1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли «Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кўчини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрсида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, давлат мулки бўлган бўш турган спорт объектлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда спорт иншоотларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва тренер кадрларни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулки бўлган бўш турган спорт объектларини инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан белгиланган тартибда хусусий инвесторларга бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий шерикнинг мулки негизида ташкил қилинган спорт объектларининг ҳолатини яхшилашга кўмаклашишни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида давлат шериги ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижаларига кўра тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий инвесторларга бериладиган фойдаланилмаётган ва бўш турган спорт иншоотлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар давлат-хусусий шериклик шартлари асосида давлат мулки бўлган бўш турган спорт объектларидан фойдаланиш ва кейинчалик уларнинг фаолиятини ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташаббускорларнинг маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги уч ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларни тузиш бўйича танловларни ўтказиш комиссиясини (кейинги ўринларда танлов комиссиялари деб аталади) шакллантирсин ва уларга қуйидаги вазифалар юклансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини кўриб чиқиш, маъқуллаш, рад қилиш ёки қайта ишлаш ҳақида қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шериклик битими лойиҳасини, зарур ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) тақдим қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасини Агентлик билан биргаликда кейинчалик танлов комиссиясига киритиш мақсадида баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов комиссияси томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳаси маъқулланганидан сўнг барча молиявий ва иқтисодий тавсифлари киритилган ҳолда лойиҳани амалга ошириш ҳақида тегишли қарор қабул қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш, танловни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда унинг якунлари бўйича хусусий шерик билан тегишли давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик билан биргаликда давлат-хусусий шериклик лойиҳаси, уни тайёрлаш ва амалга ошириш ҳамда хусусий шерикларни танлаш ҳақидаги маълумотнинг Агентликнинг бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилаб қўйилсинки, давлат-хусусий шериклик шартларида инвесторларга топширилган объектларда нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотининг фаолияти ташкил этилган кундан бошлаб, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар амал қилишининг муддатлари давомида уни қайта ихтисослаштириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда ўзларига тегишли бўш турган спорт объектлари, шунингдек, реконструкция қилиниши ва мукаммал таъмирланиши зарур бўлган давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмаётган бино ва иншоотларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларнинг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига тақдим этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 1 мартга қадар давлат-хусусий шериклик шартларида нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотининг биноларини қуриш учун ажратилиши мумкин бўлган ер участкаларини ҳамда ўзларига тегишли бўш турган спорт объектлари, шунингдек, реконструкция қилиниши ва мукаммал таъмирланиши зарур бўлган давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмаётган бино ва иншоотларини аниқлаб, уларнинг рўйхатларини Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига доимий равишда тақдим этиб борилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотини ташкил этиш учун ер участкаси ажратилишини, шунингдек, ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган тегишли рўйхатларни умумлаштирган ҳолда, хусусий шерикларга давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бериладиган ер участкалари ва спорт объектларининг ягона рўйхатини шакллантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифларни киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг мазмуни ва аҳамияти кенг ёритилишини ҳамда аҳолига етказилишини ташкил этиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 1 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
184-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 мартдаги 184-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шериклик — хусусий инвестицияларни жалб қилиш, ресурсларни бирлаштириш ва хавф-хатарларни тақсимлаш мақсадида давлат шериги ва хусусий шерикнинг аниқ муддатга юридик расмийлаштирилган жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ўзаро самарали ҳамкорлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим (кейинги ўринларда битим деб аталади) — томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишнинг бошқа шартларини белгилаб берадиган давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида тузилган ёзма шартнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объекти (кейинги ўринларда объект деб аталади) — битим бўйича жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини ташкил этиш мақсадида фойдаланиш мумкин бўлган ер участкалари, бўш турган бинолар, шу жумладан ишламайдиган, тўлиқ ёки қисман фойдаланилмайдиган давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасалари ҳамда бошқа объектлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шериклик лойиҳаси — давлат, ижтимоий, иқтисодий ва илмий-техник аҳамиятга эга бўлган жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги муҳим инвестициявий, инновацион, инфратузилмавий ва бошқа тадбирлар мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
балансда сақловчи — давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий шерикка бериладиган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари, ер майдонлари ва бошқа мулк эгаси — давлат ташкилоти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар — кам таъминланган оилалар, боқувчисини йўқотган оилалар аъзолари, етим болалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва пенсионерлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
концессия (концессион битим) — муайян муддатга тузилган битим бўлиб, унга кўра давлат концессионерга қурилиш ишларини амалга ошириш учун ер участкаларига, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт муассасасини қайта қуриш ва жиҳозлаш учун биноларга эгалик қилиш (тасарруф этиш ҳуқуқисиз) ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини беради, концессион фаолият натижасида концессионер эга бўлган маҳсулот ва даромадлар концессион битимда белгиланган ҳажмда ва шартларда унинг мулки ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оталиқ — оталиққа олинган жисмоний тарбия ва спорт муассасасига жисмоний ёки юридик шахс (оталиқ) томонидан иқтисодий, молиявий, маданий, таълим ёки тизимли беғараз ёрдам кўрсатиш бўйича бошқа фаолият.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий шерик — битим тузган ёки битим тузиш истагини билдирган юридик ёхуд жисмоний шахс. Давлат ташкилотлари хусусий шериклар бўла олмайди, шунингдек, хусусий шериклар сифатида иштирок эта олмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
филантропик фаолият — жисмоний ва юридик шахсларнинг фуқароларга ёки юридик шахсларга мол-мулкни, шу жумладан пул маблағларини беғараз ўтказиш, бепул ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш, бошқа турда кўмаклашиш бўйича ихтиёрий фаолияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат шериги — Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги ахборотнинг очиқлиги ва қулайлиги, давлат сирини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил қиладиган маълумотлар бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томонларнинг битим бўйича мажбуриятларни виждонан бажариши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавф-хатарлар ва мажбуриятларнинг битим томонлари ўртасида адолатли тақсимланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шериклик томонлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг шартномада келишиб олиниши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат-хусусий шериклик қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари биноларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида тақдим этиш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки корпусларини узоқ муддат бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини қайта қуриш ва жиҳозлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кейинчалик оталиққа олиш шарти билан нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари объектларини қуришга ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида тақдим этиш;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
концессия асосида қуриш, қайта қуриш ва жиҳозлаш учун ижарага ер участкаси ёки бино ажратиш;
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий шерикнинг мулки негизида ташкил этилган нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларини моддий-техник ва молиявий жиҳатдан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оталиқ шаклидаги филантропик фаолият.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ҳудудлардаги фойдаланилмаётган ва бўш турган спорт объектларини (ер майдонларини) аниқлаш бўйича танлов комиссиялари (кейинги ўринларда ҳудудий танлов комиссиялари деб аталади) тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий танлов комиссиялари Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, молия, солиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармалари ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар вакилларидан иборат таркибда шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий танлов комиссиялари тоқ сонли аъзолардан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарлари тегишли ҳудуддаги ҳудудий танлов комиссиясининг раиси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий танлов комиссияси ишининг регламенти мазкур комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ҳудудий танлов комиссиялари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларда фойдаланилмаётган ва бўш турган спорт объектларини (ер майдонларни) аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шериклик шартлари бўйича инвесторларга берилиши таклиф этилаётган объектлар рўйхатини тузади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатнинг ҳар йили келгуси йилнинг 10 февралига қадар янгилаб борилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатга киритилган объектлар ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига тақдим этади ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомда белгиланган тартибда танловларни ташкил этади ва ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг давлат шериги ёки хусусий шерик томонидан таклиф этилиши жисмоний тарбия ва спорт соҳасида битим тузиш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ушбу Низомга мувофиқ нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларини ташкил этиш учун хусусий шерикларга ер участкаларини тақдим этишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларида белгиланган юридик ва жисмоний шахсларга ер участкаларини тақдим этиш тартиби татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларни тузиш бўйича танловларни ўтказиш комиссияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларни тузиш бўйича танловларни ўтказиш комиссияси (кейинги ўринларда Танлов комиссияси деб аталади) камида 5 кишидан иборат таркибда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири буйруғи билан ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов комиссиясига раис бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Танлов комиссияси томонидан жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов комиссияси мажлисини Танлов комиссияси раиси, у бўлмаган тақдирда — Танлов комиссияси раисининг қарори бўйича Танлов комиссияси аъзоларидан бири бошқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Танлов комиссияси мажлиси, агар мажлисда Танлов комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, ваколатли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов комиссиясининг қарори очиқ овоз берган ҳолда, кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Танлов комиссияси аъзоларининг овози тенг бўлиб қолган тақдирда Танлов комиссияси мажлисида раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Танлов комиссияси қарори протоколлаштирилиши ва унда Танлов комиссия аъзоларининг имзоси бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Хусусий шерик томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳасини таклиф этиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш истагини билдирган хусусий шерик танлов комиссиясига тегишли ариза беради. Аризага мазкур Низомнинг 22-бандида назарда тутилган зарур ҳужжатлар илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида келиб тушган ариза, келиб тушган кундан бошлаб ўн кун ичида Танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ариза ушбу Низомда назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда берилган бўлса, ариза унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ариза берувчига бир иш куни мобайнида қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдим этилган аризада талаблар бузилганлиги ҳақидаги хабар ёзма шаклда, шу жумладан электрон ахборот тизими орқали хусусий шерикка топширилади (жўнатилади). Хабарда қандай талаблар бузилганлиги, қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормалари ва хусусий шерик кўрсатилган талаблар бузилишини бартараф этиб, ҳужжатларни давлат шеригига такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган аниқ муддат кўрсатилади.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий шерик камчиликларни бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат ёзма ёки электрон хабар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Келиб тушган ариза кўриб чиқилиб Танлов комиссиясидан ижобий хулосалар олингач, Танлов комиссияси танловни эълон қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов ушбу Низомда белгиланган тартибга мувофиқ ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Давлат шериги томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳасини таклиф қилиш ва танловни ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Давлат шериги тегишли ҳудуд аҳолисининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, шу жумладан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган таклифларни ўрганиш натижалари асосида ва ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ танловни эълон қилиш орқали давлат-хусусий шерикликнинг лойиҳасини амалга оширишни таклиф қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Давлат шериги танлов бошланишидан 30 кун олдин танлов савдолари ўтказилиши ҳақидаги эълонни ўзининг бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари орқали тарқатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Танлов ҳақидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат шеригининг номи, телефон рақами, почта, шу жумладан электрон почта манзили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объект номи, жойлашган манзили, сони, тавсифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш шартлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш шаклларига қараб талаб этиладиган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кичик ҳажми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов ўтказиладиган сана, вақт ва жой;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов таклифлари қабул қилинадиган охирги муддат (куни ва соати кўрсатилган ҳолда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Танловда иштирок этиш учун хусусий шерик танлов комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза ва юридик шахс рўйхатдан ўтказилган тўғрисидаги гувоҳнома (тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно) ёки паспортнинг кўчирма нусхаси (агар ариза жисмоний шахс томонидан берилган бўлса);
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танловда иштирок этиш учун ариза тақдим этиладиган кундан камида бир ой олдин солиқлар, йиғимлар, бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ҳамда бошқа молиявий санкциялар йўқлиги тўғрисида ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт муассасаси биносини қуриш (қайта қуриш) юзасидан тегишли таклиф;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт муассасаси биносини қуриш учун дастлабки техник-иқтисодий кўрсаткичлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган ёки банкрот бўлаётган, мол-мулки хатланган даъвогарларнинг танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Танлов бўйича таклифи давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун энг мақбул деб топилган иштирокчи танлов ғолиби деб эътироф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, танлов якунлари бўйича таклифларининг параметрлари танлов шартларига мос келадиган, бироқ танлов ҳужжатларига мувофиқ ғолиб томонидан таклиф этилган параметрлар даражасидан паст бўлган захирадаги ғолиб аниқлаб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов ғолиби давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни ушбу Низомнинг 27-бандида назарда тутилган муддатларда имзолашни рад этса ёки имзолашдан бўйин товласа, захирадаги ғолиб билан тегишли битим тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Фақат бир иштирокчидан ариза келиб тушган тақдирда танлов ўтказилмайди, тегишли қарор эса танлов комиссияси томонидан иштирокчи аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни танлов эълон қилинган вақтдан бошлаб ўттиз кунлик муддат тугагандан кейин 5 иш куни ичида ўрганиш якунлари бўйича қабул қилинади. Танлов комиссияси хусусий шерик таклифларининг танлов талабларига мувофиқлигидан келиб чиқиб, ижобий ёки салбий қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Давлат шериги танлов комиссиясининг танлов якунлари бўйича қарори қабул қилинган кунда бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғидаги ўз расмий веб-сайтига ёки бошқа оммавий ахборот воситаларига маълумот жойлаштириш орқали танлов натижалари ҳақида танлов иштирокчиларини хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Танлов иштирокчиси қабул қилинган қарорга рози бўлмаса, қарор юзасидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Битимни тузиш, ўзгартириш, тўхтатиш ва бекор қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Танлов комиссиясининг ижобий қарори асосида, у қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида давлат шериги ва хусусий шерик қонунчилик ҳужжатлари ва ушбу Низом талабларига риоя қилган ҳолда битим тузади ва битимни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ягона реестрига киритиш учун ушбу вазирликка маълумот тақдим этади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Битимда уни амалга ошириш шаклига қараб қуйидагилар акс эттирилиши зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битимнинг амал қилиш муддати ва шартлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий инвестициялар объекти ва ҳажми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт муассасаси фойдаланишга топшириладиган ва фаолияти бошланадиган муддатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битим томонларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, пудрат ишлари учун шартномалар тузиш муддатлари, лойиҳани молиялаштириш манбалари, амалга ошириш жадваллари, лойиҳанинг бажарилишини техник назорат қилиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инфратузилма объектлари, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш жараёнида ишлаб чиқиладиган ва (ёки) кўрсатиладиган хизматлар сифатига қўйиладиган талаблар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий шерик томонидан ўз мажбуриятларини бажариш жараёни тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиш тартиби ва муддатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида битим тузиш билан боғлиқ хавф-хатарларни тақсимлаш тартиби ва шартлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат шериги томонидан хусусий шерикка давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўтказиб бериладиган инфратузилма объектига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт муассасасидан фойдаланиш, унга техник хизмат кўрсатиш, уни лойиҳалаштириш, қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш, модернизациялаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битимнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин битимни ижро этиш жараёнида пайдо бўлган объектга ва бошқа мулкка доир ҳуқуқларни тақсимлаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битим шартларига риоя қилмаганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битимни бекор қилиш тартиби, шунингдек, битимни муддатидан олдин бекор қилиш натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини тўлдириш ёки қоплаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий шерик томонидан мажбуриятлар бажарилмагани ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун санкциялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битимни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган низоларни ҳал қилиш тартиби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битимда қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар ҳам келтирилиши мумкин.
(28-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимида бўлган ва давлат-хусусий шериклик шартлари асосида инвесторларга берилган спорт объектларида жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт бўйича пулли хизматлар кўрсатиш орқали тушган умумий тушумларнинг 20 фоизи давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга мувофиқ балансда сақловчининг махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади (оталиқ шаклидаги филантропик фаолият тарзида давлат хусусий шериклик шартларида бундан мустасно) ва қуйидагича тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Балансда сақловчининг махсус ҳисоб рақамларига келиб тушган маблағнинг 50 фоизи давлат шеригининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади. Қолган қисми балансда сақловчининг ихтиёрида қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда балансда сақловчининг махсус ҳисоб рақамларига келиб тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда балансда сақловчининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва бошқа эҳтиёжларига сарфланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Битимни имзолашга тайёрлаш учун давлат шериги хусусий шерикка битим лойиҳасининг матнини тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Заруратга қараб, битим қоидаларини давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида келишиб олиш мақсадида музокаралар ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Битим давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида икки нусхада, томонларнинг ҳар бири учун биттадан нусхада имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Тузилган битимларнинг ягона реестри Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Битим томонлар имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради ва битим муддати тугашигача ёки бекор қилинишигача амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Битим тузилгандан кейин хусусий шерик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари фаолиятини амалга ошириш учун зарур ҳужжатларни олади, нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шакллари бундан мустасно.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидаги ҳолларда киритилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томонларнинг ўзаро розилиги билан;

давлат шеригининг талаби бўйича — давлат шериги ва хусусий шерикнинг шартнома асосидаги муносабатларига доир жисмоний тарбия ва спорт соҳасини тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг ўзгариши муносабати билан;
(36-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суднинг ҳал қилув қарори асосида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Битим қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томонларнинг ўзаро розилиги билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий шерик банкрот бўлса ёки тугатилса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат шеригининг талаби бўйича — хусусий шерик ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий шерикнинг талаби бўйича — давлат шериги ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Битим унинг амал қилиш муддати тугагандан кейин тўхтатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битимнинг амал қилиш муддати тўхтатилиши томонларни уни бузганлик учун жавобгарликдан озод қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Битим томонларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Хусусий шерик:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқиш учун давлат шеригига тақдим этишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаларини, бўш турган биноларни, шу жумладан фаолият кўрсатмаётган давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини, шунингдек, уларнинг фойдаланилмаётган бинолари ёки корпусларини битим амал қиладиган муддатга бепул олишга ҳамда улардан фойдаланишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бинолар ва иншоотларни харид қилиш, қайта қуриш, замонавий ўқув ускуналари ва ўқитиш воситаларини харид қилиш учун имтиёзли кредитлар олишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битим шартлари давлат шериги томонидан бузилган тақдирда, уни суд тартибида бекор қилишни талаб қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган спорт иншоотларига махсус турникет ва видеокузатув воситаларини ўрнатишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий шерик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(39-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Хусусий шерик:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битим ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиши;
(40-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битим амал қиладиган бутун муддат давомида объект фаолиятининг ихтисослигини сақлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт ташкилотида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт ташкилотини юқори малакали педагог кадрлар ва бошқа кадрлар билан тўлдириш, ўқув-машқ жараёнини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш чораларини кўриши;
(40-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт машғулотлари ҳамда тадбирларини ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар яратиши, шу жумладан истеъдодли ёшларни аниқлаши ва қўллаб-қувватлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда жисмоний тарбия ва спортнинг инновацион-педагогик шакллари, усуллари ва замонавий технологияларидан фойдаланиш асосида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолиятнинг самарадорлигини ва натижадорлигини ошириш чораларини кўриши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг шуғулланишини таъминлаш, улар учун тўловларни имтиёзли шартларда (ушбу жойдаги давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасалари учун белгиланган миқдордан ортиқ бўлмаган ҳажмда) белгилаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
машқларни ўтказиш муддатлари ва шартлари, ҳақ тўлаш миқдорлари, томонлар ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда бошқа шартлар белгиланган шартномага мувофиқ шуғулланувчилар билан ўзаро муносабатларни йўлга қўйиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектнинг тўлиқ ёки қисман молиялаштирилишини, ундан фойдаланилишини, унга техник хизмат кўрсатилишини, шунингдек, лойиҳалаштирилиши, қурилиши, қайта қурилиши, таъмирланиши, модернизацияланишини таъминлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий шерик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз зиммасига бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
(40-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битим амал қиладиган муддат тугамасдан, хусусий шерик мулки бўлган объектнинг у томонидан мусодара қилинишига йўл қўйилмайди, хусусий шерик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ алмаштирилиши бундан мустасно.
(40-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Давлат шериги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий шерикдан ҳар чоракда битим шартларини бажариш жараёни тўғрисида ҳисобот олишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битим шартларини бажариш жараёни юзасидан мониторинг ўтказишга ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларнинг амалга ошишини баҳолашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларига ва битим шартларига риоя этилиши юзасидан мониторинг ўтказиш доирасида аниқланган қонунбузарликлар бартараф этилишини талаб қилишга;
(41-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий шерик айби билан юзага келган объект бўйича зарарлар қопланишини талаб қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битим шартлари хусусий шерик томонидан бузилган тақдирда, битимнинг суд тартибида бекор қилинишини талаб қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилишини молиялаштиришда иштирок этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат шериги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(41-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Давлат шериги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий шерикка объектни битимда белгиланган муддатларда, тартибда ва шартларда бепул тақдим этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий шерикка солиқ имтиёзлари ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа преференциялардан фойдаланишида кўмаклашиши;
(42-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бино ва иншоотларни харид қилиш, қайта қуриш, замонавий спорт анжомлари ва жиҳозлари, ўқув ускуналари ва ўқитиш воситаларини харид қилиш учун хусусий шерикка имтиёзли кредитлар олишида кўмаклашиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий шерикнинг хўжалик фаолиятини олиб боришига аралашмаслиги шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат шериги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз зиммасига бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
(42-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларининг биноларини қуриш учун ижара ҳуқуқи асосида тақдим этиш тартиби
(7-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларини ташкил этиш учун аҳоли пунктлари таркибига кирадиган ер участкалари ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Давлат шериги 30 йил муддатга битим тузилган кундан бошлаб бир кун ичида хусусий шерик — танлов ғолибининг аризасини битимда кўрсатилган шартларда тақдим этиш юзасидан қарор қабул қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликларига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимлиги хусусий шерик аризасини ва танлов комиссияси қарорини объект қурилиши учун ер участкаси тақдим этиш бўйича материалларни Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмасига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари (кейинги ўринларда Қурилиш вазирлигининг ҳудудий органлари деб аталади) йигирма иш куни ичида ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлайди ва ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишади ҳамда ушбу материалларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликларига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уч кун ичида нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларини ташкил этиш мақсадида ер участкасини давлат шеригига доимий фойдаланиш учун тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
471. Давлат шериги унга ер участкаси ажратилган кундан бошлаб бир кун ичида ер участкасини давлат-хусусий шериклик битими доирасида хусусий шерикка ижарага бериш бўйича битимга қўшимча киритилишини таъминлайди.
(471-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлаш ва келишиш билан боғлиқ харажатлар хусусий шерик билан битим тузилгандан кейин хусусий шерик томонидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий шерикнинг маблағлари етарли бўлмаса, унга имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашиши;

барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергия, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва бошқалар) билан таъминлашда кўмаклашиши;

зарурат бўлса, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида услубий ва маслаҳат ёрдамини бериши шарт.

51. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт йўналишида фаолият юритувчи гуруҳлар, болалар учун тўгараклар ва бошқа жисмоний тарбия ва спорт хизматларини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидаги мажбуриятлар юкланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туташ ҳудудни қуриш, жиҳозлаш, ободонлаштириш ҳамда жисмоний тарбия ва спорт муассасасини битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топшириш бўйича чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий кўмакка муҳтож шахслар учун имтиёзли ёки бепул жисмоний тарбия ва спорт хизматларини ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битим мулкни битимнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин давлат шеригида қолдириш шарти билан тузилган тақдирда, хусусий шерик битимни узайтириш бўйича устувор ҳуқуққа эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Давлат мулки бўлган бўш турган объектларни хатловдан ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг топшириғига биноан унинг ҳудудий органи ахборот олган вақтдан бошлаб уч кун ичида давлат мулки бўлган бўш турган объектни, шу жумладан фаолият кўрсатмайдиган давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг биноларини балансда сақловчига (кейинги ўринларда балансда сақловчи деб аталади) мулкни Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ хатловдан ўтказиш тўғрисидаги ёзма талабни юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Балансда сақловчи ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда хатлов ўтказади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хатлов комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хатлов комиссияси мажлисларининг баённомаларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хатлов комиссияси аъзолари ва раҳбари томонидан имзоланган мулкни хатловдан ўтказиш ҳужжатларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадастр ҳужжатлари, шу жумладан кадастр харитаси (режаси) ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатларни (агар мавжуд бўлса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасига, ер ости бойликларига ва бошқа табиий ресурсларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
балансда сақловчининг жамият рўйхатдан ўтказилган жой бўйича солиқ органи томонидан тасдиқланган балансини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тасдиқланган шакл бўйича давлат активлари бўлган объектларнинг паспорти ва фотосуратларини (камида тўртта) илова қилган ҳолда тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Хатлов балансда сақловчи томонидан оралиқ баланс тузилган санада ўтказилади, бунда баланснинг ҳар бир қатори тегишли хатлов рўйхатлари билан тасдиқланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Балансда сақловчи ва хусусий шерик ўртасида хатлов ҳужжати тузилгач, объектни қабул қилиш-ўтказиш ҳужжати унинг баланс қиймати кўрсатилган ҳолда имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Объектни қабул қилиш-ўтказиш ҳужжати имзолангач, беш иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органи хусусий шерикка «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» белгиси билан эгалик қилиш ҳуқуқи учун давлат ордерини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Битимнинг амал қилиш муддати тугаши билан хусусий шерик ўз мажбуриятларини ва битим шартларини бажарган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органи давлат шериги томонидан тақдим этилган ахборот бўйича хусусий шерикнинг эгалик қилиш ҳуқуқи учун давлат ордерининг асл нусхаси тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунидан ошмайдиган муддатда қабул қилувчи комиссиянинг ҳужжати, шунингдек, аудит хулосаси асосида «тасарруф этиш ҳуқуқи билан» белгисини қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий шерикнинг маблағлари етарли бўлмаса, унга имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергия, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва бошқалар) билан таъминлашда кўмаклашиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлса, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида услубий ва маслаҳат ёрдамини бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт йўналишида фаолият юритувчи гуруҳлар, болалар учун тўгараклар ва бошқа жисмоний тарбия ва спорт хизматлари ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидагилар юкланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туташ ҳудудни қайта қуриш ва жиҳозлаш, обод қилиш ҳамда жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларини битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топшириш бўйича чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий кўмакка муҳтож шахслар учун имтиёзли ёки бепул жисмоний тарбия ва спорт хизматларини ташкил этиш;

жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт бўйича пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағларни давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутиладиган тартибда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда фойдаланилмайдиган бино ва ер участкалари эгаларининг махсус ҳисоб рақамларига ушбу Низомнинг 23-бандига мувофиқ ўтказиш.

9-боб. Давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмайдиган биноларини (корпусларини) узоқ муддат бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Давлат шериги 30 йил муддатга битим тузилган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида битимни Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Давлат рақобат қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Давлат мулкини ижарага бериш марказига рўйхатдан ўтказиш учун, шунингдек, объектни балансида сақловчига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Тузилган битим шартларига мувофиқ балансда сақловчи ўн кун муддат ичида хусусий шерикка объектни тақдим этади, хусусий шерик эса битимнинг амал қилиш муддати тугаши билан ёки битим муддатидан олдин бекор қилинса, балансда сақловчига объектни битим шартларига мос ҳолда қайтариши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Объект хусусий шерикка берилади ва ушбу шерик томонидан объектнинг барча буюмлари унга тааллуқли бўлган техник ҳужжатлар билан бирга қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Объект томонларнинг ваколатли вакиллари иштирокида икки томонлама ўтказиш тўғрисида ҳужжат тузилган ҳолда ўтказилади ва қайтарилади. Мазкур ҳужжатда қуйидагилар кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжат тузилган жой ва сана;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битим реквизитлари (тузилган сана, рақам);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулкининг техник ҳолати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатни томонларнинг ваколатли вакиллари имзолайди ва томонларнинг муҳрлари билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Балансда сақловчи ва хусусий шерик ўртасида ўтказиш тўғрисидаги ҳужжат имзолангач, бир ҳафта муддатда коммунал ва эксплуатация хизматларини етказиб берувчилар томонидан белгиланган тарифлар ҳисобга олинган ҳолда, коммунал ва эксплуатация хизматлари бўйича тўловлар миқдорини, уларни киритиш тартиби ва муддатларини тартибга солувчи битим тузилади. Электр энергияни, сув ва газни ҳисобга олувчи зарур ускуналар балансда сақловчи ёки хусусий шерик томонидан битим шартларига мувофиқ ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий шерикнинг маблағлари етарли бўлмаса, унга имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергия, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва бошқалар) билан таъминлашда кўмаклашиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлса, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида услубий ва маслаҳат ёрдамини кўрсатиши шарт.

68. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт йўналишида фаолият юритувчи гуруҳлар, болалар учун тўгараклар ва бошқа жисмоний тарбия ва спорт хизматларини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидагилар юкланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмайдиган бино (иншоот)ларини қайта қуриш, ҳудудни ободонлаштириш, давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасасининг биносини жорий таъмирлаш ва муҳандислик коммуникацияларини тегишли ҳолатда сақлаш юзасидан чоралар кўриш, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт хизматларини кўрсатиш учун фойдаланилмайдиган бино (иншоот)ларни битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий кўмакка муҳтож шахслар учун имтиёзли ёки бепул жисмоний тарбия ва спорт хизматларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт бўйича пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағларни давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутиладиган тартибда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда фойдаланилмайдиган бино ва ер участкалари эгаларининг махсус ҳисоб рақамларига ушбу Низомнинг 23-бандига мувофиқ ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Ишлаб турган давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасалари ҳудудидаги ер участкаларини ижарага бериш тартиби
(10-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларини ташкил этиш ва нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилот биноларини қуриш учун етарли ҳажмда ортиқча майдонга эга бўлган ва ишлаб турган давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасалари ҳудудидаги ер участкалари тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Давлат шериги 30 йил муддатга битим тузилган санадан бошлаб бир кун ичида хусусий шерик — танлов ғолибининг аризасини битимда кўрсатилган шартларда ер участкасини тақдим этиш бўйича қарор қабул қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимлиги объектни қуриш бўйича ер участкаси тақдим этишга доир материалларни тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий органига хусусий шерик аризасини ва танлов комиссияси қарорини юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий органи йигирма иш куни ичида ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлайди ва ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишади ҳамда хулосани Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари уч кун ичида нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларини ташкил этиш мақсадида ер участкасини давлат томонидан шерикка доимий фойдаланиш учун тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(74-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
741. Давлат шериги унга ер участкаси ажратилган кундан бошлаб бир кун ичида ер участкасини давлат-хусусий шериклик битими доирасида хусусий шерикка ижарага бериш бўйича битимга қўшимча киритилишини таъминлайди.
(741-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
(75-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлаш ва келишиш билан боғлиқ харажатлар хусусий шерик билан битим тузилгандан кейин хусусий шерик томонидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий шерикнинг маблағлари етарли бўлмаса, унга имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергия, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва бошқалар) билан таъминлашда кўмаклашиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлса, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида услубий ва маслаҳат ёрдамини кўрсатиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт йўналишида фаолият юритувчи гуруҳлар, болалар учун тўгараклар ва бошқа жисмоний тарбия ва спорт хизматларини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидагилар юкланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларини қуриш ва жиҳозлаш, туташ ҳудудни ободонлаштириш, ишлаб турган давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаси ҳамда нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилоти ўртасида тўсиқ қуриш, нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотини битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий кўмакка муҳтож шахслар учун имтиёзли ёки бепул жисмоний тарбия ва спорт хизматларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт бўйича пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағларни давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутиладиган тартибда балансда сақловчи махсус ҳисоб рақамларига ушбу Низомнинг 23-бандига мувофиқ ўтказиш.

11-боб. Мавжуд давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини қайта қуриш ва жиҳозлаш ҳамда кейинчалик оталиққа олиш шарти билан нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари объектларини қуришга ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида тақдим этиш тартиби
(11-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80. Хусусий шерик билан аҳоли пунктидаги ер участкасини тақдим этиш ҳамда мазкур ер участкасида нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотини қуриш, қайта қуришга муҳтож бўлган бириктирилган давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасасини қайта қуриш ва жиҳозлаш, шунингдек, уни кейинчалик оталиққа олиш шарти назарда тутилган битим тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Хусусий шерикка 20 йил ва ундан ортиқ давр мобайнида қайта қуриш ва капитал таъмирлаш бўйича комплекс ишлар олиб борилмаган ва капитал таъмирга муҳтож бўлган ҳамда ер участкаси ажратилаётган туманда жойлашган давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаси бириктирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82. Битим тузилгач, давлат шериги бир кун муддатда хусусий шерик — танлов ғолибининг аризасини ер участкасини битимда кўрсатилган шартларда тақдим этиш юзасидан қарор қабул қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимлиги хусусий шерикнинг аризасини ва танлов комиссиясининг қарорини объект қурилишига ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий органига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий органи йигирма кун ичида ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлайди ва ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишиб олади ҳамда хулосани Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимлиги уч кун ичида нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларини ташкил этиш мақсадида ер участкасини давлат шеригига доимий фойдаланиш учун тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(85-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
851. Давлат томонидан шерик унга ер участкаси ажратилган кундан бошлаб бир кун ичида ер участкасини давлат-хусусий шериклик битими доирасида хусусий шерикка ижарага бериш бўйича ижара шартномаси имзоланишини таъминлайди.
(851-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
(86-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87. Ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлаш ва келишиш билан боғлиқ харажатлар хусусий шерик билан битим тузилгандан кейин хусусий шерик томонидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий шерикнинг маблағлари етарли бўлмаса, унга имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергия, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва бошқалар) билан таъминлашда кўмаклашиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлса, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида услубий ва маслаҳат ёрдамини кўрсатиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидагилар юкланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туташ ҳудудни қайта қуриш ва жиҳозлаш, ободонлаштириш ҳамда бириктирилган давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасасини битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топшириш бўйича чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига ажратилган ер участкасида нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилоти қурилишини ва битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бириктирилган жисмоний тарбия ва спорт муассасасини оталиққа олиш, жумладан, уни битим амал қиладиган муддатда, бироқ 30 йилдан кам бўлмаган даврда жиҳозлар, ускуналар, спорт анжомлари ва жиҳозлари, ўқув қўлланмалари билан таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90. Ажратилган ер участкасида ташкил этилган нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотига давлат-хусусий шерикликнинг бошқа шакллари асосида ташкил этилган жисмоний тарбия ва спорт муассасалари учун белгиланган имтиёзлар татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-боб. Концессия асосида қуриш, қайта қуриш ва жиҳозлаш учун ер участкаси ёки бино ажратиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. Жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини қуриш, қайта қуриш ҳамда жиҳозлаш учун давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида концессия асосида битим тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Концессия асосидаги битим ўн беш йил муддатга тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спорт муассасасини қуриш учун ер участкаси Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда ажратилади.
(91-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спорт объектини қайта қуриш ва жиҳозлаш учун хусусий шерикка бўш турган, шу жумладан фойдаланилмаётган, давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасалари ҳудудида жойлашган бинолар ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкаси ёки бино бепул тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий шерик тақдим этилган ер участкасига ва биноларга тасарруф этиш ҳуқуқисиз эгалик қилади ва улардан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спорт объектини қуриш, қайта қуриш, жиҳозлаш ва ундан фойдаланиш натижасида хусусий шерик томонидан олинган даромадлар концессия битимида белгилаб бериладиган миқдорларда унинг мулки ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий шерикнинг жисмоний тарбия ва спорт объектини қуриш, қайта қуриш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатлари давлат шеригининг талабномалари бўйича 15 йил давомида битимда белгиланган тартибда концессия асосида Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси томонидан қопланади. Хусусий шерикка битимда кўрсатилган мазкур харажатларни тўлаш жадвали Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо саноат вазирлиги билан келишиб олиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча зарурат ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергия, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва бошқалар) билан таъминлашда кўмаклашиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур бўлса, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида услубий ва маслаҳат ёрдамини кўрсатиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
93. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт йўналишида фаолият юритувчи гуруҳлар, болалар учун тўгараклар ва бошқа жисмоний тарбия ва спорт хизматларини ташкил этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий фаолиятдан, шунингдек, бошқа қўшимча фаолиятдан фойда олиш ҳуқуқига эга. Қўшимча фаолиятни амалга ошириш давлат шериги билан олдиндан келишиб олинади ва бундай фаолиятни амалга оширишда тақдим этилган ер участкасининг кўпи билан 30 фоизидан фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94. Давлат-хусусий шериклик концессия асосида амалга оширилса, хусусий шерик қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туташ ҳудудни қуриш, жиҳозлаш, ободонлаштириш ва жисмоний тарбия ва спорт муассасасини битимда кўрсатилган муддатларда концессия асосида фойдаланишга топшириш бўйича чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун имтиёзли ёки бепул жисмоний тарбия ва спорт хизматларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт бўйича пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағларни давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутиладиган тартибда балансда сақловчи махсус ҳисоб рақамларига ушбу Низомнинг 23-бандига мувофиқ ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
95. Концессия асосидаги битимнинг амал қилиш муддати тугаши билан жисмоний тарбия ва спорт объекти давлат шериги мулкига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-боб. Хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларини моддий таъминлаш шаклида давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
96. Хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларини моддий таъминлаш шаклидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси хусусий шерик ташаббуси билан танлов ўтказилмай ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида улар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
97. Давлат-хусусий шерикликни мазкур шаклда амалга ошириш учун хусусий шерик давлат шеригига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган аризани тақдим этади:
(97-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биноларга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларининг паспортлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мослиги ҳақидаги хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санитария-эпидемиология хизматининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мослиги ҳақидаги хулосаси;
(97-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий шерик тренер ходимларининг тегишли маълумоти ва рухсатномалари борлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
98. Хусусий шерикнинг лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги аризаси давлат шериги томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида етти кун ичида битим тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99. Битим хусусий шерик зарур ҳужжатларни олган кундан бошлаб кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий шерикнинг маблағлари етарли бўлмаса, унга имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергия, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва бошқалар) билан таъминлашда кўмаклашиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлса, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида услубий ва маслаҳат ёрдамини кўрсатиши шарт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт йўналишида фаолият юритувчи гуруҳлар, болалар учун тўгараклар ва бошқа жисмоний тарбия ва спорт хизматларини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидаги мажбуриятлар юкланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий кўмакка муҳтож шахслар учун имтиёзли ёки бепул жисмоний тарбия ва спорт хизматларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт бўйича пулли хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағларни давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутиладиган тартибда балансда сақловчининг махсус ҳисоб рақамларига ушбу Низомнинг 23-бандига мувофиқ ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-боб. Давлат-хусусий шерикликни оталиқ шаклидаги филантропик фаолият тарзида амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
102. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси оталиқ шаклидаги филантропик фаолият тарзида хусусий шерикнинг ташаббуси билан танлов ўтказилмай ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида улар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси оталиқ шаклидаги филантропик фаолият тарзида юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий беғараз ёрдами (фаолияти) орқали амалга оширилади. Бу ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва хайрия мақсадида бошқача шаклда кўмаклашиш учун мол-мулкни, шу жумладан пул маблағларини давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларига беғараз ёки имтиёзли шартларда ўтказишда ифодаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
104. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини оталиқ шаклидаги филантропик фаолият тарзида амалга ошириш учун хусусий шерик давлат шеригига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган аризани тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилгани ҳақидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси, тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно (агар ариза жисмоний шахс томонидан берилган бўлса);
(104-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиб берилаётган мулк ва пул маблағлари тўғрисида маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлар ва хизматларни имтиёзли асосда тақдим этиш шартлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий шерикнинг молиявий ресурслари тўғрисида маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
105. Хусусий шерикнинг лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги аризаси давлат шериги томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб 10 кун ичида кўриб чиқилади ва тегишли ҳудуд аҳолисининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, лойиҳани амалга ошириш тўғрисида 1 йил муддатга битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
106. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ходимларининг фарзандларини оталиққа олган давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасасида шуғулланишлари учун устуворликка эга бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оталиққа олган давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаси иш режимининг ўзгаришини келишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ҳомийлик хайрияларидан фойдаланиш мақсади ва тартибини белгилаб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этилаётган маблағлар ва мол-мулкдан мақсадли фойдаланиш тўғрисида ҳисобот талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
107. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битимда белгиланган ҳажмларда ва муддатларда ҳомийлик ёрдамини кўрсатиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оталиққа олинган давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасасига жисмоний тарбия ҳамда спорт хизматларини ривожлантириш ва уларнинг сифатини оширишдан бошқа мақсадларда ёрдам кўрсатмаслиги шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
108. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олинган ҳомийлик хайриялари ҳисобини юритиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳомийлик хайриялари олинган кундан бошлаб ўн кун ичида улар тўғрисида оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, агар Интернет ахборот тармоғида ўз расмий веб-сайтлари мавжуд бўлса, мазкур веб-сайтларда ахборот бериши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланиш учун хусусий шерикка тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этиши шарт.
(108-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
109. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(109-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат шериги томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 мартдаги 184-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий инвесторларга бериладиган фойдаланилмаётган ва бўш турган спорт иншоотлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ*

Т/р
Туман (шаҳар) номи
Иншоот тури
Иншоот қурилган йили
Иншоотни балансда сақловчи ташкилот номи
Давлат-хусусий шериклик шарти
Андижон вилояти
1.
Қўрғонтепа тумани
Сузиш ҳавзаси
1978 йил
Қўрғонтепа тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактаби
Мавжуд давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини қайта қуриш ҳамда жиҳозлаш
Давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки иншоотларини узоқ муддатга бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш
Навоий вилояти
3.
Навоий шаҳри
Спорт зал
1988 йил
Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган БЎСМ
Мавжуд давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини қайта қуриш ҳамда жиҳозлаш
Наманган вилояти
4.
Уйчи тумани
Мослаштирилган спорт зал
1974 йил
1-БЎСМ
Мавжуд давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини қайта қуриш ҳамда жиҳозлаш
Самарқанд вилояти
5.
Самарқанд шаҳри
Сузиш ҳавзаси
2004 йил
Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган БЎСМ
Давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки иншоотларини узоқ муддатга бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш
6.
Сузиш ҳавзаси
2003 йил
Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» туризм халқаро университети
Давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки иншоотларини узоқ муддатга бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш
Сирдарё вилояти
7.
Мирзаобод тумани
Спорт зал
1987 йил
31-умумтаълим мактаби
Мавжуд давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини қайта қуриш ҳамда жиҳозлаш
8.
Футбол майдони
1990 йил
Туман ҳокимлиги
Давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки иншоотларини узоқ муддатга бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш
9.
Мослаштирилган спорт зал
1984 йил
Туман ҳокимлиги
Мавжуд давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини қайта қуриш ҳамда жиҳозлаш
10.
Футбол майдони
1980 йил

11.
Боёвут тумани
1-тип спорт мажмуаси
2004 йил
Енгилсаноат ва агросервис касб-ҳунар коллежи
Давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки иншоотларини узоқ муддатга бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш
12.
Спорт мажмуаси
1978 йил
БЎСМ
Мавжуд давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини қайта қуриш ҳамда жиҳозлаш
13.
Сайхунобод тумани
Мини-футбол майдончаси
2015 йил
Сайхунобод тумани БЎСМ
Давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки иншоотларини узоқ муддатга бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш
Тошкент вилояти
14.
Ангрен шаҳри
Сузиш ҳавзаси
1981 йил
БЎСМ
Мавжуд давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини қайта қуриш ҳамда жиҳозлаш
15.
Стадион
1980 йил
Хоразм вилояти
16.
Янгибозор тумани
Футбол майдони
1985 йил
Янгибозор педагогика ва спорт коллежи
Мавжуд давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини қайта қуриш ҳамда жиҳозлаш
17.
Футбол майдони
1987 йил
Янгибозор тумани 11-умумтаълим мактаб
Қашқадарё вилояти
18.
Ғузор тумани
Спорт зал
1986 йил
Ғузор туман 3-умумтаълим мактаб
Мавжуд давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини қайта қуриш ҳамда жиҳозлаш
19.
Қарши шаҳри
1994 йил
Вилоят ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази
Давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки иншоотларини узоқ муддатга бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш
20.
21.
Миришкор тумани
1985 йил
Миришкор туман халқ таълими бўлими 22-умумтаълим мактаб
Мавжуд давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини қайта қуриш ҳамда жиҳозлаш
22.
Чироқчи тумани
Футбол майдони
2010 йил
Сувлиқ МФЙ
Давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки иншоотларини узоқ муддатга бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш
23.
2007 йил
Кўктош МФЙ
Давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки иншоотларини узоқ муддатга бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш
24.
Шаҳрисабз шаҳри
Футбол майдони
2006 йил
Бўстон МФЙ
Давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки иншоотларини узоқ муддатга бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш
Тошкент шаҳри
25.
Юнусобод тумани
Футбол майдони
2009 йил
1-сон БЎСМ
Давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки иншоотларини узоқ муддатга бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш
26.
Яккасарой тумани
Футбол майдони, спорт майдони, спортчилар учун ётоқхона
2016 йил
1-сон БЎСМ
Давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки иншоотларини узоқ муддатга бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш ҳамда мавжуд давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини қайта қуриш ҳамда жиҳозлаш
27.
Юусобод тумани
2011 йил
2-сон БЎСМ
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.03.2019 й., 09/19/184/2694-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)