ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КАПИТАЛ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
Қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 4 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 320-5]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 19 июндаги 12-мҳ-сонли «Aйрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3521, 20.06.2024 й.) асосан 2024 йил 22 сентябрдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4127-сон «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан 1997 йил 31 мартда (рўйхат рақами 320, 1997 йил 2 апрель) тасдиқланган Қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартибига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори А. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 15 март,
2019-21-сон
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 2019 йил 15 мартдаги 2019-21-сонли буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш ва муомалада бўлиши тартибига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1.2-банднинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агентлик — Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги.».
2. 2.9-банднинг тўққизинчи хатбошисидан, 2.13-банднинг ўнинчи хатбошисидан, 2.16-банднинг ўнинчи хатбошисидан «ва муҳрини» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 3.1 ва 3.2-бандлардаги «Марказнинг» деган сўз «Агентликнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
4. 3.7-банди олтинчи хатбошисидаги рус тилидаги матнида «Центра» деган сўз «регистрирующего органа» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 4.5-банддан «ва муҳр билан тасдиқланади (юридик шахслар учун)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
6. 5.2-банддаги «Марказ» деган сўз «Агентлик» деган сўз билан алмаштирилсин.
7. 5.4-банддаги «Марказга» деган сўз «Агентликка» деган сўз билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2019 й., 10/19/320-5/2882-сон)