши белгилансин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 майдаги ПҚ-4709-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.05.2020 й., 07/20/4709/0577-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Узум етиштирувчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 27 декабрдаги ПҚ-4087-сон қарори 3-бандининг «г» кичик банди татбиқ этилсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги ПҚ-4499-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2019 й., 07/19/4499/3960-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги ва Агентлик билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маҳаллий вино маҳсулотларини хорижий мамлакатлардаги анъанавий бозорлар ҳудудида, шу жумладан импорт божхона божларини камайтириш (бекор қилиш) ва тартибга солишнинг тарифсиз чораларини соддалаштириш орқали илгари суриш бўйича таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Тошкент кимё-технология институти ва «Энология лабораторияси» ДУКга Тошкент шаҳри, Сергели тумани, 2-даҳа, Лутфикор кўчаси, 64а-уй манзилида жойлашган Сергели саноат касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари, шунингдек унга туташ ҳудудни «Виночилик технологияси ва саноат узумчилиги» факультети, Тошкент кимё-технология институти қошидаги Виночилик соҳасида мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази ва «Энология лабораторияси» ДУКни жойлаштириш учун берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги ПФ-6033-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 06/20/6033/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Агентлик икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзстандарт» агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда хорижий давлатлар тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда алкоголь маҳсулотларининг органолептик хусусиятларини аниқлаш бўйича дегустация комиссияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида таклифларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
виночилик корхоналарининг узумни бирламчи қайта ишлаш бўйича мавжуд шохобчаларини модернизация қилиш дастурини киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги мазкур дастурга киритилган лойиҳаларни молиялаштириш имкониятини назарда тутган ҳолда халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг камида 7 йил муддатга имтиёзли кредит линияларини жалб этиш, шунингдек жалб этилган маблағлардан маҳаллий харидлар учун фойдаланишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қуйидагиларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаевга — Агентлик фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича масалаларни, ташкилий-техник, молиявий, ҳуқуқий ва бошқа тадбирларни амалга ошириш, шунингдек узум плантациялари ва виночилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаковга — янги сотув бозорларига чиқиш ҳамда тайёр алкоголь ва тамаки маҳсулотлари экспорти ҳажмларини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 5 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4161-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги ПФ-6033-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 06/20/6033/1094-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги ПФ-6033-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 06/20/6033/1094-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги ПФ-6033-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 06/20/6033/1094-сон)