Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
буйруғи
Номоддий активларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 6 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1539-4]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 июндаги 144-сонли «Номоддий активларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3543, 05.08.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2005 йил 14 декабрдаги 105-сон буйруғи (рўйхат рақами 1539, 2006 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 3-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Номоддий активларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 27 февраль,
23-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 27 февралдаги 23-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Номоддий активларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-сон иловадан «М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 2-сон иловада:
«Бош бухгалтер (бухгалтер)» деган сўзлар «Бухгалтерия ҳисоби ҳамда молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 10/19/1539-4/2717-сон)